Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
Тавба 06
<unknown>
#Uyda_qoling

УЙДА ҚОЛИНГ ТАВБА ҚИЛИНГ! 6-қисм

Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

#Видео

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
Шайтон ҳийлалари, васвасалари ва улардан сақланиш йўллари 

Умар розияллоҳу анҳу ҳузурида Ғайлон (саҳро жинлари) зикр қилинди. У киши: “Дарҳақиқат, бирон кимса Аллоҳ таоло уни яратган хилқатини ўзгартира олмайди. Лекин сизлардаги сеҳргарлар каби, уларнинг ҳам сеҳргарлари бор. Қачонки шу ҳолатдан бир нарсани кўриб қолсангиз, азон айтинглар.   

Батафсил: https://azon.uz/content/views/31908

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Файз ва баракага эришишни хоҳлайсизми?
Мулк сурасини ўқиш фазилати

©️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿
https://t.me/Mirzohid_Domla
🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари бир аёлга тушди. Дарҳол хотинлари Зайнабнинг олдига бордилар. У ўзига тегишли чала ошланган терини ошлаб ўтирар эди. Бас, у Зот эҳтиёжларини қондирдилар. Сўнгра саҳобалари олдига чиқиб:
«Албатта, аёл киши шайтон сувратида келиб, шайтон сувратида қайтадир. Қачон бирингиз, бирор аёлни кўрса, ўз аҳлига яқинлик қилсин. Чунки ўшандоқ бўлиши унинг кўнглидаги нарсани қайтаради», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Қачон бирингизга бирор аёл ёқиб тушса ва қалбидан жой олса, дарҳол ўз хотинини топиб, унга яқинлик қилсин. Чунки ўшандоқ бўлиши унинг кўнглидаги нарсани қайтаради», дейилган.

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Ушбу ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ишни ўз бошларидан кечирганларидан кейин саҳобаларга, улар орқали умматга тавсия қилишлари мисоли келтирилмоқда. Ҳар бир эркак ва аёлда жинсий майл бор. Бир жинсга мансуб одам бошқа жинсга мансуб кишига кўзи тушганда ўша майл қўзғалиши ҳам бор нарса. Жинсий майл қўзғалганда уни ҳалол йўл билан қондириб олиш ҳам зарур. Шунинг учун Пайғамбаримиз ўз умматларига ушбу тавсияни бермоқдалар. Чунки эркак киши бегона аёлни кўриб жинсий майли қўзғалганда кўнглида ҳам, жисмида ҳам ўша майл ўзига хос бир таъсир қолдирар . Бу таъсирни кетказиш, унинг асоратидан қутулиш учун ўз жуфти ҳалолига яқинлик қилиб олиш энг қулай восита ҳисобланади. Бўлмаса, кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин.
🌿 🌿 🌿 🌿 🌿 🌿 🌿 🌿 🌿
https://t.me/Mirzohid_Domla
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
Savol_javob
@UmmatuzSavolBot
#долзарб

ЎТА ДОЛЗАРБ МАВЗВУ. СОҲТА ЖИХОДЧИЛАР❗️

САВОЛ:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Муҳтарам устоз бир инсон шунақа нарсаларга ишониб юрибдики бунга тушунтиролмадим. Жиҳод хақида оғзаки билганларимни айтсам кимлардир жўнатган нарсаларни ташади. Илмий асосда далиллар билан аудио бўлса ҳам ёрдам беринг илтимос. Мани илмим етмади ёки айтган сўзлари тўғримикан? Олдиндан раҳмат илмингиз зиёда бўлсин
.

ЖАВОБ:

Исҳоқжон домла Бегматов


•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@imomiazamhanafiiy

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий гуруҳ
(эркаклар учун)
@imomiazamxanafiy
Аъзо бўлиш учун мана шу ҳаволани босинг:
@imomiazamxanafiy
@imomiazamxanafiy
https://t.me/joinchat/KJF5IFNfXI3KbP39CcmQGQ

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СУННАТГА ЭРГАШАЙЛИК!

Уйқуга ётиш олдидан ўқиладиган энг зарур оят ва суралар:

📌 «Оятул-курсий»

📌 «Бақара» сурасининг охирги икки ояти

📌 «Каафируун» сураси

📌 «Ихлос», «Фалақ», «Ан-наас» суралари
📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌
https://t.me/Mirzohid_Domla
📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌
Абдуллоҳ ибн Амр ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллалооҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Раҳмдилларга Аллоҳ раҳм қилади. Ер юзидагиларга раҳм қилинг, осмондагилар сизларга раҳм қилади. Ким (қариндошликликни) уласа, Аллоҳ уни ҳам улайди. Ким кесса, Аллоҳ уни ҳам кесади.

Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривоятлари

"Раҳмдиллар" - ер юзидаги инсон, ҳайвон ё қуш бўлсин, уларга раҳм қиладиганлар.
"осмондагилар" - бундан мурод фаришталар.
"Аллоҳ уни ҳам улайди" - Аллоҳ раҳмати, эҳсон ва неъматини унга улайди.
"Аллоҳ уни ҳам кесади" - раҳмати, эҳсон ва неъматидан узади.

@MubashshirAhmad

Каналга обуна бўлиш👇

https://t.me/Mirzohid_Domla
​​Қуръоний дуолар!

حَسْبِيَ اللَّهُ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ۖ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ ۖ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ

«Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, Унга таваккал қилдим, У улуғ аршнинг Роббисидир»
(Тавба сураси 129-оят).

https://t.me/Mirzohid_Domla

▫️Мағрибга бош қўйганда қуёш,
▫️Банда ёстиғига қўяр бош.
▫️Зокир бўлиб зикр-ла ухланг,
▪️Хайрли тун, азиз диндош

https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мўғуллар мусулмон диёрларини босиб олган пайтларда, уларнинг ўта шафқатсиз ва қудратли жангчилар экани ҳақида ваҳима ҳамма ёқни босиб кетади. Шайх Абул Ҳасан Надавийнинг айтишларича, босқин қилаётган қўшиндан бирортасини кўчасида кўриб қолишса, ваҳиманинг қаттиқлигидан, бир неча мусулмон бир кишига таслим бўлиб, унинг сўйиши осон бўлиши истагида, ерга ётиб беришар экан.

Уларни енгиб бўлмайди деган тушунча бутун ислом оламини эгаллаб олган. Лекин Аллоҳнинг хоҳиши ила шундай шавкатли қўшин ҳам синган.

Нима демоқчиман? Биз ҳам коронавирусдан мўғуллардан қўрқиб қолган аждодларимиздек ваҳимага тушиб қолганмиз. Тўғри, вирус хатарли. Лекин Аллоҳнинг хоҳиш ва инояти ундан-да, кучли ва қудратли! Бир қўлимизда карантин қонун-қоидаларига қатъий риоя қилишни ушлаб, иккинчисида Аллоҳга иймонимизни маҳкам тутайлик.

Бу эътиборсизлик ё масъулиятсизликка эмас чорлов эмас, балки иймон ва амалга чақириқ. Ўртадаги фарқни ажратиб олайлик. Қалбимиздан қўрқув ва ваҳимани чиқариб ташлаб, вирусларни ҳам яратган Зотга суянайлик ва бу иймондан қувват олайлик.

Зеро, МАҒЛУБИЯТ душман кучидан эмас, ҚАЛБДАГИ ЗАИФЛИКДАН келади.

Мен ҳам энди лентадаги ва бошқа каналлардан келган хабарларни ўқимайман. Коронавирус ҳақида яхши маълумотга эга бўлдим, шунга амал қилиб яшайман.

@MubashshirAhmad

https://t.me/Mirzohid_Domla
РУҲШУНОС ОЛИМЛАРДАН МУҲИМ ТАВСИЯЛАР

1. Коронавирус ҳақидаги хабарлардан ўзингизни четга олинг! Чунки бу борада сиз билишингиз керак бўлган нарсаларнинг барчасини билиб бўлдингиз.

👉https://islaminstitut.uz/16317

🔗Каналга аъзо бўлиш: https://t.me/Mirzohid_Domla

Саҳифаларимиз:
Youtube | Facebook | Instagram
Икки тайин қилинган нарса борки, унда ҳолингиз не кечишини билмайсиз.

1. Вақт-замон жиҳатидан тайин қилинган нарса:
"Бирон жон эртага нима иш қилишини била олмас".
Луқмон сураси, 34-оят.

2. Макон-жой жиҳатидан тайин қилинган нарса:
"Бирон жон қай ерда ўлишини ҳам била олмас. Фақат Аллоҳгина Билгувчи ва Огоҳдир"
Луқмон сураси, 34-оят.

Аллоҳдан гўзал хотима сўраймиз!

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Оятдаги_ҳикмат
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
⬇️
Telegram | Instagram | YouTube
🕛🕧🕐🕜🕑🕝🕒🕞🕓🕟🕔
https://t.me/Mirzohid_Domla
🕔🕟🕓🕞🕒🕝🕑🕛🕜🕐🕧
ВАСВАСА

Васвасанинг ҳеч бир зарари йўқ. Шайтоннинг энг заиф силоҳидир. Ҳар мусулмонга васваса келиши мумкин, васвасанинг келиши иймоннинг соғломлигидандир. Диний ҳаётни кўп яшаган кишилар кўпроқ васвасага дучор бўлишади. Зеро васвасанинг мақсади нафрат эттиришдир, шайтон кишини умидсизликка туширишга ҳаракат қилади.

Васвасага аҳамият бериш керак эмас зеро, у хунук нарсалар бизнинг қалбимиздан келмаяпти, шайтон уларни қалбимизга бир уруғ каби отяпти. Бизнинг қалбимиздан бўлмаганининг далили эса қалбимизнинг хафа бўлишидир. Қолдики васваса бир жазони талаб қилмайди, чунки ҳаёлийдир. Яъни ҳаёлимизга келган нарсалардир.

Масалан сиз ҳаёлинггизда университетни тугатсангиз ва университетнинг бошлиғига бориб диплом истасангиз берадими? Aлбатта йўқ. Худди шунга ўхшаб ҳаёлимизга келган хунук нарсалар бир айб ташкил қилмайди зеро ҳақиқий эмас. Худди оловнинг ойнадаги акси кабидир, сени ёқа олмайди ёки илоннинг акси каби сени чақа олмайди, шунга ўхшаб шайтоннинг қалбимизга акс эттиришга ҳаракат қилган нарсаларидир, акси кўринади лекин зарар бермайди.

ВAСВAСA келган пайт қўрқиш ўрнига кўпроқ ибодат ва дуога йўналишимиз керак. Ўғри бўш уйга киришни хоҳламайди қадрли нарсалар бўлмагани учун. Шайтон ҳам сиздаги энг қадрли бўлган нарса "иймон"ингизни олишни истайди. Фақат қадрли нарсаларни доимо муҳофаза қилиш керак...

@tunchiroqq каналидан олинди

🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
https://t.me/Mirzohid_Domla
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
Forwarded from Fotiha.Uz
Оиланинг бошлиғи ким?

Савол: Сир эмаски, кўпгина оилаларда оила бошлиғи эркаклар бўлиб келган. Аммо кейинги пайтларда ана шу тартиб бузилаётганга ўхшайди. Шариатимиз бу масалага қандай қарайди?

Жавоб
: 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAD66_7T43kGHmSaBiA
Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун, одамлар қўллари касб қилган нарсалар туфайли қуруқликдаю денгизда фасод зоҳир бўлди. Шоядки улар қайтсалар. (Одамлардаги бузуқ эътиқод ва тасаввурлардан фисқу фасод келиб чиқади. Бу эса, ўз навбатида, қуруқликдаю денгизда бузғунчилик устун келишига сабаб бўлади. Одамлар қилган гуноҳлар ва фисқу фасод ўзларининг бошларига бало-офат келтиради. Бу мусибатлар уларга танбеҳ бўлиши, залолатдан ҳидоятга, нотўғри йўлдан қайтишларига сабаб бўлиши керак.)
"Рум" сураси, 41-оят.

"Тафсири ҳилол"дан

@MubashshirAhmad

https://t.me/Mirzohid_Domla
#БИЛАСИЗМИ

“Вабодан сақланиш дуоси”.
تَحَصَّنْتُ بِذِي الْعِزَّةِ وَالْجَبَرُوتِ
Қудрат соҳиби ва енгилмас Зотни паноҳ тутдим.
وَاعْتَصَمْتُ بِرَبِّ الْمَلَكُوتِ
Борлиқнинг роббисига суяндим.
وَتَوَكَّلْتُ عَلَى الْحَيِّ الَّذِي لَا يَمُوتُ
Ўлмайдиган барҳаёт Зотга таваккал қилдим.
اَللَّهُمَّ اصْرِفْ عَنَّا الْوَبَاءَ، بِلُطْفِكَ يَا لَطِيفُ، إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
Аллоҳим биздан ушбу вабони даф қилгин. Лутфингга муҳтожмиз, Эй Латиф. Албатта, Сен ҳар нарсага қодирсан.

Каналга обуна бўлиш👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEYZ_Elnt-3ncabc0A

https://t.me/Mirzohid_Domla
. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Йа арҳамар роҳимийн" (Эй раҳмлиларнинг раҳмлиси) дегувчилар учун Аллоҳ таолонинг вакил қилинган фаришталари бор. Ким уни уч марта айтса, фаришта: "Раҳмлиларнинг раҳмлиси сени қабул қилди, энди сўрайвер", деб айтади.
Имом Ҳоким ривояти.
🌿 🌿 🌿 🌿 🌿 🌿 🌿 🌿 🌿
https://t.me/Mirzohid_Domla
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM