Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
10.6K subscribers
14.2K photos
2.05K videos
13 files
6.21K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва ИИВ ЙҲХБ инспекторлари билан ҳамкорликда йўналишсиз таксиларнинг белгиланган карантин талаблари асосида фаолият юртиши, йўл кира нархларининг асоссиз равишда ошириб юбориш ҳолатларининг олдини олиш бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
"Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини муҳокама қилишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Жаҳон банки томонидан ажратилган 500 миллион доллар кредит маблағларини ўзлаштириш бўйича шакллантирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Президент ажратилаётган ҳар бир долларни уч долларга айлантириш, имтиёзли кредитларни қайтариш бўйича аниқ ҳисоб-китоб асосида ишлаш зарурлигини таъкидлади. Қишлоқ хўжалигини илмий ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению проекта «Модернизация сельского хозяйства».
Рассмотрены проекты, сформированные в рамках выделенных Всемирным банком кредитных средств на 500 миллионов долларов.
Президент подчеркнул, что необходимо тщательно спланировать работу, чтобы превратить каждый выделяемый доллар в три, обеспечить возвращение льготных кредитов. Даны указания по научному развитию сельского хозяйства.

#Mirziyoyev #videoselektor #agrartarmoq #modernizatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Президент тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ўтказиш топшириғини берди. Имтиҳонларнинг ўтказилиш жойи, вақти ва шароитлари ҳақида абитуриентлар ва ота-оналарни тўлиқ хабардор қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Состоялось совещание по вопросам организации приема в вузы и подготовки к 2020/2021 учебному году.
Президент поручил провести тестовые испытания на стадионах Ташкента и Нукуса, областных центров. Дано указание детально проинформировать абитуриентов и их родителей о месте, времени, условиях проведения вступительных экзаменов.

#Mirziyoyev #yigilish #oliytalim #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: абитуриентлар ва назоратчилар учун эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида имтиҳонларни марказий стадионларда ўтказиш мақсадга мувофиқ

Шавкат Мирзиёев: для обеспечения эпидемиологической безопасности абитуриентов и наблюдателей целесообразно провести экзамены на центральных стадионах

#Mirziyoyev #yigilish #oliytalim #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятида ҳайдовчилар томонидан карантин қоидаларини бузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутахассислари пандемия шароитида хориждаги меҳнат муҳожирларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хорижий мамлакатлардаги фуқароларимизни Ватанга олиб келиш, аҳоли бандлиги таъминлаш масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот беришди.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: "Навоий" эркин иқтисодий зонаси

Обновляющийся Узбекистан: свободная экономическая зона "Навои"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун 2 августдан 16 август кунлари давомида амалга оширилиши белгиланган чартер рейсларининг парвоз йўналишига қисман ўзгартириш киритилди.

Хусусан, 7 август куни Тошкент – Ростов Дон – Наманган,

8 август Тошкент – Санкт - Петербург – Наманган,

9 августга белгиланган Тошкент – Москва – Наманган авиа қатновлари Тошкент шаҳрига амалга оширилади.

Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан Россия Федерациясининг Оренбург ва Самара вилоятларидаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш учун 2 та поезд қатнови ташкил этилди.

Мазкур поездларнинг биринчиси 9 август куни Наманган шаҳрига, иккинчиси эса 9 август куни Самарқанд шаҳрига кириб боради. Поездларда олиб келинган барча фуқаролар ўрнатилган тартибда карантинга жойлаштирилади.

Россия Федерациясининг Ростов - Дон вилоятидаги фуқароларни олиб келиш мақсадида учинчи поезд қатнови ҳам ташкил этилди. Ушбу поезд 13 август куни Тошкент шаҳрига кириб келади.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10 августдан бошлаб йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан А.Досназаров, Тўрткўл гузари, Ш.Рашидов кўчалари бўйлаб 45 та йўналишли автобусларнинг қатнови қайта тикланди.

«Автотранс Чимбой» давлат унитар корхонасига тегишли автобуслар карантин талабларига амал қилган ҳолда Нукус шимолий автовокзали – Нукус шаҳар Савдо комплекси, Самонбай – Нукус шаҳар савдо комплекси, Жийдели байсин – Ҳарбий горнизон, Боз овул – Қум овул каби асосий 9 та йўналишда ҳаракатланади.

Шунингдек, махсус лицензияга эга бўлган йўналишсиз таксиларнинг кун давомида ҳаракатланишига рухсат берилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
918 нафар юртдошларимиз Россиянинг Ростов вилоятидан поездда олиб келинмоқда

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия – Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш масаласи бўйича Республика махсус комиссияси ҳамда Россия ва Қозогистон томони билан келишувга биноан, Ўзбекистон фуқароларини йўловчи поездлари орқали олиб келиш жараёни амалга оширилмоқда. Навбатдаги йўловчи поезди юртдошларимизни Россиянинг Ростов вилоятидан олиб келмоқда.

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 10 август маҳаллий вақт билан соат 13.20 да 918 нафар юртдошларимиз билан поезд “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнади.

Йўл давомида йўловчи поезди фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчиларнинг платформага тушишига рухсат этилмайди. Ушбу рейсда олиб келинган йўловчилар Наманган ва Тошкент вилоятларининг карантин зоналарига юборилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Йўл қурилиши соҳасида Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси ташкил этилади

Бу ҳақда “Papenburg Uzbekistan” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (471-сон, 10.08.2020 йил) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва “GP Gunter Papenburg AG” компанияси (Германия) ўртасида Ўзбекистон Республикасида йўл қурилиши учун асфальт-бетон қоришмалар, тайёр бетон буюмлар ишлаб чиқариш, шунингдек, Германия технологиялари ва асбоб-ускуналарини қўллаган ҳолда, қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Papenburg Uzbekistan” қўшма корхонаси ташкил этилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чет давлатларда қолиб кетган фуқароларимизни Ватанга қайтариш бўйича ишлар мунтазам равишда олиб борилмоқа.

Хусусан, жорий йилнинг 9 август куни Россиянинг Оренбург шаҳридан Наманган шаҳрига 920 нафар, Самара шаҳридан эса Тошкент шаҳрига 930 нафар фуқароларимиз олиб келинди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Мисрда таҳсил олаётган ўзбек талабалари ватанга олиб келинди

10 август куни Қоҳира – Тошкент – Қоҳира йўналишида ташкил этилган чартер рейси орқали Миср олийгоҳларида таълим олаётган талабалар ва Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган ватандошлар юртимизга олиб келинди.

Мазкур рейс орқали жами 164 нафар фуқаро Ватанга қайтарилди. Олиб келинганлар орасида 2 ёшгача бўлган 7 нафар гўдак ҳам бор.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
“Москва-Урганч” йўналишида ташкил этилган махсус чартер рейс орқали 162 нафар ҳамюртимиз олиб келинди

Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Республика махсус комиссияси томонидан Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисида вақтинчалик тартибига асосан туроператорлар ва авиакомпаниялар томонидан ташкил этилган “Москва-Урганч” чартер рейси орқали 162 нафар фуқаролар Хоразм вилоятига олиб келинди.

Ушбу қатнов билан келган барча йўловчилар 10 кунлик карантин даврини ўтказиш учун меҳмонхоналарга жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати