Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
10.7K subscribers
14.3K photos
2.06K videos
13 files
6.24K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон Президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Урганч шаҳридаги «UzXCMG» корхонасига ташриф буюрди.
Ҳозирги кунда бу ерда 13 хил экскаватор, 10 турдаги махсус техника ишлаб чиқарилмоқда. Маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоиздан ошган. Энди маҳсулотларни чет элга, жумладан, қўшни мамлакатларга экспорт қилиш режалаштирилган.
Тожикистонлик меҳмонлар заводдаги иш жараёнини, қишлоқ хўжалиги машиналари ва махсус техникаларни кўздан кечирди.

Президент Таджикистана Эмомали Рахмон в сопровождении Президента Шавката Мирзиёева посетил предприятие «UzXCMG» в городе Ургенче.
Сегодня здесь производят 13 видов экскаваторов и 10 видов спецтехники. Уровень локализации превысил 50 процентов. В дальнейшем планируется экспортировать продукцию, в том числе в соседние страны.
Таджикские гости ознакомились с рабочим процессом завода, образцами сельскохозяйственной и специальной техники.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #zavod

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Халқаро_ҳамкорлик

Мўғулистон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади

Бугун, 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Мўғулистон йўллар ва транспортни ривожлантириш вазирлиги Фуқаро авиациясини ривожлантириш департаменти Бош директори Мунхтуя Чимеддорж хоним билан учрашди.

Учрашувда томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама этишди. Хусусан, Ўзбекистон ва Мўғулистон ҳукуматлари ўртасида Ҳаво қатнови тўғрисида ҳамда халқаро автомобиль ташувлари тўғрисида битимни тузиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.


Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Расмий изоҳ

«Чилонзор» йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд соат 10:50 лар атрофида электр таъминотидаги қисқа носозлик сабаб «Олмазор» бекатида тўхтади. Йўловчилар эса бекатдан чиқарилди.

Шу сабаб, «Чилонзор» йўналишининг қолган бекатларида ҳам поездлар ҳаракати белгиланган режа жадвалидан ўзгарган ҳолда бир томонлама ва кичик ҳалқа жадвали асосида ҳаракатланди.

Ҳолат юзасидан мутасаддилар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилганидан сўнг соат 11:58 да носозлик бартараф этилиб, поездларнинг доимий жадвал асосидаги ҳаракати қайта тикланди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Rossiya va O'zbekiston o'rtasida temir yo'l aloqasining qayta tiklanishi haqida axborot

Ijtimoiy tarmoqlarda, xorijiy ommaviy axborot vositalari manbalariga asoslanib, Rossiya Federatsiyasi tomonidan O'zbekiston fuqarolari uchun temir yo'l transporti orqali mamlakatga kirish uchun cheklovlarni bekor qilish to'g'risida ma'lumotlar tarqatilmoqda.

Ta'kidlash joizki, kuni kecha, 2022-yil 3-iyun kuni Rossiya Federatsiyasining koronavirus infektsiyasiga qarshi kurashish bo'yicha operativ shtabning yig'ilishi bo'lib o'tdi. Unda yug‘ilish kun tartibida Rossiya Federatsiyasi va O'zbekiston Respublikasi o'rtasida xalqaro yo'lovchi poyezdlari harakatini muntazam ravishda tiklash masalasi ko'rib chiqildi.

Muhokama natijalariga ko'ra, operativ shtabning a'zolari tomonidan 2022-yil 14-iyundan boshlab temir yo'l transporti orqali kelgan xorijiy fuqarolarga epidemiologik cheklovlarni bekor qilish to'g'risida qaror qabul qilindi.

Ayni paytda, ikki davlat temir yo'l ma'muriyatlari tomonidan ushbu masala ishlab chiqilmoqda, ya'ni tashuv jarayonini tashkil etish, yo'lovchi poyezdlarining harakatlanish jadvalini ishlab chiqish, yo‘nalishlarini belgilash, yo‘l kiraning narx siyosati va boshqa qator zarur bo‘lgan masalalar ishlab chiqilmoqda.

Rossiya Federatsiyasiga temir yo'l transporti harakatini tayinlash to'g'risidagi xabar va barcha masalalar ishlab chiqilgandan so'ng darhol e'lon qilinadi. Buning uchun, "O'zbekiston temir yo'llari" AJning rasmiy axborot manbalari (veb-sayt, verifikasiyadan o‘tgan Telegram-kanali, ijtimoiy tarmoqlardagi Facebook va Instagram sahifalari)da kuzatib boring.

Axborot-tahliliy media markazi

|Site|Telegram|Facebook|YouTube|Instagram|
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини муҳим сиёсий тадбир – мамлакат Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича умуммиллий референдум муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлади.
Стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Казахстана.
Глава нашего государства искренне поздравил Президента Казахстана с успешным проведением важного политического мероприятия – общенационального референдума по вопросу внесения изменений и дополнений в Конституцию страны.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления отношений стратегического партнерства и союзничества, состоялся обмен мнениями по региональной повестке.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев иш куни якунида Тошкент ер усти ҳалқа метросининг 2-босқичи қурилиш жараёни ҳамда пойтахтда жамоат транспортини ривожлантириш бўйича лойиҳа ва таклифлар тақдимоти билан танишади.

В завершение рабочего дня Президент Шавкат Мирзиёев ознакомится с ходом строительства второго этапа надземного кольцевого метро Ташкента, а также с презентацией проектов и предложений по развитию общественного транспорта в столице.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Тошкент ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичи қурилишини бориб кўрди.
Ерусти метросининг қарийб 12 километрлик бу қисмида 7 та бекат бўлади. Улар орасидаги қатнов вақти 13 дақиқани ташкил этади. Мазкур йўналиш бир кунда 40 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.
Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш ва метрополитенда йўловчиларни кўпайтириш лойиҳалари тақдимот қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства второго этапа надземного кольцевого метро Ташкента.
На данном отрезке протяженностью почти в 12 километров будет 7 станций. Интервал движения поездов составит 13 минут. Линия сможет перевозить около 40 тысяч пассажиров в день.
Здесь же состоялась презентация проектов по развитию общественного транспорта в городе Ташкенте, увеличению пассажиропотока в метрополитене.

#Mirziyoyev #tanishuv #transport #metro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Президент ознакомился с проектами по развитию общественного транспорта


Информационная служба Министерства Транспорта Республики Узбекистан


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Президент жамоат транспорти лойиҳалари билан танишди


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Транспорт соҳасига хусусий инвесторларни жалб қилиш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, транспорт вазири И.Маҳкамовга:

- аэропортларга хусусий шериклик асосида инвесторларни жалб қилиш ишлари қониқарсизлиги;

- Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон йўналишидаги тез юрар автомобиль йўлларини қуриш бўйича хусусий шериклик лойиҳалари ҳам қониқарсизлиги;

- ҳудудлар ўртасида авиа, темир йўл ва автотранспорт қатновларини кўпайтириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилгани кўрсатиб ўтилди ва охирги марта огоҳлантириш берилди.

Транспорт вазирлиги ва “Uzbekistan Airports”га:

- 1 июлга қадар аэропортларга хусусий шериклик асосида инвестор ҳамда ички авиақатновлар учун лоукостерларни жалб қилиш бўйича амалий ишларни бошлаш;

- 1 августга қадар ички авиақатновларни ҳафтасига 90 тага кўпайтириш топширилди.

Темир йўл тизими трансформациясини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Автомобиль йўллари соҳасида қурилиш сифати ва ажратилаётган маблағлар назорати бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.