#туризм #яшил_макон

Юртимизда меҳмон бўлиб турган UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвили билан бирга «Амирсой» тоғ-чанғи курорти ҳудудига бугун яхши ният билан кўчат ўтқаздик.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Қибрай туманида бўлганимизда ҳудуддаги "Имкон" номли имконияти чекланган болажонлар тарбия олаётган муассасага кириб ўтдик.

Бу ердаги шарт-шароитлар билан танишиб, болажонлар билан суҳбатлашиб билдикки, бундай муассасаларга ҳамиша эътибор ва ғамхўрлик зарур. Болажонларнинг орзу-умидлари, мақсад ва интилишлари ҳам ҳеч бир тенгдошиникидан кам эмас.

"Имкон" каби муассасалар ўз бағридаги болажонлар учун илк имконият ва парвоз майдонларига айланиши учун зарур бўлган ҳар қандай кўмакни беришга тайёрмиз.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Daryo — LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent viloyati hokimi Zoir Mirzayev fuqarolar uchun tashkil etilgan navbatdagi qabulida qabuliga takror-takror kelayotgan, shuningdek, baland ovozda gapirib, qabulga xalal beruvchilarga murojaat qilib, “Hokimlarni yomon deyishadi. To‘g‘ri, balki yomondirmiz. Shuning uchun ham ertalabdan kechgacha yelib-yuguryapmiz. Qo‘limizdan kelgancha harakatdamiz.

Hokimlar yomon deguvchilarning farzandlari ham hokim bo‘lsin, ertaga ishdan toliqib, ikki kishiga yordam berolmay, uyga kelganda uning yuziga qarab, hokimlar ishi qanchalik mashaqqatli ekanini his qiling, — deydi Toshkent viloyati hokimi.

@daryo_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабулни Янгийўл шаҳрида ташкил этдик.

Қарийб 5 соат давом этган мулоқот ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Мулоқотда аҳоли томонидан билдирилган муаммо ва таклифларга сектор раҳбарлари шунингдек, бошқарма-ташкилотлар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор вилоят мутасаддилари билан биргаликда ечим изладик.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 ноябрь Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисидаги Қонун қабул қилинган кун. Байроғимиз – фахримиз, ғуруримиз.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Бугун вилоят мутасаддилари ҳамда туман ва шаҳар раҳбарлари билан ўтказган мулоқотимизда иккита муҳим масалага алоҳида тўхталдик.

Яширишнинг ҳожати йўқ, жойларда бўлганимизда айрим маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар мавжуд қабристонларни кенгайтириш учун ер ажратиш масаласида кўп-кўп мурожаатлар қилишаяпти. Буни жуда тўғри тушунишимиз керак, бу ҳаёт, ҳар бир тирик жоннинг борар манзили шу.

Афсуски, кейинги пайтларда ҳар нимага топилган ер қабристонларга "топилмай" келди. Ахир, бу кутиб турадиган масала эмас-ку.

Шу сабабли, аниқланган ҳолатлар ва қилинган мурожаатларга кўра, вилоятдаги 47 та қабристонга қўшимча ер ажратиш масаласини уч кун ичида ваколатимиз доирасида ҳал этишга қарор қилдик. Керак бўлса, буни ҳукумат даражасига ҳам олиб чиқамиз.

Яна бир масала бугун ниҳоятда долзарбдир. Бу ҳам бўлса, хонадонларни қуёш батареялари билан таъминлаш орқали уларнинг электр тежамкорлигига эришишдир. Биз бошламасига 100 та эҳтиёжманд оилани танлаб олиб, керакли маблағни ажратиб, уларга ана шундай қурилмаларни ўрнатиб бериш ниятидамиз. Бу оилаларга жуда яхши ижтимоий ҳимоя бўлади, албатта.

Муҳими, бу ташаббус ўзига хос кичик бир тажриба ҳамдир. Келгусида бутун-бутун ҳудудларни мана шундай қулай энергия таъминоти билан таъминлаш бўйича катта-катта режаларни амалга оширишимизда бу тажриба жуда асқотади.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенати мажлислар залида бўлиб ўтган Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида қатнашдик. Унда 18 та масала, шу жумладан 10 та қонун кўриб чиқилди.

Хусусан Сенатнинг ялпи мажлисида дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг атроф муҳит, сув ва йўл хўжалиги объектларига салбий таъсири юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди. Мазкур масала юзасидан ўз таклифларимизни билдирдик.

***

📹
Ялпи мажлисни батафсил Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали кўришингиз мумкин.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш борасида олиб борилаётган ҳаракатларни давом эттирииш, янги иш ўринларни яратишда амалда ишлаб турган корхона-ташкилотларни ишлаб чиқариш қувватларини ошириб бориш юзасидан Тошкент вилояти бўйича ўз таклифларимизни бердик.

Ялпи мажлисни батафсил Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали кўришингиз мумкин.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мўйноққа_мадад

Тошкент вилоятининг бир гуруҳ фаоллари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида бўлдик.

Ҳудудда Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан қуриб фойдаланишга топширилган қатор ижтимоий объектларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш борасидаги амалий ишларимиз тизимли давом этмоқда.

Хусусан, бир неча кундан бери Оққўрғон туманидаги маҳаллаларда уйма-уй юриб, аҳоли билан мулоқот қилаяпмиз, муаммоларни ўрганяпмиз.

Жойларда кишини хурсанд қиладиган янгиликлар кўп, ўзига яраша  муаммолар ҳам етарли.
Бу одамлар билан суҳбатларда яққол сезилади.  Энг муҳими, уларнинг давлатимизга, ҳурматли Президентимизнинг халқчил сиёсатига ишончи юқори.

Ана шу ишончга путур етказмаслик, одамлар розилигига эришиш ҳар қандай даражадаги раҳбар фаолиятининг бош мезонига айланиши  бугуннинг муҳим талабидир.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бугуннинг_гапи

Вилоят ҳокимлигини тўлиқ электр токидан узиб, қуёш панелида истиладиган тизимга ўтказдик.
Катта-катта корхоналарда мингталаб чироқ ёқиб қўйишади. Оддий халқнинг уйида эса чироқ йўқ.

Вилоятдаги барча корхона ва ташкилотлар ҳам тезроқ шу тизимга ўтсалар айни муддао бўлар эди. Ана шунда иқтисод қилинган энергия ҳисобидан аҳолининг электр таъминоти бир қадар барқарорлашувига эришиш мумкин.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ

Шу кунларда  бутун мамлакатимиз бўйлаб халқимиз ҳаётидаги муҳим ва шонли сана — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги катта тантаналар билан нишонланмоқда.

Бош Қомусимиз  байрами арафасида мамлакатимизнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимиз байрам эсдалик нишонлари билан тақдирланмоқдалар.

Бугун вилоятимиз равнақи учун истиқболли лойиҳалар билан хизмат қилишга бел боғлаган фаол ва ташаббускор сармоядорларга ҳам давлатимиз раҳбари номидан «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонларини топширдик.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter