Бордонкул
184 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
​Энг яхши нарса

Ҳабиб Жаллоб айтади:
«Ибн Муборакдан: «Инсонга берилган энг яхши нарса нима?» деб сўрадим.
У: «Туғма ақл», деди.
Мен: «Агар у бўлмаса-чи?» дедим.
У: «Гўзал одоб», деди.
Мен: «Агар у ҳам бўлмаса-чи?» дедим.
У: «Маслаҳатгўй, меҳрибон дўст», деди.
Мен: «Агар у ҳам бўлмаса-чи?» дедим.
У: «Сукут сақлаш», деди.
Мен: «Агар у ҳам бўлмаса-чи?» дедим.
У: «Тез етадиган ўлим», деди.

@Mirzohid_Domla
Эслатма: Қуръони Карим қироати одоби ҳақида

Қуръони Карим қироатининг ўзига яраша одоблари бор. Улардан баъзиларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан билиб оламиз.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Қуръонни бир ойда бир марта ўқи», дедилар.
Мен:
«Ўзимда қувватим борлигини биламан», дедим.

Охири бориб у зот:
«Уни етти кунда қироат қил. Ундан зиёда қилма», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

https://t.me/Mirzohid_Domla
Абу Заррдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Ҳеч бир киши бошқа кишини фосиқ, кофир, деб айбламасин. Агар у киши бундай бўлмаса, айтган гапи ўзига қайтиб келади”.

Жумҳур калом ва фиқҳ уламолари иттифоқига кўра, қибла аҳли бўлган мусулмонни кофирга чиқармаслик керак. Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) қибла аҳлларидан бирор кишини кофирга ҳукм қилмаганлар...

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалoму алайкум!

🌄 Хайрли тонг!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

@Mirzohid_Domla
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Диний_савол_жавоб

Таҳорат олаётганда гапирмаслик керакми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️

https://t.me/Mirzohid_Domla
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДУНЁ ВА ОХИРАТ САОДАТИГА ЭЛТУВЧИ УЧ ХИЛ САБР

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
https://t.me/Mirzohid_Domla
«МЕНИНГ НАФСИМ ИФЛОС БЎЛДИ», ДЕМАСЛИК

809. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч бирингиз «Менинг нафсим ифлос бўлди, демасин. Лекин «Нафсим хира бўлди», десин», дедилар.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда мўмин-мусулмонлар ёқимсиз сўзлардан ўзларини эҳтиёт қилишлари кераклиги баён қилинмоқда. Бир одамнинг кайфияти бузуқ, ичидан ҳар хил ҳолат ўтмоқда, ҳақиқатда нафси ифлосланган.
Мана шу ҳолатни осмондан тушгандай қилиб гапириб қўймаслик керак. Ўша нохуш ҳолатни ифода қилиш учун чиройлироқ сўз ахтариш керак. «Хира бўлди» ибораси Ҳам яхши сўз эмас, аммо кифлос бўлдиудан енгилроқ.
Муомала маданиятида бу нарса жуда муҳим. Кишининг маданий савиясини кўрсатиб туради. Бу савияга эришиш учун нохуш, ёқимсиз ва қўпол сўзларнинг ўрнига ўша маънони ифода этадиган ёқимлироқ сўзни ишлатиш керак бўлади.
Мисол учун, «кал»нинг ўрнига «сочи тўкилган», «кўр»нинг ўрнига «кўзи ожиз» каби.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Https://t.me/Mirzohid_Domla
ҲАҚИҚИЙ ОДОБ ДИН ОДОБИДИР

Муътамир ибн Сулаймоннинг мажлисида бир аъробий одобни шундай васф қилди: «Ҳақиқий одоб дин одобидир. У тавфиққа чақиради, саодатга сабаб бўлади ва тақвони зиёда қилади. Дин одоби Ислом аҳкомларини ва фарзларни адо қилишни ўрганиш, нафл ибодатлар қилиб, тўғри ният билан қўшимча (савоб) олиш, нафсни поклаш, шу йўлда курашган ҳолда яхшиликни севиш, диндан узилган ҳолда ёмонликдан нафратланишдир. Яхшиликка Аллоҳнинг савобига рағбат қилганинг учун интилишинг, ёмонликдан эса у Зотнинг иқобидан қўрққанинг учун четланишинг керак. Шунда савобга эришиб, азобдан омонда бўласан. Бунинг учун азобга олиб борувчи нарсалардан узилишинг, нажотга олиб борувчи яхшиликларни ҳамма нарсадан устун қўйишинг керак».

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

@Mirzohid_Domla
#Ҳадислар_ҳикмати
МАҚТАНИШ УЧУН МАРОСИМ ЎТКАЗИШ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кимўзарга фахрланувчи икки кишининг таомини емоқдан қайтарганлар.
(Абу Довуд. Одоб, 374.)

