Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Yosh_qorilar

Maa shaa Alloh 😍

Jajji Qurʼon hofizlari. Koʻrib koʻzingiz quvnasin 😊

Sizga ilindim aziz obunachilar 😉

@Mirzohid_Domla
​Суннат асосида тарбиялаш!

🔘Фарзандингизнинг сочини тарасангиз, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Кимнинг сочи бўлса, уни парвариш қилсин», деганлар, ўша ҳадисга мувофиқ тараб қўйяпман» деб айтинг.

🔘Ўғилчангизга атир суртсангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Менга бу дунёдан хушбўйлик аёллар маҳбуб қилинди. Намоз эса кўз қувончим қилинди», деганлар, ўша ҳадисга мувофиқ атир суртяпман» деб айтинг.

🔘Фарзандингиз мактабга кетаётганда «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким илм талабида йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди», деган ҳадисларини эслатинг.

🔘Фарзандингизга кулиб қараганингизда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Биродарингнинг юзига табассум билан боқишинг ҳам садақадир», деган ҳадисларини эслатинг.

🔘Фарзандингизни мақтасангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши сўз ҳам садақадир», деганларини эслатинг.

🔘Фарзандингизга овқат берганда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Челагингдан биродарингнинг челагига сув қуйишинг ҳам садақа», деган ҳадисларидан олганингизни айтинг.

🔘Бирор йиғинда кексалар ҳам ўтирган бўлса, фарзандингизга уларни ҳурмат қилишни ўргатиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кичикларимизга раҳм шафқат қилмаган, кексаларимизни эъзозламаганлар биздан эмас», деганларини айтинг.

Шу тариқа фарзанд тарбиясини суннат ва сийратга боғлаб, ҳадислар асосида таълим-тарбия беринг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК

ТАҲОРАТДАН СЎНГ АЙТИЛАДИГАН ЗИКР

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида:

أَشْهَدُ أَنْ لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ ،

«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», – дедилар».
(Муслим ривояти).

Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман».
Дониёр қорu

https://t.me/Mirzohid_Domla
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба
11 август, 2021
2 Муҳаррам, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

https://t.me/Mirzohid_Domla
☪️ 2021-йил
🗓 11 - Август
🍃 Чоршанба 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 04:01 🕰

БОМДОТ- 04:45 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:28 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:33 🕰

🌇 АСР - 17:24 🕰

🌆 ШОМ - 19:30 🕰

🌃 ХУФТОН - 20:54 🕰

https://t.me/Mirzohid_Domla
⚡️Тезкор хабар

ССВ: МАСЖИДЛАРДА ЖУМА НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШ БЎЙИЧА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикасида ҳам хорижий давлатлардаги сингари коронавирус инфекциясидан эмлаш бўйича тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

2021 йил 13 августдан эътиборан:

📌масжидларнинг барча ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификатига эга бўлган тақдирда ушбу масжидларда жума намозини ўтказишга рухсат бериш;

📌масжидларга жума намозини ўқиш учун коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) тўғрисидаги таклифлари Республика махсус комиссияси томонидан маъқулланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати. 👇

https://t.me/Mirzohid_Domla
Қуръон – шифо манбаи

Қуръони Карим мўминлар учун шифодир. У банданинг танасидаги ҳиссий касалликлар билан бирга жаҳолат, бидъат, шубҳа, фитна, васваса каби маънавий иллатларни ҳам даволайди. Қуръон қалб ва тана касалликларини муолажа қилишга қодир илоҳий каломдир!

https://t.me/Mirzohid_Domla
Хушхабар: Диний идорада «Қуръон тажвидини ўргатиш» бўлими очилди!

Қуръони каримга мухлис халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида «Қуръон тажвидини ўргатиш» бўлими очилди.

Ушбу бўлим Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари, илмий мактаблар, тадқиқот марказлари, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида фаолият юритаётган «Қуръони карим ва тажвид» курсларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, бошқариш ва ривожлантириш каби ишлар билан шуғулланади.

Шунингдек, «Қуръони карим ва тажвид» курслари устозларини тайёрлаш, мавжудларини суҳбатдан ўтказиш, уларнинг маҳоратларини тизимли ошириб бориш ва Қуръон таълимини ўргатишдаги энг илғор услубларни қўллашда амалий кўмак беради.

https://t.me/Mirzohid_Domla
Германияда сув тошқинидан азият чекканларга суриялик қочқинлар ёрдам бермоқда

Германиядаги кўнгиллилар гуруҳининг айтишича, юзлаб суриялик қочқинлар мамлакатнинг ғарбий қисмидаги энг кўп зарар кўрган ҳудудларга боришган. Тўфон камида 180 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Сурияликлар вайроналарни йиғиш ва кўп асрлик биноларни тиклашга ёрдам бермоқда.



Https://t.me/Mirzohid_Domla
#Савол_жавоб
ЗАМ СУРАДАН АВВАЛ "БИСМИЛЛАҲ" АЙТИЛАДИМИ?

CАВОЛ:
Зам сурадан аввал "бисмиллаҳ"ни айтиш керакми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зам сурадан аввал "бисмиллаҳ" айтилмайди, лекин айтиб қўйса ҳам, зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/Mirzohid_Domla
Allohim!
Rosululloh suygan yurtga 🕋 oilam bilan chaqirgin... 🤲

@Mirzohid_Domla
Татаристон динлараро экспедицияси Элбрус чўққисини забт этди

Татаристон Республикасидан келган бир гуруҳ мусулмон ва православ раҳбарлари Европанинг энг баланд нуқтаси бўлган Элбрус тоғ чўққисига чиқишди.

Https://t.me/Mirzohid_Domla
Baʼzi otalar tarbiyada sodir qiladigan xatolar :

▪️ Farzand tarbiyasini faqat onaga topshirib qoʻyish;
▪️ Bolalarining dars tayyorlashlarida ishtirok etmaslik;
▪️ Faqat farzandlarni jazolash bilan cheklanish;
▪️ Onani farzand tarbiyasida biron nuqson, kamchilikka yoʻl qoʻyganida (ortiqcha, nooʻrin) ayblash, jazolash;

https://t.me/Mirzohid_Domla
#Eslatma | #Hadis

Yosh bolalar bilan oʼyin oʼynash sunnatdandir

Rasululloh sallallohu alayhi vasallam Ummu Salamaning qizi bilan oʼyin oʼynab: “Ey Zaynabcha, ey Zaynabcha”, deb takror-takror aytardilar.

Ziyoning Аnasdan qilgan rivoyatlari
______________________
______________________
Farzandlaringiz bilan birga oʻynashingiz
ular bilan boʻlgan aloqani
mustahkamlabgina qolmasdan,
balki farzandingizdagi ijtimoiy faoliyatni yuksaltirishdagi eng kuchli vositalardan biri hamdir.

Https://t.me/Mirzohid_Domla
АЛЛОҲГА ТАВАККАЛ ҚИЛИШ

Бандани саодатга етаклайдиган энг катта нарса Раббисига суяниш, таваккал қилиш ва Унинг ҳимояси ила чегараланишдир.

“...Унга тенг бирор зотни билурмисиз?" (Марям сураси, 65-оят).

“Менинг эгам Китоб туширган Аллоҳдир. У солиҳ кишиларни дўст тутади” (Аъроф сураси, 196-оят).

"Огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар” (Юнус сураси, 62-оят).

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

«Мурожаат!!!
Мактаб формаси тўғрисида»

Аброр Мухтор Алий

@Mirzohid_Domla
Саудия Арабистонида мусулмонлар зиёратгоҳларини аёллар ҳам бошқара бошладилар

Икки муқаддас масжид идораси бошлиғи, шайх Aбдулраҳмон ибн Aбдул Aзиз ас-Судайс тарихда биринчи марта икки аёлни ёрдамчи қилиб олди. Улар Aл-Aнуд ал-Aбуд ва Фотима ал-Рашуд, деб хабар беради “Aл-Aрабия”. Яна бир нечта аёл Бошқармани ривожлантириш бўйича бир қанча йўналишларга раҳбар этиб тайинланди. Бундан ташқари, Бошқарма 320 нафар аёлни қиролликдаги муқаддас масжидларни, зиёратгоҳларни ҳимоя қилиш хизматларига ўқитиш нияти борлигини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳаж-2021 пайтида Саудия Aрабистони хавфсизлик хизматларидан аёллар биринчи марта зиёратчиларни ҳимоя қилиш билан шуғуллангани ҳақида хабар берилган.

https://t.me/Mirzohid_Domla
Зара Муҳаммад “Энг нуфузли 25 аёл” рўйхатидан жой олди

Зара Муҳаммад, Буюк Британия Мусулмонлар Кенгаши Бош котиби бўлган биринчи аёл. У Британиянинг Vogue нашри томонидан "тенгҳуқуқлилик келажагига пойдевор қўйганлиги учун" 2021 йилнинг “Энг нуфузли 25 аёли” рўйхатидан жой олди.
"Мусулмон аёлларга зулм қилинаётгани ҳақида кўплаб стереотиплар мавжуд", ‒ дейди Зара Муҳаммад Vogue нашрига берган суҳбатида, ‒ Мен бундай тасаввурларни йўқ қилишга ёрдам бериш учун келдим".
29 ёшли Зара Муҳаммад шу йилнинг январ ойида Буюк Британия Мусулмонлар Кенгаши Бош котиби этиб сайланган энг ёш ва биринчи муслима аёл бўлади.
У Шотландиянинг Глазго шаҳрида туғилган ва Стратклайд университетида ўқиган.
Шунингдек, у 2016 йилда Ислом талабалар жамиятлари федерациясини (FOSIS) бошқарган биринчи аёл.

Манба: islam.ru

https://t.me/Mirzohid_Domla
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун пайшанба
12 август, 2021
3 Муҳаррам, 1443

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

https://t.me/Mirzohid_Domla
2021-йил
🗓 12 - Август
🍃 Пайшанба 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 04:02 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:29 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:33 🕰

🌇 АСР - 17:23 🕰

🌆 ШОМ - 19:28 🕰

🌃 ХУФТОН - 20:53

https://t.me/Mirzohid_Domla