Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Барча гуноҳлари кечирилишини хоҳлайдиган кишиларга нозик маслаҳат"

Доктор Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий
https://t.me/Mirzohid_Domla
Қачон дуо қилувчи "Эй Аллоҳ (Аллоҳумма) сендан сўрайман!" деса, у ҳудди "Гўзал исмлар ва олий сифатлар эгаси Аллоҳдан Унинг исм ва сифатларини ўртага қўйиб сўрайман!" дегандек бўлади.

"Аллоҳумма" лафзининг сўнгидаги "م - мим" ҳарфи мурожаатдаги кўпликни ифодалайди, гўёки дуо қилувчи Аллоҳдан Унинг барча исм ва сифатларини ўртага қўйиб сўрайди.

Саид ибн Али ибн Ваҳф ал-Қаҳтоний "Аллоҳнинг гўзал исмларининг Китоб ва суннат асосидаги шарҳи"

@Mirzohid_Domla
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
57. АЛ-ҲАМИЙД
🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.
https://t.me/Mirzohid_Domla
Mujadila
058.
#Bir_kunda_bitta_oyat_Mujodala
(Mujodala -56 )
22 оятдан иборат

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
https://t.me/Mirzohid_Domla
.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞.
10.03.2021y. 26 Rajab 1442
Chorshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!

05:26 TONG

06:10 BOMDOD

06:43 QUYOSH

12:38 PESHIN

16:38 ASR

18:26 SHOM

19:39 XUFTON

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹☘️

Бахтни қидирмайдилар уни яратадилар.
Демак ўзингиз истаган бахтни фақат ўзингизгина ярата оласиз. Уни ўзгадан кутманг.

Бугун сизга бахт олиб келадиган яна бир тонг отди. Кунингиз хайрли бўлсин🌱

Энг тезкор хабар ва янгиликлар фақат бизда
Каналимизга обуна бўлинг
👇👇👇
https://t.me/Mirzohid_Domla
Бола тўйгунича ОНАСИни эмади. Тишлари билан озорлар беради. Онанинг суякларида калций камайиб, мўртлашади. Улғайгунича боласини кўз қорачиғидек авайлайди. Бу дунёдан ўтгунича ташвишини қилади. Доим ундан ХАВОТИР олади. Жонини сўраса, беришга тайёр бўлади...

Баъзи фарзандлар улғайиб ЭРКАК бўлганида, олий талим муассасасини битириб оладида оёқларини чалиштириб, ўтирволиб, -«Аёл зоти - калта фаҳм....!»- дейди...

Эҳ ақлли..! Қандай қилиб бунақа ақлга, нималар эвазига эришганнингни ҳеч ўзингдан сўраб кўрганмисан..?

Сен ўша ақли ноқиснинг жонидан - жон, қонидан - қон, танасидан озуқа олиб шу даражага етмадингми..?!
Аёл зотини калта фаҳм дейишингдан олдин, онаи зорингни СЕН сабаб чеккан машаққатларини эсла!
Ахир у - она...

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Барданкўл жоме масжиди вакиллари Тошкент тумани «Кўктерак» жоме масжиди имом ноиби Абдуносир қорининг опаси вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумани Ўз мағфиратига олсин! Охиратларини обод, жойларини жаннатдан қилсин! Барча яқинларига сабру жамил ато қилиб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#ҳалол_ҳаром

🗯 ЭРКАК ВА АЁЛНИНГ ДЎСТ БЎЛИШИ

Бир қиз бола йигит билан (улар севишмаган бўлса) тўғри маънода дўстлашиши ёки бирга дарс тайёрлаши мумкинми?

Шариатимизда номаҳрам эркак ва аёл хилватда ёлғиз қолишлари жоиз эмас. Уларнинг ёлғиз қолиши аксар ҳолатда катта гуноҳларга сабаб бўлгани учун бу ёмонлик эшиги Аллоҳ таоло ва Расул алайҳиссалом томонидан беркитилган. Бу ўринда улар яхши маънода дўстлашганми ё севишганми, дарс қиладиларми ё ишлайдиларми аҳамияти йўқ.
Қуръон ва суннатда зинодан нафақат қайтарилган, балки унга яқин йўламасликка даъват қилинган. Аллоҳ таоло зино ҳақида Қуръони каримда шундай дейди:

وَلَا تَقْرَبُوا الزِّنَا إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاءَ سَبِيلًا
яъни: “Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир” (Исро сураси, 32-оят).

Зино – катта гуноҳ, унга олиб борувчи амаллар ҳам гуноҳ ҳисобланади. Номаҳрам эркак ва аёлнинг ёлғиз қолиши зинога ташланган биринчи қадамдир.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида шундай деганлар:

" لا يخلون رجل بامرأة إلا كان ثالثهما الشيطان " (رواه الامام الترمذي عن عمر رضي الله عنه)

яъни: “Ҳаргиз эркак киши бегона аёл билан ёлғиз қолмасин. Акс ҳолда учинчилари шайтон бўлади” (Имом Термизий ривоятлари) Шайтон у иккиси зинога қўл урмагунча тиниб-тинчимайди, васвасада давом этади.

Бошқа ҳадиси шарифда айтилади:

"لاَ تَلِجُوا عَلَى الْمغيبَاتِ. فَإِنّ الشّيْطَانَ يَجْرِي مِنْ أحَدِكُمْ مَجْرَى الدّمِ"(رواه الامام الترمذي عنْ جَابِرٍ)

яъни: “Эри йўқ аёлларнинг ёнига кирманглар. Чунки шайтон (ҳар) бирингизнинг қон томирида юради...” (Имом Термизий ривоятлари).

Эътибор бериб қаралса, номаҳрам эркак ва аёллар ўртасидаги фаҳш ишлар, гуноҳ ва хиёнатлар ёлғиз қолишдан бошланади.

Умумий маънода динимизда мўмин-мусулмонлар ўртасидаги дўстлик, ўзаро муҳаббат мақталади, тарғиб қилинади. Аллоҳ таоло мўминларни Қуръони каримда “ихва” яъни, ака-укалар деб атаган. Ҳатто дунёда бир-бирини Аллоҳ йўлида яхши кўрган дўстлар Қиёмат куни соя йўқ пайтда Аршнинг соясида бўлишлари ҳадисларда таъкидланган. Бу ердаги дин қардошлиги эркагу аёлни ўз ичига олади. Аёллар мўминларга диндош опа-сингил ҳисобланадилар. Уларга динимиз белгилаб берган чегарада муомала қилишимиз айни муддаодир.

Энди номаҳрам эркак ва аёл яқин дўст бўлишларига келсак, бунинг энг маъқул ечими никоҳдир. Никоҳдан кейин уларнинг ўзаро дўстликлари, муҳаббатлари ибодатга айланади, улуғ савоб бўлади. Бу Аллоҳ таолонинг ислом умматига берган имтиёзи ва ундан фойдаланиш керак.

Лекин никоҳсиз бундай дўстликнинг охири яхшиликка олиб келмайди, албатта. Чунки бундай “дўстлик” кўпинча зинога олиб келади, натижада никоҳсиз фарзандлар дунёга келади. Бундай фарзандлар аксар ҳолларда туғилмасдан “ўлдирилади” ёки чекка жойларга, ахлатхоналарга ташлаб кетилади. Гуноҳ устига гуноҳ, разолат устига разолат бўлади.
Бошқа томондан, қайси бир эркак, синглиси ёки хотинини яқин эркак “дўсти” бўлишига, улар хилватда ёлғиз қолишига рози бўлади?! Қайси эркакни синглиси ё хотини “самимий дўсти” билан ёлғиз қолгани, уларнинг “қалби тоза” экани тинчлантира олади!? Бундай “дўстлик” оқибатида қанча қанча қизлар ҳали турмуш қурмасдан бир умрга бадном бўлаётгани, туппа-тузук оилалар бузилиб кетаётгани инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.

Бу мавзуда тўғри ечим шуки, ҳавои-нафсимизни қўйиб, ҳақ йўлга эргашиш лозим, зеро Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

قُلْنَا اهْبِطُوا مِنْهَا جَمِيعًا فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ مِنِّي هُدًى فَمَنْ تَبِعَ هُدَايَ فَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ

яъни: “...Бас, сизларга Мендан ҳидоят келганда, ҳидоятимга эргашганларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмайдилар” (Бақара сураси, 38-оят).
Юқоридаги маълумотлардан шариатда эркак-аёл умуман гаплашиши мумкин эмас, деган хулоса чиқмайди. Динимизда номаҳрам эркак ва аёллар ўртасидаги муносабатлар: ҳужжатларни расмийлаштириш, савдо, ижара, қарз олди-бердиси, таълим бериш, даволаниш ва шу каби ишларда, зарурат миқдорича гаплашишга рухсат берилган. Валлоҳу аълам.

©
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#ҳалол_ҳаром

🗯 АРОҚ ИЧГАН ОДАМ НАМОЗИ

Ассалому алайкум мени эрим хар куни ароқ ичиб келиб, эрталаб туриб фақат бомдодни ўқийди. Шу тўғрими ёки мумкинми?

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Ароқ ичишлиги ҳаром. Бомдод эса фарз. Қиёматда Аллоҳнинг ҳузурида инсон иккиси учун ҳам алоҳида сўралади. Аллоҳ сизга сабр, эрингизга ҳидоят ато қилсин.

✍️
УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@imomiazamhanafiiy
https://t.me/imomiazamxanafiy

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙112-сура Ихлос

🗞Шайх Алижон қори
бугунги кунда дунёнинг кўплаб қироат илми уламолари
томонидан эътироф этилган забардаст қорилардан биридир.

⚡️🌷🍃АБУ ҲАНИФА. UZ 🍃🌷⚡️👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
Bolajonlar uchun Asmaul Husna
(5 tadan yodlatish uchun mahsus)

🌹1.ALLOH
2.AR-ROHMAN
3.AR-ROHIYM
4.AL-MALIK
5.AL-QUDDUS
https://t.me/Rohmanga_oshiqlar/15763

🌹6.AS-SALAM
7.AL-MU'MIN
8.AL-MUHAYMIN
9.AL-AZIZ
10.AL-JABBAR
https://t.me/Rohmanga_oshiqlar/15764

🌹11.AL-MUTAKABBIR
12.AL-XOLIQ
13.AL-BAARI'
14.AL-MUSOVVIR
15.AL-G'OFFAR
https://t.me/Rohmanga_oshiqlar/15765

🌹16.AL-QOHHAR
17.AL-VAHHAB
18.AR-ROZZAQ
19.AL-FATTAH
20.AL-ALIYM
https://t.me/Rohmanga_oshiqlar/15766

🌹21.AL-QOBID
22.AL-BAASIT
23.AL-XOOFID
24.AR-ROOFI'
25.AL-MUI'ZZ
https://t.me/Rohmanga_oshiqlar/15767

🌹26.AL-MUZILL
27.AS-SAMI'
28.AL-BASIYR
29.AL-HAKAM
30.AL-ADL
https://t.me/Rohmanga_oshiqlar/15768

🌹31.AL-LATIYF
32.AL-XOBIYR
33.AL-HALIYM
34.AL-AZIYM
35.AL-GʻOFUUR
https://t.me/Rohmanga_oshiqlar/15769
🌹36.ASH-SHAKUUR
37.AL-ALIY
38.AL-KABIYR
39.AL-HAFIYZ
40.AL-MUQIYT
https://t.me/Rohmanga_oshiqlar/15921

🌹41.AL-HASIYB
42.AL-JALIYL
43.AL-KARIYM
44.AR-ROQIYB
45.AL-MUJIYB
https://t.me/Rohmanga_oshiqlar/16080

🌹46.AL-VAASI
47.AL-HAKIYM
48.AL-VADUUD
49.AL-MAJIYD
50.AL-BAAIS
https://t.me/Rohmanga_oshiqlar/16081

🌹51.ASH - SHAHIYD
52.AL-HAQQ
53.AL-VAKIYL
54.AL-QOVIY
55.AL-MATIYN
https://t.me/Rohmanga_oshiqlar/16297

🌹56.AL-VALIY
57.AL-HAMIYD
58.AL-MUHSIY
59.AL-MUBDI'
60.AL-MUI'YD
https://t.me/Rohmanga_oshiqlar/16478

🌹61.AL-MUHYI
62.AL-MUMIYT
63.AL-HAYY
64.AL-QOYYUUM
65.AL-VAAJID
https://t.me/Rohmanga_oshiqlar/16735

🌹66.AL-MAAJID
67.AL-VAAHID
68. AS - SOMAD
69.AL-QOODIR
70.AL-MUQTADIR
https://t.me/Rohmanga_oshiqlar/16736

🌹71.AL-MUQODDIM
72.AL-MUAXXIR
73. AL - AVVAL
74.AL-AAXIR
75. AZ -ZOOHIR
https://t.me/Rohmanga_oshiqlar/17013

🌹76.AL-BATIN
77.AL-VAALIY
78. AL - MUTA'ALIY
79.AL-BARR
80. AT -TAVVAAB
https://t.me/Rohmanga_oshiqlar/17303

🌹81.AL-MUNTAQIM
82.AL-AFUVV
83. AR - ROUUF
84.MALIKUL MULK
85. ZUL JALAALI VAL IKROOM
https://t.me/Rohmanga_oshiqlar/17347

•●══••●۩۞۩●••══●•
https://youtube.com/channel/UCZjWR8P_tvKFFjPw0cjpFbw
ҲАЁТНИНГ 10 ОЛТИН ҚОИДАСИ

1. Қўнғироқ қилишга ваъда бердингизми, албатта, бажаринг!

2. Кечикяпсизми? Бу ҳақида огоҳлантиришни унутманг.

3. Ўзгаларнинг орзусини кулгу қилиш ярамайди!

4. Сизга хоинлик қилган одамлар даврасига асло қайтманг!

5. Доимо ота-онангиз дуосини олишга ошиқинг.

6. Ширинсўз бўлинг! Ишонинг, бу атрофдагилардан кўра, cизга кўпроқ фойда олиб келади.

7. Ўз хатоларингизни тан олишни ўрганинг.

8. Шикоят қилиш одатини тарк этинг.

9. Ҳаттоки энг жиддий келишмовчилик юзага келганда ҳам қаршингиздаги инсоннинг нозик томонига зарба берманг.

10. Фақат рост гапиринг! Агар рост гапиришнинг иложи бўлмаса, ёлғон гапирманг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Исро ва меърож воқеаси нубувватнинг нечанчи йили бўлган эди?
Anonymous Quiz
30%
Ўн иккинчи йили
27%
Ўн учинчи йили
14%
Ўн тўртинчи йили
30%
Энди билиб оламан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт синовлари худди ёмғир кабидур

Ёмғир ёға бошлаганда ўзингизни панага олиб қочасиз. Ёмғир ёғаверади... Сиз ўзингизни панага олиб қочишдан чарчайсиз... Ёмғир янада кучли ёғаверади...
.... сиз ёмғир тинишини кутишдан чарчайсиз. Энди сизга барибир. Ёмғир ёғса ҳам... Сиз ивиб кетишдан қурқмай ёмғир остида юра бошлайсиз..
.... аслида сизни ивимаган жойингиз қолмади. Энди ёмғирдан қурқмайсиз... Мағрур кета бошлайсиз...
.... бироқ ёмғирни ўзи тиниб қолади...
.... ёмғир тинишини кутиб яшаганлар умрини кутиш билан ўтказиб юборадилар..

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Surah Ash Shura (الشّورى), verses: 28

وَهُوَ ٱلَّذِى يُنَزِّلُ ٱلْغَيْثَ مِنۢ بَعْدِ مَا قَنَطُوا۟ وَيَنشُرُ رَحْمَتَهُۥ وَهُوَ ٱلْوَلِىُّ ٱلْحَمِيدُ

У зот (одамлар) ноумид бўлганларидан кейин ёмғирни нозил қилур ва Ўз раҳматини таратур. У валий ва мақталган зотдир

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ ﷺ: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

✍🏻«Сунани Абу Довуд»
•┈┈•❀•┈┈•✿•┈┈•❀•┈┈•

Агар ёмғир сокин бўлса, ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам енгил тортиб қолар эдилар, ёмғир остига чиқиб, кўкракларини очардилар. Шу тарзда ёмғир олиб келаётган раҳматдан баҳраманд бўлардилар. Бунинг сабаби ҳақида сўралганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ёмғир ҳозиргина Роббимнинг ҳузуридан (даргоҳидан) келди», деб жавоб берардилар

✍🏼«Саҳиҳи Муслим»
•┈┈•❀•┈┈•✿•┈┈•❀•┈┈•

Shams solih

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Forwarded from Имом Аъзам Ҳанафий (канал) (محمد الشاكر)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#соғинч

🗯 ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ РОҲИМАҲУЛЛОҲНИ ДАФН ЭТИЛГАН КУН

Устозим Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг 6 йил олдин 11-Март кунда охират сафарига кузатган эдик.
Аллоҳ таъоло Ўз фазли роҳматига олиб охиратларини обод қилсин. Жуда соғиндим 😔

محمد الشاكر.

ШОГИРДЛАРИ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА

бўлинг ва дўстларингизга улашинг↙️

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@imomiazamhanafiiy
https://t.me/imomiazamxanafiy

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқишни битирган талаба, диплом олиш маросимида минбарга онаси билан чиқишни ва хурсандчилигини онаси билан баҳам кўришни истади. Ташкилотчилардан бири эса бу мумкин эмас деб онасини пастга тушишини айтади.
Ўғил эса... 👏🏼

💐💐💐💐💐💐

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Бошқалар ухлаётганда, сен ўқи, ишла.
Бошқалар дангасалик қилаётганда, сен ғайратингни кўрсат.
Бошқалар таслим бўлганда, сен кураш.
Бошқалар кўнгилхушлик қилаётганда сен мақсадинг сари дадил қадам бос.

Шунда бошқалар қандай қилиб муваффақиятга эришганингни тушунмай ҳайрон бўлиб туришганида, сен кейинги режаларингни тузаётган бўласан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Eslating zero eslatma mominlarga manfat keltirur 51:55
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•