Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
10.7K subscribers
14.3K photos
2.06K videos
13 files
6.25K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“ҚАШҚАДАРЁ АХБОРОТИ”│Вилоят транспорт бошқармаси томонидан жамоат транспорти ва йўналишсиз таксиларнинг карантин талаблари бўйича белгиланган меъёрларга қатъий риоя қилган ҳолда хизмат кўрсатишини таъминлаш ишлари назорат қилиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Navro'z Ashurmatov
Поездлар қатнови йўлга қўйилиши давом этмоқда!

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2020 йил 20 августдан "Тошкент – Бухоро – Тошкент" йўналишида 72/71-сонли, 21 августдан "Тошкент – Бухоро – Тошкент" йўналишида 10/09 сонли "Шарқ" йўловчи поездлари ҳаракати йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2020 йил 25 августдан "Термиз – Сариосиё – Термиз" ҳамда "Навоий – Янги Зарафшон – Навоий", 28 августдан эса "Навоий – Бузаубай – Навоий" йўналишларда шаҳарлараро поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Бугунги видеоселектор бошида давлатимиз раҳбари пандемия билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
Вазият ижобий томонга ўзгараётгани, лекин шифокорлар тавсияларига, қатъий эҳтиёт чораларига риоя қилинмаса, давлат карантин чекловларини қайтадан татбиқ қилишга мажбур бўлиши қайд этилди.
Пандемия шароитида Мустақиллик байрамини кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания глава государства затронул положение дел с пандемией.
Отмечено, что ситуация начинает меняться в положительную сторону, однако в случае несоблюдения рекомендаций врачей, мер предосторожности, государство будет вынуждено вновь ввести ограничительные требования.
Рассмотрены вопросы празднования Дня независимости исходя из реалий пандемии, главным образом в семейном кругу.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Карантин нормаларига эътибор қилиб, ишимизни давом эттиришимиз керак

Шавкат Мирзиёев: Необходимо продолжать работу, не ослабляя внимания нормам карантина

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Янги тизим асосида иқтисодий фаолликни ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Икки ойда корхоналар фаолиятини тўлиқ қувватга олиб чиқиш вазифаси қўйилди. Ҳудудларда фойдаланилмаган захиралар кўплиги, уларни оқилона ишга солиш зарурлиги таъкидланди.
Ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар билан янги тартибда манзилли ишлаш чора-тадбирлари белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам повышения экономической активности на основе совершенно новой системы.
Отмечена необходимость выведения предприятий на полную мощность в течение двух месяцев. Указано на наличие в регионах больших резервов, которые следует грамотно задействовать.
Особое внимание уделено вопросам адресной работы с безработными молодежью и женщинами на основе новых подходов.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #zaxiralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида бажарилаётган ишлар, саноат корхоналари фаолияти билан танишмоқда.
Давлатимиз раҳбари дастлаб “Бектемир металл конструкциялари” масъулияти чекланган жамият заводига борди. Ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечириб, мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берди.
Европа мамлакатлари, хусусан, Германия тажрибаси асосида корхонани саноат кластерига айлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев посещает Бектемирский район города Ташкента и знакомится с деятельностью промышленных предприятий.
Сперва глава государства посетил завод общества с ограниченной ответственностью "Бектемир металл конструкциялари". Ознакомился с производственным процессом, дал дополнительные указания ответственным лицам.
Отмечена необходимость превращения предприятия в промышленный кластер по опыту европейских стран, в частности Германии.

#Mirziyoyev #safar #Bektemir #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги «Бинокор» МЧЖнинг ишлаб чиқариш майдонига ташриф буюрди.
Умумий қиймати 50 миллион доллардан зиёд бўлган лойиҳанинг биринчи босқичи 2018 йилда ишга туширилган. Иккинчи босқич фаолият бошлаш арафасида. Корхонада тайёрланаётган темир-бетон панеллар кўп қаватли уйлар ва бошқа иншоотлар қуришда қўлланилмоқда.
Президент жамиятнинг моддий-техник базасидан фойдаланиб, ўқув-амалиёт комбинати ташкил этиш бўйича кўрсатма берди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил производственный комплекс ООО «Бинокор» в Бектемирском районе.
Первая фаза проекта общей стоимостью более 50 миллионов долларов была запущена в 2018 году. Вскоре начнет работу вторая очередь. Железобетонные панели предприятия используются при строительстве многоэтажных домов и других сооружений.
Глава государства указал на необходимость создания учебно-практического комбината на материально-технической базе общества.

#Mirziyoyev #safar #Bektemir #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter