Бордонкул
193 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
​​ИСТИХОРА НАМОЗИ

☝️Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Агар кишини бирор иш ташвишга солса, икки ракаат нафл намоз ўқисин. Сўнгра:

🤲 «АЛЛОҲУММА ИННИ АСТАХИЙРУКА БИ ИЛМИК. ВА АСТАҚДИРУКА БИ ҚУДРАТИК. ФАИННАКА ТАҚДИРУ ВАЛА АҚДИР. ВА ТАЪЛАМУ ВАЛА АЪЛАМ. ВА АНТА АЛЛАМУЛ ҒУЙУБ. АЛЛОҲУММА ИН КУНТА ТАЪЛАМУ АННА ҲАЗАЛ АМРА (ИШНИ ЗИКР ҚИЛАДИ) ХОЙРУН ЛИ ФИ ДИЙНИ ВА МАЪАШИ ВА АҚИБАТИ АМРИ. АВ АЖИЛИ АМРИ ВА ОЖИЛИҲИ, ФАҚДИРҲУ ЛИЙ. ВА ЯССИРҲУ ЛИЙ. СУММА БОРИК ЛИЙ ФИЙҲИ. ВА ИН КУНТА ТАЪЛАМУ АННА ҲАЗАЛ АМРО ШАРРУН ЛИЙ ФИ ДИЙНИ ВА МАЪАШИ ВА АҚИБАТИ АМРИ АВ АЖИЛИ АМРИ ВА ОЖИЛИҲИ, ФАСРИФҲУ АННИ ВАСРИФНИ АНҲУ. ВАҚДИР ЛИЯЛ ХОЙРО ҲАЙСУ КАНА. СУММА РАЗЗИНИ БИҲИ»

🤲 («Парвардигоро, илминг билан яхшилик сўрайман, қудратинг билан куч сўрайман. Сен қодирсан, мен қодир эмасман. Сен биласан, мен билмайман. Сен ғайбларнинг билимдонисан. Аллоҳим, агар бу қилаётган ишим динимда, турмушимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб эт, осон ва баракали қил. Агар бу ишим динимда, турмушимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мени ундан, уни мендан узоқлаштир, қаерда бўлса ҳам менга яхшиликни тақдир эт ва у билан мени рози қил»),

– деб дуо қилсин ва ҳожатини айтсин».

Бухорий ва Муслим ривояти.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Мўмин кишининг сендан оладиган насибаси уч нарса бўлсин:
Фойданг тегмадими, ҳеч бўлмаса зарар берма.
Хурсанд қила олмадингми, ҳеч бўлмаса хафа қилма.
Мақтамадингми, ҳеч бўлмаса ёмонлама.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Буюк ёзувчи Лев Толстой 22 ёшида ўзи учун ҳаётий тартиб-қоидалар тузади ва унга бутун умр амал қилади. Ирода, фаоллик, хотира ва ақлий қобилиятни ривожлантирадиган бу йўриқлар сизу бизга ҳам катта фойда бериши аниқ.

• Ҳар қандай жисмоний машаққатга чида, қийналганингни бошқаларга билдирма.

• Ҳар кун заифроқ биладиган тилингда шеър ёдла.

• Қўлингдаги мулкнинг ўндан бирини эҳсон қил.

• Ўн баробар бойиб кетсангда, ҳаёт тарзингни ўзгартирма.

• Ҳар қандай нарсага ҳар томонлама назар сол – фойдасини ҳам, зарарини ҳам кўр.

• Ўзинг билмаган ёки ёқтирмайдиган одамларнинг мақтовини олишга уринма.

• Ҳар тонг кунлик режа туз ва уни албатта бажар.

• Бошқаларнинг фикрини ўйлаб ўтиргандан кўра ўз устингда кўпроқ ишла.

• Шуҳрат учун сарф-харажат қилма.

• Ўзинг учун иложи борича кўп машғулот ўйлаб топ.

• Бир ўзинг якунлашинг мумкин бўлган ишга ёрдамчи талаб қилма.

• Ҳеч қачон ҳиссиётларингни ошкор қилма.

• Яқин кишингни ўзингдай яхши кўр, икки яқин кишингни эса ўзингдан ҳам кўпроқ яхши кўр.

• Иложи борича кам ухла.

• Ҳар тун кундузи ўрганганларингни такрорла.

• Ортиқча нарсангни ўзинг учун эмас, жамият учун ишлат.

• Яхшилик қилишга имкон изла.

• Яхши бўл ва сенинг яхши эканингни ҳеч ким билмаслигига интил.

• Ҳаммани бирдай яхши кўр, бу муҳаббатдан ўзинг ҳам четда қолма.

• Элнинг муҳаббати учун майда туйғулардан воз кеч.

• Шароит қанча ёмон бўлса, ҳаракатни шунча кучайтир.

• Бор нарсаларга қаноат қил.

• Бирор ишни бошласанг, охирига етказмай ташлаб кетма.

☀️Яқинларингнинг ҳаёти ширин бўлишига ҳисса қўш.

Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇

@Mirzohid_Domla
Бордонкул pinned «​​ИСТИХОРА НАМОЗИ ☝️Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар кишини бирор иш ташвишга солса, икки ракаат нафл намоз ўқисин. Сўнгра: 🤲 «АЛЛОҲУММА ИННИ АСТАХИЙРУКА БИ ИЛМИК. ВА АСТАҚДИРУКА БИ ҚУДРАТИК. ФАИННАКА ТАҚДИРУ ВАЛА АҚДИР. ВА ТАЪЛАМУ…»
Ёзувчилар халқнинг виждони деб юрган эканман. Ёзувчилар уюшмаси раисининг фикри шу бўлгандан кейин халқимизнинг виждони ўлиб бўлганини англадим. Жамиятнинг ислоҳи учун улардан энди умид қилмаймиз.

Дискотекада ярим соат ўйнаб келиб, кейин китоб ўқир эмиш. Агар ўқиса ҳам, наҳс босган қўлида китоб ушлаганда, шаҳватдан дудга тўлган миясига нима ҳам кирар эди, Сирожиддин ака!!

@Mubashshirahmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Qur'onda zikri kelgan ajoyibotlar»

29. Barsisa 3-bo'lim

https://t.me/Mirzohid_Domla
.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞.
23.05.2021y. 11 Shavvol 1442y.
Yakshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!

03:21 TONG Saharlik tugashi.

04:10 BOMDOD

04:57 QUYOSH

12:25 PESHIN

17:29 ASR

19:44 SHOM Iftorlik vaqti.

21:18 XUFTON
АЛЛОҲНИ КЎП ЗИКР ҚИЛГУВЧИЛАР ДЕБ КИМЛАРГА АЙТИЛАДИ?

Аҳзоб сурасининг, 35-ояти каримасидаги “Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар — ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир” жумласининг мазмуни ҳақида уламолар турли фикрлар билдирганлар. “Аллоҳни кўп зикр қилувчилар”, деб кимлара айтилади?

Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳунинг сўзларига қараганда ҳар бир киши бирор амални бажаришда Аллоҳга итоат, Унинг розилигини топиш ниятида бўлар экан, у одам зокирдир.

Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам дедилар: “Эркак киши ярим тунда ўз аёлини уйғотса, икковлари ҳам икки ракат намозни ўқисалар, улар Аллоҳни кўп зикр этувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр этувчи аёллар қаторига ёзиладилар” (Абу Довуд, Насоний, Ибн Можа).

Имом Абул Ҳасан ал-Воҳидий, Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан эшитиб айтган фикрларича, улар, беш вақт намоздан кейин ҳам, эрталаб ҳам, кечқурун ҳам, ётган жойларида ҳам, уйқудан уйғонган вақтларида ҳам, уйларидан кетаётган ва қайтиб келаётган вақтларида ҳам Аллоҳни зикр этувчилардир.

Мужохид айтадилар: “Тик турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳнинг зикрида бўлмаган эркаклар ва аёллар Аллоҳни кўп зикр этувчилардан бўлмайдилар”.

Ато ибн Рабоҳ айтадилар: “Беш вақт намознинг ҳақларини мукаммал адо этган кишилар Аллоҳни кўп зикр этувчилардан саналади” (Имом Нававий “Ал-Азкор”).

Имом Абу Амр ибн Салоҳ розияллоҳу анҳунинг фикрларича, эрта ва кечқурунда, кечаси ва кундузда турли ҳалокатларда ўқиш тайин этилган дуоларни ўзига вазифа қилиб олган киши мунтазам ўқишда давом этса, у Аллоҳни зикр этувчи кишилардан саналади.

Манбалар асосида Mehrob uz ижодий жамоаси тайёрлади.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари таниган-танимаган одамга салом бериш!!!

🌸🌱🌸🌱🌸🌱🌸

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌼🌼🌼Ойша разиаллоҳу анҳога болган тухматлар🌼🌼🌼

🎙 Мирзоҳид_Домла Мирғаффоров


https://t.me/Mirzohid_Domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Qur'onda zikri kelgan ajoyibotlar»

30. Oltin ko'za

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИШНИ УНУТМАНГ!

https://t.me/Mirzohid_Domla
751. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Tўрт хил динор бор: мискинга берган диноринг, қул озод қилишга берган диноринг, Аллоҳнинг йўлида берган диноринг, аҳли-аёлингга берган диноринг. Уларнинг энг афзали аҳли аёлингга сарфлаганингдир», дедилар.

Шарҳ; Демак, оила бошлиғи бўлган эр киши ўзи топган мол-дунёни аввало аҳли аёлига сарфлаши керак. Бунинг савоби энг кўп бўлар экан.
Бизда эса аҳли аёлига шундоқ ҳам сарфланади, бу вожиб, ўз йўлида бўлаверади, бироқ савоб олиш учун бошқа бировга маблағ сарфлаш керак, деган нотўғри тушунча бор.
Аҳли аёлга қилинган сарф-харажат, нафақа вожиб бўлиши билан бирга, унинг учун савоб ҳам берилади. Савоб берилганда ҳам, бошқа нафақа ва эҳсонларга берилган савобдан кўра кўпроқ ва афзалроқ савоб берилади.


Https://t.me/Mirzohid_Domla
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Mirzohid_Domla
ИНСОН БОШ МИЯСИ

Каъбада Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ибодат қилишларига қаршилик қилган ашаддий кофирлардан бири ҳақида Аллоҳ таоло Қуръонда бундай дейди:
“Йўқ! Қасамки агар у тўхтамаса, албатта Биз унинг пешона сочидан-ўша ёлғончи, адашган пешона сочидан тутармизда...”.
(Алақ сураси, 15-16-оятлар).

Нима учун Қуръон бошнинг олд қисмини (пешона соч) “ёлғончи ва адашган” дея таърифлайди? Нима учун Қуръон шахснинг ўзини “ёлғончи ва адашган” демади? Ёлғончилик ҳамда адашганлик билан бошнинг олд қисми (пешона соч) ўртасида қандай боғлиқлик бор?
Агар биз инсон бош суягининг олд қисмига қарасак, бош миянинг энг олди (бўртиб чиққан) қисмига кўзимиз тушади.
Инсон бош мияси чап ярим шарининг функционал қисми. Энг олд қисм бош миянинг энг олд тарафида жойлашган.
Гап мана олд қисм ҳақида кетмоқда. Хўш, мазкур қисмнинг (жой) функцияси ҳақида физиологияда нималар маълум?
“Анатомия ва физиология моҳияти” номли китобда келтириладики, “ҳаракат ва режалаштириш мақсадида олдиндан нималарнидир ҳисобга олиш, ташаббускор ҳаракатлар ва ҳоказоларни ўйлашнинг аввали бош миянинг энг олд қисми - олдиндаги юмшоқ бўлакчада пайдо бўларкан. Ана шу жой бош мия хотиралари жойидир”. Яна ушбу китобда дейиладики, “инсон бош миясининг ўша энг олд қисми агрессия, яъни тажовузкорликка ҳам функциявий марказ бўлиб хизмат қилар экан”.
Шунинг учун бош миянинг мазкур жойи (ишларни) режалаштириш, ҳаракат содир бўлиш, ижобий ёки салбий хулқларнинг юзага келишида ҳамда ҳақиқат ёки ёлғонни сўзлашда ҳам “жавобгар”дир. Яъни, бирор киши гуноҳ қилаётганда бошнинг олд қисмида ўша гуноҳ тасвирланган бўлади. Профессор Кейз Л. Мурнинг таъкидлашига кўра, бош мия энг олд қисмининг бундай функциясини олимлар сўнгги 60 йил ичида аниқлашга муваффақ бўлганлар. Энди Аллоҳ нима учун “пешона соч қисми” деганлигини тафаккур қилсак, ҳаммаси аён бўлади.


Https://t.me/Mirzohid_Domla
.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞.
24.05.2021y. 12 Shavvol 1442y.
Dushanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!

03:20 TONG Saharlik tugashi.

04:10 BOMDOD

04:57 QUYOSH

12:25 PESHIN

17:30 ASR

19:45 SHOM Iftorlik vaqti.

21:19 XUFTON
ИЙМОН МАСАЛАСИ

Иймон масаласи ҳаётнинг ҳошиясига чиқариб қўйиладиган, ундан ғафлатда қолишимиз, уни енгил санашимиз ёки унутиб юборишимиз мумкин бўлган оддий масала эмас. Қандай қилиб ундай бўлиши мумкин?!. Ахир, у инсоннинг моҳиятига ҳамда қисматига тааллуқли бўлган масала-ку! Иймон бу – саодат ёки шақоват (бахтсизлик), абадий жаннат ёки абадий жаҳаннам масаласидир. Ҳар бир ақлли инсон бу ҳақида тафаккур қилиши, изланиши ва унинг ҳақиқатини англаб етганига ишонч ҳосил қилиши лозим.

Шайх Юсуф Қарзовий

*

Ҳа, айрим инсонлар иймон масаласига енгил қарайдилар. Ўзининг мусулмонлигини фақат баъзи расм-русумлардагина эсга оладилар. Масалан: Никоҳ ўқитиш, фарзанд кўрсалар унинг қулоғига азон эттириш, ҳайит байрамлари ва жаноза каби айрим тадбирларда иймон тақозосига кўра иш олиб борадилар. Қолган пайтларда эса ўзбошимчалик билан ҳаёт кечирадилар. Аслида иймон ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлиши керак. Чунки Ислом дини фақатгина расм-русумларга тааллуқли бўлган дин эмас. Биз масжидда ҳам, уйда ҳам, кўчада ҳам, ишхонада ҳам, дам олиш жойларида ҳам, мотамда ҳам, байрамда ҳам, хуллас ҳамма вақт ва ҳамма жойда иймонли бўлишимиз, иймон тақозосида ҳаёт кечиришимиз лозим. Иймонга кўра яшаш ҳаётимизнинг ҳошиясида эмас, матнида бўлсин!

© Qudratulloh Sidiqmetov

«Ҳикматлар чашмаси»дан

@Mirzohid_Domla
Мен дискотека ҳақидаги постларимни ўчирдим. Комментларда бир томон чегарадан чиққани, иккинчи томон адолатсизлик қилгани учун. Жаҳолат билан ёзилган комментлар борлигини эътироф қилган ҳолда, атеист, агност ва феминистлар адолат ва адекватликдан анча узоқлигига яна бир бор амин бўлдим.

@MubashshirAhmad
Жоҳиз «Ҳайвон» номли китобида баён қилади: Араб ҳикоятларининг бирида шундай ривоят бор: «Бўрига, нима учун сен итдан кўра тез чопасан?» деб айтилганида, бўри: «Чунки мен ўзим учун чопаман, ит эса эгаси учун чопади», деб жавоб берди.

Ибрат: Одамлар сен ҳаётий ташвишларингни ҳал этишда ўзинг елиб-югурганингчалик сен учун елиб-югуришмайди, бундан огоҳ бўл!

@ arabicuz
📚 ИЛМ – 👇👇👇
🌱танҳоликда ҳамроқ;
🌱хилватда дўст;
🌱тўғри йул кўрсатувчи далил;
🌱хурсандлиг-у хафалик пайтда кўмак-чи;
🌱дўстлар олдида вазир;
🌱бегоналар олдида яқин дўст ва жаннат йўлининг минорасидир;
Муоз ибн Жабал.
Эй ўғлим, Аллоҳни зикр қилаётган қавмни кўрсанг, улар билан бирга ўтир. Чунки олим бўлсанг, илмингга фойда беради, илмсиз бўлсанг, сенга илм ўргатадилар.

Луқмони Хаким.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Https://t.me/Mirzohid_Domla