Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
10.6K subscribers
14.2K photos
2.04K videos
13 files
6.2K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж 24 | Жамоат транспорти тизимидаги ривожланишлар


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев “Навоий” эркин иқтисодий зонасини ҳамда "Навоий" халқаро аэропорти юк терминалини бошқариш бўйича ҳужжатларни имзолаш маросимида иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии подписания документов по управлению свободной экономической зоной «Навои» и грузовым терминалом международного аэропорта «Навои».

#Mirziyoyev #safar #Navoiy #imzolash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон “Шимол-Жануб” йўналиши бўйлаб янги мультимодал транспорт йўлагини ташкил этмоқчи

Бу ҳақда Бангкокда бўлиб ўтаётган Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESCATO)нинг Транспорт бўйича қўмитаси 7-ялпи мажлиси доирасида “Шимол-Жануб халқаро транспорт коридори имкониятлар ва муаммолар” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида айтиб ўтилди.

“Шимол-Жануб” коридорининг Шарқий тўғридан-тўғри темир йўл йўналишига муқобил транспорт йўлаги сифатида Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон ҳамда Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон мультимодал транспорт коридорларини ташкил этиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилди.

Таклиф этилаётган транспорт йўлакларининг масофаси 1,5–2 бараварга қисқароқ эканлиги билан аҳамиятлидир. Ушбу мультимодал транспорт коридорлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Европа давлатларига юк ташувлари ҳажмини ошириш учун Туркиянинг 2 та йирик компанияси билан келишувга эришилди


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўқув семинари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги “Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида” 537-сон қарори мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган семинарлар давом этмоқда.

Галдаги тадбир Ғузор туманида ташкил этилиб унда шахобча темир йўлига эга тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва уларнинг темир йўл соҳасида фаолият юритаётган ходимлари иштирок этишди.

Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | 25 ноябрдан 8 декабргача барча турдаги чипталарга 8 фоизлик чегирма


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

Карабук университети вакиллари билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказилди

Тошкент давлат транспорт университети ва Туркиянинг Карабук университети профессор-ўқитувчилари ўртасида ўтказилган видеоанжуманда халқаро илмий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 133-сон қарорида белгиланган талабларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Туркия Республикаси Илмий ва технологик тадқиқотлар кенгаши ҳамкорлигида халқаро илмий лойиҳалар танловига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ жиҳатлар келишиб олинди.

Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи;
- Навоий вилоятига ташриф тафсилотлари;
- Нега Ўзбекистон айнан Финляндия таълимини устун билмоқда ва ўз таълимида шу мамлакатнинг усулидан фойдаланмоқда?


Кўрсатувни бугун, 26 ноябрь куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 27 ноябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

🕊Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🇺🇿 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🇺🇿🇫🇷 “Ўзбекистон – Франция: кўп қиррали шерикликни кенгайтириш учун янги имкониятлар” мавзусида Халқаро пресс-клуб сессияси бошланди

➡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Францияга ташрифи аҳамияти нимада?

➡️ Европада Германия, Буюк Британия сингари иқтисодиёти бақувват мамлакатлар турганда, нега Франция билан муносабатларни чуқурлаштиришни танлаяпмиз? Бу давлат бизга нима бера олади?

➡️ Франция келгусида юртимизга қанча миқдорда инвестиция киритмоқчи ва айнан қайси соҳаларга?

☑️ Шу каби саволларга ХПКнинг навбатдаги сессиясида жавоб олишингиз мумкин. Жонли эфирни Сиз айни дақиқиларда "Ўзбекистон 24", "УзРепорт" ва "Ренессанс" телеканаллари орқали томоша қилинг.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял российскую парламентскую делегацию во главе с Председателем Государственной Думы Федерального Собрания Российской Федерации Вячеславом Володиным.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter