Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
10.9K subscribers
13.7K photos
1.99K videos
12 files
6.02K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
Download Telegram
🚌 Андижонда йўловчиларга янги автобусларда хизмат кўрсатиш бошланди

Вилоятда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🚍 Хусусан, “Алпомиш мероси” МЧЖ томонидан 10 та “Asiastar” ва 10 та “Isuzu” русумли автобуслар олиб келинди. Корхона томонидан навбатдаги босқичда яна 120 та автобуслар олиб келиш режалаштирилган.

🚏Бугун корхона томонидан олиб келинган янги автобуслар Андижон шаҳрининг 1 – сонли “Вилоят ИИБ ЙҲХБ – Марказий шаҳар шифохонаси” йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пресс-секретарь Президента Республики Узбекистан Шерзод Асадов дал краткий обзор состоявшихся мероприятий с участием главы государства и анонсировал запланированные на текущую неделю события.

Facebook|Instagram|Twitter
🚌 Андижонда 3 та ОТМни боғловчи йўналишда автобуслар қатнови тикланди

Андижон вилояти транспорти бошқармаси маълумотларига кўра 21 июнь санасидан 14 - сон “Гулшан – Марказий шаҳар шифохонаси” йўналишида автобуслар ҳаракати қайта йўлга қўйилди.

🚏Мазкур йўналишда ҳаракатланувчи автобуслар шаҳардаги 3 та олий таълим муассасаси Андижон давлат университети, Андижон давлат тиббиёт институти, Андижон машинасозлик институтини боғловчи Бобур шоҳ кўчаси орқали қатновларни амалга оширади.

🚍 Ҳозирда ушбу йўналишда 20 та ISUZU русумли автобуслар йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

Автобусларнинг ўртача ҳаракатланиш оралиқ вақти 10 дақиқа бўлиб, йўлкира нархи 1000 сўмни ташкил этади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Марказий ва ички йўлларни таъминлаш дастурлари ижроси


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from navruz bot
​​Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги таъминлаш долзарб масала

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “маҳаллабай” ишлаш тизимининг жорий этилиши юртимизда аҳоли фаровонлигини юксалтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда даромадини яхшилашга хизмат қилмоқда. Қолаверса, ушбу тизим доирасида аҳолининг маънавий-маърифий дунёқарашини кенгайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маҳаллалардаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, шунингдек, миллий ва маънавий қадриятларимизни тарғиб этишда маҳалла фаоллари, айниқса, нуронийларимиз алоҳида ўрин тутади.

Шу нуқтаи назардан, Транспорт вазирлиги томонидан “маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани маҳаллалари аҳолиси вакиллари иштирокида турли маданий-маърифий тадбирлар мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагисида туманнинг “Алпомиш” маҳалласида истиқомат қилувчи маҳалла фаоллари ва нуронийлардан иборат гуруҳнинг пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом мажмуаси ҳамда Тошкент вилоятидаги Зангиота зиёратгоҳига саёҳати ташкил этилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Йўл-транспорт инфратузилмаси модернизация қилинмоқда


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Урганч – Истанбул – Урганч мунтазам қатнови тикланди!

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 2021 йил 4 июлдан бошлаб Урганч – Истанбул – Урганч йўналиши бўйича мунтазам қатновларни тикламоқда.

Мазкур йўналишдаги парвозлар ҳафтада бир марта якшанба кунлари амалга оширилади.

💵 Урганч – Истанбул йўналишида авиачипта 2 935 000 сўмдан бошланади.
💵 Урганч – Истанбул – Урганч йўналиши бўйича авиачипта нархи 4 282 000 сўмдан бошланади.

Батафсил 👉 www.uzairways.com

☎️ Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00

Мурожаатлар соат 8:00 дан 20:00 га қадар қабул қилинади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram | ⠀
🚆23 июнь куни Тошкент – Хожикент – Тошкент шаҳарлараро йўловчи поездларининг 2 та рейси бекор қилинади!

🚧 "Тошкент минтақавий темир йўл узели” УКга қарашли Қодиря- Оққовоқ бекатлари оралиғининг 21 - километридан 22 - километригача бўлган темир йўлда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

❗️Шу сабабли 23 июнь куни соат 07:10 даги “Тошкент – Хожикент” ва 10:10 даги “Хожикент–Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади.

Шу куни соат 14:06, 16:42, 17:31 ҳамда 19:13 да ҳаракатланадиган  “Тошкент –Хожикент – Тошкент” йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поездлари ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.  

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram | ⠀
😷 Эндиликда ниқобсиз бўлган шахслар транспорт воситалари салонига чиқарилмайди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига биноан республика махсус комиссияси қарорига кўра йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди.

Шунингдек, мунтазам равишда микрофон орқали шахсларни масъулиятни ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилиши, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилиши зарурлиги кўзда тутилмоқда.

Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса санитария-эпидемилогия талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олинишини, шу жумладан, дезинфекция ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилиши таъминланадиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram | ⠀
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилди.
Мамлакатимизнинг ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан шериклигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Бош котиб Мартин Чунгонг мамлакатимизда парламентаризмни ривожлантиришдаги сезиларли ютуқларни алоҳида қайд этди ҳамда Ўзбекистоннинг бу борадаги глобал ташаббусларини юқори баҳолади ва қўллаб-қувватлади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял генерального секретаря Межпарламентского союза Мартина Чунгонга.
Рассмотрены вопросы дальнейшего расширения партнерства нашей страны с этой авторитетной международной организацией.
Генеральный секретарь Мартин
Чунгонг особо отметил заметный прогресс в развитии парламентаризма в нашей стране, высоко оценил и поддержал глобальные инициативы Узбекистана в этой сфере.

#Mirziyoyev #qabul #ParlamentlararoIttifoq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Тезкор_маълумот

🛣Бўстонлиқ туманида велоспорт-шоссе бўйича ўтказиладиган “Федерация Кубоги” мусобақаси муносабати билан айрим йўллар вақтинча ёпилади

👉
Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
🇺🇿🇹🇷 “Uzbekistan Airways” Самарқанддан Истанбулга парвозлар сонини кўпайтирмоқда

✈️ “Uzbekistan Airways” АЖ жорий йилнинг июль ойидан бошлаб Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналишида ҳафтасига уч марттагача мунтазам қатновларни амалга оширади.

📅 Авиақатновлар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари бажарилади.

💵 Йўловчилар Самарқанд – Истанбул йўналишида авиачипталарни 2 935 000 сўмдан сотиб олишлари мумкин.

Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналишида авиачипта нархи 4 282 000 сўмдан бошланади.

Батафсил 👉 www.uzairways.com

☎️ Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00

Мурожаатлар соат 8:00 дан 20:00 га қадар қабул қилинади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram | ⠀
Россия давлатидаги юртдошларимиз учун яна бир қулайлик!
Москва-Тошкент йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилди!
Батафсил

Расмий саҳифаларимиз 👇 👇
Telegram I Facebook I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Тошкент - Қарши - Тошкент йўналишидаги поезд энди Шаҳрисабзгача боради


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram | ⠀
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
10-11 июнь кунлари Тожикистонга амалга оширилган олий даражадаги ташриф якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Давлат раҳбарлари Марказий Осиёда юзага келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар ҳамда минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш учун яқин мулоқот ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Отмечена важность практической реализации достигнутых договоренностей по итогам визита на высшем уровне в Таджикистан 10-11 июня.
Лидеры обменялись мнениями по складывающейся ситуации в Центральной Азии и подчеркнули необходимость продолжения тесного диалога и координации усилий в целях обеспечения безопасности и стабильности, укрепления добрососедства в регионе.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон университети бўйича тақдимот билан танишди.
Бу университетда таълим жараёни дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ташкил этилади. Унда 5 та – муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади.
Давлатимиз раҳбари қабул ва таълим жараёнини сифатли ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией об университете «Новый Узбекистан».
Образовательный процесс в новом университете будет организован совместно с ведущими вузами мира. В нем будут пять факультетов – по инженерному делу, естественным наукам, менеджменту, агротехнологиям и информационным технологиям.
Глава государства дал указания по качественной организации процессов приема и обучения.

#Mirziyoyev #taqdimot #oliytalim #universitet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter