Бордонкул
196 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр.

(Маъноси: Шериги йўқ бўлмиш ягона Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ ҳақ маъбуд йўқ. Мулк ҳам, мақтов ҳам Уникидир. У барча нарсага қодирдир).

Ушбу улуғ зикрни кунда юз бор такрорлаган кишига нималар берилишини биласизми?
Такрорлаши бор-йўғи 10-12 дақиқани оладиган бу зикр орқали банда қуйидаги нарсаларга эришади:

1. Ўн нафар қулни озод қилганлик савоби берилади.
2. Юз яхшилик савоби ёзилади.
3. Қилган юз ёмонлиги ўчирилади.
4. Ўша куни кечгача шайтонга қарши қўрғонда бўлади.
5. Бирон киши бу зикрни айтган одамдан кўра афзал нарсани келтирган бўлмайди. Магар биров ундан ҳам кўпроқ айтган бўлса, у мустаснодир.

Қаранг, қанчадан-қанча савобдан маҳрум юрибмиз...

Бу улуғ зикр учун бу қадар юксак мукофотлар ваъда қилиниши унинг улуғ маъноларни ичига олганидан бўлса керак.
Банда буни айтиш орқали тавҳидни тараннум этиб, ширкдан бароатини (поклигини) эълон қилади. Кейин эгалик, хўжайинлик, мулк фақат Унга хослигини, барча мақтов ва олқишларга ёлғиз У зот лойиқлигини эътироф этади. Зикр охирида Аллоҳ таолонинг қудрати чексиз эканини билдириб, барча нарсага қодир эканини тан олади.

Банда бу зикрни такрорлар экан, мазкур маъноларни тафаккур қилиши ҳаётини шу маънолар асосида қуришга ёрдам беради, издан чиққан ерларини ислоҳ қилишга киришади ва албатта қалб хотиржамлигига эришади.

Аллоҳ таоло бизни тили зикрдан бўшамайдиган бандалардан қилсин.

Сайфуллоҳ Носир

https://t.me/mirzohid_domla
#Ибратли

ҲАЁТ САБОҒИ

Болалигимдан ота-онам билан яшардим. Ўшанда улардан ҳеч қачон ажралмайман, уларсиз бир он ҳам яшолмайман деб ўйлардим. Аммо бир кун келиб улар вафот этишди.
Кейин ака-укаларим билан яшадим. Улардан ҳам ажралмайман дердим, лекин улар оилали бўлишди ва ўз оилалари билан яшай бошлашди...
Мен ҳам уйландим. Қизлар, ўғиллар кўрдим, улардан ҳам айро яшолмайман дер ўйлардим. Улар ҳам оилали бўлиб, ўз йўлларига равона бўлишди.
Шунда билдимки, одам билан Парвардигоридан бошқа ҳеч ким абадий қолмас, Одамнинг Роббисига бўлган алоқадан бошқа барчаси узилиши мумкин экан.

Алий Тантовий
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
⤵️ Каналга уланиш ⤵️

https://t.me/mirzohid_domla
Forwarded from Isloh.uz
#уйда_қолинг

Ватаниздаги тинч ва осойишта ҳаётнинг қадрига етиш. Шу фаровон ва осуда ҳаётни янада мустаҳкам қилиш учун ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз даркор. Айниқса бу талимотни фарзандларимизнинг, набираларимизнинг қалбига мустаҳкам жойлаш, ҳам қонуний, ҳам шаръий вазифамиздир.
Барчамиз учун хозирги кунда энг яхши насиҳат, огоҳ бўлиш ва эҳтиёт бўлиш масаласи.
Уйда қолинг ва гуноҳларингизга тавба қилинг.

Аллоҳ таъоло Куръони каримда:

وَاللّهُ جَعَلَ لَكُم مِّن بُيُوتِكُمْ سَكَناً

Яъни: “Аллоҳ сизларга уйларингизни оромгоҳ қилди” дейди.
(Наҳл сураси, 80-оят)

Ватанимизга содиқ фарзанд бўлайлик.
Унинг қувончи барчамизнинг қувончимиз. Унинг ғами барчамизнинг ғамимиз. Унинг ташвиши ҳам сизу бизнинг ташвишимиз.
Биз шу ватанда туғилдик, ўлғайдик ва шу ерда ризқимизни едик.
У ризқни оқлайлик.

✍🏻Устоз Салоҳиддин домала

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
"Овқатимни есам, онам совға берардилар. Имтиҳондан ўтсам, отам тақдирлардилар.
Ўзингизга қилган яхшилигингиз учун дунёда фақат ота-онангизгина мукофотлайди".

@MubashshirAhmad
🌺🌱🌺🌱🌺🌱🌺🌱🌺🌱🌺
https://t.me/Mirzohid_Domla
🌺🌱🌺🌱🌺🌱🌺🌱🌺🌱🌺
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖАННАТГА ЭКИН ДАРАХТ ЭКИШ "СУБҲОНАЛЛОҲИ ВАЛ ҲАМДУ ЛИЛЛАҲИ..." КАЛИМАСИ ЭКАНИ ҲАҚИДА

Ибн Масъуддан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

"Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У менга: "Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, умматингга мендан салом йўлла ва уларга хабар бергинки, жаннатнинг тупроқлари хушбўй, сувлари шириндир. У бир текисликки, унга кўчат ўтқазиш "Субҳоналлоҳи вал 5ҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар"дир", деди" (Термизий ривояти).
👇👇👇
https://t.me/Mirzohid_Domla
.۞ بِسْــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِــــــــــــيم ۞.
12.08.2020y. 22.Zulhijja.1441y.
Chorshanba. Toshkent vaqti bilan.


04:02 TONG ( Saharlik tugashi )

04:45 BOMDOD

05:29 QUYOSH

12:33 PESHIN

17:23 ASR

19:28 SHOM ( Iftorlik vaqti )

20:52 XUFTON

@mirzohid_domla
#туш

ТУШ КЎРУВЧИЛАР ҲАҚИДА

УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@imomiazamhanafiiy

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий гуруҳ
(эркаклар учун)
@imomiazamxanafiy

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•

Аъзо бўлиш учун мана шу ҳаволани босинг:
@imomiazamxanafiy
@imomiazamxanafiy
https://t.me/joinchat/KJF5IFNfXI3KbP39CcmQGQ

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•
https://t.me/Mirzohid_Domla
Forwarded from Hilol Test
Nabiy sollalohu alayhi vasallam: «Kim pisand qilmay uch jumani tark etsa, Alloh …», dedilar. Hadisni to'ldiring

«Kifoya» 1-juz
Anonymous Quiz
17%
uning gunohlarini dengiz suvichalik ko'paytiradi
49%
uning qalbiga muhr bosadi
26%
uning 40 kunlik ibodatlarini qabul qilmaydi
8%
Endi bilib olaman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АЛЛОҲДАН_БОШҚАГА_ЖОНЛИҚ_СЎЙИШ_ҲАҚИДА

№-60

#Суннатуллоҳ_домла


🎙Жинларга, оталар, момоларга, улуғларнинг айни ўзига атаб жонлиқ сўйиб қон чиқариш ҳаром ва катта гуноҳ бўлади. Бундай ишдан мутлақ тийилиш лозим.
Жонлиқ фақатгина Аллоҳ учун сўйилади.

Ⓜ️анба:
@Abu_Izzatullah

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг !♻️
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
⤵️ Каналга уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
Жаҳл отига минган аёл билан сўз талашиш, бўрон кўтарилган пайтда газета ўқишга ўхшайди.

Анис Мансур

@MubashshirAhmad
https://t.me/Mirzohid_Domla
Ибратли ҳикоя: Биз йўлда учрашдик Азон эшитилди.
-Юр, жомеъга – дедим. – Бугун жумъа!
-Масжидга бормаслигимни биласан-ку, — деди.
-Биламан-у, аммо қачонгача бормайсан?!
-Нима десам экан, руҳим тўғри келмайди. Ҳали тайёр эмасман. Қолаверса, шимимнинг тиззалари титилиб, дазмоли бузилишидан ҳам қўрқаман… арзимайди…
Кулгим қистади.
-Ҳазиллашяпсанми?
-Ҳазил-пазили йўқ. Оқ кийимни яхши кўришимни, доғ туширмаслигимни биласан-ку!
Ҳақиқатан ҳам, шундай эди. У кўпинча оқ кийим киярди. Кийимлари доим дазмолланган, тоза, озода эди…
Орадан икки ой ўтиб, бехос, унинг жомеъ масжидида эканлигини эшитиб қолдим. Югурдим. Жомеъдаги номоз сафларининг энг олдида эди.
Секин-аста олдига яқинлашиб паст овозда:
-Қани, оғайни, сенга нима бўлди? Масжидга бормайман демаганмидинг? – деб сўрадим.
Ундан садо чиқмади. Чунки бошдан оёқ оппоқ кафанга ўранганча тобутда ётар, унинг учун жаноза намозларини ўқишларини кутар эди.

@mirzohid_domla
Маслаҳат беринг

Ассалому алайкум! Дугонам номидан ёзяпман. Биз университетда ўқиймиз. Ўқиб юрган пайтларимизда дугонам бир курсдошимиз билан бир-бирларига кўнгил қўйдилар. Дугонамнинг айтиши бўйича йигит унга кўп ваъдалар берган экан. Йигит қизни уйига чақирар экан. Улар кўп гуноҳ, беҳаё ишлар қилишибди, лекин зинога боришмаган экан. Ҳозир улар ажралиб кетган. Дугонам қилган ишларидан жуда пушаймон эканлигини йиғлаб айтиб берди. Ўқийдиган намози ҳам уни тўхтата олмаганини, шайтоннинг изнига осонгина тушиб қолганини айтиб бериб, жуда афсусланди. Астойдил тавба қилибди. Мен унга фарзанднинг гуноҳлари учун ҳам ота жавоб беришини айтдим. Агар дугонам астойдил тавба қилса ҳам, ота-онаси уни деб жазоланадими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Бир одамнинг гуноҳи учун бошқанинг жазоланиши шариатда йўқ. Қуръони каримда ҳар бир жон ўзи учун жавобгар бўлиши, бошқаларнинг гуноҳини олмаслиги ҳақида оятлар келган. Сиз бу гапни қаердан олиб гапирдингиз ўзи? Фақатгина ота-она фарзанд тарбиясига қасддан эътибор қилмаган бўлса, тарбия бермагани учун жавобгар бўлади. Қиз тавба қилиб, ўзини ислоҳ қилсин!

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб

@bintusodiq

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@imomiazamhanafiiy

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий гуруҳ
(эркаклар учун)
@imomiazamxanafiy
Аъзо бўлиш учун мана шу ҳаволани босинг:
@imomiazamxanafiy
@imomiazamxanafiy
https://t.me/joinchat/KJF5IFNfXI3KbP39CcmQGQ

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•
https://t.me/Mirzohid_Domla
Ким илм олиш йўлига тушса, Аллох унга жаннат йўлини осон килиб куяди.

https://t.me/Mirzohid_Domla
.۞ بِسْــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِــــــــــــيم ۞.
13.08.2020y. 23.Zulhijja.1441y.
Payshanba. Toshkent vaqti bilan.


04:05 TONG ( Saharlik tugashi )

04:50 BOMDOD

05:30 QUYOSH

12:33 PESHIN

17:22 ASR

19:26 SHOM ( Iftorlik vaqti )

20:50 XUFTON

@mirzohid_domla
Расман: 17 августдан ноисломий диний ибодатхоналар ҳам ўз фаолиятини бошлайди

📃Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан юртимиздаги барча диний ташкилотлар ўз фаолиятини давом эттиради.

Жумладан, республикадаги барча масжидлар, черковлар, синагога ва бошқа ибодат масканлари ўз фаолиятини бошлайди. Бунда карантин талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш талаб этилади.

Бу ҳақида Республика махсус комиссиясининг қарорида шундай дейилади: «Махсус комиссия қарори билан 17 августдан бошлаб диний ташкилотлар фаолиятига (ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда) рухсат берилади.
Бунда, диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилади».


❗️Муҳтарам юртдошлар, мазкур белгиланган карантин тартиб-қоидаларига амал қилайлик. Синовли кунларда ўзимиз, яқинларимиз, халқимиз саломатлигини асраб-авайлайлик.
Коронавирус хасталигини жиловлаш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга ўзаро ҳамжиҳат бўлайлик!

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати


Каналга уланинг👇👇👇
@DinQumita
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имом Бутий
«Ҳой одамлар, Аллоҳга қайтинг!».

✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов.
https://t.me/Mirzohid_Domla
Қарилик ўлим тўшагидир. Яхшиям унга ўрганиб қолганмиз.

Ибн Уқайл раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
🦋 🦋 🦋 🦋 🦋 🦋 🦋 🦋 🦋
https://t.me/Mirzohid_Domla
🦋 🦋 🦋 🦋 🦋 🦋 🦋 🦋 🦋
Муносабат:
Масжидлар ҳар куни ишлайди!



Аллоҳга шукрки, шу йил 17 август куни бомдод намозидан бошлаб, юртимиздаги барча 2070 та жоме масжид ўз эшиклари яна мўмин-мусулмонларга очади. Ҳақиқатан, барча мўмин-мусулмонларимиз жомеларда намоз ўқишни жуда ҳам соғинишди. Масжидлар очилиши хабари, ҳеч шубҳа йўқки, кўнгилларни шод қилган мужда бўлди.
Таъкидлаймизки, айрим сайт ва ижтимоий тармоқларда масжидлар ҳафтада тўрт кун ишлайди, жума, шанба ва якшанба кунлари эса фаолият кўрсатмаслиги ҳақидаги ҳабарлар англашилмовчилик оқибатидир.
Масжидлар ҳафтада ҳар куни ўз иш фаолиятини олиб боради, фақат жума намози эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар вақтинча адо этилмай туради. Дуою-тазарруларда бардавом бўлиб турсак, бу файзли ибодатга ҳам Аллоҳ таоло насиб этади.
Барча намозхонларимизга масжидларда жорий этилган санитария-эпидемиологик қоидаларни яна бир бор ёдга соламиз:
– масжидларнинг кириш жойини дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари, пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич) билан таъминлаш;
– ҳар бир фуқаро масжид ичида тиббий ниқобда бўлиши, ҳудудга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;
– масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш (ҳарорат ўлчаш ва ташқи аломатлар), тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;
– ибодат вақтида ижтимоий масофаланишни сақлаш, фуқаролар орасидаги масофани 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда);
– ҳар бир масжиднинг кириш қисмига касалликдан сақланиш, ҳудудда карантин талабларига қатъий амал қилиш, хусусан, 65 ёшдан катта фуқароларни масжидларга вақтинча ташриф буюрмай туришлари тавсия этилиши тўғрисидаги ахборот лавҳаларини ўрнатиш;
– масжид маъмурияти томонида иш фаолиятни карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли буйруқ ва ички тартибларни ишлаб чиқиш (бунда ёши 65 ёшдан улуғ фуқароларни вақтинча ташриф буюрмай туришларини тавсия этиш);
– масжидларда жума намозини вақтинча адо этмаслик;
– ҳудудий Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан масжидларнинг барча ходимлари билан тушунтириш ишларини ташкил этиш;
– ушбу хизмат томонидан белгиланган муддатда (ҳар 3 кунда ёки ҳафтада бир маротаба) масжидлардаги санитария-эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва тавсиялар бериш;
– масжидлар бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;
– масжидга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;
– таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда фойдаланиш каби тартиб-интизомлар алоҳида таъкидланади.
Ҳақ таоло ўзининг уйида қилинган ибодатлар ва дуою тазаррулар сабабидан бутун инсоният бошига келган касалликни даф этсин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг

🦋 🦋 🦋 🦋 🦋 🦋 🦋 🦋 🦋
https://t.me/Mirzohid_Domla
🦋 🦋 🦋 🦋 🦋 🦋 🦋 🦋 🦋
Агар бўри душманингни еб қўйган бўлса, бу билан у дўстинг бўлиб қолмайди.

Александр Форстинберг
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•

https://t.me/mirzohid_domla