Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
10.6K subscribers
14.1K photos
2.04K videos
13 files
6.18K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Озарбайжоннинг AZAL авиакомпанияси Бакудан Самарқандга илк қатновни амалга оширди

AZAL авиакомпаниясининг Бокудан парвоз этган Airbus A320 самолёти бугун эрта тонгда Самарқанд халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Авиакомпания Самарқанд – Баку йўналишда авиақатновларни ҳафтада икки маротаба чоршанба ва жума кунлари амалга оширади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
ICАО Ассамблеясининг 41-сессияси ўз ишини давом эттирмоқда

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Канаданинг Монреаль шаҳрида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICАО) Ассамблеясининг 41-сессияси ўз ишини бошлади.

ICАО Ассамблеясида Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси маъмурияти номидан “Ўзавиация” агентлиги директори Назаров Тоҳир Алимжанович иштирок этмоқда.

ICАО Ассамблеясининг 41-сессияси доирасида Ассамблеядаги Ўзбекистон вакили - “Ўзавиация” агентлиги Директори Тоҳир Назаров ICАО Президенти ва ICАО Бош котиби ва ICАО минтақавий идораси Директорлари билан учрашди.

Учрашувда фуқаро авиациясини ривожлантиришнинг долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистонда фуқаро авиацияси соҳасида ICАО томонидан режалаштирилган аудит ўтказилиши муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Международный аэропорт Самарканда принял первый рейс из Баку


Информационная служба Министерства Транспорта Республики Узбекистан


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Finnair Скандинавия мамлакатларидан Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўймоқчи

Бугун ушбу масала Транспорт вазирлиги, Ўзбекистоннинг Латвия Республикасидаги элчихонаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилиги масъуллари, "Uzbekistan Airports" АЖ ҳамда Финляндиянинг “Finnair” авиакомпанияси вакиллари иштрокида видеоконференц алоқа шаклида ўтказилган учрашувда муҳокама этилди.

“Finnair” авиакомпаниясининг давлат органлари билан алоқалар департаменти директори Т.Коскинен Скандинавия мамлакатларидан Ўзбекистонга келиш истагида бўлган сайёҳлар учун тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама этиб, ушбу йўналишда авиакомпания режалари билан ўртоқлашди.

Авиакомпания йўловчи ташувларини “Uzbekistan airways” АЖ билан "Код-шер" тижорий келишувлари асосида амалга ошириш, шунингдек, юк ташувлари йўналишида ҳам рейсларни йўлга қўйишга қизиқиш билдираётганлигини маълум қилди.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
⚡️Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясидаги вакант лавозимга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Фарғона вилояти ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси – давлат инспектори.

▪️Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 14 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

▪️ Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

▪️ Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

✅️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 3-4 октябрь кунлари Венгрияга амалга оширган расмий ташрифининг асосий воқеалари

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти

Термиз – Сурхонобод йўналишида ҳаракатланувчи поездларнинг юмшоқ ўриндиқли вагон парки янгиланмоқда


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Темир йўл транспортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади

Мамлакатимиз туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш, темир йўл транспортида йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини замон талаблари даражасида янги босқичга олиб чиқиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти 34 та замонавий электропоездлар сотиб олиш бўйича халқаро тендер эълон қилди.

Ҳаракат таркибини янгилаш, замонавий электропоездаларни харид қилиш бўйича ҳозирда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Stadler, Skoda, Talgo, Siemens, Hitachi, Pesa, CRRC-Dalian каби дунёнинг энг илғор компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда.

34 та замонавий электропоездларнинг харид қилиниши натижасида 8 та янги йўналишларда темир йўл қатновлари ташкил этилиши кўзда тутилган.


Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Япониянинг «All Nippon Airlines» авиакомпанияси Самарқанд, Бухоро ва Урганчга парвозларни йўлга қўймоқчи


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Uzbekistan Airways Куала-Лумпурга парвозларни тикламоқда

2022 йил 1 ноябрдан Uzbekistan Airways Тошкент – Куала-Лумпур – Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри қатновларни тикламоқда.

Мазкур йўналишда қатновлар ҳафтада икки марта сешанба ва жума кунлари қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади.

Сешанба кунлари:

Тошкентдан учиб кетиш: 23:55 (Тошкент вақти билан) сешанба куни.

Куала-Лумпурга етиб бориш: 10:30 (Куала-Лумпур вақти билан) чоршанба куни.

Куала-Лумпурдан учиб кетиш: 12:00 (Куала-Лумпур вақти билан) чоршанба куни.

Тошкентга етиб бориш: 17:00 (Тошкент вақти билан) чоршанба куни.

Жума кунлари:

Тошкентдан учиб кетиш: 23:00 (Тошкент вақти билан) жума куни.

Куала-Лумпурга етиб бориш: 9:30 (Куала-Лумпур вақти билан) шанба куни.

Куала-Лумпурдан учиб кетиш: 11:00 (Куала-Лумпур вақти билан) шанба куни.

Тошкентга етиб бориш: 16:00 (Тошкент вақти билан) шанба куни.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook|Instagram |
Yangi uchta metropoliten bekati qurilishi yakunlanmoqda
Maʼlumki, mamlakatimizdagi eng yirik loyihalardan biri bo‘lgan yer usti metro qurilishi poytaxtimizda bosqichma-bosqich davom ettirilmoqda. Xususan, “O‘zbekiston temir yo‘llari” AJning “Ko‘prikqurilish tresti” unitar korxonasi va tarmoqning boshqa bir nechta boshqarmalaridan iborat tajribali mutaxassislari tomonidan yer usti metrosining 2-bosqichi “Qo‘yliq – Quruvchilar” yo‘nalishining 7-bekatdan 12-bekatgacha bo‘lgan 8,5 kilometrlik uchastkasida qurilish ishlari jadallik bilan amalga oshirilib, hozirgi vaqtda 3ta bekat qurilishi yakunlanmoqda ... 👉 BATAFSIL O'QISH BU YERDA

Завершается строительство трёх новых станций метрополитена
Как известно, в Ташкенте продолжается поэтапная реализация одного из крупнейших проектов в нашей стране – строительство кольцевого надземного метрополитена. В частности, в настоящее время интенсивными темпами ведутся работы 2-го этапа строительства на 8,5 километровом участке “Куйлик – Строительный”. Здесь на заключительном этапе строительства находятся сразу три станции метро. На отрезке с 7-й по 10-ой станции полностью завершены все фундаментальные работы, проложено 8 км 700 м новых железнодорожных путей в обоих направлениях ... 👉 ПОДРОБНЕЕ ЧИТАТЬ ЗДЕСЬ

|Site|Telegram|Facebook|YouTube|Instagram|
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Сирдарё вилоятига келиб, Сирдарё ва Сайхунобод туманларидаги фермер хўжаликлари даласини кўздан кечирди, фермерлар ва ёшлар билан суҳбатлашди.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Сырдарьинскую область и осмотрел поля фермерских хозяйств Сырдарьинского и Сайхунабадского районов, побеседовал с фермерами и молодежью.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaro #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Сайхунобод туманидаги “Политекс Сирдарё” пахта-тўқимачилик кластери корхонасини бориб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил предприятие хлопково-текстильного кластера «Политекс Сирдарё» в Сайхунабадском районе.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter