Forwarded from Jamshidbek Yusupov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исломда шерикчилик асослари
Жуда кўплаб талаб ва таклифларга биноан "Исломда шерикчилик асослари" курсини ташкил этишга қарор қилдик
Курсда нималарни ўрганасиз?
▪️Шерикчилик муносабатларини тўғри амалга ошириш учун нималарни билиш лозим?
▪️Ислом нимани мол деб тан олади ҳамда савдоси ва ижарасига рухсат беради?
▪️Савдо, ижара, бартер ва қарзда рибодан сақланиш ва бошқалар
Устоз: Абдуманнон Абдуллоҳ - "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъатининг аъзоси
📆 Март ойи ҳар якшанба куни
🕡 Вақти: 10:00 - 18:00
📲 Сиз жойингизни MFaktor ilovasi ёки @MFaktorBot орқали банд қилишингиз мумкин
☎️+998998020088
☎️+998997020088
@MFaktorUz

Қазо намози борлар учун☝🏻
Mirzohid_Domla_Ma'ruzalari каналига уланиш
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
https://t.me/Mirzohid_Domla

Bugun siz masjidga yetaklagan farzandingiz.
Kun kelib Jannatda qo’lingizdan yetaklasin.☝🏻
Mirzohid_Domla_Ma'ruzalari каналига уланиш
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
https://t.me/Mirzohid_Domla
Kun kelib Jannatda qo’lingizdan yetaklasin.☝🏻
Mirzohid_Domla_Ma'ruzalari каналига уланиш
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
https://t.me/Mirzohid_Domla
.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞.
07.03.2021y. 23 Rajab 1442
Yakshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!
05:32 TONG
06:10 BOMDOD
06:48 QUYOSH
12:39 PESHIN
16:36 ASR
18:22 SHOM
19:36 XUFTON
@Mirzohid_Domla
07.03.2021y. 23 Rajab 1442
Yakshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!
05:32 TONG
06:10 BOMDOD
06:48 QUYOSH
12:39 PESHIN
16:36 ASR
18:22 SHOM
19:36 XUFTON
@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹☘️
Бахтни қидирмайдилар уни яратадилар.
Демак ўзингиз истаган бахтни фақат ўзингизгина ярата оласиз. Уни ўзгадан кутманг.
Бугун сизга бахт олиб келадиган яна бир тонг отди. Кунингиз хайрли бўлсин🌱
Каналимизга обуна бўлинг
👇👇👇

Ahmoqni javobsiz qoldirish unga javob bergandan ham qattiqroq taʼsir qiladi.
Imom Shofeʼiy rohimahulloh
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Imom Shofeʼiy rohimahulloh
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Forwarded from Имом Аъзам Ҳанафий (канал) (Mirkamol)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗯ҲАДИСДАН ҲУКМ ОЛАМАН ДЕЙДИГАНЛАР ШОШИЛМАНГ❗️
📹УСТОЗ ИСҲОҚЖОН МУҲАММАД ДОМЛА
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@imomiazamhanafiiy
https://t.me/imomiazamxanafiy
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
📹УСТОЗ ИСҲОҚЖОН МУҲАММАД ДОМЛА
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@imomiazamhanafiiy
https://t.me/imomiazamxanafiy
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
#ижтимоий
🗯 8-МАРТ ВА НАВРЎЗ ҲАҚИДА
❓Ассалому алайкум хурматли УСТОЗ. Айрим мусулмон ва муслима ака-опаларимиз 8-март билан бир-бирларини табриклашаяпти. Мўмин 8-март билан ҳоҳ оғзаки ҳоҳ бирон нарса билан табриклаши иймонга кароҳият этқазмадимикин ва бу шарий байрамлар бўлмасада табриклаш жоизми? Яқинда 21 март "НАВРЎЗ" деган байрам ҳам келади. Устоз бу саволлар фитна нийятида эмас балки амал қилиш мақсадида бердим. Устоз шу масалаларни яхшироқ тушунтириб берсангиз зора иймонимизни қувватлаб олардик. Жавоблари учун раҳмат!
✅ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида улар икки кунда ўйнашар эдилар. «Бу икки кун қандоқ кун?» деб сўрадилар. «Жоҳилиятда ўйнайдиган кунимиз эди», дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ сизларга у иккиси ўрнига улардан кўра яхши Азҳо ва Фитр кунларини берди», дедилар». Сунан эгалари ривоят қилишган. Мадина аҳлининг Исломдан аввал икки байрами бор эди. У байрамларнинг биринчиси шамсий сананинг аввалги куни ҳисобланар эди. Бу кун баҳорда кеча билан кундуз тенглашган, иссиқ ҳам, совуқ ҳам ўртача бўлгани учун қадимги ҳакимлар байрам куни деб ихтиёр қилишган эди. Иккинчи байрам эса кузда, мезонда – кеча билан кундуз тенг бўлиб, ҳаво мўътадил бўлганда байрам қилинар эди. Ислом келиб, бу икки байрам ўрнига икки Ислом байрамини жорий қилди. Шаръий байрамларда ўйнаб-кулиб, хурсандчилик қилган, аҳли аёли, таниш-билишларга кенгчилик яратганлар савоб оладиган бўлдилар. Улардан бири Рамазони шариф рўзасини тамомлаш муносабати билан бўладиган Фитр байрами. Иккинчиси эса Байтуллоҳга ҳажни тамомлаш муносабати ила бўладиган Қурбон байрами. Мусулмонлар учун бу икки байрам еб-ичмоқ, ўйнаб-кулмоқ кунларидир. Ҳар бир миллат ўз байрамига эга бўлгани каби мусулмон уммати ҳам ўз байрамига шу тариқа эга бўлган. Бошқаларнинг байрами дийний маънода бўлса, мусулмон одам учун ўзини четга олиш лозим бўлади. Мазкур байрам қавми мусулмонларни исломий байрамлар билан табриклайдиган бўлсалар, мусулмонлар ҳам уларни табриклашлари мумкин. Аммо мусулмонлар бошқа дийннинг байрами билан бир-бирларини табриклашлари мумкин эмас. Дийнга боғлиқ бўлмаган, миллий, халқаро байрамларга оид ишлар енгилроқ эканини баъзи уламолар айтишган. Мисол учун, сиз айтган 8-март америкалик аёллар ташкил қилган нарса. Баъзи мусулмон диёрларда буни “оналар байрами” деб аташган. Албатта, мусулмонлар бу кун муносабати ила америкалик аёллар айтган гапларга амал қилишлари керак демоқчи эмасмиз. Балки, табриклаганлар Исломдан чиқади деган гапни тўғри эмас демоқчимиз. Бунинг ўрнига ўшаларга бор гапни тушунтириш керак.
© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

САВОЛЖАВОБ145Суҳбат13
Аброр Мухтор Алий
#ижтимоий
🗯 8-МАРТ ҲАҚИДА
• 8-март ҳақида батафсил айтиб берсангиз.
© Аброр Мухтор Алий
📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг↙️
🗯 8-МАРТ ҲАҚИДА
• 8-март ҳақида батафсил айтиб берсангиз.
© Аброр Мухтор Алий
📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг↙️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИР "ТАБАССУМ" ВА БИР ФИНЖОН ЧОЙ ИЛА МУСУЛМОН БЎЛДИ!
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Mirzohid_Domla
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Mirzohid_Domla
Кун келиб шундай эшиклар очилади-ки, сен аввал ёпилган барча эшиклар учун Роббингга шукр қиласан.
Мавлоно Румий
https://t.me/Mirzohid_Domla
Мавлоно Румий
https://t.me/Mirzohid_Domla
БОЛА ХУЛҚИ НЕГА БУЗИЛАДИ?
Чиройли тарбия бериш ота-онанинг фарзанди олдидаги бурчларидандир. Бу ҳақни адо этиш ўз-ўзидан бўлмайди, инсондан катта масъулият, машаққат талаб қилади.
Бола тарбиясига энг биринчи навбатда ота-она жавоб беради. Улар болаларини зарур машғулотлар билан банд қилиши керак. Бола онги бўш турмайди. Уйдаги тарбия болани қониқтирмаса, кўчага интилади, ўзи билмаган ҳолда бошқа “дунё” комига кира бошлайди. Бугун ким билан ўтириб гаплашсангиз, дарров фарзандига бузғунчи ғоялар таъсир этаётганидан Шикоят қилади. Баъзи хонадонларда фарзандлар ахлоқи катта муаммога айланган.
Янги асрда ахборот тезлиги тараққиётга ижобий таъсир кўрсатяпти. Айни чоғда қатор муаммолар келтириб чиқаряпти. Интернет, уяли телефон орқали ёшларга қилинаётган ҳужумлардан сақланиш энг катта муаммога айланди. Эҳтиёт чоралари изланяпти, лекин бу ҳаракатларнинг кўпи фақат назарий. Уларни амалда қўллаш қийин.
Бугун кўпчилик такрорлайдиган иборалар:
“Фарзандим мени тушунмайди"; "Менга итоат этмайди"; “Насиҳатимга қулоқ солмайди”; “Кундузи ухлаб, тунда телевизор кўради"; “Ака-укалари билан жанжаллашади”; “Кўп ёлғон гапиради” ва ҳоказо.
Ўтган улуғларимиз бола хулқи бузилишига кўпинча ота-она сабаб бўлишини таъкидлашган.
Жумладан, асосий ички сабаблар:
— Оилани бошқаришда ота-онанинг аниқ мақсади йўқлиги;
— Аллоҳ таолодан ёрдам сўрамаслик;
— бола гўдаклик давриданоқ тарбия услубларини йўлга қўймаслик, бола тарбиялашни билмаслик;
— моддий таъминотни ҳаддан ошириб юбориш ёки умуман таъминламаслик;
— боланинг таълим олишдан мақсади йўқлиги ёки дарсларни ўзлаштиролмаслиги, мактабга ота-она мажбурлаши билан бориши;
— боланинг ота-онадан қониқмаслиги;
— мураббийдан қўрқиши;
— ота-онадан меҳр кўрмай, бошқалардан ширин сўзлар эшитиши;
— Ота-она фарзанди олдида жанжаллашиши;
— Ота-она фарзандларидан бирини мақташи, бошқасини эътиборсиз қолдириши;
— ишларни фақат чаққон болага юклаб, қолганларига бепарво бўлиш;
— ота узоқ вақт уйда бўлмаслиги;
— кичик хатони бўрттириш;
— уйдаги ҳолат билан талаб қилинаётган нарсанинг бир-бирига мос келмаслиги; боланинг хатосини тўғри тушунтирмаслик, бошқа болаларга солиштириш. Бу иш нотўғри. Чунки ҳар бир бола ўз табиатига эга.
Ташқи таъсирлар:
— муаллимнинг ўзи ўргатаётган фан мақсадини билмаслиги;
— ташқарида ҳам ўрнак бўладиган шахснинг йўқлиги;
— шаҳватни қўзғатувчи омиллар;
— алоқа воситалари ривожланиб кетиши сабаб ёмон дўстларнинг кўплиги; таълим-тарбия замон талабларига мос эмаслиги;
— ташқи кўриниши билан тенгдошларидан ажралиб туриши;
— ортиқча қўполлик, қаттиққўллик, ўринли-ўринсиз калтаклайвериш. Бу иллатлар туфайли боланинг феъли бузилади, бети қотади.
Уйимиз, кўча-кўй, яшаб турган жамиятимиздаги муҳит, таълим-тарбия муассасалари — буларнинг барчаси тарбия омилларидир. Аммо ҳозир дунёнинг ҳар томонидан ёшларга махсус йўналтирилаётган мақсадли “тарбия услублари” ҳам борлигини унутмайлик. Зеро, яхши бола икки дунё саодатига восита бўлувчи садақаи жориямиз бўлади. Фарзанд тарбиясида шуни доим ёдда тутайлик.
"Бахтли ҳаёт сари"

👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
55. Ал-Матийн
🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.
Https://t.me/Mirzohid_Domla

Waqui'a
056.
#Bir_kunda_bitta_oyat_Voqi'a
(Voqi'a -55 )
96 оятдан иборат
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
https://t.me/Mirzohid_Domla
(Voqi'a -55 )
96 оятдан иборат
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
https://t.me/Mirzohid_Domla
.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞.
08.03.2021y. 24 Rajab 1442
Dushanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!
05:30 TONG Saharlik tugashi.
06:10 BOMDOD
06:46 QUYOSH
12:39 PESHIN
16:36 ASR
18:24 SHOM Iftorlik vaqti.
19:37 XUFTON
@Mirzohid_Domla
08.03.2021y. 24 Rajab 1442
Dushanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!
05:30 TONG Saharlik tugashi.
06:10 BOMDOD
06:46 QUYOSH
12:39 PESHIN
16:36 ASR
18:24 SHOM Iftorlik vaqti.
19:37 XUFTON
@Mirzohid_Domla
Устоз қалбидаги нур
Илм икки йўлдан – сатрлардан ва судурдан келади (سطوري و صدوري).
Сатрлар орқали давом этадиган илм – китобдан китобга кўчадиган илмдир.
Судурий илм эса қалблардан қалбларга ўтади. Биз буни устоздан шогирдга ўтадиган илм нури сифатида биламиз. Бунинг учун устоз билан шогирд албатта бир мажлисда, алҳол ёки ифтирозий (масофавий) тарзда жам бўлмоқлари лозим.
Аллоҳ таолонинг каломи Қуръон ҳам китоб бўлиб, жамики китобларга шаън берди.
Аллоҳ таолодан инсониятга пайғамбарлар юборилиб, жамики устозлар мўътабар бўлди.
Хатиб Бағдодий роҳматуллоҳи алайҳнинг «Тақйидул-илм» китобида келишича, бир кишидан: «Ким билан улфатчилик қиласан?» деб сўралса, қўллари билан китобларини кўрсатиб, «Мана булар билан», деб жавоб берибди. «Инсонлардан-чи?» деб сўрашса, «Китобнинг ичидагилар билан», деган экан (تقييد العلم/ الخطيب البغدادي).
Ҳа, китоб толиби илм учун энг яхши ҳамроҳдир. Илмни қадрлаган киши китобсевар бўлади. Китоб тиловати ила ўтказилган вақтда доимо барака бўлади.
Улуг имом, машриқнинг шайхи, ўзи яшаган асрдаги ҳадиси шарифларни жамлаган ҳофизларнинг саййиди, фиқҳ, ҳифз, сидқ ва зуҳду тақвода машҳур бўлган аллома Исҳоқ ибн Роҳувайҳ роҳматуллоҳи алайҳ бир бева аёлга уйланган эканлар. У зотга: «Бир бева аёлга уйланишга сизни нима мажбур қилди?» дейилса, «Аёл кишига унинг китобларига учун никоҳланилади», деб жавоб берибдилар (تنكح المرأة لكتبها).
Ўша бева аёлнинг вафот қилган эридан имом Шофеий роҳматуллоҳи алайҳнинг китоблари қолган экан (Сияри аъломун-нубала, 10/70 – سير أعلام النبلاء 10/70).
Аммо бу борада муҳим бир мулоҳазани эсдан чиқармаслик лозим. Ёш авлодни китобхонликка тарғиб қилар эканмиз, фақат китобнинг ўзи этарли эмаслигини, фақат китобнинг ўзи устоз бўла олмаслигини тушунтириб кетишимиз керак.
Ибн Жамоа роҳматуллоҳи алайҳ: «Энг катта бало саҳифалар билан шайх бўлмоқдир», деган. Демак, одамлар фақат саҳифалардан, китобларнинг ўзидангина таълим олиши катта бало экан.
Бу борада Имом Шофеий роҳматуллоҳи алайҳнинг ушбу сўзларини келтириш мумкин:
من تفقه من بطون الكتب ضيع الأحكام
«Кимки фақат китоб ўқиб фақиҳ бўлган бўлса, ҳукмларни зое қилибди» (تذكرة السامع والمتكلم 87).
Хулоса ўрнида имом Ғаззолий роҳматуллоҳи алайҳнинг «Иҳёу улумид-дин» китобида айтган ҳикматли сўзларини келтирмоқчиман:
«Илмни уни бузадиган, унга зарар етказадиган нарсалардан сақламоқ мол-дунёни сақламоқдан авлороқдир. Ҳақли бўлмаган одамга ато бериш зулми ҳақли кишига ато бермаслик зулмидан оз эмас» (إحياء علوم الدين).
Икрима роҳматуллоҳи алайҳ: «Бу илмнинг баҳоси бор», дедилар. «Баҳоси нима?» дейишган эди, «Илм уни гўзал тарзда кўтарган одамга берилади, чунки у илмни зое қилмайди», деб жавоб бердилар.
Бизга буларнинг барчасини устозларгина ўргатадилар. Ислом дини ҳам шунча асрлар оша устоз-шогирд анъанаси орқали, устоз-шогирдлар силсиласи орқали давом этиб келмоқда.
Роббимиз таолодан жумла марҳум устозларимизни мағфират айлашини, ҳаёт бўлган устозларимизни эса офиятда сақлашини сўрайман.
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

#муҳим
🗯 8-МАРТ КУНИ ҲАҚИДА
🎙 ШАЙҲ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ РОҲИМАҲУЛЛОҲ
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@imomiazamhanafiiy
https://t.me/imomiazamxanafiy
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
🗯 8-МАРТ КУНИ ҲАҚИДА
🎙 ШАЙҲ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ РОҲИМАҲУЛЛОҲ
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@imomiazamhanafiiy
https://t.me/imomiazamxanafiy
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Қуръон карим суралари номи
١ - Фотиҳа - Очувчи
٢ - Бақара - Сигир
٣ - Оли Имрон - Имрон оиласи
٤ - Нисо - Аёллар
٥ - Моида - Дастурҳон
٦ - Анъом - Чорвалар
٧ - Аъроф- Жаннат билан Дўзахни ажратувчи девор
٨ - Анфол - Ўлжалар
٩ - Тавба - Тавба
١٠ - Юнус - Юнус (ном) алайҳиссалам
١١ - Ҳуд - Ҳуд (ном) алайҳиссалам
١٢ - Юсуф - Юсуф (ном) алайҳиссалам
١٣ - Раъд - Момақалдироқ
١٤ - Иброҳим - Иброҳим (ном) алайҳиссалам
١٥ - Ҳижр - Мадина ва Шом ортасидаги водий
١٦ - Наҳл - Асалари
١٧ - Исро - Тунги сайр
١٨ - Каҳф - Ғор
١٩ - Марям - Марям (ном) розиАллаҳу анхо
٢٠ - Тоҳо - Тохо ҳарф
٢١ - Анбиё - Пайғамбарлар
٢٢ - Ҳаж - Ҳаж
٢٣ - Муминун - Мўминлар
٢٤ - Нур - Нур
٢٥ - Фурқон - Ҳақ билан ноҳақни ажратиб бергувчи
٢٦ - Шуаро - Шоирлар
٢٧ - Намл - Чумоли
٢٨ - Қасас - Қисса
٢٩ - Анкабут - Ўргимчак
٣٠ - Рум - Рум (давлат номи)
٣١ - Луқман - Луқмон
٣٢ - Сажда - Сажда
٣٣ - Аҳзаб - Фирқалар
٣٤ - Сабаъ - Сабаъ (қабила номи)
٣٥ - Фатир - Илк Яратгувчи
٣٦ - Ясин - Ясин, ҳарф
٣٧ - Вас-саффат - Саф тортиб тургувчилар
٣٨ - Сод - Сод, ҳарф
٣٩ - Зумар - Гуруҳлар
٤٠ - Ғофир - Мағфират қилгувчи
٤١ - Фуссилат - Муфассал баён қилинган
٤٢ - Шўро - Маслаҳат
٤٣ - Зуҳруф - Зеб зийнат
٤٤ - Духон - Тутун
٤٥ - Жасия - Тиз чўкувчилар
٤٦ - Аҳқоф - Қумтепалар
٤٧ - Муҳаммад - Муҳаммад солаллаҳу алайҳи васаллам
٤٨ - Фатҳ - Ғалаба
٤٩ - Ҳужурот - Ҳужралар
٥٠ - Қоф - Қоф, ҳарф
٥١ - Ваззарият - Суриб кетувчи шамоллар
٥٢ - Тур - Тур тоғи
٥٣ - Нажм - Юлдуз
٥٤ - Қомар - Ой
٥٥ - Роҳман - Меҳрибон
٥٦ - Вақеа - Воқеа
٥٧ - Ҳадид - Темир
٥٨ - Мужадала - Мунозара
٥٩ - Ҳашр - Жамлаб сургун қилиш
٦٠ - Мумтаҳана - Имтиҳон қилингувчи аёл
٦١ - Саф - Саф, қатор
٦٢ - Жума - Жума куни
٦٣ - Мунафиқун - Мунофиқлар
٦٤ - Тағобун - Бир бирини алдаш- зиён келтириш куни
٦٥ - Талақ - Талоқ
٦٦ - Таҳрим - Ҳаром қилиб олиш
٦٧ - Мулк - Бойлик
٦٨ - Қолам - Қалам, ёзув асбоби
٦٩ - Алҳаққо - Аниқ рўй бергувчи
٧٠ - Мааъриж - Осмон қаватлари
٧١ - Нуҳ - Нуҳ (ном) алайҳисалам
٧٢ - Жин - Жинлар
٧٣ - Муззаммил - Кийимларига ўралиб олган зот
٧٤ - Муддассир - Либосларига бурканиб олган зот
٧٥ - Қиямат - Қиёмат
٧٦ - Инсон - Инсон
٧٧ - Мурсолат - Юборилган шамоллар
٧٨ - Набаъ - Ҳабар
٧٩ - Назият - Жон олгувчи фаришталар
٨٠ - Абаса - Қошини чимирди, юзини буриштирди
٨١ - Таквир - Ўралиш
٨٢ - Инфитор - Ёрилиш
٨٣ - Мутаффифун - Бошқалар ҳаққидан уриб қолгувчи
٨٤ - Иншиқоқ - Ёрилиш
٨٥ - Буруж - Осмондаги буржлар
٨٦ - Ториқ - Тунги йўлчи
٨٧ - ЪАла - Энг олий зот
٨٨ - Ғошиа - Ўраб олгувчи
٨٩ - Фажр - Тонг
٩٠ - Балад - Шаҳар
٩١ - Шамс - Қуёш
٩٢ - Лайл - Кеча, тун
٩٣ - Зухо - Чошгоҳ вақти
٩٤ - Шарҳ - Очмоқ, кенг қилмоқ
٩٥ - Тийн - Анжир
٩٦ - Алақ - Лаҳта қон
٩٧ - Қодр - Қадрли кеча
٩٨ - Баййина - Аниқ ҳужжат
٩٩ - Залзала - Зилзила
١٠٠ - Адият - Чопқир отлар
١٠١ - Қориа - Қалбларни қаттиқ қўрқитувчи, қиёмат
١٠٢ - Такасур - Тўплаб кўпайтиришга берилмоқ
١٠٣ - Аср - Аср намоз вақти
١٠٤ - Ҳумаза - Бўҳтончи
١٠٥ - Фил - Фил, ҳайвон
١٠٦ - Қуройш - Қурайш, қабила
١٠٧ - Маъун - Идиш тавоқ
١٠٨ - Кавсар - Кавсар, Ховуз
١٠٩ - Кафирун - Кофирлар
١١٠ - Наср - Ёрдам
١١١ - Масад - Пишиқ тола
١١٢ - Иҳлас - Иҳлос қилиш
١١٣ - Фалақ - Тонг
١١٤ - Нас - Одамла
✅сўфи Аллохёр

ҚАБР БИЛАН СУХБАТ...
Қабрларни айлаб зиёрат
Келдим бугун мозор кўргани
Ўтмишлардан сўраб, сўроқлаб,
Майитларни холин сўргани.
Ассаламу алайкум йа ахли қабр,
Биз хам келажакмиз бир кун ёнизга
Нега сўзламайсиз, нега бўлдиз жим
Айтар сўзиз йўқму зиёратчизга
Кўриб холингизни хайратда қолдим
Нотиқ эдингизку хаёт чоғингиз,
Қани ўшандаги қад қоматингиз,
Қолибдику фақат суякларингиз
Бунисини кўриб карахт ла қотдим
Қабр тошларига ёзиб қўйибди.
Уч ёшга тўлмаган гўдак эканку,
Лекин лахат ичра ўрин олибди.
Не не азаматлар макони экан
Шоху султонларнинг мозори экан,
Гадо-ю дарвишлар бари бир бўлиб,
Узун замонларнинг гувохи экан.
Қани айтинг менга нелар биласиз?
Мозийларга қандай шохид бўласиз?
Унсиз қолган тарих сахифаларин,
Авлодларга қандай баён қиласиз?
Сизни ёнинггизга бежиз келмадим
Аждодлар қаршизда хижолатдаман,
Омон замонларда яшаб ўтибсиз,
Лекин авлодлардан шикоятдаман.
Эрни аёл олдида фарқи қолмади
Аёлда хаёдан нишон қолмади,
Йигитлар иффатин сақлаш ўрнига,
Муслима синглисин номин булғади.
Келинлар "Одно"да сухбат қуришар
Куёвлар "Ватсап"да ишрат қилишар
Китобу суннатни чеккага суриб
Ёшлар интернетдан зиё излашар.
Отани фарзанддан умиди йўқдир,
Акани укага ишончи йўқдир
Қўни қўшни, яқин қариндошлардан
Оқибат дегандан асорат йўқдир.
Сизлар яшаганда шундоқ бўлганми?
Ота куёвига диван олганми?
Қизин сандиқчасин сепга тўлдириб,
Бир умр узилмас қарзга ботганми?
Қизини турмушга узатиш учун
Ўғлини уйини тузатиш учун
Оналар хаётин хатарга қўйиб,
Россияда мардикор бўлиб юрганми?
Сизлар хам биз каби яшаганмисиз?
Деворга заргилам тўшаганмисиз?
Шифтингизни хар хил шаклда қуриб,
Турли ранглар ила бўяганмисиз?
Узр шикоятлар қилганим учун
Ёхуд хузурингиз бузганим учун
Ўз ташвишларингиз етиб турганда
Авлодлар қайғусин сўнганим учун.
Садо беринг менга эй ахли қабр
Бу дунё аслида қабр эмасми?
Фитнали хаётда яшашдан кўра
Лахат ичра ётиш афзал эмасми?
@Mirzohid_Domla
Қабрларни айлаб зиёрат
Келдим бугун мозор кўргани
Ўтмишлардан сўраб, сўроқлаб,
Майитларни холин сўргани.
Ассаламу алайкум йа ахли қабр,
Биз хам келажакмиз бир кун ёнизга
Нега сўзламайсиз, нега бўлдиз жим
Айтар сўзиз йўқму зиёратчизга
Кўриб холингизни хайратда қолдим
Нотиқ эдингизку хаёт чоғингиз,
Қани ўшандаги қад қоматингиз,
Қолибдику фақат суякларингиз
Бунисини кўриб карахт ла қотдим
Қабр тошларига ёзиб қўйибди.
Уч ёшга тўлмаган гўдак эканку,
Лекин лахат ичра ўрин олибди.
Не не азаматлар макони экан
Шоху султонларнинг мозори экан,
Гадо-ю дарвишлар бари бир бўлиб,
Узун замонларнинг гувохи экан.
Қани айтинг менга нелар биласиз?
Мозийларга қандай шохид бўласиз?
Унсиз қолган тарих сахифаларин,
Авлодларга қандай баён қиласиз?
Сизни ёнинггизга бежиз келмадим
Аждодлар қаршизда хижолатдаман,
Омон замонларда яшаб ўтибсиз,
Лекин авлодлардан шикоятдаман.
Эрни аёл олдида фарқи қолмади
Аёлда хаёдан нишон қолмади,
Йигитлар иффатин сақлаш ўрнига,
Муслима синглисин номин булғади.
Келинлар "Одно"да сухбат қуришар
Куёвлар "Ватсап"да ишрат қилишар
Китобу суннатни чеккага суриб
Ёшлар интернетдан зиё излашар.
Отани фарзанддан умиди йўқдир,
Акани укага ишончи йўқдир
Қўни қўшни, яқин қариндошлардан
Оқибат дегандан асорат йўқдир.
Сизлар яшаганда шундоқ бўлганми?
Ота куёвига диван олганми?
Қизин сандиқчасин сепга тўлдириб,
Бир умр узилмас қарзга ботганми?
Қизини турмушга узатиш учун
Ўғлини уйини тузатиш учун
Оналар хаётин хатарга қўйиб,
Россияда мардикор бўлиб юрганми?
Сизлар хам биз каби яшаганмисиз?
Деворга заргилам тўшаганмисиз?
Шифтингизни хар хил шаклда қуриб,
Турли ранглар ила бўяганмисиз?
Узр шикоятлар қилганим учун
Ёхуд хузурингиз бузганим учун
Ўз ташвишларингиз етиб турганда
Авлодлар қайғусин сўнганим учун.
Садо беринг менга эй ахли қабр
Бу дунё аслида қабр эмасми?
Фитнали хаётда яшашдан кўра
Лахат ичра ётиш афзал эмасми?
@Mirzohid_Domla
#вақт_қадри
🗯 УЛАР ВАҚТДАН ЎТИБ КЕТИШГАН
⏱ Курз ибн Вабра Қуръони каримни кечаси ҳам, кундузи ҳам 4 марта, Ибн Идрис эса уйида 4000 марта хатм қилган.
⏱ Имом Шофиъий Рамазонда 60 марта, Имом Бухорий эса 30 марта хатм қилишган.
⏱ Имом Аҳмад кунда 300 ракаат намоз ўқир экан.
⏱ Абу Талҳа Ансорий 40 йил рўза тутди.
⏱ Ибн Мусаййиб 60 маротаба ҳаж қилди.
⏱ Имом Аҳмад 60 ёшида 1000 масалага далил асосида фатво берди.
⏱ Ибн Ҳазмнинг барча китоблари куяди. Шунда у зот уларнинг ҳаммасини ёддан қайтарди.
⏱ Имом Қатода бир туя китобни ёд олди.
⏱ Имом Шаъбий: “Оқ нарсага ёзилган ҳар бир нарсани ёд олдим”, дегани ривоят қилинади.
⏱ Ҳиндистон диёрида яшаган Ашраф Али Таҳонавий қисқа умри давомида 1500 китоб ёзади. Шунингдек, ўзидан кейин кўпгина муршид ва валий даражасига эришган шогирдлар ҳам қолдирган.
⏱ Имом Аъзам 500 000 масалага фатво берган. 55 маротаба ҳажга борган. Бир умр илм олиш ва бериш билан машғул бўлган. Бир неча минг маротаба Қуръонни хатм қилган.
⏱ Аҳмад ибн Ҳанбал илм олишга кўпроқ вақт қолсин дея, кунига бир ёнғоқ катталигида таом ер экан. У киши 750 000 ёки 1 000 000 ҳадисни ёддан билган.
⏱ Имом Ғаззолий, Имом Фахриддин Розий, Имом Суютий каби олимлар кунига ўртача 15-20 бет асар битганлар.
⏱ Муҳаддислар султони Имом Бухорий илм сирлари билан қизиқиб, дунё кезиб, олтмиш мингдан зиёд ҳадис тўплаганида 16 ёшдан эндигина ошганди. Шунингдек, у зотнинг 63 йиллик умри давомида амалга оширган ишлари бутун умрига таққосланса, 63 йилдан ҳам ортади.
⏱ Имом Бухорий 300 000 ҳадисни ёд билган.
⏱ Форобий жуда ёшлигиданоқ тил ўрганиш билан шуғулланиб, умри давомида 70 дан кўп тилда мулоқот қила олган.
⏱ Муҳаддис, фақиҳ Имом Нававий ўзининг қисқа умри давомида 500 та китоб таълиф қилгани келтирилади.
⏱ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу кунда 12.000 марта, Холид ибн Марвон эса 100.000 марта тасбеҳ айтар эди.
⏱ Имом Табарий 86 йил (224-310) умр кўрган. Ёзиб қолдирган китоблари 358 минг варақни ташкил қилади. Алломанинг балоғатгача бўлган ёшини тахминан 14 йил деб белгилаб, 86 дан айирсак, 72 йил қолади. Шунда у зотнинг ёзганлари умрининг ҳар бир кунига 14 варақдан тўғри келади. 72 йил умрини 14 га кўпайтирсак, алломанинг тасниф қилган китоблари мажмуаси келиб чиқади.
Ҳозир биз нима билан машғулмиз❓
📲 Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг↙️