Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
#ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юртида узоқ йиллар хизмат қилган фахрий Устоз Абдуссалом домланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло мархум устозни Ўз мағфиратига олсин! Охиратларини обод, жойларини жаннатдан қилсин! Барча яқинларига сабру жамил ато қилиб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!
@mirzohid_domla
Forwarded from Isloh.uz
#таъзия

Таъзия.

Бир неча йилдан бери масжидимизда таровеҳда хатми қуръонга ўтиб келган ва муаззинлик қилиб келган, барчамиз учун муҳтарам Шамсиев Аҳмадхўжа қори акамиз бугун 53 ёшларида пинивмания сабабли дорул бақога риҳлат қилдилар. Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
Марҳум қори акамиз нафақат масжидимиз, балки юртимиз фахри бўлган ҳофизи каломуллоҳ эдилар. Бир неча ҳофизи каломуллоҳ шогирдларнинг устози эдилар. Шу йил таровеҳда кичик ўғиллари Абдулбосит уйларида ўқилган таровеҳда хатмга ўтганини каминага айтиб жуда хурсанд бўлган эдилар. Катта ўғиллари Муҳаммад Амин ҳам ҳофизи каломуллоҳ ва толиби илмдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида марҳамат қилдилар: "Қачонки, одам боласи вафот этса, ундан амали кесилади. Магар уч нарсадан кесилмайди: жорий садақадан ёки фойда олинадиган илмдан ёки ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанддан".
Иншааллоҳ, марҳум қори акамиз ортларидан бу башоратдаги савоб узилмай туришга сабаб ишлар бардавомдир. Аллоҳ таъоло қори акамизни охиратларини обод қилсин. Барча яқинларига сабру жамил ато қилсин. Амийн.

Абдулқайюм Комил.