Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
10.6K subscribers
14.2K photos
2.05K videos
13 files
6.21K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
2 августдан 16 августга қадар Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар рўйхати

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун навбатдаги чартер рейсларининг жадвали тасдиқланди.
Унга кўра жорий йилнинг 2 августдан 16 август кунлари давомида 24 та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади.

2 - 16 август кунларига белгиланган рейслар жадвали:

3 август Сеул-Тошкент-Сеул
3 август Тошкент-Екатеринбург-Самарқанд
3 август Тошкент-Қозон-Самарқанд (Талабалар учун)
3 август Тошкент-Москва-Тошкент
4 август Тошкент-Истанбул-Тошкент
5 август Тошкент-Сеул-Тошкент
5 август Қоҳира-Тошкент-Қоҳира
6 август Тошкент-Дубай-Тошкент
6-7 август Тошкент - Нью -Йорк - Тошкент
6-7 август Тошкент-Токио-Тошкент
7 август Тошкент-Ростов Дон-Наманган
7-8 август Тошкент-Пекин-Тошкент (Талабалар учун)
8 август Тошкент-Санкт-Петербург-Наманган
9 август Тошкент-Москва-Наманган
10 август Сеул-Тошкент-Сеул
10 август Тошкент-Деҳли-Тошкент
10 август Қоҳира-Тошкент-Қоҳира
11 август Тошкент-Москва-Тошкент
12 август Тошкент-Сеул-Тошкент
12 август Тошкент-Қозон-Тошкент
13 август Истанбул-Тошкент- Истанбул
13-14 август Тошкент - Нью-Йорк- Тошкент
15 август Тошкент-Москва-Тошкент
16 август Тошкент-Санкт-Петербург-Тошкент

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Киев - Харьков - Тошкент – Киев йўналишида чартер қатнови амалга оширилади

AllTrip.uz компанияси Windrose авиакомпанияси билан ҳамкорликда Украинадан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган йўловчилар учун Киев - Харьков - Тошкент – Киев йўналишида чартер қатновини амалга оширади.

Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун Киев - Харьков - Тошкент чартер рейси жорий йилнинг 5 август кунига белгиланган.

Тошкент – Киев йўналишидаги чартер парвози эса 6 август куни амалга оширилади.

Авиачипта нархлари ва парвоз бўйича батафсил маълумотларни +998 78 140 00 00 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Темир йўл транспорти орқали юк ташиш имконияти, мамлакатимизнинг транзит салоҳияти ва логистика марказлари фаолияти


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинмоқда.
Жойлардаги бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизими ишини янада жонлантириш кераклиги таъкидланди.
Олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцина харид қилиш ва аҳолини вакцинация қилиш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.

На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании анализируется проводимая работа по сдерживанию пандемии коронавируса.
Отмечена необходимость дальнейшей активизации работы системы первичной медицинской помощи на местах.
Поручено всесторонне изучить совместно с учеными и врачами возможности закупки вакцины и вакцинации населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Пандемия даврида ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маблағларнинг адолатли тақсимланиши ва тўланиши устидан доимий назорат ўрнатиш, қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича топшириқлар берилди. Маҳалла ва жамоатчилик назоратини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Ижтимоий ҳимоя ягона реестрининг жорий этилиши муҳокама қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам материальной поддержки нуждающихся в социальной защите и помощи слоев населения.
Поручено установить постоянный контроль за справедливым распределением и выплатой средств, предотвращать случаи нарушения закона. Подчеркнута важность усиления махаллинского и общественного контроля.
Обсужден внедряемый Единый реестр социальной защиты.

#Mirziyoyev #videoselektor #ijtimoiyhimoya #moddiyyordam

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд халқаро аэропорти бутунлай замонавий кўринишга келтирилади

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: фақат статистика билан эмас, ҳар бир бемор билан алоҳида шуғулланиш лозим

Шавкат Мирзиёев: Нужно заниматься не только статистикой, но и с каждым пациентом отдельно

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш бўйича тақдимот ўтказилди.
Кескин танқидий руҳда ўтган тадбирда мутасаддиларга ишларни ташкил этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Давлат-хусусий шерикликка оид масалалар Президентнинг шахсий назоратида бўлиши қайд этилди.
Олиб борилаётган ишларнинг бориши хусусида яқин кунларда масъуллар давлатимиз раҳбари ҳузурида ҳисобот берадилар.

Состоялась презентация о расширении государственно-частного партнерства в сферах энергетики, транспорта, коммунального хозяйства и здравоохранения.
Деятельность в данном направлении подвергнута жесткой критике. Даны конкретные указания по организации работы.
Вопросы, связанные с ГЧП, впредь будут находиться под личным контролем Президента.
Определено, что в скором времени ответственные доложат главе государства об итогах осуществляемой работы.

#Mirziyoyev #taqdimot #iqtisodiyot #DXSh

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Таъзия

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги раҳбарияти, Транспорт вазирлиги бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси узоқ йиллар мобайнида мамлакатимиз транспорт соҳаси ривожи йўлида фаолият кўрсатиб келган Джамалходжаев Тоҳирхўжа Ташходжаевич вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун 2 августдан 16 август кунлари давомида амалга оширилиши белгиланган чартер рейсларининг жадвалига қисман ўзгартириш киритилди.

Хусусан, 5 август куни Қоҳира – Тошкент – Қоҳира йўналишида амалга оширилиши белгиланган парвоз 16 август куни бажарилади.

7-8 август Тошкент – Пекин – Тошкент йўналишидаги рейс эса 13-14 август кунлари амалга оширилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати