Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Бир киши бир яхши амал қилсаю, одамлар уни шу иши учун мақтов айтишса, нима дейсиз?» дейишди. У зот: «У мўминнинг бу дунёдаги хушхабаридир», дедилар».
Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: Бу дунёдаги мақтов охиратдаги савобдан дарак берувчи, дейилмоқчи. Албатта бу мақтов ғурур ва такаббурликка олиб бормаслиги лозим.

@arabicuz
@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Савол_жавоблар

Савол
: Чилла сақлаш:

Ⓜ️анба: @Abu_Izzatullah

⚡️Бугун Аллоҳ розилиги учун нима қилдингиз?⚡️

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг !♻️
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
⤵️ Каналга уланиш ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA.
​​ТАЯММУМ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

• Таяммум - қасд қилиш маъносида бўлиб, икки қўлни пок ерга уриб юз ва қўлларни маш қилишдан иборат амалдир.

• Таяммум фиқҳ китобларида баён қилинган муаййан ҳоллардагина мумкин. Таяммум қилиш жоиз бўлган ҳолда аввало таяммум қилиб намоз ўқимоқни ният қилади. Чунки ният таяммумнинг фарзидир.

• Енгларни тирсакдан ўтказиб шимаради. Кейин икки қўлни пок ерга (ёки унинг жинсидан бўлган нарсага) уриб, кўтарилган ғуборга қўл бармоқларини очиб бир лаҳза тутиб олади. Ва юзнинг таҳоратда ювилиши зарур бўлган қисмига суртилади.

• Сўнг қўлларни мазкур тарзда яна бир бор пок ерга уриб, ҳар икки қўлнинг бош ва кўрсаткич бармоқларидан бошқаларини алоҳида-алоҳида бирлаштиради.

• Ўнг қўлнинг бирлаштирилган уч бармоғи орқасини чап қўлнинг шу ҳолдаги уч бармоғи ичига қўяди. (Бунда ўнг қўл бармоқ учлари сиртда қолмаслиги керак.) Ва чап қўлнинг бош ва кўрсаткич бармоқларини теккизмай, чап қўл кафт ва бошқа бармоқлари ила ўнг қўл тирсак ортигача маш (сийпаш) қилади.

• Сўнг чап қўлнинг бош ва кўрсаткич бармоғи билан ўнг қўл билагининг маш қилинмаган қисмини қучоқлатиб ўнг қўл бармоқлари учигача маш қилади.

• Сўнгра худди шу тарзда чап қўлнинг уч бармоғи орқаси ўнг қўлнинг уч бармоғи ичига қўйилади ва ўнг қўл ҳам тирсаги билан мазкур тартибда маш қилинади.

• Таҳоратни синдирган нарсалар, сувни кўриш ва унинг истеъмолига қодир бўлишликтаяммумни синдиради.
.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞.
01.03.2021y. 17 Rajab 1442
Dushanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!

05:42 TONG Saharlik tugashi.

06:10 BOMDOD

06:57 QUYOSH

12:40 PESHIN

16:30 ASR

18:15 SHOM Iftorlik vaqti.

19:29 XUFTON

@mirzohid_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐

Янги кун ҳам бошланди. Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.

🌹Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌹Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌹Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌹Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌹Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌹Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌹Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌹Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

🌹💐🌞XАЙРЛИ TOH!😊💐🌹

☝️ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

🌟 @Mirzohid_Domla 🌟
Дарахт вoқеаси.

Бир одамнинг тўртта ўғли бор эди. Шошилиб қарор чиқармаслик, фикрлар юзаки бўлиб қолмаслик борасида ҳаётий дарс ўргатиш учун ота уларни узоқ водийда жойлашган катта дарахтни кўриб келишга юборди.
Тўнғич ўғил қиш фаслида, иккинчиси баҳорда, учинчи ўғил ёзда, кенжа эса кузда борди. Барчалари дарахтни кўриб келишгач, оталари улардан "Қани, ҳар бирингиз кўрган дарахтингизни бирма-бир шарҳлаб берингчи” деди.

Тўнғич ўғил "Дарахт жуда ҳунук ва қуриган экан”, деди. Кейингиси "Дарахт ям-яшил баргли экан” деди. Учинчиси "Дарахт хушбўй гуллар билан қопланган экан” деди. Кенжа эса "Дарахтнинг мевалари кўп экан” деди.

Буларни эшитган ота "Ҳар бирингиз тўғри гапирдингиз. Чунки сизлар турли фаслларда бордингиз. Аммо шуни билингларки, битта дарахтга бир фаслнинг ўзи билан ҳукм чиқармаслик керак. Агар қишдаги кўринишига суяниб, "Дарахт фақат қуруқ” десангиз, унинг баҳордаги яшиллигини, ёздаги гўзаллигини, куздаги ширин меваларини инкор қилган бўлиб қоласиз.

"Худди шунингдек, бир шахс ҳақида ҳам битта вазиятдан, битта бурчакдан туриб, биргина одамнинг гапи билан ҳукм чиқарманглар. Унинг ҳамма томонини ўрганиб чиқиб, кейин хулоса чиқаринглар”, - деди ота.

psixologikbilimlar
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДИНГА МАЖБУРЛАШ

@Fotihauz 8139-савол

Ассалому алайкум! Бир кишининг гапидан сўнг васваса пайдо бўлди. Агар динга мажбурлаш бўлмаса, унда нега Ислом халифалари бошқа мамлакатларни босиб олишган ва исломга киришга шарт қўйишган?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Босиб олишмаган. Динга чақиришган, ўшалар чақирганлари учун сиз билан биз ҳам мусулмон бўлиб, абадий дўзахда қолишдан ин шаа Аллоҳ қутилиб ўтирибмиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати



•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Саида Мирзиёева: «Илм олишга интилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир»!

Саида Мирзиёева маърузасини Аллоҳнинг каломи – «Мужодала» сурасининг 11-ояти билан бошлаб, уни илмга тарғиб этувчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари билан якунлади. Ушбу маъруза ёшларни илмга тарғиб этиш, уларни билим олишга илҳомлантириш асосий планга олиб чиқилиши билан эътиборга молик

Батафсил: https://azon.uz/content/views/37123

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER1go61S5CTyWoStQ
САФДАГИ БЎШ ҚОЛГАН ЖОЙЛАРНИ ТЎЛДИРИШ

Жамоат намозида сафни текис қилиш ва бўш қолган жойларни тўлдириш фазилатлари ҳақида кўплаб ҳадислар келган.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким сафни уласа, Аллоҳ уни (Ўзига) яқин қилади ва ким сафни узса, Аллоҳ азза ва жалла уни (Ўзидан) йироқ қилади», дедилар.
Насоий ривояти.
Абу Жуҳайфадан қилинган ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким сафни тўлдирса, Аллоҳ таоло уни мағфират қилади».
Умумий ҳолатда, имомнинг ўнг томонида туришнинг ажри зиёдадир. Лекин имомнинг ўнг томони тўлиб кетиб, чап томон бўшаб қолса, бундай вазиятда чап томонга ўтиб намоз ўқишнинг ажри икки баробар бўлиши ҳақида ҳам ҳадислар ворид бўлган.

"Енгил амаллар" китобидан.
Каналга уланиш:👇
https://t.me/Mirzohid_Domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миср таасуротлари.

Мухаммад Одил Хамид ва Аброр Мухтор Алий.


https://t.me/joinchat/AAAAAFNCL2cbf58Xwe1odw
#дуо

🗯СУМАЛАК ВА ДУО

Ассалому алайкум! Хадемай Наврўзи айём байрами келиб қолади. Ёшликда кўп эшитганман шу Наврўзда пишган 7 хил сумалакни (яъни бошқа бошқа жойлардан келган) еб чин дилдан ният қилсанг албатта амалга ошади ва яна сумалак пишаётган қозонни кавлаб дардларингни айсанг ишларинг енгил бўлиб дардларинг арийди дейилган гапларни кўп эшитганман. Шу гаплар канчалик тўғри? Ўқишга киришга таергарлик кўряпман хар гал намоз ўқиганимда Худойимдан илмимни зиёда қилишини имтихонда ўзим биладиган осон саволлар тушишини сўрайман. Аллоҳим шуларни эшитиб мени қўллаб қувватлаб туриши учун мунтазам қайси дуони ўқисам бўлади?

Ва алайкум ассалом! Наврўзнинг ҳам сумалакни ковлаб дуо қилишни ҳам Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мусулмонлар дуо ўқишга эмас Аллоҳдан сўрашга буюрилганлар. Тўғри Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган сўзлар билан сўрашда баракот бор. Лекин уни ўзини ўқиб қўявериш мақсад эмас.

عَنْ وَرَّادٍ مَوْلَى الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَتَبَ الْمُغِيرَةُ إِلَى مُعَاوِيَةَ إنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا فَرَغَ مِنَ صَلَاتِهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللَّهُمَّ لَا مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ، وَلَا مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ، وَلَا يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ

Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳунинг мавлолари Варрод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Муғийра Муовияга:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларидан фориғ бўлиб, салом берсалар:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр. Аллоҳумма ла манеъа лима аътойта ва ла муътия лима манаъта ва ла янфаъу зал жадди минкал жадду», дер эканлар», деб хат ёзди».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир. Ҳамд Уникидир. У ҳар бир нарсага қодирдир. Аллоҳим, Сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Сендан бўлган иқобни қайтарувчи йўқ».
Кўпчилик кишилар ушбу набавий дуони ёдлаб олиб, ўқиб юрадилар. Билмаганлар уни ёдлаб олсалар, яхши бўлади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Аллоҳдан ўзга берадиган Зот йўқ. Аллоҳдан сўрашга сумалакни ҳеч қандай алоқаси йўқ. У гап сумалаксираб қолган кампирларни гапи. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning xodimlari Anas ibn Molik roziyallohu anhu aytganlarki: «Uylarning yaxshisi unda yetim bo‘lib, unga yaxshilik qilinadigan uydir. Uylarning yomoni unda yetim bo‘lib, unga yomonlik qilinadigan uydir. Alloh taologa bandalarining eng suyuklisi yetim yoki bevaga yaxshilik qilgan kishidir».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ЎН ХИЛ СЎЗ ФАРЗАНДЛАР РУҲИЯТИНИ БАРБОД ҚИЛАДИ:💔

💔1. “Эшак, ит, ҳайвон”
, деб сўкиш.

💔2 “Бадбахт, каззоб, ярамас, семиз, букри, ҳароми”....., деб хорлаш.

💔3. Бошқаларга солиштириш фарзандни ўзида камчиликни ҳис қилдириб, ўзига бўлган ишончни йўққа чиқаради.

💔4. “Сен ҳеч нарсани тушунмайсан, жим бўл, эй иблис, сендан ҳеч қандай фойда йўқ,” деб фарзандни барбод қилиш.

💔5. “Бошингни ёраман, қонингни ичаман, сўяман,” деб хатокорлик билан таҳдид қилиш.

💔6. Қаноатлантирмасдан ман қилавериш. Доим "йўқ, йўқ, йўқ", деб истакларини рад қилиб, сабабини тушунтирмаслик.

💔7. “Аллоҳ жонингни олсин, кошки ўлиб қолсанг, лаънати,” каби сўзлар билан қарғаш.

💔8. Фарзандни сирлари ва айбларини бошқалар олдида очиб ташлаш.

💔9. Муайян бир ишни бажарсанг сени яхши кўраман, буни қилиб қўйганинг учун сени яхши кўрмайман, мана буни есанг ёки ютсанг ёки дарс тайёрласанг сени яхши кўраман, деб яхши кўришни шарт қилиб қўйиш.

💔10. “Эркак киши йиғламайди, жим бўл, ҳали сен гапиришга кичиксан, бу бола мени жинни қилди, мени унга кучим етмаяпти, Аллоҳ дўзахга ташлаб жазойингни берсин,” каби хато сўзларни ишлатиш.
Бу каби сўзларни асло ишлата кўрманг !!!

💐💕Ушбу ибораларни эслаб, ҳар куни болангизга айтинг!💕💐👍

Барчамиз фарзандларимиз соғлом, бахтли, ақлли ва кучли бўлишларини орзу қиламиз.

Орзуларимизни рўёбга чиқариш учун қиладиган энг оддий нарса буни ҳар куни айтишдир:

1.💞 «Раҳмат!» Ҳатто энг кичигига ҳам миннатдорчилик билдиринг: ўйинчоқлар жойига қўйилгани, ювилган пиёла учун ва шунингдек, «сенинг борлигинг, ёнимда эканлигинг учун раҳмат» денг.

2.💕 «Сиз гўзалсиз.» «Сен ҳамма нарсани аъло даражада бажаряпсан!», «Aжойиб тарзда айтдинг!», «Туғилишинг билан ҳаётим янада яхши бўлди!» – бу барча иборалар бола қалбига таъсир қилиш учун самимий айтилиши керак.

3.💞 «Мен сен билан яхшиман»

У билан ўзингизни қанчалик яхши ҳис қилаётганингиз ҳақида доимо гапиринг: қувноқ, қулай, илиқ ва ҳоказо: «Фақат сен мени шунақа кайфиятимни кўтара оласан!», «Фақатгина бир сўз билан мени хурсанд қила оласан!», «Фақат ёнингда мен жуда бахтлиман! »

Ўзингизнинг болангизни мақташдан хурсанд бўлинг, чунки у сизнинг аксингиз.

4.💕 «Ҳа, сан ҳақсан.» Бола учун бу сўзларни яқинларидан эшитиш жуда муҳимдир. Ўзига бўлган ишончни ошириш учун у сиз учун ўз аҳамиятини ҳис қилиши керак, сиз билан бир хил даражада бўлиши керак.

5.💞 «Мен сени яхши кўраман!» Ушбу ибора болангизнинг ҳаётидаги энг муҳимларидан биридир. Иложи борича тез-тез айтинг!

Кўриб турганингиздек, бу иборалар жуда оддий ва уларни ҳар куни такрорлаш сиз учун қийин бўлмайди. Aммо бу сўзларни бола қанчалик тез-тез эшитса, келажаги ҳам шундай бўлади. Севинг, қадрланг, мақтанг, болаларни рағбатлантиринг, шунда улар сиз ва биздан кўра доно ва яхшироқ бўлади! Улар бу дунёни янада гўзал ва бахтли қилишади!
❤️💚💖💙🤎💛💝

⚡️●▬▬▬ஜ۩💎 БУ ҲАНИФА. UZ 💎۩ஜ▬▬▬●⚡️
Бугун Аллоҳ розилиги учун нима қилдингиз?


https://t.me/Mirzohid_Domla
Қуръон тиловатини энди бошлаганингизда телефонингиз жиринглаб қолади...
– Икки ракат намоз ўқишни ният қилганингизда ижтимоий тармоқдаги манзилингизга хабар келиб қолади...
– Энди китоб мутолаа қиламан деб турганингизда дўстингиз бирор мавзуни очиб қолади...
– Бирор яхшиликни амалга оширмоқчи бўлсангиз, уни тўхтатувчи бирор ҳодиса юз бериб қолади...

Ибн Қоййим бу ҳақда шундай дейди:
“Қачонки банда ибодатни адо этишга юзланса, Аллоҳ таоло унинг ростгўйлигини аниқлаш мақсадида савориф - чалғитувчини юборади. Агар банда унга қарши курашиб, сабр қилса ва у амални бажаришда мустаҳкам турса, ҳалиги чалғитувчи тоатга ёрдам берувчига айланади.
Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Бизнинг (Йўлимиз)да жиҳод (жидду-жаҳд) қилган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз", деб айтган. (Анкабут сураси, 69-оят)”.

@arabicuz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#эркакларга.

Хозирги кунда кўпчилик аёллар чет давлатларида балки ҳалол, балки шариатга зид бўлган ишларда ишлаб, фарзанд боқиб, рўзғор тебратади. Шу ўринда бир савол туғилади. Бу аёлни мусофирчиликда юришига нима мажбур қиляпти.
Қайсидир аёлни эри ўлган, етим болалар билан қолган. Қайсидир аёл турмушдан ажраган ишлашга мажбур. Яна қайсидир аёлни эри ишламай уйда хотинини қўлига қараб ётадиган "Альфонс". Баъзи аёллар бўлса эрини топганига қаноат қилмасдан, нафсини қулига айланган, бойликка ружу қўйган. Лекин хозир мажбурликдан рўзғор қилиш учун мусофирда ёки бозорларда оғир шароитда ишлаётган аёлларни махрамларига мурожаат қилмоқчиман.

Эй ўзини эркак хисоблаб юрган шу аёлни отаси, акаси, укаси, ўғли, амаки, тоғалар, агар тирик бўлса эрлар: Бу аёл сизни аҳлингиз. Бу аёлни эҳтиёжлари сизни зиммангизда. Бу аёлни қизғонмаганингиз учун хаммангиз" Даюс" мақомини оласизлар. Хой пулдор ака укалар... Опа-синглингиз сизга омонат. Эри йўқ бўлса, ўлган бўлса, сиз тириксизку. Наҳот хотинингиз ва қизларингиз олдидаги бурчингиз, опа-синглингиз олдида ҳам бирдек эканини билмайсизми. Сиз Аллоҳ олдида улар учун ҳам жавобгарсиз.

Ризқ Аллоҳдан. Опа-синглимга рўзғор қилсам, фарзандларим камроқ ейди десангиз адашасиз. Ниятингиз пок, ҳолис бўлса, хаммаси учун етади. Уларни ёлғизлатиб қўйманг. Даюслик фақат хотинингизни қизғонмаслигингиз билан эмас. Бу рўйхатга опа-сингиллар ҳам баробар киради.
Кўп қйналган аёлларни ака-укалари қаср уйларда яшаб, қимматбаҳо машиналарда юришади. Опа-сингил бўлса қарздорликдан боши чиқмай ночор яшайди. Бу хақиқат, атрофимизда бунақалар борлиги бизни афсуслантиради.



@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Харомдан тавба қилинг биродар

🎙 Устоз Мирзоҳид домла

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
https://t.me/Mirzohid_Domla
Муаллима бошланғич синфда ўқувчи қизчага уйга вазифа қилиб "Баҳор фаслининг расмини чизиб келишни" амр этди.
Қизча Мусҳафнинг расмини чизиб келди.
Муаллима: Бу нима?, деб сўради. Қизалоқ: Бу Қуръони Карим, онам менга доим "Қуръон мўминнинг баҳоридир", ― деб ўргатар эди, ― деб жавоб берди.

@Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hech shunday duo qilganmisiz? 🤲

Albatta yaqinlaringizga ibrat uchun tarqating!

@Mirzohid_Domla
.۞ بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم ۞.
02.03.2021y. 18 Rajab 1442
Seshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!

05:40 TONG

06:10 BOMDOD

06:56 QUYOSH

12:40 PESHIN

16:31 ASR

18:16 SHOM

19:30 XUFTON

@Mirzohid_Domla