Бордонкул
184 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
Бордонкул pinned «.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞. 08.06.2021y. 27 Shavvol 1442y. Seshanba. Toshkent vaqti bilan. Sollallohu 'alayka…»
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рустамжон домла

Зулм қилишдан қўрқинг

Манба.ibrat_vaqti_gr
@Mirzohid_Domla
​Оналар уч хил бўлар экан.

🔰 Биринчиси боласига бир пайпоқ ёки қанд олиб берганида, “қани айтчи, болам, буни сенга ким олиб берди?” деб сўрар, шу тариқа боласини ўзига йўналтирар, ўзини кўрсатар экан.

🔰 Иккинчиси, ҳар совға олганида, “болам, буни мен олиб бердим, лекин даданг соғ бўлсин, унинг пулига олдим. У ишлаб пул топмаса, ололмасдик” деб болани отасига боғлар экан.

🔰Учинчиси, “буни мен олган бўлсам ҳам, пулини даданг ишлаб топган бўлса ҳам, аслида Аллоҳ бизни, сени шу билан ризқлантирди. Ҳаммаси унинг марҳаматидир” деб, Аллоҳни эслатар экан.
Миннатни, шукрни ёлғиз Аллоҳга қолдирар, иймон ва тақво учун жиддий бир пойдевор қўяр экан.

Биринчиси, онадир, иккинчиси вафоли ва ақлли онадир, учинчиси эса, вафоли, ақлли ва исломий онадир. У ҳам она, ҳам тарбиячи, ҳам ўқитувчидир.

Аллоҳ бизларни болаларимизга учинчи тоифадаги ота-она бўлмоқликни насиб этсин !

@Mirzohid_Domla
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ота-она ўз фарзандига гузал одобдан кўра афзалроқ нарса беролмайди деганлар.

https://t.me/Mirzohid_Domla
Бангладешнинг 9 гумбазли масжиди

Бир неча асрга тааллуқли «Бҳанга» масжиди Бангладешнинг шимоли-ғарбидаги Ниаматпур минтақасида жойлашган.
Икки қаватли бино тўртта устун устига қурилган. Масжидда тўққизта гумбаз, бурчакда тўртта минора, биринчи қаватда кемерли ва иккинчи қаватда учта кемерли кириш жойлари мавжуд.
Бутун бино уч қисмга бўлинган. Қурилиш пайтида кириш жойига, очиқ майдон ва ибодат жойигағ, ғишт ва оҳактош ишлатилган. Декоратив хусусиятлари билан ушбу масжид бир қарашда барчанинг эътиборини тортиши мумкин.


https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Nervinni bola 😄

Xozirgi bollarni bu darajada tez asabiyligiga nima sabab deb oʻylaysiz 🤔

https://t.me/Mirzohid_Domla
☝️ ҚУРЪОНИ КАРИМ ҲАҚИДА САВОЛ-ЖАВОБЛАР⁉️

⁉️Савол: Қуръони карим қандай Китоб?
Жавоб: Қуръон Аллоҳнинг Каломидир. Бу Китоб бандаларни энг тўғри йўлга бошлайди, нима ҳақ, нима ноҳақ, нима ҳалол, нима ҳаромлигини баён этади. Қуръон ҳукмлари ҳеч қачон эскирмайди, ўзгармайди, қиёматгача амалда бўлади. Қуръон ҳам қалбимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Қуръон қалбни ислоҳ қилади. Каломуллоҳ фақат айрим маросимларда, йиғинларда ўқиш ёки дам солиш учун эмас, инсонларни огоҳлантириш учун туширилган. Қуръон билан ҳамнафас инсон икки дунё саодатига эришади.
⁉️Савол: “Қуръон” сўзининг маъноси нима?
Жавоб: Қироат қилиш, ўқиш.
⁉️Савол: Қуръоннинг яна қандай номлари бор?
Жавоб: Мусҳаф, Фурқон, Каломуллоҳ, Бурҳон, Зикр, Китоб, Ҳақ, Нур, Танзил ва ҳоказо.
⁉️Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни қайси фаришта орқали қабул қилиб олганлар?
Жавоб: Жаброил алайҳиссалом.
⁉️Савол: Қуръондан илк бор нозил қилинган оятлар қайси?
Жавоб: “Алақ” сурасининг аввалги 5 ояти.
⁉️Савол: Қуръони карим неча йил давомида нозил қилинган?
Жавоб: Йигирма уч йил давомида оятма-оят, бўлиб-бўлиб туширилган.
⁉️Савол: Қуръон қайси тилда нозил қилинган?
Жавоб: Араб тилида.
⁉️Савол: Қуръон неча порадан иборат?
Жавоб: 30 порадан.
⁉️Савол: Бир пора неча бет?
Жавоб: Бир пора 10 варақ – 20 бетдан иборат.
⁉️Савол: Қуръони каримда нечта сура бор?
Жавоб: 114 та.
⁉️Савол: Энг узун сура қайси?
Жавоб: “Бақара”.
⁉️Савол: “Бақара” нечта оятдан иборат?
Жавоб: 286 оятдан.
⁉️Савол: Энг қисқа сура қайси?
Жавоб: “Кавсар”.
⁉️Савол: “Кавсар” сураси нечта оятдан иборат?
Жавоб: 3 оятдан.
⁉️Савол: Қуръондаги энг фазилатли сура қайси?
Жавоб: “Фотиҳа”.
⁉️Савол: Нима учун “Фотиҳа” дейилади?
Жавоб: Чунки у Қуръони каримнинг биринчи сураси, Қуръонни очувчи сурадир.
⁉️Савол: “Фотиҳа” сурасининг яна қандай номлари бор?
Жавоб: Уммул Қуръон, Асос, Сабъул масоний, Суратул ҳамд, Шифо, Руқя, Канз ва ҳоказо.
⁉️Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Икки ёритувчи нур”, деганда қайси сураларни назарда тутганлар?
Жавоб: “Бақара” билан “Оли Имрон” сурасини.
⁉️Савол: Қайси сура ўқилган уйдан шайтон чиқиб кетади?
Жавоб: “Бақара” сураси.
⁉️Савол: Одатда, жума куни қайси сура тиловат қилинади?
Жавоб: “Каҳф” сураси.
⁉️Савол: Қайси сура Қуръоннинг учдан бирига тенг?
Жавоб: “Ихлос” сураси.
⁉️Савол: Қуръони каримда нечта оят бор?
Жавоб: 6236 та.
⁉️Савол: Қуръони каримда нечта сўз, нечта ҳарф бор?
Жавоб: 77.437 та сўз, 323.671 та ҳарф.
⁉️Савол: Энг узун оят қайси?
Жавоб: “Бақара” сурасининг 282-ояти. Бу оят қарз олди-бердиси ҳақида бўлиб, тўлиқ бир бетдан иборат.
⁉️Савол: Энг қисқа оят қайси?
Жавоб: “Ёсин” сураси ва “Ҳаа мим” билан бошланувчи сураларнинг биринчи ояти. Улар икки ҳарфдан иборат.
⁉️Савол: Қуръондаги энг фазилатли оят қайси?
Жавоб: “Оятул курсий”.
⁉️Савол: “Оятул курсий” қайси сурада келган?
Жавоб: “Бақара” сурасининг 255-оятида.
⁉️Савол: Нима учун “Оятул курсий” дейилади?
Жавоб: Чунки бу оятда “курсий” сўзи бор.
⁉️Савол: Қуръон ўқиган одам қанча савоб олади?
Жавоб: Ҳар бир ҳарф учун 10 та савоб берилади.
⁉️Савол: Қуръонни бир марта тўлиқ ўқиб чиққан одам қанча савоб олади?
Жавоб: Уч миллиондан ортиқ. Банда ихлосига қараб савоб миқдори яна кўпайиши мумкин.
⁉️Савол: Қуръонни неча кунда хатм қилган маъқул?
Жавоб: Қуръонни хатм қилишнинг ўртача муддати 40, 30 ёки 20 кун. Энг оз муддати 7, 5 ёки 3 кун.
⁉️Савол: Қуръонни бир-икки кунда хатм қилса ҳам бўладими?
Жавоб: Уч кундан кам муддатда хатм қилишга рухсат берилади, аммо тавсия этилмайди.
⁉️Савол: Қуръон жумлаларига ўхшаш жумлани одамзот туза оладими?
Жавоб: Йўқ. Бутун дунёдаги одамлар, жинлар бир ерга тўпланиб, минг уринишса-да, Қуръонга ўхшаш мўъжизавий китобни келтира олишмайди. Қуръон жумласига ўхшаш жумла тузиш бандалар қўлидан келмайди.

📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг
⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@imomiazamhanafiiy

https://t.me/Mirzohid_Domla
​Қизим билан ҳижоб масаласида келиша олмаяпмиз

Ассалому алайкум! Биз хорижда яшаймиз. Биз ҳозир яшайдиган жойда мусулмонлар жуда кам. Қизимга авратни яширишни, ҳижобнинг муҳимлигини кўп тушунтирганман. Илгари мусулмонлар кўпроқ бўлган тарафда яшаганимиз учун 11 ёшгача муаммосиз ўз хоҳиши билан ўраб кетаверарди мактабга. Аммо 3 йил ўтиб, уйдан ўраб чиқиб кетиб, автобусда шартта ечиб ташлайди. Буни кўриб қаттиқ гапирганман ҳам, аммо аҳвол ўша-ўша. Юбкасини ҳам тепасидан тортиб, калтароқ қилиб оладиган бўлган. Дугона сифатида ҳам, юқори поғонада туриб ҳам бир неча марта гаплашдим. Олдимда хўп, дейди доим, аммо ундаги ривожланаётган иккиюзламачиликдан ғашим келяпти фақат. Қаерда хато қиляпман?

Психолог:
– Ва алайкум ассалом! Қизингиз ўтар ёшида. Балоғат ёшидаги қизларда гормонал ўзгариш рўй бергач ёки ота-она билан тил топиша олмаса, шу каби ҳодисалар рўй бера бошлайди. Қизингизни урушсангиз ёки уйдан чиқазмай қўйсангиз, у бутун умрга сизни душман деб билади. Ҳозир унга фақат дўст бўлиш, дунёдаги энг яқин инсони эканингизни таъкидлаб туришингиз керак. Фақат гап билан эмас. Балки амалларингиз билан. Меҳрибонлик қилиб туринг. Бағрингизга босинг. Яхши гаплар билан бошидан силаб туринг. Сиз қизингизга икки дунёда юзингизни ёруғ қилувчи солиҳа бўлишига ишончингиз комил эканини уқдириб туринг. Албатта қизингизга муҳит таъсир қилаяпти. Аммо муҳит таъсир қилмаслиги учун болаларга уйда ўзига бўлган ишончини маҳкамлаб туриш керак. Вақтли ухлатиш керак. Чунки кеч ухлаб, кеч уйғонадиган болаларда жинсий ривожланиш барвақт бошланади. Аммо мия фаолияти, фикрлаши ҳали болаларники каби бўлади. Шунинг учун ўспирин ёшига яқинлашаётганда гормонал ўзгариш рўй берганда болалар кўпинча агрессив бўлиб қоладилар. Албатта бунга яна бошқа сабаблар ҳам бор. Иложи борича уни койимай қўллаб-қувватлаб туринг. Вақтни у билан биргаликда мароқли ўтказишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@Mirzohid_Domla
#Ҳадислар_ҳикмати
5. ИЛМ ЎРГАНИШНИ ИСТАГАН КИШИГА ЁРДАМ БЕРИШ

Зиёд ибн Хорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким илм ўрганишни истаса, билсинки, Аллоҳ унинг ризқини узмай ато этар».
(Ҳатиб Бағдодий ривоят қилган. 4/78)

***
Илмсиз киши на бу дунёда, на охиратда бирор нарсага эришади. Нажот топиши мушкул. Илм ҳар нарсадан устун саналади. Илм аҳлини Аллоҳ асло ризқдан маҳрум қилмайди.
@Mirzohid_Domla
🌸...Ассаламу алайкум...
🌸...ва роҳматуллоҳи...
🌸...ва барокатуҳ!....

#Ҳайрли_тонг ⛅️

🍃🌹 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

🍃🌹Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🍃🌹Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

🌸 Аллоҳнинг саломи
🌸 Пайғамбар ﷺнинг дуолари
🌸 Қуръоннинг нури
🌸 Kун давомида сиз билан бўлсин!

@Mirzohid_Domla
.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞.
09.06.2021y. 28 Shavvol 1442y.
Chorshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!

03:08 TONG Saharlik tugashi.

04:00 BOMDOD

04:49 QUYOSH

12:27 PESHIN

17:37 ASR

19:57 SHOM Iftorlik vaqti.

21:37 XUFTON
Бордонкул pinned «.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞. 09.06.2021y. 28 Shavvol 1442y. Chorshanba. Toshkent vaqti bilan. Sollallohu 'alayka…»
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Оборт қилдирсаммикан

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Мени 3 та фарзадим бор, хотиним хомиладор бўлди. Ўзим бошқа шахарда, хотиним бошқа шахарда яшаймиз, масофа 350 км. Шаротим хозир 3 та боллага зўрға етказиябман. 4-фарзандга молия томонидан таёр эмасман. Нима қилишни билмайман, оборт қилдирайми?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳ бандасига тинмай неъматларини ёғдириб туради. Юз ўгирганлар ундан маҳрум бўлишади. Ҳар бир туғилган бола ўзи билан улкан неъмат, яхшилик ва хайр-баркани олиб келади. Одамлар улардан ўзлари юз ўгириб, маҳрум бўлиб уларни меҳнат вилиб топаман деб югураверишади. Асло воз кечманг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


https://t.me/Mirzohid_Domla
⚡️⚡️⚡️#Албатта_ўқинг!

✍️ Умар ибн Абдулазиз ўгитлари!

🌷🌱🌷🌱🌷🌱🌷🌱🌷🌱🌷

☺️🌷 Камтарлик илмга, кечириш сабрга ярашади. Бу дунёда бундан ортиқ ярашадиган нарсанинг ўзи йўқ.

🌱🔸 Эй инсонлар, қалбингизни гўзал қилинг, юзингиздан нур ёғилиб турсин. Ҳаётда тирик мурда бўлиб, бирор яхшилик қилмай яшаган одамнинг аҳволига вой.

🌱🔸 Ўзини жаҳолат ботқоғидан қутқазиб, илм олишга интилмаган киши Аллоҳ марҳаматидан маҳрум бўлади.

🌱🔸 Ўғлим, ғафлат уйқусидан уйғон. Ўлим қачон келишини билмайсан. Шунинг учун савоб ишларга шошил, токи охиратинг обод бўлсин.

🌱🔸 Билиб-билмай амал қилишдан сақланинг.

🌱🔸 “Билмайман” деб тан олишни билиш илмнинг ярмини эгаллаш билан баробар.

🌱🔸 Суҳбатлашганда Қуръоннинг гўзал оҳанги билан суҳбатлашинг. Агар бунга қийналсангиз, энг ширин ва чиройли сўзлар билан суҳбатлашинг. Аллоҳ хушмуомала кишиларни севади.

🌱🔸 Ким Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ уни сақлайди. Ким Аллоҳга таваккул қилса, Аллоҳ унга кифоядир. Ким Аллоҳга шукр этса, У унга зиёда қилади.

🌱🔸 Шошқалоқлик, жаҳл ва нафсдан ўзини қўриқлай олган бандага Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.

🌱🔸 Ризқингизни ҳалол йўл билан топинг. Ҳалол йўлдан юрсангиз, сизга оид ризқни тоғлар тўсиб қўйса ҳам, албатта, сизнинг олдингизга келади.

🌱🔸 Аллоҳдан паноҳ тиланг, токи қиёматда сизни марҳамат қилинганлардан айласин.

🌱🔸 Дунё ҳеч кимга вафо қилмайди. Аввал сизни шоҳ қилади. Дунёга берилиб кетгач эса сизни гадога айлантиради.

🌱🔸 Ўз қадрингни бил. Яхши кунингда ҳамдам, ёмон кунингда душман бўладиган риёкор билан эмас, балки савобнинг қадрига етадиган, нафс бандаси бўлмаган, оғир кунда ҳам дўстини ўйлайдиган инсон билан дўст бўл.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!↙️
♻️ Аллоҳ учун сизга илиндим!
Каналга уланиш: ⤵️
@Mirzohid_Domla
Turkiya Respublikasida rasman "TRT Diyanet Çocuk Kanalı" - bolalar uchun Islomiy telekanal ochishmoqda.
Bu juda zo‘r tajriba!
“Farzandlarimizga o‘z qadriyatlarimizni o‘rgata olmadik. Ularni tarjima qilingan multfilmlar va filmlar bilan to‘yintirishga urindik. Holbuki, ularni milliy qadriyatlarimiz bilan to‘yintirishimiz darkor”- deydi Ali Erbosh.
Shaxsiy fikrimcha, bunday telekanalga O‘zbekiston bolalari ham muhtoj. Din ishlari qo‘mitasi ushbu tajribani tashabbus qilishlari zarur.

Lobar Ali

https://t.me/Mirzohid_Domla
Ота:
- „Иҳлос“ сурасини ўн марта ўқисанг Жаннатда сенга қаср қурилади.

Бола ўқий бошлади . . .
Ота боланинг ортидан такрорлади . . .

Бола:
- Сиз ўқиманг ! Сиз мен билан яшайсиз !


П.с. Барчамизга шундай доно зурриётлар насиб қилсин !

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

#Савол_жавоблар:

Савол: Аллоҳга таваккул қилиш ҳақид:

Ⓜ️анба: Abu_Izzatullah

⚡️Бугун Аллоҳ розилиги учун нима қилдингиз?⚡️

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг !♻️
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
⤵️ Каналга уланиш ⤵️
https://t.me/Mirzohid_Domla
​"Сени ҳам ўстириб, вақтида ўзини унутган яқинларингни эсла!"

Ҳаётингизда шундай йиллар бўладики, фарзандингиз чеҳрасига термулиб, ўзингизни унутасиз...
Шундай йиллар бўладики, уларнинг йилдан йилга узайиб бораётган қўлларига, сизникига етиб қолаётган бўйларига тикилиб-ўзингизнинг чўкиб бораётганингизни унутасиз...
Уларга чиройли кийимлар кийдирасиз, ўзингизнинг авайлаб киядиганларингиз эса ўн йилга, баъзан ўн беш йилга етиб-ўтадиган бўлади...
Энди олдингидек эмассиз, ниманидир четга олиб қўяркансиз-эртага қизингиз кийишини, ўғлингиз фойдаланишини ўйлай бошлайсиз...
Инсон ҳамиша ниманидир унутади - хоҳ бошқаларни, хоҳ ўзини...
Чунки у унутувчи Инсондир!
Қадрли дўстим, лекин сиз Роббингизни унутиб қўйманг, ибодатларда ҳамон жидду жаҳдингиз бўлсин...
Шунда ўзингиздан-да, фарзандларингиздан-да Ўша Зотни севганлар қаторида бўласиз!
Бора-бора у сизга ўзингизни ҳам эслатишни бошлайди: худди авайлаган кишингиз сизни ҳам жавобига авайлагандек...
Энди намозларга эгиларкансиз, ўз танангиз чарчоғини, суякларингиз овозини, қўлларингиз онангизникига тобора ўхшаб қолаётганини пайқай бошлайсиз.
Бу эслатишлар ичида гўёки ҳаммаси жам бўлгандек:
"Ўзингни асра!"
"Ўзингга ҳам эътибор қил!"
"Сени ҳам ўстириб, вақтида ўзини унутган яқинларингни эсла!"
Бу жуда чиройли таскин ва эслатмадир!

Умму Зайнаб Умму

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги энг қадимий ва нодир, VIII асрга оид Ислом оламидаги энг қадим тарихга эга Мусҳаф нусхаларидан бири бўлган “Катта Лангар Қуръони” саҳифалари 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2021 йилнинг май ойига қадар Франциялик олимлар томонидан реставрация килинди.

“Катта Лангар Қуръони”нинг янгиланган ҳоли ҳақидаги ҳикоя қилувчи қисқа фильмни 11 июнь, жума куни “Milliy” телеканалида соат 10:00, 16:00 ва 21:00да томоша қилишингиз мумкин.

https://t.me/Mirzohid_Domla