Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топган нарсалари, йўқотган нарсаларидек бўлолмайди!

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Https://t.me/Mirzohid_Domla
#дуо
#нафл_намоз

🗯 ИСТИХОРА НАМОЗИ

«Истихора» сўзи луғатда «хайр, яъни яхшиликни талаб қилиш» деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганида хайрлисини танлаш учун икки ракат истихора намози ўқийди. Бу намозни ҳар бир мубоҳ ишдан олдин ўқиш мустаҳабдир.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни худди ¬Қуръондан сурани ўргатгандек ўргатар эдилар. У зот: «Қачон бирингиз бир иш қилмоқчи бўлса, фарз намоздан бошқа икки ракат намоз ўқисин. Сўнг «Аллоҳим, албатта, Сендан илминг ила истихора қиламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сендан улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодир бўлурсан, мен қодир бўлмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни ўта яхши билувчи зотсан. Аллоҳим! Агар ушбу иш динимда, маошимда ва ишим оқибатида яхши эканини билсанг (ёки ҳозирги ишимдаю, келгусида) уни менга тақдир қилгин, менга осон эт, сўнгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш динимда, маошимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) ёмон эканини билсанг, уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил, сўнгра мени унга рози қил» десин ва ҳожатини айтсин», дедилар»
Имом Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилган.

Истихора намозидан сўнг ушбу дуо ўқилади:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ، وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ، وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ، فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلَا أَقْدِرُ، وَتَعْلَمُ وَلَا أَعْلَمُ، وَأَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ، اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي، — عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ -، فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي، ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي، — فِي عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ -، فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ، وَاقْدُرْ لِيَ الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ، ثُمَّ أَرْضِنِي بِهِ

«Аллоҳумма инний астахийрука биъилмика ва астақдирука биқудротика ва ас’алука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру ва ла ақдиру ва таъламу ва ла аъламу ва анта ъалламул ғуйуб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амро хойрун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ожилиҳи, фақдурҳу лий ва яссирҳу лий, сумма барик лий фийҳи ва ин кунта таъламу анна ҳазал амро шаррун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ожилиҳи фасрифҳу ъанний вақдурлил хойро ҳайсу кана сумма роззиний биҳ» деб, ҳожати айтилади.
Маъноси: «Аллоҳим, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик ва улуғ фазлингни сўрайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳар нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Аллоҳим, агар мана шу қилаётган ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб эт ва осон қил. Сўнг уни менга барокотли қил. Агар мана шу ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир, қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози эт».

Дуодаги «мана шу иш», деган ерига келганда ўз ҳожатини зикр қилади, сўнгра ўша ишни қилиш ёки қилмаслик тўғрисида кўнгли мойил бўлган томонга ҳаракат қилади. Ушбу намозни ўқигандан кейин мазкур иш ҳақида ўйламай, Аллоҳ ихтиёр қиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кўнглига тушиб, ўзига маъқул бўлиб, қилгиси келиб қолса амалга оширади. Бу ҳақда туш кўриши ҳам мумкин. Агар иш бир тарафга ўтмай туриб қолса истихора намозини яна қайтадан ўқийди. Қайта ўқиш етти мартагача бўлади. Истихора намозида хоҳлаган сурасини ўқийди. Лекин биринчи ракатида Фотиҳа сурасидан кейин Кофирун сурасини, иккинчи ракатда Ихлос сурасини ўқиса яхши.

📖 «Мўминнинг меърожи»

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•

@Mirzohid_Domla
Ma'arij
070.
#Bir_kunda_bitta_oyat_Ma'arij
(Ma'arij-69 )
44 оятдан иборат

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
https://t.me/Mirzohid_Domla
"Мишари Рашид Аль-Афаси" томонидан қироат қилинган Қуръон сураларини қўйиб бормокдамиз.
Иншаа Аллоҳ дуода бўласизлар !!

https://t.me/Mirzohid_Domla
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
67. АЛ-ВОҲИД

🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.

https://t.me/Mirzohid_Domla
.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞.
27.05.2021y. 15 Shavvol 1442y.
Payshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!

03:17 TONG Saharlik tugashi.

04:10 BOMDOD

04:55 QUYOSH

12:25 PESHIN

17:31 ASR

19:48 SHOM Iftorlik vaqti.

21:24 XUFTON
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аллоҳнинг_яратганлари

Жаннат гўзалроқ ва боқийдир

🍃 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🍃

Янги кун ҳам бошланди. Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.

🌹Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌹Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌹Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌹Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌹Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌹Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌹Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌹Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

🌹💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐🌹

☝️ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

🌟 @Mirzohid_Domla 🌟
"ФАРЗДАН КЕЙИНГИ ДАРАЖАДАГИ ФАРЗ"

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳалол касб талаб қилиш фарздан кейин фарздир” дедилар” (Байҳақий ривояти).

Ризқ талабида бўлиш фарз, лекин у инсоннинг аслий мақсади эмас, балки бир заруратдир. Шунингдек, инсонга ризқ талабида бўлишга ижозат берилган, ҳатто бу нарсага тарғиб этилган ва таъкидланган ҳамдир. Лекин инсон ҳаётининг асл мақсади эса Аллоҳ таолога бандаликдир, У билан боғланиш ва Унинг розилигини топишдир. Шунинг учун ризқ талаб қиламан деб, Аллоҳнинг ибодатини тарк қилиш жоиз эмас ва биринчи даражали ибодатлар билан ризқ талаби тўқнаш келганида, биринчи даражадаги фарзларни муқаддам қўймоқ керак. Баъзи кишилар ҳалол ризқ талабининг ибодат эканини билганларидан сўнг ифрот ва тафритга (ҳаддан ошиш ёки нуқсонга йўл қўйиш) йўл қўйишади ва уларга намоз, рўза ҳақида гапирилса, «Биз ҳам ибодатдамиз, бизнинг қилаётган ишимиз ҳам улкан ибодат», дейишади. Тўғри, у ҳам ибодат, лекин иккинчи даражадаги ибодат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳалол ризқ талаб қилиш фарздан кейинги даражадаги фарздир», демоқдалар.

Абдуманнон Абдуллоҳ
"Савдогарга насиҳат" рисоласидан.

@Mirzohid_Domla
Бордонкул pinned «.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞. 27.05.2021y. 15 Shavvol 1442y. Payshanba. Toshkent vaqti bilan. Sollallohu 'alayka…»
Иши зўрлигида гуноҳ қилиб, орқага кетганда ибодат қиладиган одам яхши одам эмас.
У уятсиз!

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Савол_жавоблар:

Савол: • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон аёлларига қўл кўтармаганлар.

Ⓜ️анба

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг !♻️
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
⤵️ Каналга уланиш ⤵️
https://t.me/Mirzohid_Domla
"Йиғлаётганим йўқ.. шунчаки айтаётган сўзларинг кўзимга кириб кетяпти".

Mubashshirahmad

https://t.me/Mirzohid_Domla
​​Қиёмат куни сизни энг кўп маҳзун қиладиган ҳолат;
Қаттиқ севишингизга қарамай ота-онангиз, ҳатто болангизга биттагина яхшилигингизни беролмайсиз..

Бунинг қаршисида эса ёмон кўриб, ғийбат қилган одамингизга ана шу яхшиликларни мажбуран бериб юборасиз..

Абу Умар Одилқул Бухорий

https://t.me/Mirzohid_Domla
Фаластин – Исроил можароси тарихи

Ушбу хронология Фаластинда яҳудийлар давлатининг ташкил топишига олиб келган воқеаларнинг кетма-кет занжирини тушунтириш учун икки асрдан кўпроқ вақтни қамраб олади.

Батафсил: https://azon.uz/content/views/39252



Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:

https://t.me/Mirzohid_Domla
#Намоз_аҳкомлари
НАМОЗНИНГ КАЙФИЯТИ ҲАҚИДА 2

13) Ҳибс қилинган киши фақатгина нажосатли кийим топса ёки авратини тўсишга кифоя қилмайдиган кийим топган бўлса, унинг ҳукми нима?
У ўша нажосат ёки авратини тўсишга кифоя қилмайдиган кийими билан намоз ўқийди. Унга намозини қайта ўқиш вожиб эмас. Шунингдек, кийим топа олмаган ҳам яланғоч ҳолда ўтириб, рукуъ ва саждасини имо-ишора қилиб намоз ўқийди. Унга ҳам намозини қайта ўқиш вожиб эмас.

14) Бир киши мусофир бўлса ва қайси тараф қибла эканини билмаса, қай ҳолда намоз ўқийди?
Унга қиблани биладиган кишидан сўраши вожиб бўлади. Агар қиблани биладиган киши бўлмаса, фикри билан (кундузи бўлса қуёш ҳаракатига қараб, агар тун бўлса юлдузларга қараб) тиришиб қиблани қасд қилади. Қиблани биладиган кишидан сўраш, ўз фикри билан бирор томонни қасд қилишдан олдин туради. Агар бир киши қиблани сўраб намоз ўқиса, кейин қибла бошқа томонда экани маълум бўлса, ўқиган намози дуруст бўлади. Шунингдек, қибла томонни қасд қилиб намоз ўқиса, кейин хато қилгани маълум бўлса, бу ўқиган намози ҳам дуруст бўлади. Агар намоз ўқиб турган ҳолида қиблага нотўғри юзланганини гумон қилса ёки қиблани топишда хато қилганини билиб қолса, намозини бузмасдан қибла томонга ўгирилиб олади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларида саҳобалар Қубо масжидида намоз ўқиётган пайтида қибла Байтул Мақдисдан Каъба томонга ўзгарган, ўшанда намоз ичида Каъба томонга ўгирилиб олишган.

15) Бир киши беморлик ёки душмандан хавф бўлгани учун бирор жойни қўриқлаётгани сабабли қиблага юзланишдан ожиз бўлса, қандай қилиб қиблага юзланади?
Юзланиб турган (қодир бўлган) томонига қараб намоз ўқийверади. Шунингдек, мусофир киши ҳам душман ёки бирор зарарли ҳайвон чиқиб қолишидан қўрқса, юзланиб турган (қодир бўлган) томонига қараб намоз ўқийверади.

16) Бир киши намоз вақти киришидан олдин фарз намозини ўқиса, намози дуруст бўладими?
Йўқ, унинг намози дуруст бўлмайди. Унинг бу намози нафл намозга айланиб қолади. Ўша фарз намози унинг зиммасида қолади. Бир киши узрсиз фарз намозини вақтидан кечиктирса, гуноҳкор бўлади ва унга намознинг қазосини ўқиш лозим бўлади.

17) Фарз, вожиб ва нафл намозлари учун ният қилишда нима шарт қилинади?
Намозхон зеҳнида фарз ёки вожибни, яъни бомдод ёки аср намозини деб тайин қилади. Ракъатларнинг сонини тайин қилиш шарт эмас. Агар нафл намозини ўқишни хоҳласа, зеҳнида пешин ёки асрнинг суннати дея тайин қилмасдан, намоз ўқишнигина қасд қилишининг ўзи кифоя қилади.
Изоҳ: суннат намозлари нафл намозларига ўхшайди.

18) Фарз ёки вожиб намознинг нияти қачон қилинади?
Такбири таҳримадан олдин ёки уни айтиш асносида (тили билан такбир айтиш билан бирга, зеҳнида фарз ёки вожиб намозини) ният қилади. Бир киши кайси намозлигини қасд қилмасдан, мутлақ намозни қасд (ният) қилиб намозга турса, сўнг такбири таҳримадан кейин намозни фалон намознинг фарзи ёки қазоси ёки Витр намози деб қасд қилиш кераклиги эсига тушса, намози нафл намоз бўлади. Чунки фарз ва вожиб намозларни тайин қилиш шарт эди. Бир киши фарз намозига ният қилишни унутиб, мутлақо ният қилмасдан такбири таҳримани айтиб қўйса, шу жойида намозни (ният қилиб) такбири таҳримани қайта айтади ва намози дуруст бўлади. Чунки ният қилмасдан такбири таҳримани айтган киши намозга кирмаган ҳисобланади. Чунки ниятсиз айтилган такбир ўтмайди.

19) Ният бевосита такбири таҳримадан олдин бўлиши шартми?
Ҳа, ният бевосита такбири таҳримадан олдин бўлиши шарт.


"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар 2" китобидан.

@Mirzohid_Domla
Шоазим Миноваров Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси этиб тайинланди

Ҳужжатга кўра, Шоазим Миноваров Ўзбекистон президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлади.

Шоазим Миноваров 1951 йил туғилган. 1997 йил 27 июндан 2006 йил 1 августгача Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, раиси бўлган. 2006 йил 1 августдан 1 декабригача - Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси, 2006 йил 1 декабрдан 2008 йил 28 июнгача - Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари.

Https://t.me/Mirzohid_Domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёвий илмлар билан динни инкор қилувчилар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид


https://t.me/Mirzohid_Domla
Арслонни қўрқитган овоз

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар хўрознинг қичқириғини эшитсангиз, Аллоҳ таолодан фазли ва марҳаматини сўранг. Чунки хўроз фариштани кўрган бўлади. Агар эшакнинг ҳанграшини эшитсангиз, Аллоҳ таолодан шайтондан асрашини сўранг. Чунки эшак шайтонни кўрган бўлади», деганлар.

https://t.me/Mirzohid_Domla
#Интернет_одоблари
ЗАМОНАВИЙ МЕДИА ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБЛАРИ 3


Учинчи қоида: ушбу воситалардан фойдаланишда чуқур масъулиятни ҳис этиш лозим. Инсон ўз умридан, уни нималарга сарф этгани ҳақида сўралажагини зинҳор ёддан чиқармаслиги зарур. Ижтимоий тармоқ сайтлари ёки форумлардан бемақсад, шунчаки вақтни ўтказиш учун фойдаланиш асло мумкин эмас. Масъулиятни бир зум бўлса-да, ёддан чиқармаслик керак.


"Дунё уламолари мурожаати" китобидан.

https://t.me/Mirzohid_Domla
📌№ 615
#исм

🗯 БАЪЗИ ИСМЛАР ИНСОНГА ОҒИРЛИК ҚИЛАДИМИ?

Ассалому алайкум Устоз. Инсонга узун исм қўйса ва у исм қўйилган инсонга оғирлик қилади деб эшитдим. Шу ҳақида маълумот беринг Устоз.

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
Ундай гап йўқ. Одамлар тўқиб олган ирим-сиримдан бошқа нарса эмас. Валлоҳу аълам.

✍️
УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА

📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг
⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@imomiazamhanafiiy
https://t.me/imomiazamxanafiy

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
#Ақида

ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
ما زالَ بصفاته قديما قبلَ خلقه، لم يَزدَد بكونهم شيئا لم يكن قبلهم من صفته، و كما كان بصفاته أزليّا، كذلك لا يزال عليها أبديّا.
13-матн: Аллоҳ таоло Ўзининг сифатлари билан қадимдан, халқларини яратишидан олдин бўлган. Ул зотда олдин йўқ бўлган бирор бир сифат, халқларнинг вужудга келишлари туфайли қўшилиб қолмаган. Ул зот Ўз сифатлари билан азалдан бўлгани каби, улар билан абадий қолгувчидир.

Шарҳ: Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло азалдан зотида ҳам, феълларида ҳам камол сифатлар билан сифатланган. Аллоҳнинг маълум бир сифати аввалда йўқ эди, кейин бор бўлди, деб эътиқод қилиш мумкин эмас. Агар маълум бир Аллоҳнинг сифати олдин бўлмаган дейилса, Аллоҳ таоло нуқсон-камчилик билан сифатланган бўлади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло Ҳар қандай айб ва нуқсонлардан пок ва олийдир.
Мазкур сўзлар муътазила, жаҳмия ва буларга эътиқодда йўлдош бўлган баъзи шийъаларга рад жавобини беради. Тилга олинган бу тоифалар даъволарига кўра, Аллоҳ феъл ва гапиришга аввал қодир бўлмаган, кейин қодир бўлган экан. (Бундай эътиқод ботил. Бундай нуқсондан Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло покдир.)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA