Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
#Конкрет_жавоб

Савол: Жаннатда нафс хохлаган нарса бор дедингиз,сигарет хам топиладими?

Жавоб: Хохласанг топилади. Лекин тутатгани бир жаханнамга кириб чиқасан.

Шайҳ Саид Аҳмад Полонпурий

♻️ Дўстларингиз билан баҳам кўринг!
📔 hikmatlar
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Qur'onda zikri kelgan ajoyibotlar»

26. Ming dinor va yog'och 2-bo'lim

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом шариатида- халол ва харом жонзотлар рўйхати.(суратлари билан)Ханафий мазҳаби


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

https://t.me/Mirzohid_Domla
​​МУСУЛМОН УЧУН МУҲИМ ВАЗИФАЛАР

1. Аллоҳ таолони бир деб билиб, зикр этиш.
2. Ҳалолдан еб-ичиш.
3. Таҳорат олиш, ғусл қилиш.
4. Беш вақт намоз ўқиш.
5. Ризқни Аллоҳдан деб билиш.
6. Ҳалолдан, тоза кийим кийиш.
7. Аллоҳга таваккал қилиш.
8. Қаноаткор бўлиш.
9. Неъматлари учун Аллоҳга шукр қилиш.
10. Аллоҳнинг қазо ва қадарига рози бўлиш.
11. Балоларга, мусибатларга сабр этиш.
12. Гуноҳларга тавба қилиш.
13. Ихлос билан ибодат этиш.
14. Шайтонни душман билиш.
15. Ҳар бир ишда Қуръони каримни ҳужжат, дастур деб билиш.
16. Ўлимни ҳақ билиб, унга ҳозир бўлиш.
17. Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш.
18. Аллоҳ севганини севиш, севмаганидан қочиш. Ҳар бир ишни Аллоҳ учун қилиш.
19. Ота-онага яхши муносабатда бўлиш ва уларга итоат этиш.
20. Қариндошларни зиёрат қилиш.
21. Омонатга хиёнат этмаслик.
22. Аллоҳдан қўрқиш.
23. Аллоҳга, пайғамбарга итоат қилиш.
24. Гуноҳлардан қочиб, ибодат билан машғул бўлиш.
25. Ўйлаб, тадбир билан иш кўриш.
26. Коинотга ибрат назари билан боқиш.
27. Тилни ёмон сўзлардан сақлаш.
28. Қалбни поклаш, беҳуда сўзларни ва ишларни тарк этиш.
29. Ҳеч кимга ёмонлик қилмаслик, бекорчи, фойдасиз иш қилмаслик.
30. Ҳеч кимни масхара этмаслик, миннат қилмаслик.
31. Ҳаромга қарамаслик.
32. Сўзига содиқ бўлиш, тўғриликдан айрилмаслик.
33. Сеҳр-жоду қилмаслик.
34. Ёмон сўзларни эшитмаслик.
35. Илм таҳсил этиш.
36. Тўғри ўлчаш ва тўғри тортиш.
37. Аллоҳнинг азобидан қўрқиш.
38. Фақирга садақа бериш, муҳтожга ёрдам бериш
39. Аллоҳнинг раҳматидан умид узмаслик.
40. Нафсга (ёмон орзуларга) тобе бўлмаслик.
41. Аллоҳ учун ейиш, едириш.
42. Кифоя қиладиган даражада ризқ талаб этиш.
43. Молининг закотини бериш.
44. Хайз ва нифос ҳолатида хотинига яқинлашмаслик.
45. Қалбини маъсияд ва ёмонликлардан тозалаш.
46. Кибр қилмаслик.
47. Етимнинг молини сақлаш.
48. Беш вақт намозни вақтида ўқиш.
49. Зулм ва ҳақсизлик билан халқнинг молини емаслик.
50. Аллоҳга ширк келтирмаслик.
51. Шароб ичмаслик, қимор , пора олмаслик, пора бермаслик.
52. Зинодан қочиш.
53. Бекорчи ишлар учун қасам ичмаслик.

☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Шайх мухлислари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bismillah

🌼🌼🌼Ғибат хақида сухбат🌼🌼🌼



🎙 Мирзоҳид Домла Мирғаффоров

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/Mirzohid_Domla
ИНСОН ҚОНИ НАЖОСАТМИ

@Savollar_kanal 8839-савол

Ассалому алайкум! Бизни мазхаб ахли суна бўйча қон тахоратни бузади деб биламиз. Бундай дейилшига далил Аллоҳ Қуръонда қонни нажосат деб айтилгани деб келтириляпти Моида сураси 3 оятда ўлимтик, қон, деб бошқа хайвонларни хам қўшиб харом қилдик дейлган ё бошқа оят хам борми қон нажосат эканлигида.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қоннинг нажосатлиги сиз айтган оятда ҳам келган бошқа оятларда ҳам бор. Энг қизиқ томони қон чиқса таҳорат кетмайди дейдиганлар ҳам бадани ёки кийимига озгина қон тегса у қон билан намоз ўқиш жоиз эмас дейишади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

https://t.me/Mirzohid_Domla
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Bu mavzuda yozmasam bo'lmaydi. Oxiri shunday darajaga yetib keldiki asablarim. Tasavvur ham qilolmaysiz. O'zim guvoh bo'lgan va guvoh bo'lib kelayotgan ayanchli ahvol.

Ona yosh farzandiga qarata aytayotgan so'zi: "AbduRazzoq qo'lingni sindiraman, qandayin iflos bolasana. Jaxlimni chiqarma hozir bir nima qilib qo'yaman. Nega unday bolasan. Hozir yoningga borsam dabdalangni chiqaraman".

Farzandining ismiga ahamiyat bering. AbduRazzoq.

Payg'ambarimiz Muhammad Mustafo Sollallohu alayhi vasallamdan rivoyat bo'lgan quyidagi hadisi sharifda:
Ism o'zagida "hamd" va "abd" so'zlari bo'lgan ismlar yaxshi nomlardir.

Allohning go'zal ismlaridan biridir Razzoq.
Ar Razzoq - rizqlarni yaratib, ularni mahluqotlariga yetkazuvchi, mahluqotlarini doim rizqlantirib turuvchi.

Farzandimizga eng chiroyli ism qo'yamiz. Eng sara urfdagi kiyimlarni kiygazamiz. Hooy baraka topgur dunyo degan matohingni yeg'ishtir. Farzandingga muomalangni chiroyli qil, muomalangni to'g'irla. Hulqingni to'g'irla. Ona degan martabada turibsan. Bu martaba hammaga ham nasib qilavermaydi. Farzand degan ne'mat har kimga ham berilmaydi.

مَّن كَانَ يُرِيدُ الْعَاجِلَةَ عَجَّلْنَا لَهُ فِيهَا مَا نَشَاءُ لِمَن نُّرِيدُ ثُمَّ جَعَلْنَا لَهُ جَهَنَّمَ يَصْلَاهَا مَذْمُومًا مَّدْحُورًا

Kim shoshgan(dunyo)ni istasa, unga bu dunyoda iroda qilgan kishimizga nimani xohlasak, shoshilinch berurmiz. Soʻngra unga jahannamni berurmiz. Unga xor va quvgʻinga uchragan holda kirur. (Bunday kishi bu dunyoda kerak narsasiga erishib oladi. Ammo oxiratiga hech narsa qolmaydi.)
(Isro - 18)

SubhanAlloh SubhanAlloh Nauzubillah. Qanday befarosat ayol. Seni ham ona tuqqan. Farosatsiz. Qiyomatda bergan tarbiyang uchun so'ralasan. Inson qanday tarbiyalangan bo'lsa, farzandini ham shunday tarbiya qiladi. Bu sinalgan usul. Shunday deb turganidan keyin farzand qanday tarbiyalanishi mumkin deb o'ylaysiz. Kamiga qilar ishni qilib qo'yib, farzandimni tarbiyasi buzilib ketayapti, nima qilay, nima maslahat berasiz, deb nolib o'tiradi.

Farzand omonat hisoblanadi. Ohirat kunigacha omonatlarimizni chiroyli va go'zal tarzda tarbiyalashimiz kerak emasmi?

Ko'pgina ayollardan murojaat kelib tushadi. "Jahlim tez chiqadi. Bolamga qo'l ko'tarib yuboryapman".

وَقُل لِّعِبَادِي يَقُولُوا الَّتِي هِيَ أَحْسَنُ ۚ إِنَّ الشَّيْطَانَ يَنزَغُ بَيْنَهُمْ ۚ إِنَّ الشَّيْطَانَ كَانَ لِلْإِنسَانِ عَدُوًّا مُّبِينًا

Bandalarimga aytgin, ular eng goʻzal boʻlgan narsani aytsinlar. Albatta, shayton oralarini buzib turadir. Albatta, shayton inson uchun ochiq-oydin dushmandir.
(Isro - 53)

Sizlarga bir gap: Allohdan qo'rqmasangiz bemalol uring, baqiring, so'king. Alloh sizdan bu Ne'matni olib qo'yganidan keyin bilarsiz qadrini.

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْهُدَى وَالتُّقَى وَالعَفَافَ وَالغِنَى

Allohim, Sendan hidoyat, taqvo, iffat va boylik soʻrayman.

Shu duoni o'qib yuring. Alloh sizni hidoyatlasin. Taqvodor ayollardan qilsin. Kimlardan o'rnak olishimiz keragu, ammo biz kimlarga ergashib ketayapmiz. Aqlingizni yeg'ing. Bu dunyoga rohat uchun kelmaganmiz.
لا راحة في الدنيا
Bu dunyoda rohat yo'q.
Mo'min banda doim Alloh taolo buyurgan amallarni sidqidildan bajaradi. Parvardigori rahmatidan umidvor bo'ladi. Ayni paytda gunohlardan tiyilib, harom ishlardan o'zini saqlaydi. Aks holda e'tiborsizligi sabab Allohning azobiga duchor bo'lishi mumkin. Shunday ekan taqvo qiling.

Bola_tarbiyasi

@Mirzohid_Domla
#Ақида

Таҳовийя ақидасининг енгил шарҳи
لا تبلغه الأوهام و لا تدركه الأفهام
8-матн: Гумонлар Аллоҳ таолонинг қандай зот эканлигига ета олмас ва илмлар Ул зотнинг қанақалигини фаҳмлай олмас
Шарҳ: Аллоҳ таолонинг қандай зот эканлигини Унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. Биз фақат Ул зотни сифатлари билангина биламиз. (Аллоҳ таоло Қуръонида Ўзини қандай сифатлар билан сифатлаган бўлса ҳамда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида Ул зотни қанақа сифатлар билан сифатлаган бўлсалар, биз ҳам шу сифатларни Аллоҳ таолога исбот қилиб иймон келтирамиз.)
Аллоҳ таоло айтади:
"يعلم ما بين أيديهم و ما خلفهم و لا يحيطون به علما" (طه: 110)

(Маъноси: Табарий раҳимаҳуллоҳ бу оятни шарҳлаб айтадилар: “Эй Муҳаммад, саллаллоҳу алайҳи ва саллам , (Қиёмат кунида маҳшаргоҳга) чақирувчига эргашаётган одамларнинг олдиларида, яъни Қиёмат кунида нималар бўлишини, уларнинг савоб олиб жаннат ё азобланиш учун дўзахга боришларини фақат Аллоҳ билади ҳамда одамлар ортларида, яъни дунёда нималар қилиб ўтганларини Аллоҳ билади. Одамлар эса Аллоҳнинг қандай зот эканлигини била олмайдилар”.)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

@Mirzohid_Domla
Мужоҳид айтганлар:

Оламдан ўтган одамнинг қабрида фарзандининг солиҳ амаллари ҳурсанд қилади.


* Аллоҳдан солиҳ фарзандларни тарбия қиладиган ҳотин сўранг. Ва ўзизҳам ўрнак бўлинг.

Қизи бор уй, юлдузлар билан безальган осмон кабидир.

Имом Аҳмаднинг ўғлилари Солиҳ айтади: “Отам қиз фарзанд кўрганларида шундай деган эдилар: “Пайғамбарлар қизларни отаси эдилар”.


https://t.me/Mirzohid_Domlа
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандингизга ўзингизни бошқара олмай бақирдингизми?

Албатта ўзингизни қўлга олиб ундан кечирим сўранг.

Уни бағрингизга босиб, юз кўзларидан ўпиб қўйинг. Агарда сиз ўз фарзандингиздан кечирим сўраб, унга вазиятни тушунтиролсангиз, билингки СИЗ кучли инсон..!

Ота-онадан бақириқ эшитиб ўсаётган болаларнинг ўзига бўлган ишончи паст даражада бўлади.

Шунинг учун асабийлашмасдан, ҳотиржам бўлишга ҳаракат қилинг...

Фарзандларингиз сизнинг келажагингиз... Уларнинг қай даражада бахтли ёки бахтсиз бўлиши асосий ўринда ота-онага боғлиқ бўлади...
Унутманг...

Зеро уларга ҳам катта ёрдам берган бўласиз, ҳеч бўлмаганда бир норасида гўдакнинг ҳаётига мазмун бағшида қилсангиз ажабмас...

Яқинларингизга ҳам улашинг.

https://t.me/Mirzohid_Domla
📝Тарбиячилар учун тавсиялар:

• Болага уйқудан олдин ўқиладиган дуоларни ва ухлашдан олдин таҳорат қилиб, ўнг тараф билан ётиш суннат эканлигини ўргатинг. Дуоларни имкон қадар маъноларини ўрганса яхши. Фойдали қиссалардан, тарбиявий нарсалардан айтиб берсангиз, ажойиб саволлар чиқади боладан. Давомий шуғулланиш билан ахлоқи гўзал бўлади.

• Эрта ухлашга одатлантиринг. Соглигига ҳам фойда, вақти ҳам баракали бўлади.

• Мусулмон киши ухлаш одобига амал қилиб, дуо-зикрларни ўқиб ётса, у шайтондан ҳимояланган ҳолда уйқусида ором олиб, тинч, хотиржам ва тетик бўлиб уйғонади.


https://t.me/Mirzohid_Domla
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун пайшанба
20 май, 2021
8 Шаввол, 1442

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Https://t.me/Mirzohid_Domla
"Эркаклик ҳайф ..."


("рижол"лар ўқисин)

Аёли ила яшайдиган, аммо аёли ўзини эрсиздек ҳис қиладиган ҳар бир кимсаларга эркаклик ҳайф...

Бошқа аёлларга чиройли сўзлайдиган, аммо ўз аёли ундан бир оғиз яхши сўз эшитишга муҳтож кимсаларга эркаклик ҳайф...

Аёлига ўзи подшоҳ-у аёли қулдек ёки хизматкор чўридек муомала қиладиган, аёлининг ҳис-туйғулари ва қадр-қимматини бир тийинга олмайдиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Ўзи сокин ухлайдиган, аёли эса у сабабли маҳзун ва ачинарли ҳолатда йиғлаб ўтирадиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Дағал ва қўпол бўлишни эркаклик деб ҳисоблайдиган кимсаларга эркаклик ҳайф...
Ғазабкорлик ва зулмкорликни куч-қувват деб ҳисоблайдиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Аёлига чўридек ёки фақатгина таом пиширувчи ишчидек қарайдиган ёхуд эри келганда соқовдек жим туришини лозим деб биладиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Аслида ўзи оиланинг етакчиси, оила бахтли саодатли бўлишига масъул бўла туриб, аёлини бунга жавобгар ҳисоблайдиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Арзимаган майда-чуйда сабаблар боис уруш-жанжал қиладиган, аёлини ўзини ҳимоя қилишдан ман этиб, ўзини эркак эканини пешлайдиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Аёлнинг ҳуқуқини гўёки у бир ҳайвон ва унинг вазифаси фақатгина таом пишириш, ичимлик тайёрлаш деб биладиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Гарчи Аллоҳ таоло аёлга сўзлашув ва туйғулар неъматини ато этган бўлса-да, аёли уни олдида гунгдек жим туришини лозим биладиган кимсаларга эркаклик ҳайф...

Айман Ёғий

Ислом – аёлларнинг қадр-қимматини баланд кўтарган, жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси эканини билдирган, уларни эҳтиром қилишга ундаган диндир!

Жобир розияллоҳу анхудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида:
«Аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Зотан, уларни Аллоҳнинг омонати ила (никоҳингизга) олгансизлар. Уларнинг фаржларини Аллоҳнинг калимаси ила ҳалол қилиб олгансизлар», деб айтдилар”.

Муслим ривояти.

Бугунги кунда баъзи инсонлар эркак деганда аёлига гапини ўтказа оладиган, гаҳ деса қўлига қўнадиган қилиб олган, айтганини индамай қиладиган, нима деса ҳам айтгани бўлишини шарт деб биладиганларни тушунишади.

Бундай кимсалар ҳақиқий эркакликдан узоқ бўлган, уйда ўзини шердек, кўчада эса қуён боласидек тутадиган, аёлини гарчи лойиқ бўлмаса-да ҳақорат қилиш, сўкиш, уришни гуноҳ деб билмайдиган қадри ўта паст кимсалардир.

Мен топиб келиб, сенлар еб ўтирибсанлар, дея таъна қиладиганлар бор.
Уйдагилар қуллар, ўзи эса подшоҳ дея биладиганлар бор.
Аслида бу ҳолатлар эркаклик эмас, зулмкорлик, ҳақига хиёнат ва сохта эркакликдан бошқа нарса эмас.

Кимда шунақа феъллар бўлса ўзгариши лозим. Бўлмасам, бундайларга эркаклик ҳайф бўлсин.

Суннатуллоҳ Абдулбосит

https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
Хилватда-меҳнат,
меҳнатдан-шухрат,
шухратга-ҳасад,
ҳасаддан-офат.
(Нақшбандия сўфийлари ўгитидан)

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: „Ким етимнинг бошини раҳм қилиб силаса, Аллоҳ таоло унга қўли теккан ҳар бир соч миқдорича яхшилик ёзади, ҳар бир соч миқдорича ёмонликларини ўчиради ва ҳар бир соч миқдорича унинг даражасини кўтаради“. 
( Абу Lays Самарқандий )

„Зеро Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир“
(Ар-Роҳман сураси 60 оят)






Ехсон килмокчи булганлар учун карта ракамларимиз
Ҳумо
9860010130802357
Миргаппаров Мирзоҳид


+99 899 825 85 00
+99 890 126 85 00


Каналга уланиш учун 👇👇👇

https://t.me/Mirzohid_Domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Qur'onda zikri kelgan ajoyibotlar»

27. Barsisa 1-bo'lim


https://t.me/Mirzohid_Domla
Рамазондан сўнг нима қиламан?
(бешинчи мақола)

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

“Аллоҳ йўлида молларини инфоқ-эҳсон қиладиган кишиларнинг мисоли худди ҳар бир бошоғида юзта дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқарган битта донга ўхшайди (қилинган битта яхшилик етти юз баробар бўлиб қайтишига ишорат қилинмоқда). Аллоҳ истаган кишиларига бир неча баробар қилиб беради. Аллоҳ (фазлу карами) кенг, билгувчидир”.
(Бақара сураси, 261-оят).


Https://t.me/Mirzohid_Domla
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🌸Тақводорлар қандай бўлади 🌸🌸

🎙 Мирзоҳид_Домла Мирғаффоров

https://t.me/Mirzohid_Domla
Қуддусдаги вазият бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси муносабати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Шарқий Қуддусдаги мўмин-мусулмонлар учун энг табаррук минтақада нотинчликлар давом этаётганидан жиддий ташвишдадир.
Жаҳон ҳамжамияти Фаластин-Исроил муаммосини халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, тинч йўл билан ҳал этилиши зарурлигини бот-бот таъкидламоқда. Зеро, Ислом дини – аввало, тинчлик ва дўстликка, аҳиллик ва бирдамликка ҳамда бағрикенгликка даъват этади.
Ал-Ақсо масжиди Ислом дини манбаларида келтирилган уч муқаддас масжиддан биридир. Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: “Уловлар фақат учта масжид томонгагина жиҳозланади: Масжиди Ҳаром, менинг ушбу масжидим ва Масжиди Ақсо”.

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/16664
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

https://t.me/Mirzohid_Domla