Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
6.26K subscribers
8.63K photos
1.27K videos
12 files
3.73K links
Официальный новостной канал Министерства транспорта Республики Узбекистан

Веб-сайт: http://mintrans.uz/ru/

Facebook: https://www.facebook.com/mintrans.uz/
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўловчиларга қўшимча қулайлик

"Ғишткўприк" чегара-божхона пости яқинида жойлашган “JML Plaza” савдо мажмуасида “Тошкент” автовокзали кассаси филиали ўз фаолияти бошлади.

Эндиликда йўловчилар “Тошкент” автовокзалидан амалга оширилаётган халқаро автобус қатновларига чипталарни ушбу кассадан ҳам сотиб олиши мумкин.

Мажмуадаги кенг ва шинам кутиш зали, хостел, кафе 24 соат давомида йўловчиларга хизмат кўрсатади.

“Тошкент” автовокзалидан амалга оширилаётган ҳар кунлик маҳаллий ва халқаро автобус қатновлари тўғрисидаги маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

☎️ Маълумот учун телефон: +998 71 207-87-00



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

Тошкент давлат транспорт университети Польшанинг Интеллектуал транспорт тизимлари ассоциацияси билан келишув имзолади

Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтаётган "Интеллектуал транспорт тизимлари" конгресси доирасида Тошкент давлат транспорт университети Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Баходир Тураев Польшанинг интеллектуал транспорт тизимлари ассоциацияси президенти Марек Литвин билан учрашди.

Учрашувда томонлар Тошкент давлат транспорт университетида келажакда интеллектуал транспорт тизимлари ўқув, илмий-амалий лаборатория ташкил этиш юзасидан келишувга эришди.

Мазкур лабораторияда талабалар, магистрантлар ҳамда тадқиқотчилар ўз илмий изланишларини олиб бориш имкониятига эга бўлишади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент геология соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
2022-2026 йилларда геология-қидирув ишларини амалга ошириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Давлат раҳбари янги лойиҳаларда бу хомашёни қайта ишлаш ва қўшилган қиймат яратишга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.
Тақдимотда мис кластери ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳам ҳисобот берилди.

Президент ознакомился с презентацией проектов геологической отрасли.
Поставлена задача разработать отдельную программу геологоразведочных работ на 2022-2026 годы.
Глава государства отметил необходимость уделить в новых проектах особое внимание переработке и созданию продукции с добавленной стоимостью.
На презентации также представлена информация о ходе работ по созданию медного кластера.

#Mirziyoyev #taqdimot #geologiya #kadrlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли йўловчилар ва пойтахтимиз аҳолиси!

🚌 Эндиликда автобус (электробус) салонига унинг олд эшигидан ҳайдовчининг ёнида ўрнатилган махсус валидатор ва қурилма орқали йўл ҳақи учун тўловни амалга оширгандан сўнг киришингизни ҳамда автобус (электробус) дан тушаётганингизда орқа эшиклардан фойдаланишингизни сўраймиз.

Ушбу қоида йўловчиларимизга қулайлик яратиш ва транспорт маданиятини шакллантириш мақсадида жорий этилмоқда.

❗️Илтимос белгиланган қоидаларга амал қилинг!


👉 https://t.me/tshtxuz


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Қашқадарё_вилояти

Қарши халқаро аэропортида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Айни дамда Қарши аэропортининг аэровокзал комплексида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки босқичда ташриф буюрувчилар учун мўлжалланган зал кенгайтирилиб, аэровокзалнинг йўловчилар ўтказувчанлик қобилиятини соатига 200 йўловчидан 400 нафар йўловчига ошириш режалаштирилган.

Шунингдек, аэровокзалнинг иккинчи қавати жўнаб кетувчи йўловчилар учун мўлжаллаб қайта реконструкция қилинади.

Бунинг натижасида комплексдаги йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш устунлари сони ҳозирги 3 дан 10 тага оширилади.

Шу билан бирга замонавий багаж тақсимловчи ленталар, электрон тарозилар ва йўловчилар учун қулайликлар яратишга мўлжалланган бошқа мосламалар ўрнатилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари!

🚧 2022 йилнинг 22 май куни Тошкентда Uzexpocenter ва Intercontinental кўргазмалар мажмуасининг ҳудудида триатлон бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтади.

Шу сабабли, 22 май куни соат 6:00 дан 13:00 гача қадар бир неча йўналишлардаги йўл қисмлари ёпилади:

• Кичик халқа автомобиль йўли — Бўзсув кўпригидан (мўлжал: Минор масжиди ва Малика) Чингиз Айтматов кўчаси билан кесишмагача.

• Шароф Рашидов шоҳ кўчаси — Халқаро бизнес марказидан Осиё кўчаси билан кесишмагача.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари иштирокида йўлларда ҳаракат хавфсизилини таъминлаш масалалари юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

Тошкент давлат транспорт университетига Истанбул Айдин университети таъсисчиси ва директорлар кенгаши раиси доктор Мустафа Айдин бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Университет раҳбарияти ўртасида бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Хусусан, томонлар талабалар алмашинуви, ёзги таълим дастурлари, факультетлар ўртасида қисқа ва узоқ муддатли ташрифлар алмашинуви, тадқиқот лойиҳалари, қўшма семинарлар, конференциялар ташкил этиш юзасидан фикр алмашди.

Учрашув давомида доктор Мустафа Айдинга Тошкент давлат транспорт университети фахрий доктори унвони берилди.

Тошкент давлат транспорт университети ҳамда Истанбул Айдин университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from Navro'z Ashurmatov
ЙЎЛОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА

27-28 май кунлари “Тошкент – Андижон – Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган поездларнинг 1 та рейси
тўхтатилади.

“Тошкент МТУ” УКга қарашли “Ақча-Облиқ” темир йўл станциялари оралиғи 101-километр 9-пикетидаги кўприкда таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан жорий йил 27, 28 май кунлари “Тошкент – Андижон – Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездларнинг 1 та рейси бекор қилинади.

Хусусан,

2022 йил 27 май куни “Тошкент – Андижон – Тошкент” йўналишидаги 64/63-сонли;

28 май куни “Тошкент – Андижон – Тошкент” йўналишидаги 60/59 ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездларининг;

Шунингдек, 28 май куни 6408-сонли “Тошкент – Ангрен” ҳамда 29 май куни 6409-сонли “Ангрен – Тошкент” шаҳарлараро йўловчи поездларининг 1 та рейси бекор қилинади.

Бундан ташқари, 27 май куни “Бухоро – Андижон” йўналишида ҳаракатланадиган 391 сонли йўловчи позди “Бухоро – Тошкент”, 28 май куни эса “Андижон – Термез” йўналишида қатновчи 397-сонли йўловчи поезди, “Тошкент – Термиз” йўналишида амалдаги жадвал бўйича ҳаракатини амалга оширади.

Ушбу поездларга олдиндан харид қилинган чипталар йўловчиларга тўлиқ қайтарилади.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди.
Спортни ривожлантириш вазирлигига 20 та истиқболли олимпия турини белгилаб, улар бўйича ҳудудий “таянч база”ларни ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Олимпия спорт турлари бўйича спортчиларни жисмоний ва руҳий тайёрлаш, соғлом овқатлантириш дастурларини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

На видеоселекторном совещании под председательством Президента определены меры по внедрению новой системы подготовки и селекции спортсменов.
Перед Министерством развития спорта поставлена задача определить 20 перспективных олимпийских видов спорта и организовать по ним опорные базы в регионах.
Указано на необходимость разработки программ физической и психологической подготовки, здорового питания спортсменов, ориентированных на олимпийские виды спорта.

#Mirziyoyev #videoselektor #sport #seleksiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter