Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
10.6K subscribers
14.2K photos
2.05K videos
13 files
6.21K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4565-сонли қарори ижроси юзасидан бугунги кунда давлат аҳамиятидаги 4р157 “Урганч -Янгиариқ” автомобиль йўлининг 0-8 қисмини қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур автомобиль йўлини қайта қуриш ишлари “Хоразмйўлқурилиш” унитар корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Навбаҳор ва Хатирчида йўллар замон талаблари асосида қайта қурилмоқда

“Навоий йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан йўл қурилишида замонавий талаблар асосида 3 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Хусусан, Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятдаги 4Р57 “Қизилқум ҳалқа” автомобиль йўлининг 0-8 километр қисмларида ҳамда 4Р230 "АЗ79 автомобиль йўлининг 10 километри ва шу йўлга туташ “Бешработ-Навоий-Нурота” автомобиль йўлининг 0-6 километр қисмларини, шунингдек, Хатирчи туманидан ўтувчи давлат аҳамиятдаги 4Р48 “Зарафшон тракти” автомобиль йўлининг 127-133 километрларида реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда.

Мазкур лойиҳалар жорий йилнинг июнь ойида бошланган бўлиб, янги йўллар тўлиқ 2022 йилда фойдаланишга топширилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва ИИВ ЙҲХБ инспекторлари билан ҳамкорликда йўналишсиз таксиларнинг белгиланган карантин талаблари асосида фаолият юртиши, йўл кира нархларининг асоссиз равишда ошириб юбориш ҳолатларининг олдини олиш бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
"Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини муҳокама қилишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Жаҳон банки томонидан ажратилган 500 миллион доллар кредит маблағларини ўзлаштириш бўйича шакллантирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Президент ажратилаётган ҳар бир долларни уч долларга айлантириш, имтиёзли кредитларни қайтариш бўйича аниқ ҳисоб-китоб асосида ишлаш зарурлигини таъкидлади. Қишлоқ хўжалигини илмий ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению проекта «Модернизация сельского хозяйства».
Рассмотрены проекты, сформированные в рамках выделенных Всемирным банком кредитных средств на 500 миллионов долларов.
Президент подчеркнул, что необходимо тщательно спланировать работу, чтобы превратить каждый выделяемый доллар в три, обеспечить возвращение льготных кредитов. Даны указания по научному развитию сельского хозяйства.

#Mirziyoyev #videoselektor #agrartarmoq #modernizatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Президент тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ўтказиш топшириғини берди. Имтиҳонларнинг ўтказилиш жойи, вақти ва шароитлари ҳақида абитуриентлар ва ота-оналарни тўлиқ хабардор қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Состоялось совещание по вопросам организации приема в вузы и подготовки к 2020/2021 учебному году.
Президент поручил провести тестовые испытания на стадионах Ташкента и Нукуса, областных центров. Дано указание детально проинформировать абитуриентов и их родителей о месте, времени, условиях проведения вступительных экзаменов.

#Mirziyoyev #yigilish #oliytalim #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: абитуриентлар ва назоратчилар учун эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида имтиҳонларни марказий стадионларда ўтказиш мақсадга мувофиқ

Шавкат Мирзиёев: для обеспечения эпидемиологической безопасности абитуриентов и наблюдателей целесообразно провести экзамены на центральных стадионах

#Mirziyoyev #yigilish #oliytalim #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятида ҳайдовчилар томонидан карантин қоидаларини бузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутахассислари пандемия шароитида хориждаги меҳнат муҳожирларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хорижий мамлакатлардаги фуқароларимизни Ватанга олиб келиш, аҳоли бандлиги таъминлаш масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот беришди.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати