Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
#Савол_жавоб
ЖАНОБАТДАН ПОКЛАНИШ ВА ЖУМА УЧУН БИТТА ҒУСЛ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ:
Жума куни жунублиги учун ва жума учун битта ғусл қилса, иккисига ҳам ўтадими ёки алоҳида қиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллома Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳ "Ашбоҳ ва назоир" китобида бундай саволга қуйидагича жавоб берганлар:

قالوا لو اغتسل الجنب يوم الجمعة للجمعة ولرفع الجنابة ارتفعت جنابته وحصل له ثواب غسل الجمعة

Уламолар: "Агар жунуб одам жума ва жанобатдан покланиш учун ғусл қилса, жанобатдан пок бўлади ҳамда жума учун қилинадиган ғуслнинг савобини олади", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ

ХАЙРЛИ ТОНГ
ЭНГ БАХТЛИ инсон бўлинг, қалбингиз дур каби бўлсин!
Бошлаб олган янги кунингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин..!

@Mirzohid_Domla
•••
• Солиҳа аёлнинг беш хусусияти бор:

1. Дин ва гўзал хулқ соҳиби.

2. Эрига итоатли.

3. Эрининг мол-мулкини сақловчи.

4. Яхшилик йўлида эрига кўмаклашувчи.

5. Фарзандларини ахлоқли қилиб тарбия қилувчи.



📨 Дўстларингизга юборинг, улашувчи даъватчи савобича ажрга эришади!
Инша Аллох


🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃

https://t.me/Mirzohid_Domla
Уйдан чиқиш дуоси:

1. Умму Салама розияллоҳу анҳа айтадилар:

«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг уйимдан тонгда чиқар эканлар, нигоҳларини осмонга қаратиб, қуйидаги дуони қилар эдилар:

اللهُمَ إني أعُوذُ بِكَ أن أَضلَّ أوْ أُضَلَّ أَوْ أزلَّ، أو أُزلَّ، أوْ أظلِم أوْ أُظْلَم، أوْ أَجْهَلَ أوْ يُجْهَلَ عَلَيَّ."

«Аллоҳим! Мен Сендан адашишдан ва адаштиришдан, тойилишдан ва тойдиришдан, зулм қилишдан ва зулмга қолишдан, жоҳиллик қилишдан ва жоҳилликка йўлиқишдан паноҳ сўрайман».

Тобароний ривояти.

2. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

«Киши уйидан чиққан пайтида:

بِسمِ اللهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، وَلا حَولَ وَلا قُوَّةَ إلاَّ باللهِ.

«Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Ўзгартириш ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ ила бўлур», деса, ўша пайтда унга «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг, ҳимоя қилиндинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон унга (биринчи шайтонга): «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган, ҳимоя қилинган кишига ҳолинг не», дейди».

Абу Довуд.
Каналга уланиш👇
@Mirzohid_Domla
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ЖОРИЯ ҲАДИСИ

Суннатуллоҳ домла Эрназаров
Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати бошлиғи

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШОШМАСЛИК

Юсуф алайҳиссалом қиссасидан

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
👇👇👇
@Mirzohid_Domla
Аллоҳ сендан сўрайди

Рабоҳ ибн Убайда Боҳилий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: «Умар ибн Абдулазизнинг олдида ўтирган эдим, бир аъробий келиб, «Эй мўминларнинг амири, бир ҳожат билан келдим. Жуда ночор аҳволдаман. Қиёмат куни Аллоҳ сендан мен ҳақимда сўрайди», деди.

@Mirzohid_Domla
КОИНОТНИНГ ЯКУН ТОПИШИ ВА ҲАЛОКАТЛИ СИҚИЛИШ

Коинотнинг яратилиши қаттиқ портлаш билан бошланган эди. Мана шу пайтдан бошлаб коинот тўхтовсиз кенгайиб бормоқда. Олимларнинг айтишича, коинотнинг массаси керакли даражага етиб борганда бу кенгайиш коинотнинг ўз-ўзидан йиғилишига сабаб бўлувчи тортишиш кучи туфайли якун топади.

Ҳалокатли сиқилиш назарияси шу нарсани таъкидлайдики, Катта портлаш билан кенгайиши бошланган коинот ўз-ўзидан катта тезликда йиғилади. Бу назарияга кўра, коинотнинг бундай йиғилиши коинот ўзининг бор массасини йўқотгунча ва чексиз зичликдаги битта нуқтага айланиб қолгунча давом этади.

Шунингдек, қисқараётган коинот жуда ўткир иссиқликда ниҳояга етади, деб ҳам фараз қилинади ва бу қисқариш «ҳалокатли сикилиш» номи билан маълум. Бу биз билган барча турдаги ҳаёт шаклларига якун ясайди.

Станфорд университетининг физик профессорлари Рената Каллош ва Андрей Линд шу мавзуда қуйидагича хулоса қилганлар:

«Коинотнинг тақдири йиғилиб келиш ва ғойиб бўлиш билан тугаши мумкин. Биз ҳозир кўриб турган ва узоқ масофалардаги биз кўра олмайдиган барча нарсалар протон заррасидан ҳам кичик бўлган нуқтага йиғилиб келади. Ўша жойда сиз ўзингизни худди «қора туйнук«ка тушиб қолгандек ҳис қиласиз... Агар қора кучни тасвирлашга бир оз ҳаракат киладиган бўлсак, биз шуни аниқладикки, у аста-секин салбий (манфий) бўла боради, бу эса коинотнинг беқарор бўлиши, сўнг инкирозга юз тутишига сабаб бўлади ... Физиклар қора кучнинг салбий бўлишини ва коинотнинг жуда яқин келажакдаги бир пайтда инқирозга юз тутишини билиб келишган... лекин биз энди шунга аминмизки, биз коинот ҳаёт даврининг бошида эмас, балки ўртасидамиз».

Ҳалокатли сиқилиш ҳақидаги бу илмий гипотеза Қуръонда қандай таърифланганини қуйидаги оятдан билиб оласиз:

يَوْمَ نَطْوِي السَّمَاءَ كَطَيِّ السِّجِلِّ لِلْكُتُبِ ۚ كَمَا بَدَأْنَا أَوَّلَ خَلْقٍ نُّعِيدُهُ ۚ وَعْدًا عَلَيْنَا ۚ إِنَّا كُنَّا فَاعِلِينَ

«У кунда Биз осмонни худди мактуб ёзилган саҳифани ўраган каби ўраб, биринчи марта қандай яратган бўлсак, (ўша яхлит ҳолига) қайтарурмиз. (Бу) Бизнинг зиммамиздаги ваъдадир. Албатта, Биз (шундай) қилувчидирмиз». («Анбиё» сураси, 104-оят)

Бошқа бир оятда, фалак ҳақидаги бу ҳолат шундай тасвирланади:

وَمَا قَدَرُوا اللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِ وَالْأَرْضُ جَمِيعًا قَبْضَتُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَالسَّمَاوَاتُ مَطْوِيَّاتٌ بِيَمِينِهِ ۚ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَىٰ عَمَّا يُشْرِكُونَ

«Улар Аллоҳни ҳаққоний (равишда) қадрламадилар (танимадилар). Бутун Ер қиёмат кунида Унинг бир тутамидир. Осмонлар эса, Унинг «қўли»га йиғилувчидир. У уларнинг келтираётган ширкларидан пок ва юксакдир!» («Зумар» сураси, 67-оят)

Ҳалокатли сиқилиш назариясига кўра, коинот секинлик билан йиғила боради ва сўнг бу жуда тезлашиб кетади. Бу жараённинг охирида коинот чексиз зичликка эришади ва ўта иссиқ ҳамда кичик бўлиб қолади. Бу илмий назария, Қуръоннинг шу илмий ғояни тушунтириши билан баробардир. (Аллоҳ ҳаммадан кўп билгувчидир.)

«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан.

@Mirzohid_Domla
Бананнинг фойдалари

وَأَصْحَابُ الْيَمِينِ مَا أَصْحَابُ الْيَمِينِ۝ فِي سِدْرٍ مَّخْضُودٍ۝ وَطَلْحٍ مَّنضُودٍ۝

«Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари недир?! Улар тиконсиз сидрзорлардадирлар. Сермева бананзорлардадирлар».
(Воқиъа сураси, 27, 28, 29- оятлар).

Жаннатда ўнг тараф эгалари учун тайёрланган неъматлардан бири банан бўлиб, унинг фойдалари жуда кўпдир. қуйида бир қанчасини келтирамиз
:

Банан инсон организмини С, Е, РР, В гуруҳи витаминлари ва уни қувватлантирувчи калий, кальций, хлор, темир, магний, натрий, олтингугурт, мис билан таминлайди.


https://t.me/Mirzohid_Domla
@Savollar_kanal
103-савол
Лўли аёл берган олма

Ассаламу алайкум! Бир лўли аёл ҳар жума куни масжидимизга 1 кг олма олиб келади. Шу олмани масжид ходимлари еса бўладими? Лўли бирор нарса берса еса бўладими? 

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда киши мусулмон бўлганидан кейин у ҳақида ёмон гумонга бориш, уни менсимаслик ва таҳқирлаш умуман жоиз эмас. Бизнинг диёримиздаги лўлилар Исломни қабул қилганлар. Уларнинг маҳаллаларида ҳам масжидлар, мадрасаларни битирган уламолар мавжуд. Уни тиланчилик орқали топмаган бўлса, ейиш жоиз. Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@Mirzohid_Domla
Одинахон Муҳаммад Содиқ: «Қизларни ўқитиш жамиятдаги аёллар билан боғлиқ муаммоларга ечим бўлади»

Хотин-қизларнинг илм олишлари учун шароит яратилиши керак. Бу ерда фақат аёлларнинг эркакларга аралашиб кетмасликлари учун ўзларига хос шароит яратилса бас. Аёлликларидан келиб чиқиб, табиатларига мос илм бўлиши тавсия қилинади. Келгусида ўз соҳаларида ишлаб жамиятга фойда келтириш мақсади пайдо бўлса, ўзларига мос ишда ишлашлари лозим бўлади.


https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Arxiv #Islomuz
🟢 ТАВҲИДНИНГ ФАЗЛИ

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh


https://t.me/Mirzohid_Domla
Киши қандай бўлса, у кирадиган кўнгил ҳам шундайдир.

©Топдиқ Эмро

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жумамарузаси
Ўзини ўлдиришлик ва қийоматда бериладиган жазо

🎙 Мирзохид домла

📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг
⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
@Mirzohid_Domla
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун сешанба
28 сентябрь, 2021
20 Сафар, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


https://t.me/Mirzohid_Domla
2021-йил
🗓 28 - Сентябрь
🍃 Сешанба 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 05:00 🕰

🌅 ҚУЁШ - 06:16 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:18 🕰

🌇 АСР - 16:24 🕰

🌆 ШОМ - 18:12 🕰

🌃 ХУФТОН - 19:26

https://t.me/Mirzohid_Domla
Тилингизни одамларнинг айбини гапириш билан булғаманг,чунки айб сизда ҳам бор..

https://t.me/Mirzohid_Domla
#Савол_жавоб
"КАЛЛА ПОЧА" ПИШИРИБ ҚАБР БОШИДА ЕЙИШ МУМКИНМИ?

CАВОЛ:
Биздаги баъзи одамлар, маййит қабрга қўйилгач, эртаси куни марҳум хонадонида калла поча пиширишади. Ва уни мозорга олиб бориб, қабр бошида ейишади. Бу каби одатлар динимизда тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу амал шариатимизда йўқ. Балки бидъат-хурофотлардан саналади. Динимизда йўқ бўлган бундай одатлардан сақланиш лозим. Чунки қайси бир жамиятда бидъат-хурофотлар кўпайса, ўша жойда суннат ишлар камаяди, турли ихтилофлар эшиклари очилади, соф Ислом таълимотларидан оғишиш пайдо бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад қилингандир”, – деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Уламолар: “Бидъат аҳлининг зарари мусулмонлар учун кофир ёки ғайридин инсонларнинг зараридан катта бўлади”, – дейишган. Чунки ғайридинларнинг бузғунчилиги омма мусулмонларга фош бўлиб туради. Аммо бидъат аҳлининг бузғунчилигини ҳамма ҳам англаб ололмайди. У ўзини ҳақ йўлда деб билади. Ўзгаларни унга эргашмаганликда айблайди. Бидъат учун савоб олишига қаттиқ ишонади. Уни кўрган инсонлар ҳам таъсирланиб, ҳар хил янги одатларга диний тус бера бошлайдилар.

Машҳур муҳаддис олим Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ ўз шогирдларига шундай насиҳат қилганлар: “Илмни маҳкам тут. Ҳар қандай бидъатчидан узоқлаш. Уларга умуман мойил бўлма. Улар ўзига эргашганларни миш-мишлар, қуруқ гаплар билан залолатга бошлашади”. Биз ҳар қандай бидъатга барҳам беришимиз учун асл Исломнинг моҳиятини нафақат ўрганишимиз, балки ўз фарзандларимизга ўргатишимиз керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Қуръон_курси #Хушхабар

🎉 Аввал режада, бугун амалда

📖 Жиззах шаҳрида янги "Қуръон ва тажвид" ўқув курси очилди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, Ўзбекитон мусулмонлари идораси Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли ва бошқа мутасаддилар иштирок этмоқда.

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!