Бордонкул
194 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Islomuz
Улар учун яхши гапларни топиб гапиринг.

Одамларга меҳрибон бўлинг! Мусибат етган ва маҳзун кишиларга мулойим сўз айтинг. Уларга хушхабар беринг! Нафратлантирманг! Улар учун яхши гапларни топиб гапиринг. Эҳтимол, биргина яхши сўз бир кишига ҳаёт бахш этиб, уни юқори даражага кўтарур. Эҳтимол, битта ёмон сўз кимнидир ҳалок қилиб, ер қаърига киритур.

Https://t.me/Mirzohid_Domla
Мол–давлатингни икки тоифа кишига мерос қолдирасан:

1. Бойлигингни гуноҳ ишга сарфловчи фарзанд. Фарзандингга тўплаган молинг туфайли бадбахт бўласан.

2. Давлатингни хайрли ишлар учун сарфлаган фарзанд. Шу фарзандинг қайғурганларинг охирида роҳат олиб келади.

Фузайл ибн Ниёз раҳимаҳуллоҳ.
@Mirzohid_Domla
Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу шундай дейди: "Ҳеч қачон қўрқоқ билан маслаҳатлашма! (Қўрқоқ билан маслаҳат қилсанг) сендаги қатъиятни заифлашлатради ва сенга кичик ҳамда арзимас нарсаларни катта қилиб кўрсатади.

🔗 #ибpaT
https://t.me/Mirzohi_Domla
МУФТИЙ САЙЛАНДИ
2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайландилар.
Нуриддин домла Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилганлар. 1992 йилда Бухоро вилоятидаги Мир Араб мадрасаси, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда эса Фарғона давлат университетини тамомлаганлар.
Иш фаолиятлари давомида Асака шаҳридаги “Аҳмадали Махдум” масжиди имом-хатиби, Тошкент шаҳри “Оқ тепа” жоме масжиди имом-хатиби, пойтахтдаги “Кўкалдош”, Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин махдум” мадрасалари ўқитувчиси, Андижон вилояти бош имом-хатиби ва 2019 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эдилар.
Аллоҳ таолодан Нуриддин домла Холиқназаровга ушбу шарафли ва масъулиятли вазифада улкан муваффақият тилаймиз
Forwarded from Saidjon Ergashev
#Тезкор #Расман

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўзгарди


Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди. Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Сайфуддинов Раҳматуллоҳ ушбу вазифага тайинланди.

👇
https://t.me/joinchat/UlFYRT8rzmDa1uNH
Forwarded from Saidjon Ergashev
#Rasman
⚡️MUFTIY SAYLANDI.

Nuriddin domla Holiqnazarov O‘zbekiston Musulmonlar idorasining muftiysi etib tayinlandi.

Nuriddin domla bu vaqtgacha Toshkent shahar bosh imom hatibi bo‘lib ishlab kelayotgan edi.👇👇

https://t.me/joinchat/QWzanpJkwkJVRtJz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба
20 октябрь, 2021
13 Рабиъул аввал, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Https://t.me/Mirzohid_Domla
2021-йил
🗓 20 - Октябрь
🍃 Чоршанба 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 05:24 🕰

🌅 ҚУЁШ - 06:40 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:13 🕰

🌇 АСР - 15:52 🕰

🌆 ШОМ - 17:37 🕰

🌃 ХУФТОН - 18:51

https://t.me/Mirzohid_Domla
Бир соҳада мутахассис бўлган кишига қарши чиққан иккинчи кишининг ҳам ўша соҳада илмга эга бўлиши, мутахассис бўлиши керак.

Акс ҳолда ўша кишининг қўштирноқ ичида қилган танқиди сўз исрофидан бошқа нарса эмас. Қарши гапирган гапи аҳамият беришга арзимайди.

Илмнинг ҳам ор-номуси бор.

© Умар Фаруқ Қўрқмас

https://t.me/Mirzohid_Domla
«Аҳмоқлик хатода ўжарлик қилишдир».

© Абдулҳаким Арвосий
#Савол_жавоб
МАСЖИДДА САЛОМ БЕРИЛМАЙДИМИ?

CАВОЛ:
Бир мавъизада Aллоҳнинг масжидларида фақат Aллоҳга салом берилади бандаларига эмас деб эшиттим. Aллоҳ таоло ўзи Aс Салам бўлган зот бўлса яна ул зотга Aллоҳ таолога тинчлик бўлсин деб дуо қиламизми? Aллоҳ таоло ҳамма нарсадан пок бўлса бандаларига бу дуо қилинмайдими? Бизда намоз ва зикр тамомлангандан кейин масжидларда қўл бериб кўришиб дуо ва ҳайрлар қилинади. Салом берса алик олиш кераклиги бу мусулмоннинг ҳақларидан эмасми? Шариатимиз бунга қандай қарайди? Aллоҳ тўғри йўлдан адаштирмасин.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир
Роҳманир Роҳим.
Масжидда намоз ўқиш, қироат қилиш ва азон айтиш билан машғул бўлмаган кишиларга ўзлари эшитадиган даражада салом бериш мумкин, кимдир салом берса, унга ўзи эшитадиган қилиб жавоб қайтариш ҳам мумкин. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, масжидлар Аллоҳ таолога ибодат қилиш ва Уни улуғлаб зикр қилиш учун бино қилинган, у жойда турли бўлар-бўлмас гапларни гапирмаслик, саломлашиш ҳам шундай гап сўзларни бошлашга дебоча бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун пайшанба
21 октябрь, 2021
14 Рабиъул аввал, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

https://t.me/Mirzohid_Domla
2021-йил
🗓 21 - Октябрь
🍃 Пайшанба 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 05:25 🕰

🌅 ҚУЁШ - 06:41 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:12 🕰

🌇 АСР - 15:51 🕰

🌆 ШОМ - 17:35 🕰

🌃 ХУФТОН - 18:49


https://t.me/Mirzohid_Domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#болажонларга_туҳфа

🗯 «АЛЛОҲНИНГ ҲАБИБИ МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ»

❗️1-фасл, 5-қисм.

🌴 Саодат асрига саёҳат қилинг!

📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг

https://t.me/Mirzohid_Domla
Тонгги зикр

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула»

Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”

Https://t.me/Mirzohid_Domla
Китоб ўқиб чарчаганимизда бошқа китобни ўқиб дам оламиз. Ўқийверамиз, ўқийверамиз, ўқийверамиз... Шайтон мағлуб бўлгунга қадар ўқийверамиз.

© Нуриддин Йилдиз ҳафизаҳуллоҳ

P.S: устоз Абу Бакр Сифил ҳафизаҳуллоҳ қори (яъни луғавий маънодаги ўқувчи, китобхон) китоб ўқиб бўлиб дам олмоқчи бўлганда биографик китобларни ўқимоғини тавсия қилганлар. Уламоларнинг ҳаётлари ҳақидаги китоблар айни муддао.

Киши фақат илм билангина диндор бўлади. Чунки Аллоҳ таолога жаҳолат билан ибодат қилинмайди.

Доктор Мустафо Маҳмуд

https://t.me/Mirzohid_Domla
Язид ибн Асомдан ривоят қилинади:

«Абу Ҳурайранинг шундай деганини эшитдим: «Сизлардан бирингиз ўз биродарининг кўзига тушган гардни кўради. Лекин ўз кўзидаги хас ёки чўпни унутади».

Шарҳ: Бу бировнинг айбини кўриш осон, бироқ ўз айбини кўриш қийин, деганидир. Бировда салгина айб бўлса ҳам кўрасан, ўзингдаги катта айбни ҳам кўрмайсан. Киши ҳар доим ҳам ўз айбини кўрмайди. Агар ўз айбини кўрса, кўзига шох киргандек, алам тортади.


https://t.me/Mirzohid_Domla
“Mуҳаммад” исми Буюк Британияда энг машҳур исмлардан саналади

Британия статистика бошқармаси тадқиқотига кўра, Муҳаммад исми мамлакатда энг машҳур исмлардан бири саналади. 2020 йилда ТОП-5 машҳур исмлар рўйхатига Нуҳ ва Муҳаммад исмлари кирган эди. Иброҳим ва Юсуф исмлари ҳам энг машҳурлар рейтингига киритилган.
Илгари хабар қилинганидек, АҚШда 2019 йилда Муҳаммад ва Алий исмлари ТОП-20таликка кирди.

Https://t.me/Mirzohid_Domla