☝️☝️☝️
Маросимлардан мақсад таомга муҳтож кишиларни тўйдириб, дуоларини олиш ва бу ишни фақат Аллоҳнинг розилиги учун қилишдир. Таом тортиқ қилинадиган маросимлар зинҳор риёкорлик, мақтанчоқлик, «Мени фалончидан кам жойим борми?» деган кибр билан қилинмаслиги даркор. Ана шундай маънода қилинаётган маросимларга айтилган одам бормагани маъқул. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар.

https://t.me/Mirzohid_Domla
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!🌸🌸

Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

Каналга уланиш учун !👇
@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 БИРОВНИ АЙБИНИ ҚИДИРИБ ОММАГА ТАРҚАТАЁТГАНЛАРНИНГ ҲУКМИ!


Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

Https://t.me/Mirzohid_Domla
Ҳазил мутойиба одоблари

Инсон ҳаёт кечирар экан ҳазил мутойиба билан кўнглини ёзишга муҳтож бўлиб туради. Ушбу эҳтиёж динимизда баён қилинган одоб-ахлоқ доирасида қондирилса ундан кўплаб яхшиликлар ҳосил бўлади. Шу маънода ҳазил мутойиба қилувчи қуйидаги одобларга риоя қилиши лозим:

1. Эзгу ният билан ҳазиллашиш керак. Яъни қилаётган ҳазили билан чарчоқни кетказишни ҳамда зиммасидаги вазифаларни бажаришга, тоат-ибодатларни адо этишга куч тўплашни ният қилиши керак. Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

إِنَّمَا الأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى

Албатта амаллар ниятларга кўра бўлади. Албатта ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади.

2. Ҳазиллашишда ҳаддан ошмаслик керак. Ҳаддан ортиқ ҳазиллашиш кишининг ҳайбатини кетказиб, инсонлар олдидаги даражасини тушириб қўяди. Бу ҳақида ҳикматли сўзларнинг бирида шундай дейилган: " Кимнинг ҳазил-мазаҳи кўпайса, ё ҳайбати кетади ёки унга нисабатан нафрат уйғонади".

3. Ҳаммага ҳам ҳазил қилавермаслик керак. Чунки инсонлар орасида ҳазилни кўтара олмайдиганлар, ҳазилни жиддий қабул қиладиганлар ёки ушбу ҳазиллашмоқчи бўлаётган киши билан ҳазиллашишни ёқтирмайдиганлар бўлади. Бундай ҳолатдаги ҳазил одатда турли кўнгилсиз оқибатларга олиб келади. Шунинг учун ҳазил қилмоқчи бўлган киши албатта ким билан ҳазиллашаётганига эътибор бериши лозим.

4. Жиддийлик лозим бўлган ўринларда ҳазиллашмаслик керак. Раҳбарларнинг ҳузурида, муҳим ишлар ҳал қилинаётган вақтларда ва ҳакозо ҳазилнинг ўрни бўлмаган жойларда ҳазил қилишдан сақланиш лозим. Бундай ўринларда қилинган ҳазил инсонлар кўнглида нафрат пайдо қилади. Чунки бундай ноўрин ҳазил инсоннинг ақли паст нодон эканига далолат қилади. Донишмандларнинг шундай сўзи бор: "Кимнинг ақли кам бўлса, ҳазили кўп бўлади".
@Mirzohid_Domla
#Yangi_rukn | #Ismlar_manosi

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам айтдилар:
• “Дарҳақиқат, Аллоҳ таолога энг ёқадиган исмларингиз Абдуллоҳ, Абдураҳмондир”.

https://t.me/Mirzohid_Domla
Кечки зикр-кечки зикр

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼

Ассалому алайкум!


Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар!

🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼

Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
Https://t.me/Mirzohid_Domla
☘️ АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ

Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

Ким бир мўминнинг (бошидан) дунёвий ғам-ташвишини аритса, Aллоҳ таъоло унинг (бошидан) Қиёмат кунининг ғамини аритади.

Ким қийналган кишига ёрдам берса, Aллоҳ таъоло унга дунё-ю Охиратда енгиллик-ёрдам беради. Модомики, банда биродарининг ёрдамида экан, Aллоҳ таъоло унинг ёрдамида бўлади. (Фойдали) илм талабида йўл босган инсонга Aллоҳ таъоло жаннат йўлини осон қилиб қўяди.

Одамлар Aллоҳ уйлари (масжидлар)дан бирига йиғилиб, Aллоҳ китобини тиловат қилиб, уни ўзаро дарс қилиб ўргансалар, улар устига сакинат-ором туширилади, уларни раҳмат қоплайди ва фаришталар ўраб олади.

Aллоҳ таъоло ўз ҳузуридагиларга уларни зикр қилади. Aмали секинлаштирган кимсани насл-насаби тезлаштира олмайди. (Яъни, солиҳ амали камлиги боис камолат рутбасида қосир бўлган кимса сабабли насл-насаб олийликка эришмайди. Оталари кўрсатган хизматлар уни кўтариб қўймайди).

Муслим ривояти.
Каналага уланиш: ↙️
@Mirzohid_Domla