Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
Мана бу – Арафа кунидир

Арафа – бу шундай кунки, йил давомидаги барча кунларни маржон доналари деб тасаввур қилсак, бу кунни ушбу маржон шодасининг ўртасидаги дуру гавҳарига ўхшатилади. Бу кунни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг саҳиҳ ҳадисида шунда баён қилган:

«Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг наздида арафа кунидан кўра афзал кун йўқ. Дуонинг яхшиси арафа кунининг дуосидир». Аллоҳ бандаларининг дуосини қабул қиладиган ва уларни бандалик, дуо ва илтижо билан Ўзига юзланишлари учун рози бўладиган бундай кун йўқдир.

@Mirzohid_Domla
Forwarded from Isloh.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

ЎМИ уламолар кенгаши фатвосига муносабат

🎤 Устоз Салоҳиддин домла Шарипов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси

Ⓜ️анба: Vakillik.uz

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

Телеграм каналимиз:
https://t.me/joinchat/S3uA2JBmWHq-Dte_
#қурбонлик

🗯 ЭҲСОН УЧУН ОЛИНГАН ЖОНЛИҚНИ ҚУРБОНЛИККА СЎЙСА БЎЛАДИМИ?

Карантин бошланмасдан олдин эҳсон қилиш мақсадида қўй олган эдик. Карантин сабабли эҳсон қила олмаяпмиз. Шу қўчқорни қурбонлик қилсак бўладими? Агар бўлса гўштини ярмини ўзимизга олиб қолсак бўладими? Оиламиз ўрта ҳолда.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳсон учун олган жонлиқни қурбонлик қилсангиз бўлади. Қурбонлик гўштини тақсимлаш қуйидагича: қурбонлик гўшти қурбонлик қилувчининг ўз мулки ҳисобланиб, хоҳласа уни ҳаммасини ўз аҳли оиласи учун олиб қолиши мумкин. Лекин, уламолар бир ҳиссасини муҳтожларга яна бир ҳиссасини қариндош ва дўст биродарларга яна бир ҳиссасини ўз аҳли оиласига тақсимлаб олишни мустаҳаб эканлигини таъкидлаганлар. Бунинг далили Салама ибн Акваъ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда келган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлардан ким қурбонлик қилса, уч кун ичида ўзига бирор нарса олиб қолмай одамларга тарқатиб берсин", — дедилар. Кейинги йилда саҳобалар "Эй, Аллоҳнинг Расули! Бу йил ҳам ўтган йилгидек қиламизми?" — дейишди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "(Бир қисмини) енглар, (бир қисмини) едиринглар ва (бир қисмини) ўзларингизга олиб қолинглар. Ўтган йили одамлар қийналаган эди, Уларга ёрдам бўлсин дегандим", — дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).

Аллома Ибн Обидин бу ҳақда шундай дейдилар: "Қурбонлик гўштини тақсимлашнинг энг афзал йўли, уч қисмга бўлиб, бир қисмини садақа қилиш, яна бир қисмини қариндош уруғлар ва дўсти ёрларга зиёфат қилиб едириш ҳамда яна бир қисмини ўзи учун сақлаб қолиш. Агар (оиласи катта бўлса) ҳаммасини ўзида олиб қолса ҳам жоиз" ("Раддул Муҳтор" китоби, 6-жилд, 327-саҳифа). Валлоҳу аълам.

© Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг
⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️

https://t.me/Mirzohid_Domla
Роббим, қайси гуноҳимиз сабаб ҳайит намозидан маҳрум қолган бўлсак, ўша гуноҳимизни кечиргин.

Омин

https://t.me/Mirzohid_Domla
#қурбонлик

🗯 ҚУРБОНЛИК ПУЛИНИ ЭҲСОН ҚИЛИШ

Бир танишим (аёл киши) ўз ҳисобидан Қурбон ҳайитига қўй сўйдираман деб ният қилган эди. Лекин унинг бир яқин кишиси коронавирус бўлиб қолибди. Касалликка чалинган кишининг молиявий қийинчилиги бор экан. Шу аёлга қўйни пулини (800 минг ажратган) касалнинг пластигига ташлаб берса бўладими?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволни жавоби ҳолатга қараб икки хил бўлади.
1. Қурбонликни ният қилган киши бой (яъни, аслий ҳожатидан ташқари нисоб миқдорича мол-мулки бор киши) бўлса, ажратган пулини хоҳ нақд, хоҳ пластик ҳолда эҳсон қилиши мумкин. Қурбонлик кунлари келса, бойлиги сабабли яна қурбонлик қилиши вожиб ҳисобланади.
2. Қурбонликни ният қилган киши камбағал (яъни, аслий ҳожатидан ташқари нисоб миқдорича мол-мулки бўлмаган киши) бўлса, фақат ният қилиши билан қўй сўйиши вожиб бўлиб қолмайди, ажратиб қўйган пулини хоҳлаган кўринишида эҳсон қилиши мумкин. Қурбонлик кунлари келса, камбағаллиги сабабли қурбонлик қилиши вожиб эмас. Валлоҳу аълам.

© Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг
⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️

@Mirzohid_Domla
#Ғафлатда_қолманг

Эртага 19.07.2021, ҳижрий санада 9 – зулҳижжа Арафа, 1442 йил Душанба!

АРАФА КУНИ РЎЗА ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар».
Байҳақий ривоят қилган.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга...» дедилар».
Байҳақий, Насаий, Табароний ва бошқалар ривоят қилган.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

Фойда: Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаром. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатли.

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 19.07.2021
(Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
03:29
Ифторлик бошланиши: 19:56

Ният:
Ният қилдим, холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни.

https://t.me/Mirzohid_Domla
#қурбонлик

🗯 ЗАКОТ БЕРГАН ИНСОННИНГ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШИ

Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ҳанафий мазҳабимизга кўра, Закот беришга қодир кимсалар Қурбон ҳайитида жонлиқ сўйиб, қурбонлик қилишлари вожиб амал ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

© Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг
⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️

@Mirzohid_Domla
Қуръон услубининг гўзаллиги

Қуръони Каримда шундай дейилган:

«Сен: «Менга Аллоҳдан бошқа илтижо қилаётган шерикларингизнинг хабарини беринг-чи?! Менга кўрсатинглар-чи, улар ерда нимани яратдилар?! Ёки уларнинг осмон­ларда иштироклари борми?!» деб айт» (Фотир сураси, 40-оят).

«Сен: «Аллоҳдан ўзга сиғинаётган нарсаларингизнинг хабарини беринг-чи, менга кўрсатинг-чи, улар ердан нимани яратдилар? Ёки осмонларда иштироклари борми?» деб айтгин» (Аҳқоф сураси, 4-оят).

https://t.me/Mirzohid_Domla
ҚУРЪОН

– Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушгани учун фаришталарнинг афзали бўлди.

– Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.

– Қуръон Муҳаммад умматига нозил бўлгани учун Муҳаммад уммати энг яхши уммат бўлди.

– Қуръон Рамазон ойида нозил бўлгани учун Рамазон ойи энг яхши ой бўлди.

– Қуръон Қадр кечаси нозил бўлгани учун Қадр кечаси энг яхши кеча бўлди.

☝️Энди шу Қуръон қалбимизга нозил бўлса нималар бўлишини бир ўйлаб кўринг…

Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
🌸☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️🌸

✔️ IymonliQalblar


https://t.me/Mirzohid_Domla
Audio
#дуо

🗯 ҚУРБОНЛИК ДУОСИ

Қурбонликни сўяётганда айтиладиган зикр ва дуолар борасида бир қанча ривоятлар ворид бўлган бўлиб, уларнинг баъзилари қуйидагилардир:

وجهت وجهي للذي فطر السماوات والأرض حنيفا مسلما, اللهم منك ولك, بسم الله الله أكبر

Ўқилиши: “Важжаҳту важҳия лиллазий фаторос-самааваати ва-л-арзо ҳанийфан муслиман. Аллоҳумма минка ва лака, бисмиллаҳ Аллоҳу акбар”.

إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهُ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ.

Ўқилиши: “Инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллааҳи роббил ааламийн, лаа шарийка лаҳ. Ва бизаалика умирту ва ана минал муслимийн”.

🎙 УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА


https://t.me/Mirzohid_Domla
#Ғафлатда_қолманг

Эртага 19.07.2021, ҳижрий санада 9 – зулҳижжа Арафа, 1442 йил Душанба!

АРАФА КУНИ РЎЗА ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар».
Байҳақий ривоят қилган.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга...» дедилар».
Байҳақий, Насаий, Табароний ва бошқалар ривоят қилган.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

Фойда: Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаром. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатли.

Саҳарлик ва ифторлик вақти: 19.07.2021
(Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 03:29
Ифторлик бошланиши: 19:56

Ният: Ният қилдим, холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни.

@Mirzohid_Domla
Арафа куни бомдод намозидан бошлаб учинчи ташриқ кунининг аср намозигача ҳар бир намознинг фарзини ўқиб салом бергандан сўнг ташриқ такбирини айтиш вожибдир.
– Ташриқ такбири қайси?
االلهُ أَكْبَرُ االلهُ أَكْبَرُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ االلهُ وَاالله أَكْبَرُ، االلهُ أَكْبَرُ وَلِِ الحَمْدُ
“Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд”.
Яъни, “Аллоҳ таоло ҳар бир нарсадан улуғроқдир. Аллоҳ таолодан бошқа ибодат қилинадиган маъбуд йўқ. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсадан улуғроқдир ва мақтовлар Аллоҳ таолога махсусдир”.
– Ушбу ташриқ такбири имом билан жамоат бўлиб ўқилганда вожиб бўладими ёки танҳо ўқилганда ҳам вожиб бўладими?
– Жамоат билан ўқилганда ҳам, танҳо ўқилганда ҳам вожибдир.

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Такбири ташриқ айтишни унутманг:

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
Такбири ташриқ арафа куни, яъни 19 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 23 июль аср намозига қадар айтилади:
• 19 июль – 5 маҳал,
• 20 июль – 5 маҳал,
• 21 июль – 5 маҳал,
• 22 июль – 5 маҳал,
• 23 июль – 3 маҳал.
Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/Mirzohid_Domla
✏️АРАФА КУНИ РЕЖАСИ
❗️Эртага Арафа куни - 19.07.2021

Яҳшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир» Улашинг! Ажрингизни олинг!)

1. Арафа кечаси (бугун) барвақт ухланг!

2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг.

3. Ҳеч йўқ 4 ракат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яҳшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!

4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!

5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг таҳоратингизнинг оҳирги томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпти.

6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!

7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг!

8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг...

9. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг!

10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар уҳламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , уҳламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг!

11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг!

12. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса:

«Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр »ни кўпайтиринг.

13. Пешин намозины ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг!

14.Арафа ҳутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг!

15. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг!

16. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг!

17. «Эй, Роббим шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин» деб дуо қилинг!

18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!

19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!!
Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади!

20. Бу ҳатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
CoVid тақводар , мусулмон экан 😂
Тушунган тушунди 😎


@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

Телеграм каналимиз:

https://t.me/Mirzohid_Domla
Тошкент вақтига кўра бугунги намоз тақвими

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
https://t.me/Mirzohid_Domla