Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
#Рамазон_барокати #Рамазон_2021 #Таровеҳ #Масжидлар #Фотолавҳалар

Илк таровеҳ...

👍Маккаи мукаррама - Масжидул Ҳаром

👍Мадинаи мунаввара - Масжидун Набавий

👍Қуддуси шариф - Масжидул Ақсо

👍Қоҳира - Жомеъул Азҳар

👍Тошкент - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди

🔗t.me/oliymahad диний-маърифий канал!
ШАМОЛНИ СЎКМАНГЛАР
720. Собит Зуроқийдан ривоят қилинади:
«Абу Ҳурайранинг шундай деганини эшитдим:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шамол Аллоҳнинг руҳидандир. У ё раҳмат, ё азоб келтиради. Уни сўкманглар. Аллоҳдан унинг яхшилигини тиланглар ва ёмонлигидан паноҳ сўранглар», дедилар».

Шарҳ: Шамолни сўкиш ёки ундан шикоят қилиш мумкин эмас. Шамол ё яхшилик, ё ёмонлик олиб келиши мумкин экан. Шунинг учун шамол турганда Аллоҳ таолодан шамолнинг яхшилигини сўраш ёки унинг ёмонлигидан паноҳ тилаш керак бўлади.
Бу ҳам одобдандир. Мусулмон инсоннинг табиатда бўладиган ҳодисаларга нисбатан ўзини тутиш одобидир. Ислом маданиятининг ажралмас қисмидир.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/Mirzohid_Domla
...ИФТОРЛИК Оғиз очиш ВАҚТИ...
13-Апрел. 01-РАМАЗОН. Тошкент.

.................... 19:03 .....................

Тепа қаватда яшовчилар учун:
..................... 19:05 .....................

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى يَآ غَفَّرُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
АЛЛОҲУММА ЛАКА СУМТУ ВА
БИКА ААМАНТУ ВА АЪЛАЙКА
ТАВАККАЛТУ ВА АЪЛА РИЗҚИКА
АФТОРТУ, ФАҒФИРЛИЙ ЙАА ҒОФФАРУ, МАА ҚОДДАМТУ
ВА МАА АХХОРТУ.
Бирохматикая Архамар Рохимин.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни
Сен учун тутдим ва Сенга иймон
еелтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин!

@Mirzohid_Domla
САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ҲАҚИДАГИ САВОЛ-ЖАВОБЛАР

#САВОЛ: саҳарлик қилиш қандай амал?

ЖАВОБ: саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содиқдан то қуёш ботгунча ҳеч нарса еб-ичмасдан рўза тутса, рўзаси дуруст бўлаверади. Рамазон рўзаси бўлса ҳам, нафл рўза бўлса ҳам.

#САВОЛ: билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими?

ЖАВОБ: йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган хаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан


@Mirzohid_Domla
.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞.
14.04.2021y. 02 Ramazon 1442y.
Chorshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!

04:24 TONG Saharlik tugashi.

05:00 BOMDOD

05:45 QUYOSH

12:28 PESHIN

17:05 ASR

19:04 SHOM Iftorlik vaqti.

20:23 XUFTON

@Mirzohid_Domla
САҲАРЛИКНИНГ ТУГАШ ВАҚТИ.
14-Апрел. 02-РАМАЗОН. Тошкент.

................ 04:24 .................

Рўза тутиш (Саҳарлик оғиз ёпиш) дуоси:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Бисмилахир Роҳманир Роҳийм.
НАВАЙТУ АН АСУВМА СОВМА ШАХРИ РАМАЗОНА МИНАЛ ФАЖРИ ИЛАЛ МАҒРИБИ, ХОЛИСАН ЛИЛЛАҲИ ТАЪАЛА. АЛЛОҲУ АКБАР!

Маъноси: Рамазон ойи рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқги ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба
14 апрель, 2021
2 Рамазон, 1442

Аллоҳ таоло муборак Рамазон ойининг шукуҳли кунларини барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


https://t.me/Mirzohid_Domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Я Ҳабиби, Я Муҳаммад
Пайғамбар ошиғи Ҳасан (soundtrack)

Афруза
Ⓜ️@muslimaatuz

🕋 @Mirzohid_Domla 🕋
МУСОФИРЛАРНИНГ ҲУКМЛАРИ

– Мусофир кишига нима лозим бўладими?
– Тўрт ракатли намозларни, масалан, пешинни, асрни, хуфтонни қисқа (қаср) қилиб, икки ракатдан ўқиши лозим. Шом ва витр намозини қисқартирмайди.
– Тўрт ракатли суннатларни қисқа қиладими?
– Йўқ.

– Мусофирларга нечук ишларни қилиш дуруст бўлади?
– Маҳсига ёки этикка уч кеча-кундузгача масҳ тортиш ҳам, қаттиқ машаққатли бўлган тақдирда намознинг суннатларини ўқимаса, рамазон ойида рўзани тутмасдан қазога қолдирса ҳам бўлади.

– Тўрт ракатли намозда мусофир киши муқим кишига имом бўлса, дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.

– Бу ҳолда намозни неча ракат қилиб ўқийдилар?
– Мусофир икки ракат ўқиб салом бериб, намозни тамом қилади. Орқасидан эргашган киши ташаҳҳудни ўқийди, аммо саловот ва дуони ўқимай, имом бўлган мусофирнинг салом беришини кутиб туради. Мусофир салом бергандан кейин муқимлар қиёмга турадилар ва қолган икки ракатни ўқиб, намозларини тамом қиладилар.

– Тўрт ракатли намозда мусофир кишининг муқимга эргашиши дуруст бўладими?
– Қазо намоз бўлса, дуруст бўлмайди, аммо вақтида адо қилинадиган намоз бўлса, дуруст бўлади.

– Бу ҳолда мусофир неча ракат ўқийди?
– Имомга тобеъ бўлиб тўрт ракат ўқийди.

– Мусофир киши тўрт ракатли намозни икки ракат ўқимай, тўрт ракат қилиб тўла ўқиса, намози дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади, лекин икки ракат ўқимай, тўрт ракат ўқигани учун гуноҳкор бўлади.

– Мусофир киши ўз шаҳрида ўқилмай, қазога қолган тўрт ракатли намозни сафарда қазо қилмоқчи бўлса, неча ракат қилиб қазо ўқийди?
– Тўрт ракат қилиб қазо ўқийди.

"Ибодати исломия"дан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРИБДИ

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

⚡️🌷🍃 https://t.me/Mirzohid_Domla
​Рамазон – вақтни тартиблашни ўрганиш фурсати

Вақт – инсон қўлидаги энг қадрли сармоя. Ҳар бир кишининг ҳаёти дақиқаларда ҳисобланади ва унинг ихтиёридаги вақт миқдорига кўра уни тақсимлаш кишининг ўз қўлида бўлади. Аммо, албатта, бир кун ҳисоб-китоб куни келади ва мазкур кунда ҳар биримиздан ушбу сармояни қандай ишлатганимиз, қаерга киритганимиз ва қандай фойда ёки зарар олганимиз ҳақида сўрашади.
Минг афсус, баъзи пайтда гувоҳи бўламизки, инсон унга берилган умр сармоясини беҳудага сарфлайди. Лекин шундай инсонлар ҳам борки, вақт қадрини англаб етган ҳолда “Ҳаётимни белгиланган мақсадга кўра ўтказа олмадиммикан?” деган хавотир ва ташвиш билан яшайдилар. Шунингдек, яна баъзилар кераксиз ва бефойда ишларга вақт ажратиб, энг асосий, муҳим вазифаларга вақт топа олмай қоладилар. Бу каби одамлар ҳаётини таъминлаш учун меҳнат қиладилар, лекин уларга 24 соатнинг ўзи кам.
Қуйида вақтингизни тўғри тақсимлашга ёрдам бериши мумкин бўлган бир нечта тавсиялар берилган. Улардан янги ишларни бошлаш учун баракали бўлган Рамазон ойида фойдаланишни бошлаймиз.

Телевидение ва интернет сизни бошқаришига йўл қўйманг!

Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб энг ашаддий вақт ўғриси телевидение ва интернет ҳисобланади. Имкон қадар телевизор сотиб олмасликка ҳаракат қилинг, аммо агар бунинг иложи йўқ бўлса, дастурларни кўриш мобайнида ўзингизни бошқаришга интилинг. Интернетдан фойдаланишга эса чекловлар қўйинг. Бунда электрон почтангизни текширгандан сўнг қилишингиз керак бўлган зарур ишларни белгилаб олишингиз мумкин.

Уйқу вақтингизни тартибга солинг!

Ҳар бир инсон физик жиҳатдан 8 соатлик уйқуга бўлган эҳтиёж сезади. Лекин баъзи ҳолатларда, инсон организми хусусиятига кўра, бунинг учун 6 соат ҳам етарли бўлади. Табиийки, иккинчи турдаги инсонлар ўз ихтиёрида биринчисига қараганда 2 соатлик вақт афзаллигига эга бўладилар. Шуни ёдда тутингки, уйқу вақтингизни тўғри тақсимламас экансиз, уйғоқлик вақтингизни ярим уйқу ҳолатида ўтказасиз. Бу эса ўз навбатида вақтингизнинг қимматбаҳо дақиқалари йўқолишига олиб келади.

Кунингизни фажр намозидан бошланг!

Ушбу вақт инсон учун нафақат жисмоний, балки ақлий жиҳатдан ҳам энг баракали пайт ҳисобланади. Бу пайтнинг бир дақиқалик ҳордиғи инсон кундузги чарчоқлардан сўнг тунда бир неча соатлар мобайнида олиши мумкин бўлган қувватни беради. Ушбу файзли вақтни қўлдан чиқариб юборманг! Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан кейинги вақтларини қуруқ уйқуга сарфламай, уйғоқ ўтказганлар. Шундай экан, биз ҳам фажр намозидан кейинги вақтни, биринчи навбатда, ўзимиз учун фойдали бўлган ишларга сарфламоғимиз лозим (хоҳишингизга кўра, тушликдан олдин ёки сўнг дам олиб олишингиз мумкин).

