Бордонкул
188 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
#эслатма

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛАВОТ АЙТИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Имом Ибн Жавзий ўзининг «Бўстонул воизийн» китобида шундай дейди:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг ўнта фойдаси бор:

1. Аллоҳ салавот айтувчига раҳм-шафқат қилади.

2. У, Пайғамбар алайҳиссаломнинг шафоатларидан умид қиладиганлар қаторида бўлади.

3. Пок фаришталарга эргашган бўлади (чунки фаришталар Расулуллоҳга салавот айтадилар).

4. Кофир ва мунофиқларга мухолиф бўлади (Чунки улар Пайғамбаримиз алайҳиссаломга душман бўлиб, у зотни яхшилик билан ёд этишмайди).

5. Салавот айтувчининг гуноҳлари ўчирилади.

6. Ҳожатлари бароридан келади.

7. Зоҳири ва ботини нурли бўлади.

8. Қиёмат азобидан нажот топади.

9. Жаннатга киради.

10. Унга Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг саломи бўлади".

https://t.me/Mirzohid_Domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жумага ўтар кеча (пайшанба оқшоми)дан то жума куни шомгача бўлган ҳар сония ҳасанотлар хазинасидир.

🌺Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳалол_ҳаром

🗯 ЧАҚАЛОҚ ОҒЗИДАН ТУШГАН НАРСАНИ ЕСА БЎЛАДИМИ?

Она сутини эмадиган чақалоқнинг оғзидан тушган нарсани бегона одам еса бўладими?

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашин

https://t.me/Mirzohid_Domla
Live stream started
Live stream finished (51 minutes)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жума_шукуҳи

🗯 КАҲФ СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

© AzonTV

📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг

https://t.me/Mirzohid_Domla
© Аброр Мухтор Алий

Аброр домла Абдуллоҳ домлани мажбурлабди!

Батафсил👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEmgdFetkUvZa6LmzQ
ЭРКАК ЎЗ ҚИЗИНИ ҚУЧОҚЛАБ ЎПСА ХОТИНИ ТАЛОҚ БЎЛАДИМИ?
#талоқ

804-САВОЛ: Агар ота ўз қизини қучоқлаб ўпса ва иссиқлик сезса хотини унга талоқ бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркак ўз қизини шаҳват билан ўпса, қучоқласа, ушласа ёки фаржини ичига қараса хотини унга абадий ҳаром бўлиб қолади.

Бунда қуйидаги шартлар топилиши керак:

1. Эркак шу ишни қилганига бир марта бўлса ҳам ўзи иқрор бўлиши ёки икки эркак (ёки бир эркак ва икки аёл гувоҳ бўлиши керак);
2. Қиз 9 ёш ёки ундан катта бўлиши керак;
3. Юқорида айтилган ишларни қилганда, жинсий аъзоси қўзғалиши ёки қўзғалган бўлса, зиёда бўлиши (қари бўлса, кўнглида жинсий алоқага майл пайдо бўлиши) керак;
4. Айни қизини ушлаган ёки ўпган пайтда шаҳват топилиши керак. Лекин қизни лабидан ўпиш, кўкрагидан ушлаш ва фаржини ушлашда шаҳват бўлган ё бўлмагани эътиборга олинмайди;
5. Қизни ушлаган ёки ўпган пайтда маний тўкилмаган бўлиши керак;
6. Қизини кийимсиз ёки тана ҳароратини билдириб турадиган юпқа кийимда бўлиши.

Юқоридаги шартлар топилса бундай эр-хотинларни ўртасига талоқсиз ҳам ажрим тушади, кейин уларни қози ажратиб юборади ёки эр талоқ қўйиши вожиб бўлади. Шундан кейин бундай эр-хотинларни қайта никоҳлаб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
.
Жаннатга кирмай қолиш амал туфайлидир

Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда баъзи катта гуноҳларни қилиш жаннатга киришни ман қилиши ҳақида хабарлар бор.

Аллоҳ таоло Нисо сурасида:

وَمَن يَقْتُلْ مُؤْمِنًا مُّتَعَمِّدًا فَجَزَآؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِدًا فِيهَا وَغَضِبَ اللّهُ عَلَيْهِ وَلَعَنَهُ وَأَعَدَّ لَهُ عَذَابًا عَظِيمًا

«Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, жазоси жаҳаннамдир. Унда мангу қолувчидир. Аллоҳ унга ғазаб қиладир, уни лаънатлайдир ва унга улкан азобни тайёрлаб қўядир», деган (93-оят).

islomuz
Https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўз уйларингиздан бошқа уйларга изн сўрамасдан кирманг

islomuz

https://t.me/Mirzohid_Domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАКБИРИ_ТАҲРИМА

📲АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ❗️
⚠️БУНИ БИЛИШИНГИЗ ШАРТ❗️

☝️ТАКБИРИ ТАҲРИМАДА "АЛЛОҲУ АКБАР" ЛАФЗИНИ ҲАТО АЙТИШДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ❗️

УСТОЗ ИСҲОҚЖОН ДОМЛА МУҲАММАД


https://t.me/Mirzohid_Domla
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун шанба
16 октябрь, 2021
9 Рабиъул аввал, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


https://t.me/Mirzohid_Domla
2021-йил
🗓 16 - Октябрь
🍃 Шанба 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 05:20 🕰

🌅 ҚУЁШ - 06:36 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:13 🕰

🌇 АСР - 15:57 🕰

🌆 ШОМ - 17:43 🕰

🌃 ХУФТОН - 18:56 🕰


https://t.me/Mirzohid_Domla
#Расулуллоҳ_ва_аҳли_байт
Саҳиҳ шажаралари: Муҳаммад ибн (1) Абдуллоҳ ибн (2) Абдулмутталиб ибн (3) Ҳошим ибн (4) Абдуманоф ибн (5) Қусай ибн (6) Килоб ибн (7) Мурра ибн (8) Каъб ибн (9) Луай ибн (10) Ғолиб ибн (11) Фиҳp (лақаби Қурайш) ибн (12) Молик ибн (13) Назр ибн (14) Кинона ибн (15) Хузайма ибн (16) Мудрика ибн (17) Илёс ибн (18) Музар ибн (19) Низор ибн (20) Маъад ибн (21) Аднон.

Оталари: Абдуллоҳ (Абдулмутталибнинг Фотима бинти Амр исмли хотинидан туғилган уч нафар ўғилларининг энг кичиги бўлган).
Абдуллоҳ ҳижратдан аввалги 78-79-йил / мил. 546 йилда туғилган ва ҳижратдан аввалги 54-йил охирлари – 53-йил боши / мил. 570 йил охирлари – мил. 571 йил бошларида, машҳур Фил воқеасидан олдин, 25 ёшида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оналарининг қорнида ҳомила эканларида Мадинада вафот этган.

Оналари: Умму Муҳаммад Омина бинти Ваҳб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра ибн Килоб (ҳижратдан аввалги 47-йил / мил. 577 йил, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёшга тўлганларида вафот этган).

Боболари (ота тарафдан): Абул Ҳорис Абдулмутталиб ибн Ҳошим (ҳижратдан аввалги 45-йил жумодул аввал ойи / мил. 579 йил апрел ойи бошида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ёшу икки ою ўн кунлик бўлганларида, 80 ёшдан ўтиб вафот этган).

Бувилари (ота тарафдан): Фотима бинти Амр ибн Оиз ибн Имрон ибн Махзум ибн Яқаза ибн Мурра.
(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ота тарафдан бувилари Фотима у зотнинг ота авлодлари билан мана шу еттинчи боболари Муррада бирлашади).

Боболари (она тарафдан): Ваҳб ибн Абдуманоф.

Бувилари (она тарафдан): Барра бинти Абдулъуззо ибн Усмон ибн Абдуддор ибн Қусай.
(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг она тарафдан бувилари Барра у зотнинг ота авлодлари билан мана шу бешинчи боболари Қусайда бирлашади).

Миллатлари: араб (адноний сулоласидан).

Қабилалари: Қурайш (Қурайш – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўн биринчи боболари Фиҳрнинг лақаби бўлиб, ундан ўн иккита уруғ тарқалган).

Уруғлари: Бану Ҳошим – Ҳошимий.

"Расулуллоҳ ва аҳли байт" китобидан.

@Mirzohid_Domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Подшоҳликдан кўра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужраи саодатларини супургувчи ходим бўлишини орзу қилган Султон Абдулҳамидхон...

(Юракларни ларзага келтирувчи воқеа😥)
#Абдулҳамидхон

https://t.me/Mirzohid_Domla
#Тарбияга_оид_ҳадис
ДУНЁ БЕРИЛМАГАН ОДАМГА ИБРАТ НАЗАРИ БИЛАН ҚАРАНГ!

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом дедилар:
«Ўзингиздан қуйидагиларга қаранглар, ўзингиздан юқоридагиларга қараманглар! Бу Аллоҳнинг сизларга берган неъматларини оз санамаслигингиз учун фойдалидир»
(Имом Аҳмад, имом Муслим ва имом ибн Можа ривояти).

https://t.me/Mirzohid_Domla
​​ФАРЗАНДНИ ЎҚИТИШНИНГ ФОЙДАСИ

Исо алайҳиссалом бир қабрдан ўтиб кетаётсалар, бир мурдага азоб фариштаси бириктирилган ва унга ўта қаттиқ азоб берилаётганини кўрдилар. У киши йўлида давом этдилар, маълум бир муддат ўтгач яна ортга қайтдилар. Шунда яна ўша қабрстондан ўтишга тўғри келиб, ундан ўтиб кетаётсалар, бояги маййитга раҳмат фариштаси турли ноз-неъматлар билан ҳозир бўлиб турганлигини кўрдилар. Маййит эса, бу неъматлар ичига ғарқ эди. Исо алайҳиссалом бундан ўта ажабландилар. У намоз ўқиб, Аллоҳ таолодан асл ҳақиқатни билдиришини сўради. Аллоҳ таоло ваҳий юбориб: “Эй, Исо! Бу ўта гуноҳкор инсон эди. Вафот этгач қилган гуноҳлари сабабли қабр азобига грифтор бўлди. У вафот этганда, аёли ундан ҳомиладор эди. Маълум муддат ўтгач фарзанд дунёга келди. Она боласини катта қилиб, бир муаллиф ҳузурига таълим учун олиб борди. Муаллим болага “Бисмиллаҳи-р-роҳмани-р-роҳим”ни ўқишни ўргатди, бола устози орқасидан “Бисмиллаҳи-р-роҳмани-р-роҳим”ни айтди. Қара, маййитнинг боласи ер устида Менинг номимни улуғласа-ю, Мен унинг отасини ер остида қандай жазолайман, ахир, бундан ҳаё қиламан” деди. Яъни бола маъсум тиллари билан: “Аллоҳ таоло ўта Меҳрибон ва ўта Раҳимли Зот. У менга ўта меҳрибон”, деб турса, Мен қандай қилиб, унинг отасини азобда қолдиришим мумкин!? Йўқ, бундай бўлмайди.

Абдулатиф Аллақулов

@Mirzohid_Domla