Бордонкул
184 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
Агар суннатларни тарқатадиган бўлсак, бидъатлар ўз ўзидан йўқ бўлиб бораверади. У суннатлардан:
– Муаззин азон айтганида у каби қайтариб туриш.
–Тунги таҳажжуд намозини енгилгина икки ракат ўқишдан бошлаш.
– Ичимликни пуфламасдан ичиш.
– Чап қўлда овқатланмаслик.
– Сувни бирданига ичмасдан, учга бўлиб ичиш.
– Таҳорат билан ухлаш.
– Аллоҳ йўлида зиёрат қилиш.
– Ухлаш олдидан тўшакни қоқиш.
– Уй ишларида аҳли-аёлига кўмаклашиш.
– Ёш болаларга ҳам салом бериш.
– Эркак кишилар оқ кийим кийиши.
– Учрашганда қўл бериб сўрашиш.
– Ўнг томонга қараб ухлаш.
– Беморларни зиёрат қилиш.
–Акса уриб то алҳамдулиллаҳ деб айтмагунча ярҳамукаллоҳ демаслик.
– Калтакесакни ўлдириш.
–Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам суннат.
–Рамазон ҳайитига чиқишдан олдин хурмодан тоқ еб чиқиш.
Бундан бошқа суннатлар ҳам жуда кўпдир...


https://t.me/Mirzohid_Domla
Allohdan boshqasi bilmagan yaxshilik eng savoblisidir! Kuningiz hayrli bo'lsin!

https://t.me/Mirzohid_Domla
Имом Кархий: “Инсон ўзига фойдасиз нарсани сўзлаши Аллоҳ томонидан хорланиши билан баробардир”, деганлар.

Демак, тонг отгандан бошлаб турли ўзига манфаат бермайдиган нарсаларни сўзлаши инсоннинг ўзига зарар беришдан бошқа нарса эмас экан. Улуғ тобеьинлардан бўлган Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳи: “Аллоҳ таоло бирор бандани фойдасиз ишда машғул қилиб қуйиши ундан юз ўгиришининг аломатидир”, деганлар.

Бугун сўзлаётган ва бажараётган амалларимизга бир назар ташласак нимага эришаётган эканимизни биилиб олишимиз мумкин бўлади...
@Mirzohid_Domla
Муносиб келин

Бир йигит уйланиш ёшига етди. Онаси унга келин қидира бошлади. У ўғлига жуда кўп қизларни кўрсатди. Аммо ўғилга ҳеч бир қиз ёқмасди. Чунки, у очиқ-сочиқ кийинадиган қизга уйланишни хоҳларди. Ўраниб юрадиганларни эса "Рўдаполар" дерди.

Шундай кунларнинг бирида она ва ўғил бирга тушлик қилаётган эдилар. Дастурхонга қўйилган нозу неъматлар орасида қоғозга ўралган ва ўралмаган қандлар ҳам бор эди.

Йигит қоғозга ўралган қандни емоқчи бўлганида онаси эътироз билдирди: "Ўғлим, очиқлари турганда нега қоғоздагини очиб ейсан. Тайёр очиқ қандлар ҳам бор-ку! Шулардан бирини есанг бўлмайдими?"

https://t.me/Mirzohid_Domla
ЭЙ ШАЙХ ҲАРАМИ ШАРИФДА ЁЛҒОН ГАПИРМАНГ

(Набий соллаллоҳу алайхи васаллам дафн қилинган мақом дарчасини ўпиш бидъатми?)

