Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
10.8K subscribers
13.8K photos
2.01K videos
12 files
6.07K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

Йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида 556/555-рақамли қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Ҳаракат жадвалига кўра, Тошкент – Урганч йўналишида ҳаракатланадиган 556-рақамли йўловчи поезди 2020 йил 20, 23 март кунлари соат 14: 40 да "Тошкент-Жанубий" темир йўл вокзалидан жўнайди. Урганч – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 555-рақамли йўловчи поезди эса 22, 24 март кунлари соат 11: 26 да Урганч темир йўл вокзалидан жўнайди.
____________

В целях организации ещё больших удобств для пассажиров вводятся дополнительные поезда №556/555 сообщением Ташкент – Ургенч – Ташкент.

Согласно графику движения, пассажирский поезд №556, курсирующий сообщением Ташкент – Ургенч будет отправляться 20 и 23 марта 2020 года в 14:40 с железнодорожного вокзала "Ташкент-Южный". Рейс №555, сообщением Ургенч – Ташкент, будет отправляться с железнодорожного вокзала "Ургенч" 22 и 24 марта в 11:26.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Расмий хабар

Ўзбекистонда короновирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича аҳолини тўғри, холис ва аниқ маълумотлардан тезкор хабардор қилиш мақсадида Koronаvirus info (@koronavirusinfouz) расмий канали очилди.

Ушбу канал Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Барча ОАВ журналистлари ва блогерларни ушбу канални биринчи манбаа сифатида фойдаланилиши ҳамда унда тарқатилаётган хабар ва янгиликларни кенг ёритиб боришда ҳамкорликка чақирамиз.
Талабалар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати раҳбариятининг топшириғига биноан, жорий йил 16 мартдан барча таълим муассасаларида, жумладан, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларида муддатдан олдин таътил эълон қилинди ва ўқишлар тўхтатилади.

Олий таълим муассасаларида ўқиш тўхтатилгани туфайли вилоятларда яшайдиган талабаларнинг уйга қайтиш харажатлари учун авиа ва темир йўл чипталарининг тариф қисмидан 50 фоиз чегирма тақдим этилади.

Вниманию студентов!
В соответствии с поручением руководства Правительства Республики Узбекистан, с 16 марта текущего года во всех образовательных учреждениях, в частности, ВУЗах, профессиональных колледжах, академических лицеях объявлены внеочередные каникулы и обучение приостанавливается.

Также, для студентов, начиная с 16 марта 2020 года, предоставляется 50-процентная скидка от тарифа на железнодорожные билеты.
Uzbekistan Airways барча халқаро қатновларни тўхтатди

2020-йил 16-март куни қуйидаги авиақатновлар бекор қилинади:

HY 231/232 - Тошкент - Франкфурт - Тошкент
HY 271/272 - Тошкент - Истанбул - Тошкент
HY 273/274 - Тошкент - Истанбул - Тошкент
HY 275/276 - Самарқанд - Истанбул - Самарқанд
HY 333/334 - Тошкент - Дубай - Тошкент
HY 421 - Тошкент -Дели
HY 603/604 - Тошкент - Москва - Тошкент
HY 613/614 - Тошкент - Москва - Тошкент
HY 601/602 - Тошкент - Москва - Тошкент
HY 605 - Самарқанд - Москва
HY 626- Москва - Фарғона
HY 627 - Фарғона-Москва
HY 628 - Москва - Фарғона
HY 637/638 - Урганч - Санкт-Петербург - Урганч
HY 639 - Самарқанд - Санкт-Петербург
HY 667/668 - Тошкент - Новосибирск - Тошкент
HY 691/692 - Тошкент - Тюмен - Тошкент
HY 709/710 - Тошкент - Минск - Тошкент
HY 712 - Санкт-Петербург - Термиз
HY 717 - Тошкент - Душанбе
HY 721/722 - Тошкент - Нур-Султон - Тошкент
HY 763/764 - Тошкент - Олма-ота - Тошкент
HY 777/778 - Тошкент - Бишкек - Тошкент

Шунингдек, халқаро йўналишлар бўйича барча кейинги авиақатновлар бекор қилинди.

2020-йил 16-март куни фақат қуйидаги йўналишлар бўйича якуний қатновлар амалга оширилади:
HY 426 — Дели - Тошкент
HY 103/104 — Тошкент - Рига - Тошкент
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Тошкент” автовокзалидан вилоятларга қўшимча қатновлар қўйилмоқда
Автомобилда халқаро юк ташувлари билан шуғулланувчилар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати раҳбариятининг топшириғига биноан, 16 март кунидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида шахслар ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари автобус, енгил автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортлари ҳаракати тўхтатилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ушбу чеклов, автомобил, авиа, темир йўл, дарё транспортларида юк ташиш билан шуғулланувчи шахслар, уларнинг транспорт воситалари ва ташилаётган ташқи савдо юкларига нисбатан қўланилмайди.

Чегара ўтказиш ҳудудларида мазкур ташувларни амалга ошираётган шахслар ва уларнинг транспорт воситалари тегишли тартибда текширувлардан ўтказилиб, республикамиз орқали ҳаракатланишига рухсат берилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талабаларни доимий яшаш манзилларига етказиб қўйиш чоралари кўрилмоқда
Тошкент шаҳри билан қатновлар чекланмайди

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати раҳбариятининг топшириғига биноан, жорий йил 16 мартдан барча таълим муассасаларида, жумладан, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларида муддатдан олдин таътил эълон қилинди ва ўқишлар тўхтатилади. Бунинг натижасида доимий яшаш манзили бўйича Тошкент шаҳридан вилоятларга чиқиб кетаётган йўловчилар оқими бир неча баробарга ортиб кетиши натижасида темир йўл вокзаллари ҳамда автовокзаллар айни дамда ҳар доимгидан кўра гавжум.

Бу каби вазият айрим шахслар томонидан нотўғри талқин қилиниб, ижтимоий тармоқларда тез орада Тошкент шаҳри билан вилоятлар ўртасидаги барча қатновлар тўхтатилади, шунинг учун фуқаролар доимий яшаш манзилларига чиқариб юборилмоқда мазмунидаги ҳақиқатдан йироқ бўлган маълумотлар тарқатилмоқда.

Бу каби маълумотлар мутлақо асоссиз бўлиб, Тошкент шаҳри билан шаҳарларо йўналишларда амалга оширилаётган барча авиа, темир йўл, автомобиль ташувлари узлуксиз равишда давом эттирилишини маълум қиламиз.

_____________

Транспортные рейсы с Ташкентом не будут прерваны

По поручению Правительства Республики Узбекистан от 16 марта текущего года все учебные заведения, в том числе колледжи, лицеи и высшие учебные заведения, получили досрочные каникулы, а занятия приостановлены. В результате количество пассажиров на желездорожных и автобусных станциях, путешествующих из Ташкента в области на постоянное места жительства, в несколько раз повысились, чем когда-либо ранее.

Однако, данная ситуация была неверно истолкована некоторыми жителями, и в социальных сетях распространилось неверная информация что вскоре будут закрыты все транспортные рейсы в и из Ташкента и жителей областей вынужденно отправляют в места своего постоянного проживания.

Такая информация абсолютно беспочвенна, и мы сообщаем вам, что все воздушные, железнодорожные и автомобильные маршруты между Ташкентом и междугородними сообщениями будут реализованы бесперебоев.
Самарқандлик талаба ёшлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати раҳбариятининг топшириғига биноан, жорий йил 16 мартдан барча таълим муассасаларида, жумладан, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларида муддатдан олдин таътил эълон қилинди ва ўқишлар тўхтатилди. Шу муносабат билан доимий яшаш манзилига кетаётган талабаларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Самарқанд вилоят ҳокимлиги Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талаба ёшларни вилоят транспорт бошқармаси томонидан бепул олиб келиш чораларини кўрмоқда.

2020 йил 18 март куни соат 9.00 ва 10.00 да “Тошкент” автовокзалидан Самарқанд шаҳрига ҳомийлар кўмагида бепул автобуслар йўлга чиқади.

Самарқанд вилоятидан бўлган талаба ёшлар 18 март санасида “Тошкент” автовокзалига келиб кўрсатилган вақтларда йўлга чиқувчи автобуслардан фойдаланинг.
Андижонлик талаба ёшлар ва йўловчилар диққатига!

Андижон вилоят ҳокимлиги ҳамда транспорт бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳридан Андижон вилоятига кетиши режалаштирган талаба ёшлар ва фуқароларни олиб келиш мақсадида 17 март соат 17:00 да Андижон шаҳридан Тошкент шаҳрига 20 дона енгил автомобиллардан ташкил топган “Авто карвон” йўлга чиқди.

Андижон вилояти транспорт бошқармаси раҳбарлигида ушбу автокарвон 18 март куни соат 09:00 да Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ” автотураргоҳидан йўловчилар билан Андижон вилоятига қайтади. Мазкур автокарвон билан йўловчилар Андижон вилоятига бепул олиб кетилади. Йўловчилар белгиланган муддатда “Қўйлиқ” автотурагоҳига етиб келишларини сўраймиз.
Йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, гигеник-санитария ҳолатини янада яхшилаш мақсадида жамоат транспорти ва транспорт объектларида дезинфекция қилиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

(Тошкент марказий темир йўл вокзали 18.03.2020 й.)