#шукуҳ
#инсон_қадри_учун

Бугун Юқори Чирчиқ туманида “Инсон азиз, хотира муқаддас” шиори остида катта байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда вилоятнинг туман ва шаҳарларидан жам бўлган пиру бадавлат нуронийлар, уларнинг фарзанд, набиралари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Бу маросимда иштирок этиб, кексаларга эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ҳикмат ва фазилатга тўла ҳаётий тажрибаларидан фойдаланиш азалий ва боқий қадриятимиз эканини яна бир карра дилдан ҳис этдик.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#хотира_муқаддас
#қадр_абадий

⚡️Мотамсаро она сиймоси қошида Ватанимиз тинчлиги ва фаровон ҳаётимиз шукронасига самимий ҳурмат бажо келтирилди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#кун_тартиби

Анъанага мувофиқ, бугун ҳам тадбиркор ва экспортёрларимиз мурожаатларини тингланиб, мавжуд муаммоларга биргаликда ечим изладик.

➡️
Каналга уланиш: https://t.me/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
https://youtu.be/q2WaIHt7t5E?t=3

Меҳрибонлик уйидан 6 нафар ўғил-қизни қарамоғига олиб, бугун 12 нафар фарзандларни оқ ювиб, оқ тараётган Бўстонлиқ туманилик Инкоровлар оиласига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Ҳақиқий оналик меҳрини нафақат ўзининг, балки ўзганинг фарзандларидан аямаётган Гулбаҳор опадек оналарни бугуннинг қаҳрамонлари, деган бўлар эдим.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Бу галги сайёр қабул аввалгилардан фарқ қилади. Унда вазирлик ва идоралар мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари ҳам иштирок этмоқда.

Хусусан, Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган вилоят Халқ қабулхонасида ташкил этилган учрашувда фуқароларнинг бандлик, тадбиркорлик, тиббиёт, газ, сув, электр, кадастр каби ўндан ортиқ йўналишлардаги мурожаатларини кўриб чиқдик ҳамда имкон қадар ижобий ҳал этиш юзасидан фикр алмашдик.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_қадри_учун
#сайёр_қабул
#no_comment

Шундай муаммолар, вазиятлар борки, ҳатто таскин учун сўз тополмайсиз.

Қисмат қаршисида ожиз қолган бу синглимизни тинглашнинг ўзи нақадар оғир...

➡️
Каналга уланиш: https://t.me/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Халқ билан мулоқот, одамларни тинглаш, уларни ўйлантириб, қийнаб келаётган масала ва муаммоларига биргаликда ечим топиш бундан буён ҳам фаолиятимизнинг асосий мезони бўлиб қолаверади.

Хусусан, бугун аҳоли билан навбатдаги юзма-юз мулоқотимиз Оққўрғон, Қуйи Чирчиқ, Чиноз туманлари аҳолиси учун ташкил этилди.

Сайёр қабулда республика даражасидаги раҳбарлар билан бир қаторда тегишли бошқарма ва ташкилотларимиз мутасаддилари, шунингдек, туман масъуллари ҳам иштирок этдилар.

Баъзан тармоқларда фуқаролардан бизнинг туманга ҳам, бизнинг маҳаллага ҳам келинг, бизда ҳам муаммолар бор, қабилида таклифлар бўлади.

Мана уч кундирки, ҳудудлар бўйлаб юзма-юз мулоқотларни давом эттириб, барча манзиллардаги муаммоси бор замондошларимизни қамраб олишга ҳаракат қилаяпмиз.

Биз ҳаммани тинглашга, аҳолининг қонуний ва асосли талабларига, муаммолари ечимига ваколатимиз ва имконимиз доирасида ёрдам беришга тайёрмиз.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram