Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ!
Вақф фонди огоҳлантиради:


ФИРИБГАРЛАР ВА ЭҲСОН ЎҒРИЛАРИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Бошқаларни ҳам огоҳлантиринг!
Каналимизга аъзо бўлинг: @vafuz
ҚУРЪОНДА ПАЙҒАМБАРЛАР ХУСУСИДА:

Мусулмон киши Қуръон Аллоҳнинг каломи эканлигига эътиқод қилади. Уни Жаброил алайҳисалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб тушгандир. Кейин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброилдан эшитгандек ҳолда бошқаларга етказганлар. Мусҳафда ёзилган нарсалар Қуръони Каримнинг тўлиқ ўзидир. Худди Жаброил алайҳиссалом олиб тушган пайтдагидек. Ким ундан бирор нарсани инкор қилса ёки шак қилса ислом динидан чиқади.
Қуръонда йигирма бешта пайғамбарнинг исмлари зикр қилинган. Уларнинг исмлари бешта оятда тўлиқ жам бўлган. Булар:

وَتِلۡكَ حُجَّتُنَآ ءَاتَيۡنَٰهَآ إِبۡرَٰهِيمَ عَلَىٰ قَوۡمِهِۦۚ نَرۡفَعُ دَرَجَٰتٖ مَّن نَّشَآءُۗ إِنَّ رَبَّكَ حَكِيمٌ عَلِيمٞ (٨٣) وَوَهَبۡنَا لَهُۥٓ إِسۡحَٰقَ وَيَعۡقُوبَۚ كُلًّا هَدَيۡنَاۚ وَنُوحًا هَدَيۡنَا مِن قَبۡلُۖ وَمِن ذُرِّيَّتِهِۦ دَاوُۥدَ وَسُلَيۡمَٰنَ وَأَيُّوبَ وَيُوسُفَ وَمُوسَىٰ وَهَٰرُونَۚ وَكَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ (٨٤) وَزَكَرِيَّا وَيَحۡيَىٰ وَعِيسَىٰ وَإِلۡيَاسَۖ كُلّٞ مِّنَ ٱلصَّلِحِينَ (٨٥) وَإِسۡمَٰعِيلَ وَٱلۡيَسَعَ وَيُونُسَ وَلُوطٗاۚ وَكُلّٗا فَضَّلۡنَا عَلَى ٱلۡعَٰلَمِينَ (٨٦)

“Иброҳимга қавми устидан берган ҳужжатимиз ана шудир. Хоҳлаган кишимизни даражаларга кўтарурмиз. Албатта, Раббингиз ҳикмат ва илм соҳибидир. Унга (Иброҳимга) Исҳоқ ва Яъқубни ато этдик. Ҳаммасини ҳидоятга йўлладик. Олдин Нуҳни ҳам ҳидоятга йўллаган эдик. Унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо ва Ҳорунни (ҳам йўлладик). Чиройли иш қилувчиларни мана шундай тақдирлаймиз. Закариё, Яҳё, Исо ва Илёсни (ҳам ҳидоятга йўлладик). Ҳаммаси солиҳлардандир. Исмоил, ал-Ясаъ, Юнус ва Лутни ҳам (ҳидоятга йўлладик). Ҳаммаларини оламлар узра афзал қилдик.
“Ал-анъом сураси, 83-86-оятлар”.

وَٱذۡكُرۡ فِي ٱلۡكِتَٰبِ إِدۡرِيسَۚ إِنَّهُۥ كَانَ صِدِّيقٗا نَّبِيّٗا (٥٦) وَرَفَعۡنَٰهُ مَكَانًا عَلِيًّا (٥٧)

"Яна (ушбу) Китобда Идрис (қиссасини) ёд этинг! Дарҳақиқат, у садоқатли пайғамбар эди. Биз уни юксак мақомга кўтардик.
“Марям сураси, 56-оят”.

وَإِلَىٰ ثَمُودَ أَخَاهُمۡ صَٰلِحٗاۚ (٧٣)

"Самуд қавмига биродарлари Солиҳни (пайғамбар этиб юбордик)"
“Аъроф сураси, 73-оят”.

وَإِلَىٰ مَدۡيَنَ أَخَاهُمۡ شُعَيۡبٗاۚ (٨٥)

"Мадян (қабиласи)га биродарлари Шуайбни элчи қилиб юбордик"
“Аъроф сураси, 85-оят”.

وَإِسۡمَٰعِيلَ وَإِدۡرِيسَ وَذَا ٱلۡكِفۡلِۖ كُلّٞ مِّنَ ٱلصَّبِرِينَ (٨٥)

“Исмоил, Идрис ва Зул-кифлни (эсланг). Барчалари сабр қилувчилардандир".
“Анбиё сураси, 85-оят”.

Қуръонда Одам алайҳиссаломнинг ҳам номлари зикр қилинган, лекин у кишининг пайғамбар бўлганликлари очиқ-ойдин айтилмаган. Аммо, оятлар шунга далолат қиладики, у кишига рисолат келганлиги эҳтимоли кучлироқ.
Йигирма бешта пайғамбарнинг ичида номлари Қуръонда жуда ҳам кам келганлари бор. Мисол учун, Идрис ва Зулкифл алайҳимассаломлар. Яна, мўжаз қиссаллари келтирилган пайғамбарлар бор. Бунга Исмоил, Исҳоқ ва Юнус алайҳимуссаломлар мисол бўлади. Уларнинг ичида яъни қиссалари муфассал баён қилинган пайғамбарлар ҳам бор.
Булар Иброҳим, Мусо, Юсуф ва Исо алайҳимуссаломлардир. Қуръонда пайғамбарлар ҳақида келган ҳар бир хабар ҳақ бўлиб, уни тасдиқлаш ва унга иймон келтириш вожибдир.

۞تِلۡكَ ٱلرُّسُلُ فَضَّلۡنَا بَعۡضَهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٖۘ مِّنۡهُم مَّن كَلَّمَ ٱللَّهُۖ وَرَفَعَ بَعۡضَهُمۡ دَرَجَٰتٖۚ

"Ўша пайғамбарларнинг айримларидан айримларини афзал этдик. Улар ичида Аллоҳ (бевосита) гаплашганлари ва даражасини кўтарганлари бор.
“Бақара сураси, 253-оят”.


"Ислом динини умумий таништириш" китобидан.
mehrob_uz
@Mirzohid_Domla
RAMAZON SAODAT
<unknown>
🎧 🎶🎶🎶🎶🎶🎶🎶🎶🎶🎧

🎵 Saodatxon- "Ramazon" nomli chiroyli nashida.

┈┉━•⊰✯🎵✯⊱•━┉┈

•••------🎶------•••
🇸🇦 @Mirzohid_Domla 🇸🇦
•••-----------🎶❂-----------•••
ФАРЗАНДЛАРИМИЗДАГИ ҚОБИЛИЯТ ЙЎҚОЛИШИНИНГ БАЪЗИ САБАБЛАРИ:

📌 1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради.
Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.

📌 2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади.

📌 3. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик
натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

📌 4. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги.

📌 5. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириши (Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан сув ичиш зарур.)

📌 6. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.

Яқинларга хам улашинг....

@Mirzohid_Domla
#Олтинга_тенг_сўзлар
Ҳотимул Асом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Булар тилло суви билан ёзиб қўйиладиган сўзларлар:

1. Яхши маскан билан ғурурланма! Чунки жаннатдан кўра афзалроқ макон йўқ. Отамиз Одам алайҳис салом у ерда нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

2. Кўп ибодат қилиш билан фахрланма! Шайтон узоқ ибодатидан кейин ҳам нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

3. Илмнинг кўплигидан фахрланма! Чунки Балъам Аллоҳнинг исми Аъзамини яхши билар эди, лекин охир оқибат нима бўлганига қара! (Балъам ибн Бауро Баний Исроилнинг катта олимларидан бўлиб, Мусо алайҳиссалом замонасида яшаган, Исми Аъзамдан хабардор бўлган дуоси ижобатли олим эди. Охир оқибат куфр келтириб залолатга кетган.)

4. Солиҳ кишилар билан учрашиб турганингга фахрланма! Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра солиҳроқ ва улуғроқ шахс бўлмаган. Лекин қариндошларидан айримлари у зотдан фойдаланишмади, аксинча душман бўлишди.

"Ҳикматлар чашмаси"дан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

https://t.me/Mirzohid_Domla
ИЙМОН ДУОСИ

Эй, фарзанд!
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат этадилар:

“Севимли саҳобаларим! Қиёматга қадар келадиган умматларим! Тонгда тўшагингиздан турар- турмас шу дуони ўқинг:

«СУБҲАНАЛЛОҲИ ВА БИҲАМДИҲИ СУБҲАНАЛЛОҲИЛ АЗИЙМ».
Ўша куни кечгача қилган гуноҳингизни Аллоҳ кечиради”.

Бир бошқа ҳадиси шарифларида шундай дейдилар:
«Ким шу дуони кунда ўн марта ўқиса, ўша кишига Аллоҳ қирқ минг савоб эҳсон айлайди».

«АШҲАДУ АНЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВАҲДАҲУ ЛА ШАРИЙКА ЛАҲУ. ИЛАҲАН ВАҲИДАН СОМАДАН ЛАМ ЯТТАХИЗ СОҲИБАТАН ВА ЛА ВАЛАДАН. ВА ЛАМ ЯКУЛ ЛАҲУ КУФУВАН АҲАД».

Эй, фарзанд!
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар:

«Бир киши бир жойда шу (қуйидаги) дуони ўқиса, ўша жойдан турмай туриб, ширк ва бировнинг ҳаққидан ташқари барча гуноҳларини Аллоҳ кечиради».

Ширкнинг жазоси — жаҳаннам. Бировнинг ҳаққи эса ҳақларни рози қилиш билан кечирмади. Дуо будир:

«СУБҲАНАКАЛЛОҲУММА ВА БИҲАМДИКА. АШҲАДУ АНЛА ИЛАҲА ИЛЛА АНТА ВАҲДАКА. ЛА ШАРЪИЙКА ЛАКА ВА АСТАҒФИРУКА ВА АТУБУ ИЛАЙКА».

Абу Бакр Қиттоний ҳазратлари дейдилар:

“Бир кеча Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) тушимда кўрдим. Бир неча саволлар бердим. Ва дедимки:

«Ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)! Менга шундай бир дуо ўргатингки, айтганимда қалбимни тирик топайин!» Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат этдилар:
«Ҳар тонг шу дуони ўқи:
Я ҲАЙЮ Я ҚАЙЮМУ. Я БАДИЯС САМАВАТИ ВАЛ АРЗИ. Я ЗАЛ ЖАЛАЛИ ВАЛ ИКРОМ. Я ЛА ИЛАҲА ИЛЛА АНТА АСЪАЛУКА АН ТУҲЙИЯ ҚОЛБИЙ БИНУРИ МАРИФАТИКА. Я АЛЛОҲ! Я АЛЛОҲ! Я АЛЛОҲ!»

Эй, фарзанд!
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳар доим, ҳатто вафот этаётганларида ҳам шу дуони ўқидилар:

«СУБҲАНАЛЛОҲИ ВА БИ ҲАМДИҲИ АСТАҒФИРУЛЛОҲА ВА АТУБУ ИЛАЙҲ».

"Эй фарзанд" китобидан.
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

👇👇👇
https://t.me/Mirzohid_Domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуръонда номи зикр қилинган аёллар қиссалари

Азизнинг аёли қиссаси...13-қисм 3 булим

https://t.me/Mirzohid_Domla
Islom Nuri,
​​​​#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

@Mirzohid_Domla
.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞.
19.03.2021y. 05 Sha'bon 1442y.
Toshkent vaqti bilan.
Juma ayyomingiz muborak bo‘lsin!
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!

05:11 TONG Saharlik tugashi.

05:40 BOMDOD

06:28 QUYOSH

12:36 PESHIN

16:46 ASR

18:36 SHOM Iftorlik vaqti.

19:50 XUFTON

@Mirzohid_Domla
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/Mirzohid_Domla
Жума айёми муборак қадрдоним...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Кимки менга Жума куни салавот айтса, қиёмат куни менинг ҳузуримдаги шафоат унга насиб қилади"
(Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят)

🔻Салавот:
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

Қадрдоним, бугун кўп салавот айтинг ва яқинларга ҳам хабарни улашинг, сизга кўплаб ажрлар берсин...

👉🏼 @Mirzohid_Domla
TASNIIM UL QULUB,

РИЖОЛ
Сен саййидимиз Усмон ибн Аффон розиёллоҳу анҳу каби бўл!
У зотни яралашганда завжаларининг ёпинчиғи очилиб қолди. Саксон ёшдан ошган Усмон розиёллоҳу анҳу жон бериш арафасида бўлсаларда завжаларига: "Юзингни очилиб қолиши мен учун жон беришимдан ҳам оғирроқ туюлаяпти", деган эдилар.
Укам! Дин ҳақида ҳеч нарса билмайдиган бир қизни севганинг учун эркаклигингдан, динингдан воз кечма!
"Ривожланиш" ва "маданият" зулмати остида рашкингдан воз кечма. Рижоллардан бўл!
Бизга шариат ва аҳкомларни Аллоҳ жорий қилган. Уларни қаттиқ тутишга амр қилган.
"Маданият"инг ва "тараққиёт"инг ила даюс бўлгандан кўра эркаклигинг ила ғариб бўлганинг афзалдир!

Abdulqodir Polvonov

@Mirzohid_Domla
Қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади:

1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​🤲 Jumaning sunnatlari!

1. Juma uchun g‘usl qilish.
2. Xushbo‘y narsalar surtish.
3. Chiroyli kiyimlar kiyish.
4. Jumaga viqor va sakina bilan erta borish.
5. Juma kuni badanni tozalab, hay’atni go‘zal qilish.
6. Juma kuni Kahf surasini qiroat qilish.
7. Juma kuni va kechasi duoni ko‘p qilish.
8. Juma kuni va kechasi Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga ko‘p salavot aytish.
9. Imom birinchi rak’atda Fotihadan keyin Jumu’a surasini va ikkinchi rak’atda Munofiqun surasini qiroat qilish.
10. Juma kuni bomdod namozida "Haa miym sajda" va "Hal ataa alalinsani" suralarini qiroat qilish sunnatdir.
11. Juma namozining farzidan avval va keyin to‘rt rak’atdan sunnat namozi o‘qish.
12. Jumada mudragan odam boshqa yerga o‘tib olishi.

☝️ Do‘stlaringizga ham ulashing!

🤲 Alloh taolo bugungi kunimizni xayrli va barakali qilsin!

☝️ Do‘stlaringizga ham eslating!

Https://t.me/Mirzohid_Domla
Kahf
018.
🌱 #kahf #juma_sunnati

🌸 Shunday sura borki, sizni nurga burkaydi. U - "KAHF" surasi. Juma kuni o'qishni unutmang.
(o'qishni bilmasangiz tinglang)

@Mirzohid_Domla
Domla Muhammad Bid'at Haqida Darslar 3-DARS
<unknown>
Bidʼat haqida.
إتقان الصنعة في تحقيق معنى البدعة
"Bid'atning ma'nosiga erishish uchun mahoratni o'zlashtirish" kitobidan.
Muallif:  Muhaddis, alloma Abdullah as Siddiq Gʻimoriy r.a. 
Voiz: Domla Muhammad.
Mavzu: "Kullu bidʼati fin nar" hadisidagi "Kullu" kalimasi haqida.
3-dars.
https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исломда аёллар ҳуқуқи

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг
MEHROB.UZ
https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир дирҳам юз минг дирҳамдан ўзиб кетди", деганларида, бир киши: "Эй Аллоҳнинг Расули, бу қандай бўлди?" деб айтди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир кишининг кўп мол-мулки бор эди. У ўша мулкидан юз минг дирҳам садақа қилди. Бошқа бир кишининг икки дирҳамидан бошқа пули йўқ эди. Ўша маблағидан бир дирҳамини олиб садақа қилди", дедилар. Ибн Ҳиббон ривояти.





Ехсон килмокчи булганлар учун карта ракмларимиз
Humo
9860010130802357
Mirgapparov Mirzohid


+99 899 825 85 00
+99 890 126 85 00


Каналга уланиш учун 👇👇👇
🌼https://t.me/Mirzohid_Domla 🌼