Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.2K photos
2.17K videos
13 files
6.55K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Визит Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в Самаркандскую область



Информационная служба Министерства Транспорта Республики Узбекистан

mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
Президент денгиз портларига чиқиш имкониятини берадиган темир йўл қурилиши ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоят фаоллар йиғилишида мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун амалга оширилаётган ишлар, хусусан, «Мозори-Шариф — Кобул — Пешавор» темир йўли қурилиши борасида маълумот бериб ўтди.

💵 «Ҳар қандай иқтисод учун темир йўлнинг ўрни жуда катта. Агар шу вақтгача Хитой ёки бошқа Осиё давлатларига олиб чиқадиган темир йўл қурганимизда эди, қўшимча бозорлар пайдо бўларди, ишлаб чиқараётган маҳсулотларимиз таннархи 60-70 фоизга камайган бўларди.

🛒 Биз шу вақтгача фақат Россия ва Қозоғистонга экспорт қилиб келмоқдамиз. Маҳсулотимизни чиқариш учун бизда бошқа йўл йўқ. Шундай бўлгач, йўл ҳақи ҳам шунга яраша катта бўлади. Истаган вақтларида маҳсулотларимизни рад этишлари мумкин. Агар бизда бошқа муқобил танлов бўлганида эди, Ўзбекистоннинг маҳсулотларига муносабат ҳам бошқача бўлар эди. Рақобат ошарди.

🚊 Шу мақсадни амалга ошириш учун Афғонистон орқали темир йўл қуряпмиз. У битиб, ишга тушса, Афғонистон ва Покистон орқали денгиз портларига чиқиш имконияти пайдо бўлади. Лойиҳани амалга ошириш осон бўлмаяпти, бунинг учун хориждаги ҳамкорларимиз билан музокаралар олиб боряпмиз.

🇵🇰 Покистон бош вазири Имрон Хон дўстимиз билан яқин алоқада бўлиб турибмиз. Афғонистон орқали темир йўл қурамиз, аммо унинг хавфсизлигини ким таъминлаб бера олади? Фақат Покистон. Шу сабабли Имрон Хон билан бамаслаҳат иш олиб бормоқдамиз. Бу йўл қурилишидан биз қатори Афғонистон ҳам, Покистон ҳам бирдек манфаатдор», — деди давлатимиз раҳбари.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
⚡️Самарқандда вокзал ортидаги 3 мингта уй бузилиб, ўрнида кўп қаватли уйлар қурилади

Президент Самарқанд вилоят фаоллар йиғилишида аҳолини янги уй жойлар билан таъминлаш режаси ҳақида маълумот берди:

🏗 «Самарқанд шаҳрининг Қорасув, Ширин ва вокзал орти ҳудудларида «реновация» тамойили асосида замонавий турар-жойлар барпо этилади. Хусусан, жорий йилда Қорасув массивида 3 минг 500 та хонадонли 29 та 16 ва 25 қаватли уйлар фойдаланишга топширилади.

📌 Вокзал орти ҳудудидаги 3 мингга яқин эски ҳовлилар ўрнида 100 мингдан ортиқ аҳоли учун кўп қаватли замонавий уйлар қурилади. Бу ўринда эски ҳовлиларда яшаётган аҳоли хавотир олишига ҳеч қандай асос бўлмаслиги керак. Ҳаммага компенсация тўланади, уй-жой эгалари рози қилинади.

Ширин массивида 90 минг нафар аҳолига мўлжалланган шаҳарчани барпо этиш орқали, парклар ва дам олиш масканларини қуриш ишлари бошланади.

💰 Жамшид Қўчқоров, Темур Ишметов мазкур уй-жойлар қурилишини бошлаш учун вилоят ҳокимлигига 2 йил муддатга 200 миллиард сўм ссуда маблағларини ажратсин», — деди давлат раҳбари.

https://t.me/hudud_inform
Транспорт вазири ўринбосари Раҳмонбек Усманов бошчилигидаги ишчи гуруҳи мамлакатимиз транзит салоҳиятини ошириш имкониятларини ўрганиш, халқаро юк ўтказмаларини ривожлантириш бўйича мавжуд шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида Навоий халқаро аэропортига ташриф буюрди.

Ташриф давомида “Навоий” эркин иқтисодий зонаси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда экспортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, унинг ҳажмлари барқарор ўсишини таъминлаш, қолаверса, коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган чеклов чоралари оқибатида вужудга келаётган транспорт соҳасига тегишли муаммоларни тизимли ҳал этиш масаласи муҳокама этилди.

Шунингдек, келгусида юк ташиш бўйича амалга ошириладиган ишлар йўл харитаси ишлаб чиқилди


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи давом этмоқда


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари вилоятнинг фойдаланилмаган имкониятларини ишга солиш учун 5 та драйвер соҳани кўрсатиб ўтди.
Ҳар бир маҳалладаги муаммо ва имкониятларни танқидий ўрганиш, аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилишга жалб этиш орқали камбағалликни қисқартириш асосий вазифа бўлиши таъкидланди.

В Самарканде с участием Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялось совещание областного актива.
Глава государства обозначил пять направлений-драйверов, которые позволят задействовать неиспользованный потенциал региона.
Сокращение бедности путем критического изучения проблем и возможностей в каждой махалле, вовлечения населения в предпринимательство и самозанятость будут главной задачей, отмечалось на совещании.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter