Бордонкул
196 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
БОЛА ХУЛҚИ НЕГА БУЗИЛАДИ?

Чиройли тарбия бериш ота-онанинг фарзанди олдидаги бурчларидандир. Бу ҳақни адо этиш ўз-ўзидан бўлмайди, инсондан катта масъулият, машаққат талаб қилади.
Бола тарбиясига энг биринчи навбатда ота-она жавоб беради. Улар болаларини зарур машғулотлар билан банд қилиши керак. Бола онги бўш турмайди. Уйдаги тарбия болани қониқтирмаса, кўчага интилади, ўзи билмаган ҳолда бошқа “дунё” комига кира бошлайди. Бугун ким билан ўтириб гаплашсангиз, дарров фарзандига бузғунчи ғоялар таъсир этаётганидан Шикоят қилади. Баъзи хонадонларда фарзандлар ахлоқи катта муаммога айланган.
Янги асрда ахборот тезлиги тараққиётга ижобий таъсир кўрсатяпти. Айни чоғда қатор муаммолар келтириб чиқаряпти. Интернет, уяли телефон орқали ёшларга қилинаётган ҳужумлардан сақланиш энг катта муаммога айланди. Эҳтиёт чоралари изланяпти, лекин бу ҳаракатларнинг кўпи фақат назарий. Уларни амалда қўллаш қийин.
Бугун кўпчилик такрорлайдиган иборалар:
“Фарзандим мени тушунмайди"; "Менга итоат этмайди"; “Насиҳатимга қулоқ солмайди”; “Кундузи ухлаб, тунда телевизор кўради"; “Ака-укалари билан жанжаллашади”; “Кўп ёлғон гапиради” ва ҳоказо.
Ўтган улуғларимиз бола хулқи бузилишига кўпинча ота-она сабаб бўлишини таъкидлашган.
Жумладан, асосий ички сабаблар:
— Оилани бошқаришда ота-онанинг аниқ мақсади йўқлиги;
— Аллоҳ таолодан ёрдам сўрамаслик;
— бола гўдаклик давриданоқ тарбия услубларини йўлга қўймаслик, бола тарбиялашни билмаслик;
— моддий таъминотни ҳаддан ошириб юбориш ёки умуман таъминламаслик;
— боланинг таълим олишдан мақсади йўқлиги ёки дарсларни ўзлаштиролмаслиги, мактабга ота-она мажбурлаши билан бориши;
— боланинг ота-онадан қониқмаслиги;
— мураббийдан қўрқиши;
— ота-онадан меҳр кўрмай, бошқалардан ширин сўзлар эшитиши;
— Ота-она фарзанди олдида жанжаллашиши;
— Ота-она фарзандларидан бирини мақташи, бошқасини эътиборсиз қолдириши;
— ишларни фақат чаққон болага юклаб, қолганларига бепарво бўлиш;
— ота узоқ вақт уйда бўлмаслиги;
— кичик хатони бўрттириш;
— уйдаги ҳолат билан талаб қилинаётган нарсанинг бир-бирига мос келмаслиги; боланинг хатосини тўғри тушунтирмаслик, бошқа болаларга солиштириш. Бу иш нотўғри. Чунки ҳар бир бола ўз табиатига эга.
Ташқи таъсирлар:
— муаллимнинг ўзи ўргатаётган фан мақсадини билмаслиги;
— ташқарида ҳам ўрнак бўладиган шахснинг йўқлиги;
— шаҳватни қўзғатувчи омиллар;
— алоқа воситалари ривожланиб кетиши сабаб ёмон дўстларнинг кўплиги; таълим-тарбия замон талабларига мос эмаслиги;
— ташқи кўриниши билан тенгдошларидан ажралиб туриши;
— ортиқча қўполлик, қаттиққўллик, ўринли-ўринсиз калтаклайвериш. Бу иллатлар туфайли боланинг феъли бузилади, бети қотади.
Уйимиз, кўча-кўй, яшаб турган жамиятимиздаги муҳит, таълим-тарбия муассасалари — буларнинг барчаси тарбия омилларидир. Аммо ҳозир дунёнинг ҳар томонидан ёшларга махсус йўналтирилаётган мақсадли “тарбия услублари” ҳам борлигини унутмайлик. Зеро, яхши бола икки дунё саодатига восита бўлувчи садақаи жориямиз бўлади. Фарзанд тарбиясида шуни доим ёдда тутайлик.

"Бахтли ҳаёт сари"
https://t.me/Mirzohid_Domla
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
55. Ал-Матийн
🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.
Https://t.me/Mirzohid_Domla
Waqui'a
056.
#Bir_kunda_bitta_oyat_Voqi'a
(Voqi'a -55 )
96 оятдан иборат

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
https://t.me/Mirzohid_Domla
.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞.
08.03.2021y. 24 Rajab 1442
Dushanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!

05:30 TONG Saharlik tugashi.

06:10 BOMDOD

06:46 QUYOSH

12:39 PESHIN

16:36 ASR

18:24 SHOM Iftorlik vaqti.

19:37 XUFTON

@Mirzohid_Domla
​Устоз қалбидаги нур

Илм икки йўлдан – сатрлардан ва судурдан келади (سطوري و صدوري).
Сатрлар орқали давом этадиган илм – китобдан китобга кўчадиган илмдир.
Судурий илм эса қалблардан қалбларга ўтади. Биз буни устоздан шогирдга ўтадиган илм нури сифатида биламиз. Бунинг учун устоз билан шогирд албатта бир мажлисда, алҳол ёки ифтирозий (масофавий) тарзда жам бўлмоқлари лозим.
Аллоҳ таолонинг каломи Қуръон ҳам китоб бўлиб, жамики китобларга шаън берди.
Аллоҳ таолодан инсониятга пайғамбарлар юборилиб, жамики устозлар мўътабар бўлди.
Хатиб Бағдодий роҳматуллоҳи алайҳнинг «Тақйидул-илм» китобида келишича, бир кишидан: «Ким билан улфатчилик қиласан?» деб сўралса, қўллари билан китобларини кўрсатиб, «Мана булар билан», деб жавоб берибди. «Инсонлардан-чи?» деб сўрашса, «Китобнинг ичидагилар билан», деган экан (تقييد العلم/ الخطيب البغدادي).

Ҳа, китоб толиби илм учун энг яхши ҳамроҳдир. Илмни қадрлаган киши китобсевар бўлади. Китоб тиловати ила ўтказилган вақтда доимо барака бўлади.
Улуг имом, машриқнинг шайхи, ўзи яшаган асрдаги ҳадиси шарифларни жамлаган ҳофизларнинг саййиди, фиқҳ, ҳифз, сидқ ва зуҳду тақвода машҳур бўлган аллома Исҳоқ ибн Роҳувайҳ роҳматуллоҳи алайҳ бир бева аёлга уйланган эканлар. У зотга: «Бир бева аёлга уйланишга сизни нима мажбур қилди?» дейилса, «Аёл кишига унинг китобларига учун никоҳланилади», деб жавоб берибдилар (تنكح المرأة لكتبها).
Ўша бева аёлнинг вафот қилган эридан имом Шофеий роҳматуллоҳи алайҳнинг китоблари қолган экан (Сияри аъломун-нубала, 10/70 – سير أعلام النبلاء 10/70).

Аммо бу борада муҳим бир мулоҳазани эсдан чиқармаслик лозим. Ёш авлодни китобхонликка тарғиб қилар эканмиз, фақат китобнинг ўзи этарли эмаслигини, фақат китобнинг ўзи устоз бўла олмаслигини тушунтириб кетишимиз керак.
Ибн Жамоа роҳматуллоҳи алайҳ: «Энг катта бало саҳифалар билан шайх бўлмоқдир», деган. Демак, одамлар фақат саҳифалардан, китобларнинг ўзидангина таълим олиши катта бало экан.
Бу борада Имом Шофеий роҳматуллоҳи алайҳнинг ушбу сўзларини келтириш мумкин:
من تفقه من بطون الكتب ضيع الأحكام
«Кимки фақат китоб ўқиб фақиҳ бўлган бўлса, ҳукмларни зое қилибди» (تذكرة السامع والمتكلم 87).

Хулоса ўрнида имом Ғаззолий роҳматуллоҳи алайҳнинг «Иҳёу улумид-дин» китобида айтган ҳикматли сўзларини келтирмоқчиман:
«Илмни уни бузадиган, унга зарар етказадиган нарсалардан сақламоқ мол-дунёни сақламоқдан авлороқдир. Ҳақли бўлмаган одамга ато бериш зулми ҳақли кишига ато бермаслик зулмидан оз эмас» (إحياء علوم الدين).
Икрима роҳматуллоҳи алайҳ: «Бу илмнинг баҳоси бор», дедилар. «Баҳоси нима?» дейишган эди, «Илм уни гўзал тарзда кўтарган одамга берилади, чунки у илмни зое қилмайди», деб жавоб бердилар.

Бизга буларнинг барчасини устозларгина ўргатадилар. Ислом дини ҳам шунча асрлар оша устоз-шогирд анъанаси орқали, устоз-шогирдлар силсиласи орқали давом этиб келмоқда.
Роббимиз таолодан жумла марҳум устозларимизни мағфират айлашини, ҳаёт бўлган устозларимизни эса офиятда сақлашини сўрайман.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муҳим

🗯 8-МАРТ КУНИ ҲАҚИДА

🎙 ШАЙҲ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ РОҲИМАҲУЛЛОҲ

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@imomiazamhanafiiy
https://t.me/imomiazamxanafiy

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Қуръон карим суралари номи



١ - Фотиҳа - Очувчи
٢ - Бақара - Сигир
٣ - Оли Имрон - Имрон оиласи
٤ - Нисо - Аёллар
٥ - Моида - Дастурҳон
٦ - Анъом - Чорвалар
٧ - Аъроф- Жаннат билан Дўзахни ажратувчи девор
٨ - Анфол - Ўлжалар
٩ - Тавба - Тавба
١٠ - Юнус - Юнус (ном) алайҳиссалам
١١ - Ҳуд - Ҳуд (ном) алайҳиссалам
١٢ - Юсуф - Юсуф (ном) алайҳиссалам
١٣ - Раъд - Момақалдироқ
١٤ - Иброҳим - Иброҳим (ном) алайҳиссалам
١٥ - Ҳижр - Мадина ва Шом ортасидаги водий
١٦ - Наҳл - Асалари
١٧ - Исро - Тунги сайр
١٨ - Каҳф - Ғор
١٩ - Марям - Марям (ном) розиАллаҳу анхо
٢٠ - Тоҳо - Тохо ҳарф
٢١ - Анбиё - Пайғамбарлар
٢٢ - Ҳаж - Ҳаж
٢٣ - Муминун - Мўминлар
٢٤ - Нур - Нур
٢٥ - Фурқон - Ҳақ билан ноҳақни ажратиб бергувчи
٢٦ - Шуаро - Шоирлар
٢٧ - Намл - Чумоли
٢٨ - Қасас - Қисса
٢٩ - Анкабут - Ўргимчак
٣٠ - Рум - Рум (давлат номи)
٣١ - Луқман - Луқмон
٣٢ - Сажда - Сажда
٣٣ - Аҳзаб - Фирқалар
٣٤ - Сабаъ - Сабаъ (қабила номи)
٣٥ - Фатир - Илк Яратгувчи
٣٦ - Ясин - Ясин, ҳарф
٣٧ - Вас-саффат - Саф тортиб тургувчилар
٣٨ - Сод - Сод, ҳарф
٣٩ - Зумар - Гуруҳлар
٤٠ - Ғофир - Мағфират қилгувчи
٤١ - Фуссилат - Муфассал баён қилинган
٤٢ - Шўро - Маслаҳат
٤٣ - Зуҳруф - Зеб зийнат
٤٤ - Духон - Тутун
٤٥ - Жасия - Тиз чўкувчилар
٤٦ - Аҳқоф - Қумтепалар
٤٧ - Муҳаммад - Муҳаммад солаллаҳу алайҳи васаллам
٤٨ - Фатҳ - Ғалаба
٤٩ - Ҳужурот - Ҳужралар
٥٠ - Қоф - Қоф, ҳарф
٥١ - Ваззарият - Суриб кетувчи шамоллар
٥٢ - Тур - Тур тоғи
٥٣ - Нажм - Юлдуз
٥٤ - Қомар - Ой
٥٥ - Роҳман - Меҳрибон
٥٦ - Вақеа - Воқеа
٥٧ - Ҳадид - Темир
٥٨ - Мужадала - Мунозара
٥٩ - Ҳашр - Жамлаб сургун қилиш
٦٠ - Мумтаҳана - Имтиҳон қилингувчи аёл
٦١ - Саф - Саф, қатор
٦٢ - Жума - Жума куни
٦٣ - Мунафиқун - Мунофиқлар
٦٤ - Тағобун - Бир бирини алдаш- зиён келтириш куни
٦٥ - Талақ - Талоқ
٦٦ - Таҳрим - Ҳаром қилиб олиш
٦٧ - Мулк - Бойлик
٦٨ - Қолам - Қалам, ёзув асбоби
٦٩ - Алҳаққо - Аниқ рўй бергувчи
٧٠ - Мааъриж - Осмон қаватлари
٧١ - Нуҳ - Нуҳ (ном) алайҳисалам
٧٢ - Жин - Жинлар
٧٣ - Муззаммил - Кийимларига ўралиб олган зот
٧٤ - Муддассир - Либосларига бурканиб олган зот
٧٥ - Қиямат - Қиёмат
٧٦ - Инсон - Инсон
٧٧ - Мурсолат - Юборилган шамоллар
٧٨ - Набаъ - Ҳабар
٧٩ - Назият - Жон олгувчи фаришталар
٨٠ - Абаса - Қошини чимирди, юзини буриштирди
٨١ - Таквир - Ўралиш
٨٢ - Инфитор - Ёрилиш
٨٣ - Мутаффифун - Бошқалар ҳаққидан уриб қолгувчи
٨٤ - Иншиқоқ - Ёрилиш
٨٥ - Буруж - Осмондаги буржлар
٨٦ - Ториқ - Тунги йўлчи
٨٧ - ЪАла - Энг олий зот
٨٨ - Ғошиа - Ўраб олгувчи
٨٩ - Фажр - Тонг
٩٠ - Балад - Шаҳар
٩١ - Шамс - Қуёш
٩٢ - Лайл - Кеча, тун
٩٣ - Зухо - Чошгоҳ вақти
٩٤ - Шарҳ - Очмоқ, кенг қилмоқ
٩٥ - Тийн - Анжир
٩٦ - Алақ - Лаҳта қон
٩٧ - Қодр - Қадрли кеча
٩٨ - Баййина - Аниқ ҳужжат
٩٩ - Залзала - Зилзила
١٠٠ - Адият - Чопқир отлар
١٠١ - Қориа - Қалбларни қаттиқ қўрқитувчи, қиёмат
١٠٢ - Такасур - Тўплаб кўпайтиришга берилмоқ
١٠٣ - Аср - Аср намоз вақти
١٠٤ - Ҳумаза - Бўҳтончи
١٠٥ - Фил - Фил, ҳайвон
١٠٦ - Қуройш - Қурайш, қабила
١٠٧ - Маъун - Идиш тавоқ
١٠٨ - Кавсар - Кавсар, Ховуз
١٠٩ - Кафирун - Кофирлар
١١٠ - Наср - Ёрдам
١١١ - Масад - Пишиқ тола
١١٢ - Иҳлас - Иҳлос қилиш
١١٣ - Фалақ - Тонг
١١٤ - Нас - Одамла
сўфи Аллохёр


@Mirzohid_Domla
ҚАБР БИЛАН СУХБАТ...

Қабрларни айлаб зиёрат
Келдим бугун мозор кўргани
Ўтмишлардан сўраб, сўроқлаб,
Майитларни холин сўргани.

Ассаламу алайкум йа ахли қабр,
Биз хам келажакмиз бир кун ёнизга
Нега сўзламайсиз, нега бўлдиз жим
Айтар сўзиз йўқму зиёратчизга

Кўриб холингизни хайратда қолдим
Нотиқ эдингизку хаёт чоғингиз,
Қани ўшандаги қад қоматингиз,
Қолибдику фақат суякларингиз

Бунисини кўриб карахт ла қотдим
Қабр тошларига ёзиб қўйибди.
Уч ёшга тўлмаган гўдак эканку,
Лекин лахат ичра ўрин олибди.

Не не азаматлар макони экан
Шоху султонларнинг мозори экан,
Гадо-ю дарвишлар бари бир бўлиб,
Узун замонларнинг гувохи экан.

Қани айтинг менга нелар биласиз?
Мозийларга қандай шохид бўласиз?
Унсиз қолган тарих сахифаларин,
Авлодларга қандай баён қиласиз?

Сизни ёнинггизга бежиз келмадим
Аждодлар қаршизда хижолатдаман,
Омон замонларда яшаб ўтибсиз,
Лекин авлодлардан шикоятдаман.

Эрни аёл олдида фарқи қолмади
Аёлда хаёдан нишон қолмади,
Йигитлар иффатин сақлаш ўрнига,
Муслима синглисин номин булғади.

Келинлар "Одно"да сухбат қуришар
Куёвлар "Ватсап"да ишрат қилишар
Китобу суннатни чеккага суриб
Ёшлар интернетдан зиё излашар.

Отани фарзанддан умиди йўқдир,
Акани укага ишончи йўқдир
Қўни қўшни, яқин қариндошлардан
Оқибат дегандан асорат йўқдир.

Сизлар яшаганда шундоқ бўлганми?
Ота куёвига диван олганми?
Қизин сандиқчасин сепга тўлдириб,
Бир умр узилмас қарзга ботганми?

Қизини турмушга узатиш учун
Ўғлини уйини тузатиш учун
Оналар хаётин хатарга қўйиб,
Россияда мардикор бўлиб юрганми?

Сизлар хам биз каби яшаганмисиз?
Деворга заргилам тўшаганмисиз?
Шифтингизни хар хил шаклда қуриб,
Турли ранглар ила бўяганмисиз?

Узр шикоятлар қилганим учун
Ёхуд хузурингиз бузганим учун
Ўз ташвишларингиз етиб турганда
Авлодлар қайғусин сўнганим учун.

Садо беринг менга эй ахли қабр
Бу дунё аслида қабр эмасми?
Фитнали хаётда яшашдан кўра
Лахат ичра ётиш афзал эмасми?

@Mirzohid_Domla
#вақт_қадри

🗯 УЛАР ВАҚТДАН ЎТИБ КЕТИШГАН

Курз ибн Вабра Қуръони каримни кечаси ҳам, кундузи ҳам 4 марта, Ибн Идрис эса уйида 4000 марта хатм қилган.

Имом Шофиъий Рамазонда 60 марта, Имом Бухорий эса 30 марта хатм қилишган.

Имом Аҳмад кунда 300 ракаат намоз ўқир экан.

Абу Талҳа Ансорий 40 йил рўза тутди.

Ибн Мусаййиб 60 маротаба ҳаж қилди.

Имом Аҳмад 60 ёшида 1000 масалага далил асосида фатво берди.

Ибн Ҳазмнинг барча китоблари куяди. Шунда у зот уларнинг ҳаммасини ёддан қайтарди.

Имом Қатода бир туя китобни ёд олди.

Имом Шаъбий: “Оқ нарсага ёзилган ҳар бир нарсани ёд олдим”, дегани ривоят қилинади.

Ҳиндистон диёрида яшаган Ашраф Али Таҳонавий қисқа умри давомида 1500 китоб ёзади. Шунингдек, ўзидан кейин кўпгина муршид ва валий даражасига эришган шогирдлар ҳам қолдирган.

Имом Аъзам 500 000 масалага фатво берган. 55 маротаба ҳажга борган. Бир умр илм олиш ва бериш билан машғул бўлган. Бир неча минг маротаба Қуръонни хатм қилган.

Аҳмад ибн Ҳанбал илм олишга кўпроқ вақт қолсин дея, кунига бир ёнғоқ катталигида таом ер экан. У киши 750 000 ёки 1 000 000 ҳадисни ёддан билган.

Имом Ғаззолий, Имом Фахриддин Розий, Имом Суютий каби олимлар кунига ўртача 15-20 бет асар битганлар.

Муҳаддислар султони Имом Бухорий илм сирлари билан қизиқиб, дунё кезиб, олтмиш мингдан зиёд ҳадис тўплаганида 16 ёшдан эндигина ошганди. Шунингдек, у зотнинг 63 йиллик умри давомида амалга оширган ишлари бутун умрига таққосланса, 63 йилдан ҳам ортади.

Имом Бухорий 300 000 ҳадисни ёд билган.

Форобий жуда ёшлигиданоқ тил ўрганиш билан шуғулланиб, умри давомида 70 дан кўп тилда мулоқот қила олган.

Муҳаддис, фақиҳ Имом Нававий ўзининг қисқа умри давомида 500 та китоб таълиф қилгани келтирилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу кунда 12.000 марта, Холид ибн Марвон эса 100.000 марта тасбеҳ айтар эди.

Имом Табарий 86 йил (224-310) умр кўрган. Ёзиб қолдирган китоблари 358 минг варақни ташкил қилади. Алломанинг балоғатгача бўлган ёшини тахминан 14 йил деб белгилаб, 86 дан айирсак, 72 йил қолади. Шунда у зотнинг ёзганлари умрининг ҳар бир кунига 14 варақдан тўғри келади. 72 йил умрини 14 га кўпайтирсак, алломанинг тасниф қилган китоблари мажмуаси келиб чиқади.

Ҳозир биз нима билан машғулмиз

📲 Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг↙️

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@Mirzohid_Domla
ҲАЛОЛ ЛУҚМА

Тўғри яшаш нима дегани? Инсон қандай қилиб пок яшаши, ҳалол луқма топиб, ҳаёт кечириши мумкин? Бу саволларга одам боласи дунё яралгандан бери жавоб излаб келади. Шубҳасиз, ҳалол ва тўғри яшашга интилиш инсон фитратига таалуқли олий туйғу. Ушбу китобнинг бош қаҳрамони иккиюзламачи ва нопок, қинғирликни касб қилган ҳамда мол-дунёга мубтало бўлган кишилар орасида ҳалол ризқ топиш илинжида руҳан қийналиб яшайди. Ҳалоллик ва тўғриликни шунчаки бир баландпарвоз сўз деб биладиган жамиятда тўғри яшашга уринган қаҳрамонимиз ҳаёти сиз азиз ўқувчини бефарқ қолдирмайди деган умидда сизга мароқли мутолаа тилаб қоламиз.

Муаллиф:Рауф Жиласун
Нашриёти: "Azon kitoblari", Тошкент - 2020 йил
Таржимон: Жаҳонгир Ҳасан
Нархи: 16 000
Буюртма бериш учун: @Azon_Admin

☎️ +998 95 143 55 50

🚕 Етказиб бериш хизмати мавжуд

📍Дўконимиз манзили: Геолокация

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЛБИНГИЗНИ ҚУРЪОН БИЛАН ТЎЛДИИНГ...

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

@Mirzohid_Domla
Islom Nuri,

Шамсуддин Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Номаҳрам эркак-аёллар аралаш бўлишига йўл қўйиш ҳамма ёмонлик-балоларнинг илдизи ва жамият бузилиб, оммавий уқубатлар келишининг энг катта сабабидир.

Номаҳрам эркак-аёллар аралаш-қуралаш бўлиши зино, фаҳш ишлар кўпайишига, фаҳш ишлар кўпайиши эса оммавий ўлим ва кети узилмайдиган тоъун-вабо келишига сабаб бўлади.

Тафсир китобларида айтилишича, Мусо алайҳиссаломнинг аскарларига бузуқ аёллар аралашиб, қўшин орасида фаҳш ишлар содир бўлади. Аллоҳ таоло уларга тоъун-ўлат вабосини юбориб, бир кунда етмиш минг одам ўлади.

