Бордонкул
184 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
#Ҳадислар_ҳикмати
МАҚТАНИШ УЧУН МАРОСИМ ЎТКАЗИШ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кимўзарга фахрланувчи икки кишининг таомини емоқдан қайтарганлар.
(Абу Довуд. Одоб, 374.)

☝️☝️☝️
Маросимлардан мақсад таомга муҳтож кишиларни тўйдириб, дуоларини олиш ва бу ишни фақат Аллоҳнинг розилиги учун қилишдир. Таом тортиқ қилинадиган маросимлар зинҳор риёкорлик, мақтанчоқлик, «Мени фалончидан кам жойим борми?» деган кибр билан қилинмаслиги даркор. Ана шундай маънода қилинаётган маросимларга айтилган одам бормагани маъқул. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар.

https://t.me/Mirzohid_Domla
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!🌸🌸

Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

Каналга уланиш учун !👇
@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 БИРОВНИ АЙБИНИ ҚИДИРИБ ОММАГА ТАРҚАТАЁТГАНЛАРНИНГ ҲУКМИ!


Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

Https://t.me/Mirzohid_Domla
Ҳазил мутойиба одоблари

Инсон ҳаёт кечирар экан ҳазил мутойиба билан кўнглини ёзишга муҳтож бўлиб туради. Ушбу эҳтиёж динимизда баён қилинган одоб-ахлоқ доирасида қондирилса ундан кўплаб яхшиликлар ҳосил бўлади. Шу маънода ҳазил мутойиба қилувчи қуйидаги одобларга риоя қилиши лозим:

1. Эзгу ният билан ҳазиллашиш керак. Яъни қилаётган ҳазили билан чарчоқни кетказишни ҳамда зиммасидаги вазифаларни бажаришга, тоат-ибодатларни адо этишга куч тўплашни ният қилиши керак. Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

إِنَّمَا الأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى

Албатта амаллар ниятларга кўра бўлади. Албатта ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади.

2. Ҳазиллашишда ҳаддан ошмаслик керак. Ҳаддан ортиқ ҳазиллашиш кишининг ҳайбатини кетказиб, инсонлар олдидаги даражасини тушириб қўяди. Бу ҳақида ҳикматли сўзларнинг бирида шундай дейилган: " Кимнинг ҳазил-мазаҳи кўпайса, ё ҳайбати кетади ёки унга нисабатан нафрат уйғонади".

3. Ҳаммага ҳам ҳазил қилавермаслик керак. Чунки инсонлар орасида ҳазилни кўтара олмайдиганлар, ҳазилни жиддий қабул қиладиганлар ёки ушбу ҳазиллашмоқчи бўлаётган киши билан ҳазиллашишни ёқтирмайдиганлар бўлади. Бундай ҳолатдаги ҳазил одатда турли кўнгилсиз оқибатларга олиб келади. Шунинг учун ҳазил қилмоқчи бўлган киши албатта ким билан ҳазиллашаётганига эътибор бериши лозим.

4. Жиддийлик лозим бўлган ўринларда ҳазиллашмаслик керак. Раҳбарларнинг ҳузурида, муҳим ишлар ҳал қилинаётган вақтларда ва ҳакозо ҳазилнинг ўрни бўлмаган жойларда ҳазил қилишдан сақланиш лозим. Бундай ўринларда қилинган ҳазил инсонлар кўнглида нафрат пайдо қилади. Чунки бундай ноўрин ҳазил инсоннинг ақли паст нодон эканига далолат қилади. Донишмандларнинг шундай сўзи бор: "Кимнинг ақли кам бўлса, ҳазили кўп бўлади".
@Mirzohid_Domla
#Yangi_rukn | #Ismlar_manosi

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам айтдилар:
• “Дарҳақиқат, Аллоҳ таолога энг ёқадиган исмларингиз Абдуллоҳ, Абдураҳмондир”.

https://t.me/Mirzohid_Domla
Кечки зикр-кечки зикр

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼

Ассалому алайкум!


Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар!

🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼

Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
Https://t.me/Mirzohid_Domla
☘️ АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ

Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

Ким бир мўминнинг (бошидан) дунёвий ғам-ташвишини аритса, Aллоҳ таъоло унинг (бошидан) Қиёмат кунининг ғамини аритади.

Ким қийналган кишига ёрдам берса, Aллоҳ таъоло унга дунё-ю Охиратда енгиллик-ёрдам беради. Модомики, банда биродарининг ёрдамида экан, Aллоҳ таъоло унинг ёрдамида бўлади. (Фойдали) илм талабида йўл босган инсонга Aллоҳ таъоло жаннат йўлини осон қилиб қўяди.

Одамлар Aллоҳ уйлари (масжидлар)дан бирига йиғилиб, Aллоҳ китобини тиловат қилиб, уни ўзаро дарс қилиб ўргансалар, улар устига сакинат-ором туширилади, уларни раҳмат қоплайди ва фаришталар ўраб олади.

Aллоҳ таъоло ўз ҳузуридагиларга уларни зикр қилади. Aмали секинлаштирган кимсани насл-насаби тезлаштира олмайди. (Яъни, солиҳ амали камлиги боис камолат рутбасида қосир бўлган кимса сабабли насл-насаб олийликка эришмайди. Оталари кўрсатган хизматлар уни кўтариб қўймайди).

Муслим ривояти.
Каналага уланиш: ↙️
@Mirzohid_Domla
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси


2021/1442 Ҳ. ЙИЛ, 29 ИЮЛ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

ТОНГ - 03:42
ҚУЁШ - 05:15
ПЕШИН - 12:34
АСР - 17:34
ШОМ - 19:45
ХУФТОН -21:15

https://t.me/Mirzohid_Domla
Shayx Usmon al Xomis kim,maruz
@UmmatuzSavolBot
#муҳим

🗯 ШАЙХ УСМОН АЛ-ХОМИС КИМ, МАРУЗАЛАРИНИ ЭШИТИШ ЖОИЗМИ?

Ассалом алайкум устоз. Яқинда битта видеода Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари, Бин Боз ва Усайминларнинг шогирди Шайх Усмон ал Хомис вааз қилинган мажлисда қатнашганлари кўрсатилган. Ушбу Шайх Усмон ал Хомис ҳакида маълумотиз бўлса гапириб берсангиз. Ким у? У хам бемазхаб адашганларнинг тоифасидан эмасми...чунки унинг ўзбек тилида хам мавизалари бор уни эшитиш жоизми?

🎙 УСТОЗ ИСҲОҚЖОН МУҲАММАД ДОМЛА

https://t.me/Mirzohid_Domla
​ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ

Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади. Бундан ташқари:

– Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;
– Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;
– Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;
– Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;
– Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;
– хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;
– кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради;
– инсоннинг ўзига ишончини орттиради;
– тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;
– дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;
– Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;
– Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади;
– Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади;
– қироат бош оғриғини самарали даволайди...

“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан "

@Mirzohid_Domla
Китоб билан мана шундай дўстлаштирилади.

https://t.me/Mirzohid_Domla
УЛУҒЛАРНИ ТАҲҚИРЛАШ ЖАВОБСИЗ ҚОЛМАЙДИ!

Муҳаммад ибн Сирин айтади:«Бир куни ҳажда Каъбани тавоф қилаётган эдим, ёнимдаги кишининг:«Эй Роббим! Менга рахм қил! Лекин менинг гуноҳимни кечирасан деб билмайман» деб айтаётган дуосини эшитдим. Шунда мен:
- Ҳой Умидсиз банда! Нега ноумид дуо қилаяпсан?дедим. У менга:
- Сен билмайсан, мен жуда оғир Гуноҳ қилганман - деди.
- Қандай оғир гуноҳ қилгансан? - дедим. У
- ҳижрий 35 йили, 3-халифа, Усмон ибн Аффон (р.а) га бўлган фитнада ўзимга сўз бериб:«Агар Усмон ибн Аффон билан кўришиб қолсам, унинг юзига бир тарсаки ураман» деб қасам ичдим. Кейин Усмон (р.а) ўлдирилди. Ҳамма бир-бир кириб, таъзия билдириб чиқишар эди. Мен ҳам навбатга туриб, гўё таъзия билдирадигандек, Усмон (р.а)нинг уйига кирдим. Фурсат топиб, Усмон (р.а)нинг юзини очиб, БИР ТАРСАКИ уриб, яна ёпиб, чиқиб кетдим. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан урган қўлим худди чала ёнган ходадай бўлиб қуриб қолди» деб менга қўлини кўрсатди. Ҳақиқатдан қўли куйган ёғоч каби қуриб қолган эди» деган!

@Mirzohid_Domla
Фойдали илмни изла

Аллоҳга ва У Зотнинг ушбу сўзига қайт: «Илоҳингиз ягона илоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У Меҳрибондир, Раҳмлидир. Осмонлару ернинг яратилишида, кеча-кундузнинг алмашиб туришида, одамлар учун фойдали нарсалар ортилган кемаларнинг денгизда сузишида, Аллоҳ осмондан тушириб, у сабабли ўлик ерни тирилтирган сувда, турли жонзотларни унда (ерда) тарқатиб қўйишида, шамолларни (турли томонга) йўналтиришида ва осмон билан ер ўртасида бўйсундирилган булутларда ақлни ишлатадиганлар учун (бу борлиқнинг яратувчиси ягона Аллоҳ таоло эканига далолат қиладиган) аломатлар бордир»
(Бақара сураси, 163-164-оятлар).
Яратилган нарсалар Яратувчига далил бўлади. Ақлинг етмаган нарсанинг илмини ўзингга юклаб олма.

https://t.me/Mirzohid_Domla
Аллоҳ сўраганимизни беради

Абу Саъид Саъд ибн Молик ибн Синон ал-Худрийдан ривоят қилинади:

«Бир гуруҳ ансорийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (улуш) сўрашди. У зот уларга ато бердилар. Кейин яна сўрашди, яна бердилар. Ниҳоят, ҳузурларидаги нарса тугаб қолди. Қўлларидаги бор нарсани бериб бўлгач, «Бирорта яхшиликни сизларга бермай, олиб қолмайман. Аммо ким иффатталаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилади. Ким беҳожатлик сўраса, Аллоҳ уни беҳожат қилади. Ким сабр изласа, Аллоҳ уни сабрли қилади. Зеро, ҳеч кимга сабрдан кенгроқ ва яхшироқ ато берилмаган», дедилар» (Муттафақун )

https://t.me/Mirzohid_Domla
Ota :
Qizim meni farosh ekanimni hechkimga aytmagin yoqsa seni ustingdan kulib mazax qilishadi.

Qiz :
Rasimni internetga joyladi va ostiga ushbu sozlarni yozib qoldirdi.
Bu mening otam men u bilan faxirlanaman....

Https://t.me/Mirzohid_Domla
​УМИДИНГНИ СЎНДИРМА!

Ҳаётингнинг узоқ ва қаҳратон қиш кунларида ҳам умидингни сӯндирма. Кӯклам келишини сабр билан, матонат билан кутадиган азим дарахтлар каби бӯл. Ана шу дарахтлар танасида ҳатто битта барги қолмаган бӯлса ҳам, шу ҳолатда ҳам севикли эканликларини, кузатиб турилганликларини билишади ва кутишади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай марҳамат қилади: "Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кӯз ӯнгимиздасан, ӯрнингдан турганингда Роббингга тасбиҳ айт! Ва кечаси ҳам. Бас, юлдузлар ботгандан кейин ҳам тасбиҳ айт" (Тур сураси, 48-49-оятлар).

Ясмин Мужаҳид
Нилуфар Исроилова таржимаси

@Mirzohid_Domla