Ишларингизни режалаштириб олинг!

Белгиланган режа ва мақсадларга аниқ риоя этувчи инсон вақтини мазмунли ўтказади. Маълум бир режаси бўлмаган, бепарво инсон эса шамолда учиб юрувчи баргга ўхшайди, қимматбаҳо вақтини беҳуда қўлдан бой беради. Кунлик, ойлик, йиллик ёки ҳатто бир неча йиллик ишларингиз режасини тузиб олишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ иродаси билан агар сизга эртанги кун насиб бўлса, унда Аллоҳ учун нима ишлар қилган бўлар эдингиз?
Шайтон ва ўз нафсимиз ноаниқликни яхши кўради. Аллоҳ шунинг учун ҳам намоз, рўза, ҳаж ва закот вақтларимизни аниқ белгилаб қўймадими?

Давоми:⬇️⬇️
https://muslimaat.uz/maqola/35308

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
ИФТОР ПАЙТИ УЧУН БЕШТА ТИББИЙ ТАВСИЯ

1. Бир стакан сув ичиб, ифторлик овқатини емай, бир неча дақиқа кутиб туриш.

2. Асосий овқатни емасдан олдин салатлардан тановул қилиш. Ўзингизни бироз тўйгандек ҳис қилсангиз, ўн дақиқа кутинг-да, сўнгра овқат ейишни давом эттиринг.

3. Ифторлик таомини шошмасдан, оҳиста ейиш. Шунда ҳазм жараёни мукаммал бўлиб, қорин шишишининг олди олинади.

4. Ифторликни еб бўлган заҳоти ширинлик емаслик. Чунки бу ҳам ҳазмни қийинлаштиради. Ширинликни асосий таомдан бир неча соат кейин еган яхши.

5. Ифторлик билан саҳарлик орасида 1,5 ёки 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Шунда танангиз кун давомида йўқотган суюқликнинг ўрнини тўлдириб олади.

Ифторлик ва саҳарлик вақтида бизларни ҳам дуоларингизда эсланг!!!

АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!

https://t.me/Mirzohid_Domla
Forwarded from Deleted Account
#Ақида

АҚИДАТУТ ТАҲОВИЯ 1-қисм

Ушбу
рисола миллат фуқаҳолари бўлмиш имом Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит Куфий, Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим Ансорий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний (Аллоҳ улардан рози бўлсин) мазҳаби асосидаги, ушбу уламоларнинг дин усулларида эътиқод қилган ва унинг ила оламларнинг Роббига итоат қиладиган аҳли сунна ва жамоа ақидасининг зикри баёнидир.

БАТАФСИЛ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Nabiy sollallohu alayhi vasallam aytdilar: "Kim yetimning boshini rahm qilib silasa, Alloh taolo unga qoʻli tekkan har bir soch miqdoricha yaxshilik yozadi, har bir soch miqdoricha yomonliklarini o'chiradi va har bir soch miqdoricha uning darajasini ko'taradi". 
( Abu Lays Samarqandiy )

"Zero Ehsonning mukofoti faqat ehsondir"
(Ar-Rohman surasi 60-oyat)
"MuhammadSaidXo'ja" jome





Ехсон килмокчи булганлар учун карта ракамларимиз
Humo
9860010130802357
Mirgapparov Mirzohid


+99 899 825 85 00
+99 890 126 85 00


Каналга уланиш учун 👇👇👇
🌼https://t.me/Mirzohid_Domla 🌼
Ramazon aytish haqida!

Bu harom amaldan saqlaning va adshganlarni ham qaytaring!


https://t.me/Mirzohid_Domla
...ИФТОРЛИК Оғиз очиш ВАҚТИ...
14-Апрел. 02-РАМАЗОН. Тошкент.

.................... 19:04 .....................

Тепа қаватда яшовчилар учун:
..................... 19:06 .....................

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى يَآ غَفَّرُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
АЛЛОҲУММА ЛАКА СУМТУ ВА
БИКА ААМАНТУ ВА АЪЛАЙКА
ТАВАККАЛТУ ВА АЪЛА РИЗҚИКА
АФТОРТУ, ФАҒФИРЛИЙ ЙАА ҒОФФАРУ, МАА ҚОДДАМТУ
ВА МАА АХХОРТУ.
Бирохматикая Архамар Рохимин.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни
Сен учун тутдим ва Сенга иймон
еелтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин!

@Mirzohid_Domla
#onalar_uchun
#dolzarb

Аgar ayollar bilimsiz oʼsib ulgʼayishar ekan, kelajak oʼgʼlonlari jaholat va faoliyatsizlik suti bilan oziqlanishadi.

@Mirzohid_Domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуръонда номи зикр қилинган аёллар қиссалари

Уқбанинг қизи Умму Кулсум


https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Taroveh Namozidan Lavxa