Аёллар эркаклар олдида очиқ-сочиқ ва ясан-тусан қилган, ҳусни-жамолини кўз-кўз қилган ҳолда юришига йўл қўйиш зино тарқалишига сабаб бўлса, зино оммавий қирғин келишига сабаб бўлади.

Бундай ишлар динга зарар беришидан олдин дунёга ҳамда жамиятга қандай ёмонликлар олиб келишини ҳокимлар билганларида эди, ундан ман этишга қаттиқ бел боғлаган бўлар эдилар».

📚 «Ат-туруқ ал-ҳукмийя фис-сиёсат аш-шаръийя», 408-409 бетлар.

@Mirzohid_Domla
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
56. АЛ-ВАЛИЙ
🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради
https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мадина шаҳридаги Саҳобалар билан тўлган қабристон..


✔️ Улашинг |

🌹✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ☑️☝️🏻
Https://t.me/Mirzohid_Domla
Hadid
057.
#Bir_kunda_bitta_oyat_Hadid
(Hadid -56 )
29 оятдан иборат

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
https://t.me/Mirzohid_Domla
.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞.
09.03.2021y. 25 Rajab 1442
Seshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!

05:28 TONG

06:10 BOMDOD

06:45 QUYOSH

12:38 PESHIN

16:37 ASR

18:25 SHOM

19:38 XUFTON

@Mirzohid_Domla
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум, қадрлигим. Янги кун хайрли бўлсин. Аллоҳ иймонингизни мустаҳкам, қалбингизни саломат қилсин.

Беморларга комил шифо, қарздорларга нажот берсин. Фарзанд илинжидагилар солиҳ-солиҳа зурриёдлар ато қилсин.

Янги ҳаёт остонасига қадам қўйиш истагиларга вафодор жуфтни насиб этсин. Барчанинг нимаки ҳожати бўлса, Роббим Ўзи раво этсин.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
​​МУСИҚА ҲАҚИДА🎤🎧🎤🎧

Мусиқа тингловчилар: "Мусиқа билан қалб кенгаяди", дейишади.

Биз уларга Аллоҳнинг оятини айтамиз: "Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз". ("Тоҳа" сураси, 124-оят).

Улар: "Биз мусиқа таъсирига тушмаймиз", дейишади.

Биз Абдуллоҳ ибн Масъуднинг сўзларини айтамиз: "Сув экинни ўстирганидек мусиқа қалбда нифоқни ўстиради".

Улар "Биз фақат дам олиш учун эшитамиз", дейишади.

Биз уларга Аллоҳнинг оятини айтамиз: "Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!" ("Мўминун" сураси, 115-оят).

Улар: "Мусиқа эшитиб, қалбимиз хотиржам бўлади, ором топади", дейишади.

Биз уларга Аллоҳнинг оятини, сўнгра эса, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф тафсирларини айтамиз: "Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?" ("Роъд" сураси, 28-оят.) (Тафсири ҳилолдан: ...иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканлигини яхши биладилар.)

Улар: "Биз Қуръонни ташлаб қўймаймиз, шунчаки мусиқани яхши кўрамиз, холос", дейишади.

Биз Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳнинг сўзиларини айтамиз: "Қалбда бир вақтнинг ўзида Қуръон ва мусиқа севгиси жамланмайди".

Улар: "Лекин биз бу иккисини жамладик-ку!" - дейишади.

Биз айтамиз: "Сиз нимага кўпроқ амал қилсангиз, қалбингизда ўша қолади. Агарьт Қуръонга кўпроқ амал қилсангиз, мусиқа қалбингиздан чиқиб кетади ва Қуръон қолади. Акс ҳолда тескариси бўлади".

Эй Аллоҳ! Қуръонни қалбларимиз баҳори айла! Бизларни Қуръон аҳлларидан қилгин!

@Mirzohid_Domla
Қунут дуосини билмаса

Устоз Муҳаммад Шокир домла
#намоз

🗯 ҚУНУТ ДУОСИНИ БИЛМАСА

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Устоз витр намозидаги қунут дуосини билмаса китобга қараб ўқиса бўладими?

🎙 УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА


•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@imomiazamhanafiiy
https://t.me/imomiazamxanafiy

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•