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ Мадинада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилишга кириб, мақомнинг дарчасини ўпмоқчи бўлди.
Шунда ўша ердаги қўриқчи у кишини тўсиб:
- Бу бидъат ишни қилманг. Хоссатан сиздайин диний илм ва маърифат соҳиби бундай қилмаслиги лозим, деди.
Шайх Шаъровий:
- Нима сабабли?, дея сўради.
Қўриқчи бўлса:
- Бу бир тош-ку, уни ўпишдан нима фойда?, деб жавоб берди.
Шайх Шаъровий:
- Менга яхши танбеҳ бердингиз, раҳмат сизга. Мен буни ўпиб, гўёки Набий соллаллоҳу алайхи васалламни ўпгандек бўлар эдим. Энди эса оддий бир тошни ўпаётганимни билдим.
Аллоҳга қасам сиздайин биродаримни бошини ўпмагунимча кетмайман, деди.
Ҳалиги қўриқчи шайхнинг бу кўзларидан тараддудга тушди, аммо шайх қаттиқ туриб олганидан рози бўлди.
Шайх Шаъровий қўриқчининг бош кийими устидан ўпди. Сўнгра эса кулиб юборди.
Қўриқчи:
- Эй шайх нимага кулаяпсиз?, дея сўради.
Шайх Шаъровий:
- Эй бечора, сиз мени бошингиздан ўпди деб ўйлаяпсизми, мен бошингизни ўпганим йўқ, деди.
Қўриқчи эса бу сўздан таажжубланиб:
- Ла ҳавла вала қувват илла биллаҳ, сиздайин улуғ шайх Мадина ҳарамида бир ишни қилиб, сўнгра буни инкор этадими?, деди.
Шайх Шаъровий унга бундай деди:
- Мен сизни бошингизни эмас, бош кийимингизни ўпдим.
Қўриқчи:
- Ие, буни нима фарқи бор? Бош кийимим мени бошим устида-ку, деди.
Шайх кулиб юборди-да, сўнгра:
- Мен ўпаётган мақом дарчаси ҳам ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақоми устида эмасми?!, деди.
Яъни, мен аслида бу дарчани эмас, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ўпаяпман.
Қўриқчи бу сўзларни эшитгач ўйланиб қолди, кейин кўзлари ёш оқди ва мақом дарчасини ўпди. Сўнгра эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақоми олдида рост турди.

Аллоҳ таоло шайх Шаъровийни раҳматига буркасин. Ўта дақиқ тариқада жавоб берган экан!

Аҳли сунна вал жамоа уламоларининг наздида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирон кийимлари ёки мақомлари дарчасини ўпиш савобли амал ҳисобланади.

Бундайин табаррук қилиш эса саҳобийлар, тобеинлар ва табаа тобеинлардан ривоят қилинган!

Суннатуллоҳ Абдулбосит.

https://t.me/Mirzohid_Domla
Forwarded from Mubaşşir Ahmad
Имтиҳон тугади. Натижани кўргани кетяпти

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube.
Ислом дипломатиясининг илк васиқалари

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг подшоҳ ва амирларга юборган мактублари Исломнинг оламшумул дин эканини, барча халқларнинг барча муаммоларини қиёматгача ҳал қилиши муқаррар эканини яна бир бор таъкидлади.

Юборилган мактублар Ислом дипломатиясининг илк васиқалари бўлди. Уларни чет эл раҳбарларига етказиш, улар билан халқаро алоқалар қилиш ўша дипломатиянинг биринчи қадамлари эди. Шунинг учун ҳам соҳа мутахассислари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг подшоҳ ва амирларга юборган мактубларини синчиклаб ўрганишлари лозим бў­лади.
Https://t.me/Mirzohid_Domla
​Уйқуни тежаш ва тўйиб ухлашнинг асосий сирлари

🔹Тўғри овқатланиш
Инсон овқатланишдан куч олсада, ўша кучнинг тахминан учдан бир қисмини уларни ҳазм қилишга сарфлайди. Уйқу пайтида ошқозон ва ичакларнинг овқатни ҳазм қилиш билан банд бўлиши, ҳудди жанг вақтида қўмондонинг ухлаб ётганидек гап. Бу жараёнда на овқат тўғри ҳазм бўлади, на инсон танаси яхши дам олади. Шу сабаб уйқуга кетишдан олдин ошқозон қанча бўш бўлса, унга енгил таомлар кирса, инсон танаси уйқудан тез тўяди. Ётишдан аввал очликни ҳис қилсангиз, кефир, шарбат, творог, сметана ва бошқа енгил ҳазм бўладиган мева-сабзавотлардан истеъмол қилиб, сўнгра камида 40 дақиқадан кейин уйқуга кетиш тавсия қилинади. Ичакларнинг тоза ҳолатда бўлиши ҳам соғлом уйқуни таъминлайди. Шундай ухлаш керакки, танангиздаги ҳар бир аъзо, сиз билан баравар ухлаб, дам олиб уйғонсин.

🔹Тўғри ҳолатда ётиш
Уйқу ўрнининг юмшоқлиги бир қават кўрпача даражасида бўлиши керак. Ёстиқ эса кўп ҳам баланд ва юмшоқ бўлмаслиги лозим. Шундай ётиш керакки, инсоннинг умуртқа поғонаси бирор тарафга эгилмасин, тўғри турсин. Чунки умуртқанинг бўйин қисмидан бош мия, кўкрак қисмидан юрак ва ўпка ҳамда бел қисмидан эса буйрак ва жигарнинг фаолиятини таъминлайдиган асаб толалари ўтган. Асаб толалари қисилса, организмдаги аъзолар дам олмайди.

🔹Вақтида ухлаш
Уйқу келганда ухламасдан бошқа ишлар билан чалғиш кундалик тартибнинг бузилишига олиб келади. Ёки уйқу келмасдан ухлашга ҳаракат қилиш ҳам уйқусизликнинг сабабларидан. Шу сабаб уйқу келмаганда бирор иш билан чалғиб, токи уйқу босиб келмаса, ётмаслик тавсия қилинади. Бу ҳолат ҳар кимда ҳар хил кузатилиши мумкин. Буни тушуниб туриб ҳаракат қилиш керак. Шу билан бирга, уйғонган пайда, гарчи энг ширин вақт бўлса-да, шу заҳотиёқ ўриндан туриш учун одам ўзида куч топа олиши ҳар томонлама фойда келтиради. Уйқунинг ортиқчаси ҳам, етишмаслиги ҳам инсонни ҳолсизлантиради.

🔹Кислородга тўйиш
Тоза ҳавода ёки ташқарида ухласангиз уйқуга тўйиб уйғонасиз. Шу сабаб, уйқуга тўйишнинг асосий омилларидан, бу – тоза ҳаводан нафас олиш ҳисобланади. Уйда эса хона ҳарорати ва ҳаво намлигини меъёрида ушлаб туриш зарур.

🔹Бадантарбия
Ётишдан олдин ва уйғонганда енгил, секинлик билан, фақат 15 дақиқадан кам бўлмаган вақт мобайнида бадантарбия қилиш лозим. Ёки тоза ҳавода сайр қилиш, эрталаб туриб югуриш ҳам кони фойда. Бош миянинг яхши дам олиши учун кўз ва қулоқ атрофини уқалаб туриш яхши ухлаб, дам олишни таъминлайди.

Рашид Усмонов

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому-алайкум азизлар. Соғ-омонмисиз?🌹

🌺Хонадонингизга тинчлик,
🌺рузгорингизга барака,
🌺ишларингизга омад,
🌺чўнтагингизга даромад тилаб, яна бир кунни бошлаймиз.
🌺Кунингиз барокатли ўтсин азизлар!

