Бордонкул
184 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
Kahf
018.
🌱 #kahf #juma_sunnati

🌸 Shunday sura borki, sizni nurga burkaydi. U - "KAHF" surasi. Juma kuni o'qishni unutmang.
(o'qishni bilmasangiz tinglang)

@Mirzohid_Domla
Domla Muhammad Bid'at Haqida Darslar 3-DARS
<unknown>
Bidʼat haqida.
إتقان الصنعة في تحقيق معنى البدعة
"Bid'atning ma'nosiga erishish uchun mahoratni o'zlashtirish" kitobidan.
Muallif:  Muhaddis, alloma Abdullah as Siddiq Gʻimoriy r.a. 
Voiz: Domla Muhammad.
Mavzu: "Kullu bidʼati fin nar" hadisidagi "Kullu" kalimasi haqida.
3-dars.
https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исломда аёллар ҳуқуқи

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг
MEHROB.UZ
https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир дирҳам юз минг дирҳамдан ўзиб кетди", деганларида, бир киши: "Эй Аллоҳнинг Расули, бу қандай бўлди?" деб айтди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир кишининг кўп мол-мулки бор эди. У ўша мулкидан юз минг дирҳам садақа қилди. Бошқа бир кишининг икки дирҳамидан бошқа пули йўқ эди. Ўша маблағидан бир дирҳамини олиб садақа қилди", дедилар. Ибн Ҳиббон ривояти.





Ехсон килмокчи булганлар учун карта ракмларимиз
Humo
9860010130802357
Mirgapparov Mirzohid


+99 899 825 85 00
+99 890 126 85 00


Каналга уланиш учун 👇👇👇
🌼https://t.me/Mirzohid_Domla 🌼
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
61. АЛ-МУҲЙИЙ

🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.
https://t.me/Mirzohid_Domla
Jumu'a
062.
#Bir_kunda_bitta_oyat_Juma
(Juma-61 )
11 оятдан иборат

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
https://t.me/Mirzohid_Domla
.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞.
20.03.2021y. 06 Sha'bon 1442y.
Shanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!

05:09 TONG Saharlik tugashi.

05:40 BOMDOD

06:26 QUYOSH

12:35 PESHIN

16:47 ASR

18:37 SHOM Iftorlik vaqti.

19:51 XUFTON

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌸Ассалому алайкум Мехри дарё,
🌸забони ширин, юзлари нурли, иймони бақувват қадрли дилга яқинларим!
🌸Бугунги кун муборак! Сизга ва яқинларингизга Аллохимнинг гўзал кунларини,
хайру барокотини, рахмини, яқинларингизга бўлган мехру оқибатни йўқолмаслигини, фарзандларингизни камолини кўриб юришликни, энг аввало
🌸Аллохим соғлик саломатлик ато этишини қалбингиз хотиржамлигини ва дунёдаги барча яхшиликларни сизга тилайман...


@Mirzohid_Domla
ꜰᴀʀᴢᴀɴᴅ ᴛᴀʀʙɪʏᴀꜱ

Бечора болажонлар…

• Бечора болажонлар… Ўз хатоларимиз туфайли сизларни бунчалар жазоламасак!

• Бечора болажонлар... Ўзимизнинг камчиликларни деб сизларга бунчалар зулм қилмасак!

• Бечора болажонлар... Биздан ўрганган нарсаларингиз учун сизларни бунчалар койимасак!

• Бечора болажонлар... Ўзимиз сизлардан ҳам кўпроқ қиладиган ишлар учун сизларни бунчалар маломат қилмасак!

• Бечора болажонлар... Ўзимиз қила олмаган нарсаларни қилдираман деб сизларга бунчалар босим ўтказмасак!

• Бечора болажонлар... Неча марталаб кўзгуни синдириб, ундаги хатоларимизни кўришдан қутулиб қоламиз!

• Бечора болажонлар... Неча марталаб гуноҳларимизни сизларга юклаб қўямиз, шундан кейин ҳам сизлар бизни яхши кўраверасиз, кечираверасиз, раҳм қилаверасиз!!!

😔😔😔

📲

bola_tarbiyasi

@Mirzohid_Domla
Аsarlarda keladi:

"Аlloh taʼolo yer ustida haqqiga duo-istigʼfor aytib turadigan farzandi bor, yer ostidagi otani azoblashga hayo qiladi"

•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•°•

Endi ham ayting-chi, bolalaringizga dinini (Islomni) oʻrgatishda sustkashlik qilaverasizmi ?!

🕋 bola_tarbiyasi 🕋

@Mirzohid_Domla
Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҲИЖРАТНИНГ ҲУКМИ

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉
Youtube
👉Telegram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
​Yosh bola sakkiz xislati bilan bizdan farq qiladi:

1. Rizqning tashvishini qilishmaydi.✓
2. Bemor boʼlsa, Аllohning qazoi-qadaridan xunob boʼlishmaydi.✓
3. Ularning qalbida gina-kudurat, kek va adovat boʼlmaydi.✓
4. Ular tezda yarashishga shoshilishadi.✓
5. Ular toʼp-toʼp boʼlib ovqatlanadilar.✓
6. Ular biroz qoʼrqoqroq boʼlishadi, xolos.✓
7. Koʼzlariga darrov yosh keladi.✓
8. Аldashni, ikkiyuzlamachilikni bilishmaydi.✓

• Qaniydi biz ham ana shunday boʼlsak!

🍃

bola_tarbiyasi
https://t.me/Mirzohid_Domla
.. Нега кайфиятингиз йўқ..?
Нимадан ташвишдасиз..?
Қайғуингиз нима..?

...Иброҳим Ҳалилуллоҳ сингари оловга отдиларми сизни..?

...Юсуф алайҳиссалом сингари чуқурларга ташладиларми..?

... Айюб пайғамбар каби баданингизни яралар қопладими..?

...Яқуб алайҳиссалом каби севикли фарзанд доғида кўр бўлдингизми..?

...Юнус алайҳиссалом сингари денгизга ташлаб юборилдингизми..?..

... Нимадан норозисиз..?

...Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам каби тошбўрон қилиндингизми..?

..Пояфзалингиз бошингиздан оққан қонларга тўлдими..?

...Намоз ўқиётганингизда бошингиздан ифлос қорин ағдардиларми..?

...Тишингизни синдирдиларми..?

... Юзингизга тупурдиларми..?

...Ҳамза розияллоҳу анҳу каби қулоқ-бурнингиз кесилдими..?

...Юрагингиз суғуриб олиндими..?

...Мусайб ибн Умар розияллоҳу анҳу сингари қўлларингизни кесдиларми..?

... Билол розияллоҳу анҳу каби қизиган қумларга кўмиб, устингизга чўғдай тошларни бостирдиларми..?

...Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу сингари баданингиз қилич ва ханжарлар зарбидан илма-тешик бўлдими..?
...Али, Умар, Усмон розияллоҳу анҳум сингари ханжарландингизми..?

...Унда нега авзойингиз бузуқ..? Нега асабийсиз..?

...Агар ризқ важидан бўлса, ўзингизни босинг...
...Бандаларининг ризқи Яратганнинг зиммасидадир...

... Қайғурсангиз, Аллоҳга лойиқ қул, Муҳаммад алайҳиссаломга муносиб уммат бўлолмаётганингизга қайғуринг...

...Қайғурсангиз, инсонийликнинг ўлдирилишига индамай қараб турганингиз важидан қайғуринг...

...Қайғурсангиз, кичик амалларингиздан қувониб, катта айбларингиздан ғофил қолаётганингизга қайғуринг...

...Қайғурсангиз, ўзингиз амал қилмаётган насиҳатларингиз, ўз ҳаётингизга тадбиқ этилмаётган лофларингиз важидан қайғуринг...

...Оёқда мустаҳкам турган гуноҳларингиз, ҳилвираган тавбаларингиз учун қайғуринг...

...Бошқа қайғуларга йўл бўлсин...

...Норозиликнинг давоси - тавба...

Одам алайҳиссалом бир хато учун бирынеча юз йил тавба қилган эдилар.

...Яратган бандасига тоқатидан ташқари қийинчиликларни юкламас. Шу қийинчиликлар, азоблар бўлмасайди, биз учун охиратда хушнудликлар бўлмасди...

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
НАМОЗ ПАЙТИДА ТАҲОРАТНИНГ БУЗИЛИШИ

- Бурун қонаса ё шунга ўхшаш хунук ҳодиса бўлса, ибодатдаги кишининг намози бузиладими?
- Ҳа. Бундай ҳолда киши таҳоратини янгилаб, бошдан ёки тўхтаган жойидан ўқиши лозим. Бу пайтда имом намозни тугатган бўлса, у киши ёлғиз ўқийди.

- Намоз ўқиб турган кишининг олдидан кесиб ўтса бўладими?
- Йўқ, бу ҳолат макруҳдир. Aнча наридан бўлса, жоиз. Намоз ўқиётган киши ўзини билдириши учун «Субҳаналлоҳ» деб қўйса бўлади ёки бир газ олдинга таёқча суқуб қўяди. Жамоат бўлиб ўқилса ҳам, олдиндаги йўлакни беркитмаслик учун таёқча тиқиб қўйилади.

"Ибодати исломия"дан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Mirzohid_Domla
ФАҚИРЛИК

ИМОМ МОЛИК (Молик ибн Анас). Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилган диёрнинг имоми имом Молик (95–179/714–796) фақирлик туфайли азоб чекканида ўз уйи томининг тўсинини сотиб юборган эди. Ўз замонасида моликий мазҳабининг имоми қози Иёз “Тартибул мадорик ли маърифати аъломи мазҳаби Молик” китобидаги “Имом Моликнинг илм олишни бошлаши ва бунда сабр қилиши” бобида қуйидагиларни айтади: “Ибн Қосим айтади: “Илм ўрганиш имом Моликни уйининг томини бузиб, ёғочини сотишга мажбур қилди. Аммо кейинчалик дунёнинг ўзи унинг орқасидан қувди”. Қози Иёз бу сўзлардан кейин имом Молик айтган қуйидаги сўзни ҳам келтирадилар:
“Бу ишга, яъни илмга фақирлик таъмини татиб кўрилмагунча эришилмайди”.

"Саҳифалар" китобидан.
@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СЕНИНГ НИМА ГУНОҲИНГ БОР ЭДИКИ, БОМДОДГА ТУРМАДИНГ?!

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг

@Mirzohid_Domla
#Шаъбон

• Ҳофиз ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Анас деди: «Шаъбон ойи кирса, мусулмонлар Қуръон ўқишга қаттиқ берилар ва Рамазон рўзасини тутишда мадад бўлсин учун заиф ва мискинга молларидан закот чиқарар эдилар».

• Салама ибн Куҳайл деди:
«Шаъбон ойини Қуръон ўқувчилар ойи, деб аталар эди».

• Ҳабиб ибн Абу Собит агар Шаъбон ойи кирса: «Бу Қуръон ўқувчилар ойидир», дер эди.

• Амр ибн Қайс Малоий агар Шаъбон ойи кирса, дўконини ёпиб, ўзини Қуръон ўқишга бағишлар эди.

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт синовлари худди ёмғир кабидур

Ёмғир ёға бошлаганда ўзингизни панага олиб қочасиз. Ёмғир ёғаверади... Сиз ўзингизни панага олиб қочишдан чарчайсиз... Ёмғир янада кучли ёғаверади...
.... сиз ёмғир тинишини кутишдан чарчайсиз. Энди сизга барибир. Ёмғир ёғса ҳам... Сиз ивиб кетишдан қурқмай ёмғир остида юра бошлайсиз..
.... аслида сизни ивимаган жойингиз қолмади. Энди ёмғирдан қурқмайсиз... Мағрур кета бошлайсиз...
.... бироқ ёмғирни ўзи тиниб қолади...
.... ёмғир тинишини кутиб яшаганлар умрини кутиш билан ўтказиб юборадилар..

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ ﷺ: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

✍🏻«Сунани Абу Довуд»
•┈┈•❀•┈┈•✿•┈┈•❀•┈┈•

Агар ёмғир сокин бўлса, ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам енгил тортиб қолар эдилар, ёмғир остига чиқиб, кўкракларини очардилар. Шу тарзда ёмғир олиб келаётган раҳматдан баҳраманд бўлардилар. Бунинг сабаби ҳақида сўралганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ёмғир ҳозиргина Роббимнинг ҳузуридан (даргоҳидан) келди», деб жавоб берардилар

✍🏼«Саҳиҳи Муслим»
•┈┈•❀•┈┈•✿•┈┈•❀•┈┈•

Shams solih

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞.
21.03.2021y. 07 Sha'bon 1442y.
Yakshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!

05:08 TONG Saharlik tugashi.

05:40 BOMDOD

06:25 QUYOSH

12:35 PESHIN

16:48 ASR

18:38 SHOM Iftorlik vaqti.

19:52 XUFTON

@Mirzohid_Domla