#бунёдкорлик
#кун_тартиби

Бугун Нурафшон шаҳридаги “Bizness city” ҳудудида 23 гектарлик янги боғ қурилишига "оқ фотиҳа" берилди.

“Янги Ўзбекистон боғи" дея муҳташам ном олаётган бу истироҳат масканининг тамал тошини қўйиш учун шаҳар жамоатчилиги ва фаоллари, нуронийлар, қурилиш мутасаддилари билан маслаҳатлашиб, лойиҳаларни жойида яна бир кўздан кечирдик, маслаҳатлашдик.

Ҳар бир катта иш олдидан бўлгани каби, нуронийларимиз билан қўл очиб, юртга тинчлик ва осойишталик, навқирон ва муаззам шаҳримизга ободлик, халқимизга фаровонлик тилаб, эзгу ниятлар қилдик.

Янги боғ чинакам ободлик ва яшиллик, файз ва тароват масканига айлансин деган эзгу ниятда бу ерга рамзий маънода илк дарахт кўчати ўтқазилди.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#вилоят_ҳокимлигида

⚡️Вилоят раҳбари фаол етакчи ёшларни тизимли рағбатлантириш бўйича мутлақо янгича ёндашувлар жорий этиш таклифини илгари сурди.

❗️“Ёшлар дафтари” жамғармасида 24 млрд 378 млн сўм маблағ шакллантирилиб, 3 минг 159 нафар ёшга 9 млрд 701 млн сўмлик ёрдам кўрсатилган;

📌Вилоят раҳбари фаол етакчи ёшларни тизимли рағбатлантириш бўйича мутлақо янгича ёндашувлар жорий этиш таклифини илгари сурди.

⚡️⚡️Унга кўра:

Уларга пул мукофотлари берилади;
Илғорлар тарихий шаҳарларга саёҳатга юборилади;
Уларнинг ота-оналарига фаол ва шижоатли фарзанд ўстиргани учун ташаккурнома билдирилади.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#кун_тартиби

Хабарингиз бор, ҳафтанинг ҳар шанбаси Халқ қабулхонасида вилоятимиздаги тадбиркор ва экспортёрларнинг соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан очиқ мулоқотлар ўтказиб келмоқдамиз.

Хусусан, бугун ҳам анъанага мувофиқ, тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда сектор раҳбарлари, барча тегишли мутасаддилар билан биргаликда тадбиркор ва экспортёрларни ўйлантириб келаётган масалалар юзасидан мурожаатларини тинглаб, уларга ечим изладик.

Битта тадбиркорнинг масаласи тўлиқ ҳал бўлиши бу кўплаб иш ўринлари, ижтимоий химоя, иқтисодий қудрат ва фаровонлик учун жуда муҳим натижадир.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram