#ижтимоиий
СЕВГИ ҲАҚИДА
САВОЛ:
Ассалому алайкум! Сeвги-муҳаббат ҳақида ўзи борми? Ҳозирги кунда ёшларимиз орасида асосий мавзу бу сeвги. Киноларимизнинг қарийб 90% сeвги-муҳаббат ҳақида. Қўшиқларни эса айтмаса ҳам бўлади. Аянчлиси, бир бирига eтиша олмаган(сeвишган)лар ўзларини ўлдириш, осиб қўйиш даражасигача боришмоқда (бунга ўзим гувоҳман). Илтимос шу масалани ёритиб бeрсангизлар. Эркак ва аёл ўртасидаги сeвги-муҳаббат ҳақида муқаддас динимиз нима дeйди? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом!
Шариатимизда тўйдан кейин севги муҳаббат бўлади, лекин тўйдан олдин ҳозирги кунимизда ёшлар орасидаги севги-муҳаббат муносабатлари қаттиқ қораланади. Ушбу муносабатлар шариатга мувофиқ бўлмагани учун ҳам ундай оилалар узоққа чўзилгани ҳам йўқ, барака топгани ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
https://t.me/mirzohid_domla

Telegram
Бордонкул
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
#ижтимоиий
НИКОҲ ТЎЙ ҲАҚИДА
САВОЛ:
Ассалому алайкум! Тўй куни бўладиган урфлар, яъни “тушурди” ҳақида тушунча берсангизлар. “Тушурди” куни келинни куёв ўнг елкасида кўтариб машинадан ўз уйига олиб кириб қўяр экан. Бу мумкинми? Умуман олганда ўша “тушурди” қандай бўлса Аллоҳга ёқадиган бўлади?
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом!
Шариатга мувофиқ ҳолатда бажо келтирилса Аллоҳга ёқадиган бўлади. Ҳакима аёллардан бири заковат тарзида : “Кўплаб ажрашаётган аёлларнинг янги келин қилиб тушириб келаётган уйига “Бисмиллааҳир Роҳманир Роҳийм” деб ўнг оёғи билан киришнинг ўрнига куёвнинг елкасида орқаси билан кириши сабаб бўлса керак” деган экан. Валлоҳу аълам!

МАСХАРА ҚИЛИШ ЭМАСМИ?
САВОЛ:
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозир кимгадур насиҳат қилсангиз “эй қори акани ўчириб қўй” ёки “яна дўппини кийиб олди” дeйишади. Бу динни масхаралашга кирмайдими? Шундай гаплар гапириб инсонни дилини оғритиш ҳукми қандай?
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом!
Бундай кишилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида ҳам бўлишган.
Аллоҳ таоло «Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир» деган оятни нозил қилганда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалигига чиқиб, баланд овоз билан:
– Эй Қурайш жамоаси! – деб нидо қилдилар. Шунда улар тўпланишди. Ул зот уларга қараб: – Агар сизларга ҳозир «Водийда отлиқлар устингизга бостириб келишга тайёр турибдилар», десам, ишонасизларми? – дедилар.
Тўпланганлар:
– Ишонамиз, сенинг ёлғон гапирганингни ҳеч кўрмаганмиз, – дейишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Албатта, мен сизларга шиддатли азобдан қўрқитувчи (пайғамбар) бўлиб келдим, – дедилар. Шунда Абу Лаҳаб:
– Ҳалок бўлгур! Бизни шунга йиғдингми?! – дегандан сўнг Аллоҳ таоло «Масад» сурасини нозил қилган. (“Тафсири Ҳилол” китобидан).
Бундай кишилар юқорида зикр қилингани каби Абу Лаҳабнинг издошлари ҳисобланадилар. Мусулмон киши ўзи эътиқод қиладиган нарсага бу каби бепарво бўлмаслиги керак. акс ҳолда оқибати Абу Лаҳабнинг оқибатидек бўлиб қолиши мумкин. Фуқаҳолар : “Агар масхара қилувчилар очиқ-ойдин динни масхара қилсалар, кофир бўладилар. Диндан гапираётган инсоннинг беамаллиги ёки сўзи бошқа, амали бошқалигини масхара қилишса, гуноҳкор бўладилар, лекин кофир бўлмайдилар”. Валлоҳу аълам!