Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
ЭР-ХОТИН ЎРТАСИГА АЙРИЛИҚ СОЛУВЧИЛАР

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Эр-хотин ўртасига айрилиқ солувчилар бир неча турли бўлади.

Масалан, баъзида эрнинг онаси ёки опа-сингиллари эр-хотин ўртасига жудолик соладилар. Баъзида бегона эркаклар шундай бўладиларки, аёлни ўзлари тарафига мойил қилиб, эридан узоқ қилиб юборадилар. Баъзида шундай ёмон аёллар бўладиларки, оилали эркакларни ўзларига мойил қилиб, аёлларидан жудо қилиб юборадилар.

Ким бўлса ҳам эр-хотин ўртасида бир биридан жудо бўлишига сабаб бўлса, Аллоҳ таъоло қадр кечасида ҳам уни мағфират қилмайди.

“Сукунэ дил” китобидан
Абдулқаййум Комил таржимаси

Дўстларингизга ҳам улашинг

@Mirzohid_Domla
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун шанба
23 октябрь, 2021
16 Рабиъул аввал, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


https://t.me/Mirzohid_Domla
2021-йил
🗓 23 - Октябрь
🍃 Шанба 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 05:27 🕰

🌅 ҚУЁШ - 06:44 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:12 🕰

🌇 АСР - 15:48 🕰

🌆 ШОМ - 17:32 🕰

🌃 ХУФТОН - 18:47


https://t.me/Mirzohid_Domla
Кучли рашк Аллоҳ таоло томонидан ҳақиқий эр кишига хислат қилиб берилади. Аммо айрим оми аёллар буни нотўғри тушуниб, эрнинг инжиқлиги, зулмига йўйишади. Қанчалар бадбaхтсиз бахтни ҳис қила олмаганлар!

Амр Насриддин Бухорий.

Https://t.me/Mirzohid_Domla
#Намоз
Болажоним, сени жаннатга киришингни хоҳлайман!

Оналардан бири айтади: «Мен: «Ўғлим, намоз ўқинг!»деб кўп такрорлайверар эдим. Бу гапларни такрорлайверганимдан болам мени кўрса сиқиладиган бўлиб қолди. Ўғлим билан бирга ўтириб суҳбатлашдим. «Эй, Ўғлим! Мен сенга: «Намоз ўқи!» деб айтганимда, сен хафа бўлишингни хоҳламайман, балки мен сени жаннатга киришингни хоҳлайман» деб жаннат билан дўзах ҳақида гапириб бердим. Шу суҳбатимиздан кейин боламни бомдод намозига: «Эй, болам! Тур бомдодга! Мен сени жаннатга киришингни хоҳлайман» деб уйғотадиган бўлдим. Фарзандим дангасалик қилса, мен унга чиройли сўзларни такрорлайверар эдим. Шундан сўнг озгина сабр орқали ўғлим намозга эътиборли бўлди».


https://t.me/Mirzohid_Domla
Болаларга паноҳ тилаш дуоси

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнларга

أعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لاَمَّةٍ

«Уъийзукума бикалиматиллаҳит таммати мин кулли шайтонин ва ҳаммаҳ ва мин кулли ъайнин ламмаҳ», дуосини ўқиб паноҳ тилар ва: «Бу дуо отангиз Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломларнинг паноҳ тилайдиган дуолари эди», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман.)

Имом Бухорий ривоятлари.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

142. ИДДА ВАҚТИДА МУМКИН БЎЛМАГАН ИШЛАР

Дўстларга ҳам улашинг!

https://t.me/Mirzohid_Domla
Беҳуда тортишиш ва ғазабдан қайтиш…

Аллоҳ таоло «Каҳф» сурасида инсон табиатига хос тортишувчиликни:

«Инсон ўзи кўп тортишувчи бўлган эди» (54-оят) деб баён қилган.

وَلَقَدْ صَرَّفْنَا فِي هَـٰذَا الْقُرْآنِ لِلنَّاسِ مِن كُلِّ مَثَلٍ ۚ وَكَانَ الْإِنسَانُ أَكْثَرَ شَيْءٍ جَدَلًا

Шу сабабли Қуръон хулқидан хабардор бўлиб, унга амал қилувчи мўъминлар биродарлик ва дўстликнинг заифлашувига йўл очиб берадиган беҳуда тортишув ва жанжаллардан узоқ турадилар. Чунки Аллоҳ таоло бундай қилишни қатъий ман этган:

وَأَطِيعُوا اللهَ وَرَسُولَهُ وَلَا تَنَازَعُوا فَتَفْشَلُوا وَتَذْهَبَ رِيحُكُمْ ۖ وَاصْبِرُوا ۚ إِنَّ اللهَ مَعَ الصَّابِرِينَ

«Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетадир. Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар биландир» («Анфол», 46).

Бўлар-бўлмасга талашиб-тортишиш мўъминнинг қувватини синдирувчидир, шайтоннинг гиж-гижлашларига алданиб, бефойда нарса кетидан қувишдир. Инсоннинг виждони йўл бермай, жанжаллашишни хуш кўрмаса ҳам, нафси шундай қилишга чорлайди.

Шу сабабли Қуръонни раҳбар қилганлар виждонларига қулоқ тутиб, беҳуда баҳсга тортадиган сабабларга ҳам яқинлашмасликка ҳаракат қиладилар. Оний ғафлат туфайли баҳс боғлаш, унча аҳамиятли бўлмаган масала хусусида тортишиш ҳолати юзага келса, дарров диққатларини тўплаб Аллоҳнинг оятини эслайдилар, ҳамда хатоларини тузатишга ҳаракат қиладилар.

Жоҳил кимсалардан фарқли ўлароқ Қуръон билан хулқланган
мўъминларнинг тортишуви маънавий манфаат топиш, илмини бойитиш билан тугаб, унда тортишувчи тарафлар билмаган нарсаларини ўрганадилар. Ўз фикрини исботлаш, уни бошқаларга уқтириш, уларга хос эмас. Улар бирор масала юзасидан тортишгудек бўлсалар, ўз устунликларини кўрсатиш учун эмас, балки босиқлик билан масаланинг чин моҳиятини топишга ҳаракат қиладидар.

Мўъмин кун давомида турли одамлар билан учрашади, гаплашади. Улар суҳбатдошлари, суҳбатлашиш шароитлари қандай бўлишидан қатъи назар, беҳуда тортишувдан узоқ турадилар. Мисол учун харид вақтида белгиланган нарх хусусида, ҳайдовчиси кеч келган автобуснинг йўналиш жадвали ҳақида, хизмат кўрсатувчи соҳа ходимларининг сусткашлиги ва шу каби дин учун фойдаси бўлмаган аҳамиятсиз нарсалар ҳақида баҳслашмайдилар.

Мўъминлар ўзларига нисбатан қилинган ҳақсизлик учун тортишмай, ғазабланмай, аксинча, жуда оғир-босиқлик, мулойимлик билан бу ҳолатдан чиқишга ҳаракат қиладилар. Улар ғазабни енгиш
тақводорларга хос бўлган, ҳамда Қуръонда мақталган юксак ахлоқий фазилат эканини биладилар:

الَّذِينَ يُنفِقُونَ فِي السَّرَّاءِ وَالضَّرَّاءِ وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ ۗ وَاللهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ

«Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабни ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтирадир» («Оли Имрон», 134).

«Қуръон ахлоқига кўра мўъминнинг 24 соати» китобидан.

https://t.me/Mirzohid_Domla
Баъзи ҳукамолар айтишдики: «Тўрт нарса чиройлидир, аммо тўрт нарса борки, ундан ҳам гўзалроқдир:

Эркакларнинг ҳаёли бўлишлари чиройли, лекин хотинлар ҳаё қилсалар, бундан ҳам гўзалроқ бўлади.

Ҳар бир кишининг одил бўлмоқлиги чиройли, лекин бошлиқлар одиллик қилсалар, бундан ҳам гўзалроқдир.

Қариларнинг тавба қилишлари чиройли, бироқ ёшларнинг тавба қилишлари бундан ҳам гўзалроқдир.

Бойларнинг эҳсон қилишлари чиройли, аммо фақирлар эҳсон қилсалар, бундан ҳам гўзалроқдир».

Шайх Аҳмад ибн Ҳажар Али ал-Асқалоний.

https://t.me/Mirzohid_Domla
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим
(иккинчи мақола)

Саййидим, Сизнинг ортингизда намоз ўқиш, таомланганингизда Сизга шерик бўлиш, ғазотларда ёнингизда туриб жанг қилиш, илм мажлисингиздан баҳраманд бўлиш менга насиб этмади. Лекин Сизнинг ҳаётингиз тафсилотлари, хонангизнинг кўриниши, аёлларингизга муносабатингиз, қандай ювинишингиз, қандай таомланишингиз, нималарни истеъмол қилишингиз, оналаримизга қандай ҳазил-мутойиба қилишингиз, аҳли оилангиз билан қандай гаплашишингиз, қайси томонингиз билан ухлашингиз, қандай либос кийишингиз, қанча пулингиз борлиги, тўшагингиз нимадан тайёрлангани, сочингизнинг ранги ва уни қайси рангга бўяшингиз, ичадиган дорингиз, икки курагингиз орасидаги муҳри нубувватингиз шаклигача сийрат китоблари орқали бизга етиб келган.

Https://t.me/Mirzohid_Domla
​​#Савол

АЗОН ВА ИҚОМАТ ОРАСИДА МАЪЛУМ ВАҚТ ҚОЛДИРИШ КЕРАКМИ?

Азонни айтиб бўлгач, азон дуосини ўқиб, сўнг фарз намозлари олдидан айтиладиган иқоматни айтиб намозни ( аср, шом, хуфтон намозларини) бошлайверсам бўладими? Ёки азон билан иқомат ўртасида нечадир дақиқа кутиладими? Агар кутилмаса гуноҳ ҳисобланадими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шом намозидан бошқа ҳар бир намозда азон ва иқомат ўртасида бир инсоннинг еб-ичиши ёки ҳожатга чиқиб, таҳорат олиб, икки ракаат намоз ўқишига етарли миқдорда вақт қолдириш мустаҳабдир. Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Билолга айтдилар:

واجعل بين أذانك وإقامتك قدر ما يفرغ الآكل من أكله، والشارب من شربه، والمعتصر إذا دخل لقضاء حاجته

яъни: "Азонинг билан иқоматинг ўртасида еб-ичувчи таом ва ичимлигидан, ҳожатга чиққан одам ҳожатидан фориғ бўладиган миқдорда вақт қолдир» (Имом Термизий ривояти).
Бунда жамоатга кўпроқ одам тўпланиши мақсад қилинган. Азондан кейин дарҳол такбир айтиш макруҳ эканига уламоларимиз иттифоқ қилишган. Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Азон ва иқомат ўртасида кутиш лозим бўлган муддатнинг намоз вақти аниқ кириши ва намозхонларнинг (масжидга) йиғилишларига имкон яратишдан бошқа бирон аниқ миқдори йўқ".
Аммо уйда ёлғиз намоз ўқилганда азондан кейин иқомат айтиб намоз ўқиш мумкин. Чунки бу ҳолатда жамоат кутилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@Mirzohid_Domla
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун якшанба
24 октябрь, 2021
17 Рабиъул аввал, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

@Mirzohid_Domla
2021-йил
🗓 24 - Октябрь
🍃 Якшанба 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 05:28 🕰

🌅 ҚУЁШ - 06:45 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:12 🕰

🌇 АСР - 15:47 🕰

🌆 ШОМ - 17:31 🕰

🌃 ХУФТОН - 18:5

https://t.me/Mirzohid_Domla
Сут ичилгандан сўнг нега оғиз чайилади?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга аввалги мевадан келтирилар эди. Шунда у зот: «Аллоҳим! Бизга Мадинамизни, меваларимизни, соъимизни, муддимизни баракали қилгин. Барака ила баракали қилгин», дер эдилар. Кейин уни (ҳузурларида) ҳозир бўлган болалардан энг кичигига берар эдилар».

Муслим ривоят қилган.

Https://t.me/Mirzohid_Domla
Муфтий-Шайх Равил Гайнутдин Ўзбекистон муфтийси Нуриддин домла Холиқназаровга табрик йўллади

Муфтий-Шайх Равил Гайнутдин 2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгашида сайланган Диний идора раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаровга табрик йўллади. Унда жумладан шундай дейилади:
– Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси, Россия муфтийлари Кенгаши ва ўз номимдан Сизни юксак лавозимга тайинлаганингиз билан чин юракдан муборакбод этаман. Аллоҳ таолодан Сизга сиҳат-саломатлик ва узоқ умр ато этишини сўрайман...

Батафсил:
http://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/29229

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

https://t.me/Mirzohid_Domla
🟢 «Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони» рўйхати эълон қилинди

Ўмонда жойлашган Стратегик тадқиқотлар ислом маркази навбатдаги “Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони“ рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатга Ўзбекистондан марҳум муфтий Усмонхон Алимов, Тожикистондан президент Имомали Раҳмон ва муфтий Сайидмукаррам Абдулқодирзода, Туркманистондан Гурбангули Бердимуҳамов ҳам киритилган.


https://t.me/Mirzohid_Domla
ВАТАНДИН ЯХШИ ЁР БЎЛМАС!

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда, яъни 21–25 октябрь оралиғида мен, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур бек домла Раупов ва Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бош имом-хатиби Шукрулло домла Эгамбердиев Россия Федерациясининг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида хизмат сафарида бўлиб турибмиз.

Батафсил 👇
http://fitrat.uz/vatandin-yahshi-yor-bulmas/

Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA