Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
2021-йил
🗓 15 - Сентябрь
🍃 Чоршанба 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 04:46 🕰

🌅 ҚУЁШ - 06:03 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:24 🕰

🌇 АСР - 16:42 🕰

🌆 ШОМ - 18:34 🕰

🌃 ХУФТОН - 19:50

https://t.me/Mirzohid_Domla
ОНА ҚОРНИДАГИ ҲОМИЛА

خَلَقَكُم مِّن نَّفْسٍ وَاحِدَةٍ ثُمَّ جَعَلَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَأَنزَلَ لَكُم مِّنَ الْأَنْعَامِ ثَمَانِيَةَ أَزْوَاجٍ ۚ يَخْلُقُكُمْ فِي بُطُونِ أُمَّهَاتِكُمْ خَلْقًا مِّن بَعْدِ خَلْقٍ فِي ظُلُمَاتٍ ثَلَاثٍ ۚ ذَٰلِكُمُ اللَّهُ رَبُّكُمْ لَهُ الْمُلْكُ ۖ لَا إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ ۖ فَأَنَّىٰ تُصْرَفُونَ
«У сизларни оналарингизнинг қорнида уч (қават) зулмат ичида аста-секин яратур. Мана шу Аллоҳ Парвардигорларингиздир. Барча подшоҳлик ёлғиз Уникидир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзигина бордир». (Зумар сураси 6-оят)

Агар диққат билан кузатадиган бўлсак, келтирилган бу оятда инсон ҳомиласи она қорнида ривожланишининг уч боcқичини бошдан кечиришига гувоҳ бўламиз. Дарҳақиқат, замонавий биологик тадқиқотларда тасдиқланишича, ҳомила она қорнида бир-бирига ўхшамайдиган учта эмбрионал боcқични бошдан кечиради. Оятларда ёзилганидек, айнан бирин-кетин уч зулмат ичида, дастлабки қоронғулик, бачадон зулмати ва туғулиш зулматидир. Бундан ташқари оятда айтилишича, инсон эмбриони уcта ривожланиш босқичини ҳам босиб ўтади. Яъни ҳомиланинг она қорнидаги ҳаёти уч боcқичдан иборатдир. Эмбриология соҳасида фундаментал нашр ҳисобланган «Инсон эмбриологияси асослари» китобида бу жараён қуйидагича таърифланади: «Ҳомиланинг она қорнидаги ҳаёти уч бошқичдан иборат: эмбрион бўлишдан аввалги давр - дастлабки икки ярим ҳафта; эмбрионлик даври – саккизинчи ҳафтанинг охиригача ва фетал босқич – саккизинчи ҳафтадан бола туғилгунча давом этади…»
Ҳомиланинг она қорнида ривожланиш жараёни тиббиёт фани томонидан замонавий технологик воситалар ва мураккаб мосламалардан фойдаланган ҳолда ҳозирги кунлардагина аниқланди. Аммо кўриб турганингиздек, Қуръони Каримда нозил қилинган ва кейинчалик илмий ҳақиқат деб эътироф этилган бошқа фикрлар сингари бу ҳодиса ҳақида ҳам 14 аср олдин хабар берилган. Одамлар тиббиёт илмидан яхши бохабар бўлмаган у даврда Қуръонда инсон пуштининг она қорнидаги дастлабки ривожидан тортиб, то унинг дунёга келишигача бўлган ҳаёти ҳақида шу қадар батафсил, муҳим илмий аҳамият касб этган ва ҳаққоний маълумотлар келтирилган бу далиллар Қуръоннинг одамзот эмас балки, ўн саккиз минг оламни яратган буюк Роббимиз Аллоҳ таолонинг каломи эканлигини исботлайди.

Манба

@Mirzohid_Domla
#эслатма

❗️БУ СЎЗЛАР МАЪНОСИНИ БИЛАСИЗМИ?

📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг
⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️

https://t.me/Mirzohid_Domla
🟢 Ҳар етти кунда хатм қилган Қуръон ҳофизи

Имом Муҳаммад: «Эй Умар, сенинг вирдинг Қуръондир» дедилар. Сўнгра у зотни қўлини ўпиб, улкан ҳадя — Мусҳафи шарифни кўтариб чиқди. Ушбу ҳолат ҳақида шайхига ҳикоя қилиб дейди: «Аллоҳнинг фазли ила уни ҳифз қилиб, ёд олишда давом этдим. Саййидим совға қилган Мусҳафимдан асло ажралмадим. Уни ҳар етти кунда хатм қилиш учун кундалик қироатида давомий бўлдим.

@Mirzohid_Domla
Энг бахтиёр инсон

Аллоҳ таоло айтади:

«Ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёматда кўр ҳолида тирилтирурмиз».
(Тоҳа сураси 123-124 оятлар).

Ибрат: Аллоҳ таоло сенга бериб бахтсиз қилишга ҳам, маҳрум этиб, саодатманд этишга ҳам Қодир Зот. Сенга қаноат ва ризони ато қилган бўлса, сен ер юзидаги энг бахтиёр инсонсан!


https://t.me/Mirzohid_Domla
Ҳалол ва ҳаром очиқ-ойдиндир

Хавла Ансория розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, кишилар Аллоҳнинг молида ноҳақ тасарруф қилишади. Уларга Қиёмат куни олов бўлур», деганларини эшитдим».

Бухорий ривоят қилган.

Бошқа ривоятда: «Албатта, бу мол яхшидир, шириндир. Ким уни ҳаққи билан олса, унга барака берилади. Аллоҳнинг молини ва Унинг Расулининг молини ботил тасарруф қилувчи қанчалаб нафсининг истагига юрганлар борки, уларга Қиёмат куни дўзахдан бошқаси бўлмайди», дейилган.

@Mirzohid_Domla
#ҳикмат

Эшак сенинг каби устун, онгли мавжудот бўлмагани ҳолда ўз эгасини яхши танийди. Унинг (ўз эгасининг) боғлаганини ҳам, бўшатганини ҳам билади. Бу ишларни бошқа бири қилмаётганини ҳам англайди.
Эгасини кўрганда бошини қимирлатади, қулоқларини ўйнатади, ўзича хурсанд бўлади. Ҳатто овозидан танийди, чунки эгасининг овози унинг учун бегона эмас.
Чунки унинг қўлидан ем-хашак еган, сувлар ичган эди.
Қандай ҳам ғалати, ҳайрон қоладиган иш ки наҳот, Аллоҳ таоло сенга шу (эшак) чалик ҳам "фаҳм-фаросат" бермаган бўлса?
Сенга нисбатан лутф-марҳаматда бўлган, сени едириб-ичирган, сени саодат ва неъматлари ичра яшатган, сени яратган махлуқотларининг ичида энг шарафлиси қилиб танлаган, ҳеч бир мавжудотга бермаганларини сенга берган Эгангни, Роббингни, сени йўқдан бор қилиб яратган Холиқингни танимасанг?
Афсуслар бўлсин сенга!
Кофирлар каби, фақатгина балога дучор бўлган вақтингда Уни эсламоқдасан, бошингни эгмоқдасан, таслим бўлмоқдасан. Зотан нариги оламларга мансуб бўлмаган, у оламларни ўйламаган бош, яримта буғдой донасига ҳам арзимайди.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг! ➡️
@Mirzohid_Domla
Ҳаётимиз Денгиз мавжлари кабидир...Кенглик ва торлик орасида...Хурсандчилик ва маҳзунлик орасидадир...

Бас Сабр қайиғини тут!



🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃


@Mirzohid_Domla
​Болаларимни боғчага бергим келади

Ассалому алайкум! 2 нафар ўғлим бор, 6 ёш ва 4 ёш. Қишлоқда турамиз. Оилада кўпчиликмиз, шунинг учун уй ишларимиз ҳам кўп. Кўп ишларимга улгурмайман. Болаларимни боғчага бергим келади. Лекин боғчага ишонмайман. Хаёлимда боғча опаси тозаликка эътибор бермаётгандай, овқатига қарамаётгандай, ҳалол ҳаромга эътибор бермаётгандай туюлади. Боғчада телевизор ҳам қўйиб беришар экан. Болаларим жуда шўх. Баъзан чарчатиб ташлайди. Нима қилсам бўлади? Маслаҳат беринг! Боғчага беришим керакми ёки уйда ўзим қараганим яхшими?

Педагог:
– Ва алайкум ассалом! Кундалик, ҳатто, ҳафталик иш режангизни тўғри режалаштириб олинг. Бувиларимиз 10 та, 12 та болалари билан ҳам нон ёпиб, сигир-бузоқ, бошқа уй ҳайвонлари, сут-қатиқ қилиб уни сотиш, борди-келди, фарзанд тарбияси билан шуғулланишга ҳам улгуришган. Фарзандларингизни эрта ухлатинг, керак бўлганда бирга ўйнанг, бирга уйни йиғиштиринг, тоза ҳавода сайр қилишга эътибор беринг. Дуо ва ҳадис, Қуръон ёдлашларини амалга оширинг. "Фарзанд тарбияси", "Исломга бағишланган умр" китобларини ўқинг. Катта ибрат оласиз. Валлоҳу аълам!

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@Mirzohid_Domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Алижон қоридан: "Қуръон ёдлашнинг энг яхши ва осон услуби!"


https://t.me/Mirzohid_Domla
Суннат намозларини ўқиш байрами

Йигитлардан бири айтади: «Биз ёшлигимизда камбағал эдик. Масжидга боришни ёмон кўрар эдим. Бир куни онамдан янги кўйлак олиб беришларини сўрадим. Онам менга янги кўйлакни бир шарт эвазига олиб беришларини ва: «У кийимни масжидга ва ҳар жума намозига кийиб чиқасан», деб айтдилар. Мен доим рост сўзлар эдим ва сўзимни устидан чиқдим. Бу вазиятдан кейин яхши кўрган нарсам намоз билан боғлангани сабабли, мен уни яхши кўриб қолдим. Йил сайин онамнинг фикрлари гўзал одатга айланди. Мен янги кийим олсам, масжидга кийиб чиқишга талпинар эдим».


https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун жума
17 сентябрь, 2021
9 Сафар, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


https://t.me/Mirzohid_Domla
2021-йил
🗓 17 - Сентябрь
🍃 ЖУМА 🌙

Аййомингиз Муборак

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 04:48 🕰

🌅 ҚУЁШ - 06:05 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:24 🕰

🌇 АСР - 16:40 🕰

🌆 ШОМ - 18:33 🕰

🌃 ХУФТОН - 19:47

https://t.me/Mirzohid_Domla
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.


🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
@Mirzohid_Domla
МИЯ ГИГИЕНАСИ

Унутманг, мия худди мушаклардек қон билан таъминланади. Бир кеча-кундузда у орқали 2000–2200 литр қон ўтади.
Бу танамиздаги қон ҳажмининг қарийб 400 баробарини ташкил этади.

Қоннинг ҳаракати ҳис-туйғулар ёки тиғиз ақлий фаолият таъсирида жонланади. У одам ухлаётган пайтида секинлашади. Ҳис-ҳаяжон ёки миянинг тиғиз фаолияти қон ҳароратини 0,1 даражага кўтаради. Уйқу пайтида бу ҳарорат 0,3 даражага пасаяди.

Миянинг юқори даражадаги фаолиятини ва иш қобилиятини ва демак, яхши хотирани ҳам таъминлаш учун қон етарли миқдорда кислород етказиб бериши керак.
Буни қандай амалга ошириш мумкин? Бунинг учун бир ҳафтада камида бир кунни очиқ ҳавода ўтказиш лозим. Ақлий меҳнатни унча катта бўлмаган «кислород пауза»лари учун тўхтатиб туриш, яъни деразаларни 1-2 дақиқага очиб қўйиш керак. Шамоллатилмайдиган хона ёки тамаки тутуни тўлган хоналарда ақлий меҳнат билан шуғулланиш мумкин эмас.
Очиқ оловли иситиш мосламаларидан иложи борича фойдаланманг.

Хотирангизни яхшилаш учун биринчи қоида: хонангизни мунтазам равишда ва етарли даражада кислород билан тўйинтиришни таъминлаш.

Иккинчи қоида: етарлича ухлаш.
Бу миянинг нормал ишлашини таъминлайди. Уйқуга тўйган, яхши ҳордиқ олган мия яхшироқ ишлайди.

"Феноменал хотира" китобидан.

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭНГ ЗАРУР ТИББИЙ ЎГИТЛАР

1. Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.
2. Тишларингизни тоза тутинг.
3. Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.
4. Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.
5. Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.
6. Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.
7. Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.
8. Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан


https://t.me/Mirzohid_Domla
ҚУЁШ ЧИҚҚАН КУННИНГ ЭНГ ЯХШИСИ ЖУМА КУНИДИР

Энди нима учун қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума куни эканани ҳадиси шарифда келган қўйидаги жумлалар ёрдамида ўрганиб чиқайлик:

1. "Унда Одам халқ қилинди."
Инсониятнинг асли ҳисобланмиш Одам алайҳиссаломни Аллоҳ таоло жума куни яратган. Бу эса ушбу кун қанчалик фазилатли кун эканини билдиради.
Ушбу ҳодисани тез - тез эслаб туриш учун жума куни ҳафтанинг байрам кунига айлантирилган.

2. "Унда у жаннатга киритилган".
Аллоҳ таоло Одам Атони жаннатга киритган кун ҳам жума куни. Демак, Одам алайҳиссалом жаннатдан ташқарида яратилганлар. У кишини улуғлаб, жаннатга киритилган кунни зурриётлари байрам қилишлари керак.
Шунинг учун жума куни ҳафтанинг байрам куни қилингандир.

3. "Унда у жаннатдан чиқарилди".
Яъни жума куни Одам алайҳиссалом жаннатдан чиқарилди. Бошқа бир ривоятда "Ерга туширилди", дейилган.
Бу ҳам улуғ неъмат. Чунки Одам алайҳиссалом жаннатда гуноҳ қилиб, ҳар қандай иқобга дучор бўлиш даражасига етган энди. Аллоҳ таоло эса уни мағфират қилиб, ерга Ўз халифаси қилиб туширди. Бу ҳам улкан неъматдир.
Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг зурриётлари бу кунни ҳафтанинг байрам куни қилишлари лозимдир.

4. "Қиёмат ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур".
Ана ўшанда мўмин бандалар асосий мақсадларига эришадилар. Роббларининг жамолига мушарраф бўлиб, жаннатий неъматларга дохил бўладилар.

5. "Унда унинг тавбаси қабул қилинди".
Яъни жума куни Одам алайҳиссаломнинг тавбаси қабул қилинди. Тавбанинг қабул бўлиши улкан бахтдир. Тавба қабул қилинмаса, бахтсизлик бўлади. Иқобга қолинар эди.
Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари бу кунни ҳафталик байрам куни килиб олишлари маъқул.

6. "Унда у вафот қилди".
Яъни жума кунида Одам алайҳиссалом вафот этдилар.
Имом Ҳаким келтирган ривоятда:
"Ўлим мўминларнинг туҳфасидир", дейилган.
Чунки ўлим ила мўминлар бу дунё ташвишларидан қутилиб, охират неъматларига эришадилар.
Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг зурриётлари бу кунни ҳафтанинг байрам куни қилишлари керак.

7. "Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то куёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно".
Жума намози фарзи айндир. Унинг фарзлигини инкор қилган одам диндан чиқади.

"Кифоя" китобидан.

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Охири замонда бир (тоифа) кишилар чиқади. Улар дин билан дунёни талаб қиладилар. Улар одамлар учун юмшоқ қўй териларини киядилар. Тиллари шакардан ҳам ширин. Қалблари эса худди бўриларнинг қалбидек...»

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


https://t.me/Mirzohid_Domla