🌹🌸🍃ХАЙРЛИ ТОНГ🍃🌸🌹
@Mirzohid_Domla
Vahima, yo‘q joydan orttirilgan muammolar, hamma narsani o‘ylayverish, oxiri bizni yeb bitiradi.

https://t.me/Mirzohid_Domla
Илмнинг инқирози

«Инқироз» сўзи маълум қийинчиликлар, муаммоларни ва таҳдидларни муддатини англатади. Шу шарҳга биноан, мусулмон уммати бир неча хил инқирозни бошидан ўтказаяпти деган хулосани чиқаришимиз мумкин: сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва диний. Мўтабар уламолар ва замонавий олимларнинг фикрича, эҳтимол инқирознинг бутун мусулмон умматини четлаб ўтмаган энг жиддий тури бу илм инқирозидир. Бу ҳодиса ҳар хил мураккаб кўриниш ва таъсир доираларига эга. Бу мақолада инқирознинг баъзи бир тарафлари ҳақида сўз юритмоқчимиз, зора уммат ундан чиқишнинг ҳақиқий , амалий йўлларини топиш ҳақида бош қотирса.

https://t.me/Mirzohid_Domla
ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺ МУОЗ (р.а) ГА ЎРГАТГАН ФАЗИЛАТЛИ ДУО!

Бир куни Пайғамбаримиз ﷺ қўлимдан ушладилар ва айтдилар: "Эй Муоз, Аллоҳга қасамки мен сени яхши кўраман.
Эй Муоз ҳар фарз намозидан сўнг бу калималарни айтишни унутма:

اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

"Аллоҳумма аиънний аъла зикрика ва шукрика ва хусни иъбаадатика"

Эй Аллоҳ сени зикр қилишимда сенга шукр қилишимда, ва сенга гўзал ибодат қилишимга ёрдам бергин.

(📚 Абу Довуд ривояти)

Шарҳ: Дунё ишларига ўн соатлаб вақт ажратиб қийин ва оғир бўлса ҳам қилаверасиз, лекин Аллоҳ ёрдам бермаса 10 дақиқали, куч сарфланмайдиган ибодатни қилишга қийналасиз.

Дунёвий гаплардан соатлаб гаплашасиз, лекин Аллоҳ ёрдам бермаса Роббингизни зикрини қилишга малолланасиз.

Шундай экан ибодатни сизга осон қилишлиги учун Роббингиздан ёрдам сўранг!

https://t.me/Mirzohid_Domla
Аёл каби фазилат манбаи бўлган неъматни кўрмадим.

• Гўдаклигида отасини жаннатга киришига сабаб бўлади.

• Балоғатга етиб, турмушга чиққанда эрининг динининг ярмини тўлдиради.

• Она бўлганда фарзандлари учун жаннат унинг оёқлари остида бўлади.

"Ховатир роқия журнали"dan

©Nozimjon_Hoshimjon

@Mirzohid_Domla
Қуръонга кўра дуо

رَبَّنَا ٱغۡفِرۡ لَنَا وَلِإِخۡوَٰنِنَا ٱلَّذِينَ سَبَقُونَا بِٱلۡإِيمَٰنِ وَلَا تَجۡعَلۡ فِي قُلُوبِنَا غِلّٗا لِّلَّذِينَ ءَامَنُواْ رَبَّنَآ إِنَّكَ رَءُوفٞ رَّحِيم [١٠]

“Роббанағфирланаа ва ли’ихвааниналлазийна сабақуунаа бил иймаани ва лаа таж‘ал фий қулуубинаа ғиллан лиллазийна ааману роббанаа иннака роууфур роҳиийм”.

“Эй Роббимиз! Бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга (нисбатан) нафрат қўймагин, эй Роббимиз! Албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан”.
(Ҳашр сураси 10 – оят).

@Mirzohid_Domla
⚡️⚡️⚡️#Албатта_ўқинг!

✍️ Умар ибн Абдулазиз ўгитлари!

🌷🌱🌷🌱🌷🌱🌷🌱🌷🌱🌷

☺️🌷 Камтарлик илмга, кечириш сабрга ярашади. Бу дунёда бундан ортиқ ярашадиган нарсанинг ўзи йўқ.

🌱🔸 Эй инсонлар, қалбингизни гўзал қилинг, юзингиздан нур ёғилиб турсин. Ҳаётда тирик мурда бўлиб, бирор яхшилик қилмай яшаган одамнинг аҳволига вой.

🌱🔸 Ўзини жаҳолат ботқоғидан қутқазиб, илм олишга интилмаган киши Аллоҳ марҳаматидан маҳрум бўлади.

🌱🔸 Ўғлим, ғафлат уйқусидан уйғон. Ўлим қачон келишини билмайсан. Шунинг учун савоб ишларга шошил, токи охиратинг обод бўлсин.

🌱🔸 Билиб-билмай амал қилишдан сақланинг.

🌱🔸 “Билмайман” деб тан олишни билиш илмнинг ярмини эгаллаш билан баробар.

🌱🔸 Суҳбатлашганда Қуръоннинг гўзал оҳанги билан суҳбатлашинг. Агар бунга қийналсангиз, энг ширин ва чиройли сўзлар билан суҳбатлашинг. Аллоҳ хушмуомала кишиларни севади.

🌱🔸 Ким Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ уни сақлайди. Ким Аллоҳга таваккул қилса, Аллоҳ унга кифоядир. Ким Аллоҳга шукр этса, У унга зиёда қилади.

🌱🔸 Шошқалоқлик, жаҳл ва нафсдан ўзини қўриқлай олган бандага Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.

🌱🔸 Ризқингизни ҳалол йўл билан топинг. Ҳалол йўлдан юрсангиз, сизга оид ризқни тоғлар тўсиб қўйса ҳам, албатта, сизнинг олдингизга келади.

🌱🔸 Аллоҳдан паноҳ тиланг, токи қиёматда сизни марҳамат қилинганлардан айласин.

🌱🔸 Дунё ҳеч кимга вафо қилмайди. Аввал сизни шоҳ қилади. Дунёга берилиб кетгач эса сизни гадога айлантиради.

🌱🔸 Ўз қадрингни бил. Яхши кунингда ҳамдам, ёмон кунингда душман бўладиган риёкор билан эмас, балки савобнинг қадрига етадиган, нафс бандаси бўлмаган, оғир кунда ҳам дўстини ўйлайдиган инсон билан дўст бўл.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!↙️
♻️ Аллоҳ учун сизга илиндим!
Каналга уланиш: ⤵️
@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФАРЗАНДИНГИЗ НАМОЗ ЎҚИМАЁТГАН БЎЛСА

🎙 Рустамжон Домла

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 📲

https://t.me/Mirzohid_Domla
▪️ Туғдирган эмас, тарбия берган отадир.
▪️ Тарбия берган ота икки дунёдаги роҳатнинг сабабчисидир.
▪️ Сўз билан ифодалаб бўлмас фидокорлик, беминнат меҳр, ҳақи олинмайдиган меҳнатларнинг номидир – ота.
▪️ Отангдан мерос истайсанми? Унда билимини ол, тажрибасини ўрган.
▪️ Отасиз уйга тун тез келади.
▪️ Ота тўплаганини ўғил сочар.
▪️ Ота жаннат эшигидир.
▪️ Отанинг фазилати – фарзанднинг хазинаси.
▪️ Қандай унутаман? Кўзим тушган ҳар жойда сиз борсиз, отажон!
▪️ Бир ота юз болани эплайди, юз бола бир отани эплолмас.
▪️ Дунёга қайта келсам, яна сизнинг фарзандингиз бўлишни истардим, отажон!
▪️ Отангизга эътиборли бўлинг. Унинг ташвишлари сиз ўйлаганингиздан анча каттадир.
▪️ Ота чинор дарахти кабидир. Меваси бўлмаса ҳам, соясининг ўзи етарли.
▪️ Оталар совуқ кўринади, иссиқлиги вафот этганда билинади.
▪️ Отанинг қадрини ота бўлганда биласан.
▪️ Болаларини севмаган ота бўлиши мумкин, лекин невараларини севмаган бобо йўқ.

https://t.me/Mirzohid_Domla