Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
10.7K subscribers
14.3K photos
2.06K videos
13 files
6.25K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекция томонидан, Автомобиль йўллари қўмитаси билан ҳамкорликда “2021 йилда йўл қурилиши ва таъмири соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳамда уларнинг сифати” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
Туркий Кенгаш доирасида транспорт ва транзит масалалари бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

2021 йил 20 апрель куни Ўзбекистон транспорт ва божхона органлари вакиллари ҳамда Туркий Кенгаш Котибияти иштирокида видеоконфереция шаклида навбатдаги маслаҳатлашув ўтказилди.

Йиғилишда Транспорт вазири ўринбосари Абдусамад Мўминов, Туркий Кенгаш Бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов, шунингдек, транспорт вазирлиги, давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон халқаро автомобиль ташувчилар ассоциацияси экспертлари иштирок этди.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент метрополитенида йўловчиларнинг карантин қоидаларига амал қилишини таъминлаш юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда

❗️Ҳурматли йўловчилар жамоат транспорти хизматидан фойдаланганда белгиланган карантин талаблари ва санитария меъёрларига қатъий амал қилинг.

Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигига бефарқ бўлманг.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from navruz bot
​​#Самарқанд_вилояти

Давлатимиз раҳбарининг 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев бошчилигидаги ишчи гуруҳи вилоятда ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Хусусан, вилоятнинг олис ва чекка ҳудудларига транспорт қатновларини йўлга қўйиш масалалари ҳар бир маҳалла кесимида бевосита аҳоли вакилларининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жамоат транспортида йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бевосита ушбу йўналишда хизмат қилаётган корхоналар фаолияти билан боғлиқ. Шу нуқтаи назардан Самарқанд шаҳар ҳокимлиги қошидаги «Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси» давлат корхонаси, Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси тасарруфидаги “Ургут автотранс” ДУКнинг фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида корхоналар фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
🚍 Қарши шаҳрида 21-сонли шаҳар ичи автобус йўналиши фаолияти йўлга қўйилди

Мазкур йўналишга Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси қошидаги “Транс Авто Қарши” УКга қарашли 6 дона янги “Исузу” русумли автобуслар бириктирилган.

Йўналиш чизмасига кўра, автобус қатнови Қарши тумани “Спутник” ҳудудидан бошланиб, Қарши шаҳар Қизил масжид кўчасида якунланади.

🚌 Масофаси 10 км дан ортиқни ташкил этган йўналишда автобуслар қатновининг ўртача ҳаракатланиш оралиқ вақти 10 дақиқани ташкил этади.

Қайд этиш жоиз, “Транс авто Қарши” УКга ўтган йили 50 дона янги “Исузу” русумли автобус олиб келинган бўлиб, ҳозирда автобусларни босқичма-босқич йўналишларга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from navruz bot
​​Узбекские дипломаты провели переговоры с испанской стороной о налаживании сотрудничества в сфере железнодорожного транспорта

В Посольстве Узбекистана в Мадриде прошла встреча с представителями одной из ведущих мировых компаний, занимающихся проектированием, производством, поставкой и техническим обслуживанием систем и оборудования для железнодорожного транспорта “CAF”, сообщает корреспондент ИА “Дунё”.

“CAF, Construcciones y Auxiliar de Ferrocarriles S.A. - одна из ведущих мировых компаний в своей области. Основана в 1917 году. на сегодняшний день в компании работает более 7 тысяч человек. Годовой оборот “CAF” в 2020 году составил более 2,7 миллиарда евро.

В ходе встречи региональный менеджер компании Хуан Хосе Гарсия проинформировал, что “CAF” обладает широким опытом реализации комплексных железнодорожных проектов по лицензии или “под ключ”. Принимая во внимание имеющийся опыт сотрудничества Узбекистана с испанской компанией “Talgo” в реализации проектов по приобретению за счёт льготных кредитных линий правительства Испании высокоскоростных поездов и пасажирских вагонов, компания “CAF” хотела бы обсудить с профильными министерствами и ведомствами республики предложения по налаживанию взаимовыгодного сотрудничества в сфере железнодорожного транспорта, включая пригородный и городской транспорт, метрополитен и трамваи.

Испанская сторона заинтересована в реализации проектов и создании совместных предприятий с компаниями Узбекистана.

По итогам проведенных переговоров была достигнута договоренность об организации переговоров с участием представителей министерств инвестиций и внешней торговли, транспорта и АО “Узбекистон темир йуллари” для детального обсуждения вопросов возможного сотрудничества.


Информационная служба Министерства Транспорта Республики Узбекистан
Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси ва вилоят санитария - эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари билан ҳамкорликда аэропорт, темир йўл вокзаллари, автостанцияларда ишчи ходимлар ва йўловчиларнинг белгиланган карантин талаблари ва санитария меъёрларига қатъий амал қилишни таъминлаш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

❗️Ҳурматли йўловчилар жамоат транспорти хизматидан фойдаланганда белгиланган карантин талаблари ва санитария меъёрларига қатъий амал қилинг.

Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигига бефарқ бўлманг.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг “Йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Ушбу буйруқ лойиҳаси билан йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари тўғрисида низом тасдиқланмоқда.

Низом автовокзаллар ва автостанциялар, шу жумладан давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида ишлайдиган автовокзаллар ва автостанцияларнинг асосий вазифалари, функциялари ва фаолияти технологик жараёнини белгилайди.

Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
Россиянинг "Royal Flight" авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалган ошириш учун рухсатнома олди

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Россия Федерациясининг "Royal Flight" авиакомпаниясига 2021 йил 21 апрелда 9-К сонли Ўзбекистон Республикасига Москва – Андижон - Москва йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатнома берилди.

Авиакомпания парвозларни Boeing 757-200 ҳаво кемасида амалга оширади.

👉 https://t.me/uzcaa


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Махсус репортаж | Карантин қоидалари барчага баробар


❗️Ҳурматли йўловчилар жамоат транспорти хизматидан фойдаланганда белгиланган карантин талаблари ва санитария меъёрларига қатъий амал қилинг.

Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигига бефарқ бўлманг.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from Huquqiy axborot
#Tashkent_Law_Spring_2021

⚡️ “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бошланди

Форум
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТ ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда.

“Tashkent Law Spring” нинг мақсади — ҳуқуқни ривожлантириш муаммолари ва замонавий тенденцияларини муҳокама қилиш учун етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жамлаган ҳолда очиқ мулоқот майдончасини яратиш, шунингдек, халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистонда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни намойиш этишдан иборат.

📹 Онлайн-трансляция: https://youtu.be/Czbx2CGc_rQ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Яқин соатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бошланади.

Иқтисодиётнинг ушбу муҳим йўналишига жуда кенг имкониятлар яратилиши, жумладан, соҳа субъектларига катта миқдорда молиявий ресурслар тақдим этилиши кутилмоқда.

В ближайшие часы под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам развития сферы услуг.

Ожидается создание беспрецедентных возможностей для развития этой важной составляющей экономики, включая предоставление серьезной финансовой поддержки субъектам сферы.

Facebook|Instagram|Twitter
🇺🇿 🇹🇯 Тожикистон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳоккама этилди


Жорий йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов ҳамда Тожикистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Саидмуродзода Шоиста ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишди. Ҳусусан, автомобиль транспортида халқаро ташувлар ва темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув доирасида икки мамлакат темир йўл маъмурияти раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган музокараларда темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган тегишли баённомани имзолашди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |