Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
10.6K subscribers
14.1K photos
2.04K videos
13 files
6.18K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари икки мамлакат муфтийлари билан биргаликда "Туркманбоши руҳи" масжидига ташриф буюрдилар. Биродар халқларимизни боғлаб турган муқаддас динимиз арконларига мувофиқ Қуръон тиловат қилиниб, Туркманистон етакчисининг марҳум отаси Маликгули Бердимуҳамедов ҳақига дуо қилинди.

Президенты Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов вместе с муфтиями двух стран посетили мечеть "Туркменбаши Рухы". По обычаям нашей священной религии, которая тесно связывает наши братские народы, в присутствии лидеров были прочитаны суры из Корана и поминальное дуа в память об отце туркменского лидера - Мяликгулы Бердымухамедове.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда конструктив мулоқот ва самарали шериликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Бюро директори мамлакатимиздаги барча соҳа ва йўналишларни қамраб олган кенг кўламли ислоҳотларни қатъий қўллаб-қувватлаб, бюро уларни муваффақиятли амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял делегацию Бюро по демократическим институтам и правам человека ОБСЕ во главе с его директором Маттео Мекаччи.
На встрече обсуждены актуальные вопросы развития конструктивного диалога и эффективного партнерства.
Директор бюро выразил решительную поддержку реализуемым в нашей стране широкомасштабным реформам, а также заявил о готовности бюро оказать всемерное содействие в их успешной реализации.

#Mirziyoyev #qabul #DIIHB #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент “Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати



mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ҳаво кодексига ўзгартиришлар киритилди


🔰 "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ–688-сон, 29.04.2021 й.) Президент томонидан имзоланди


✈️ Ҳаво кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳаво кемаларининг аҳоли манзилгоҳлари устидаги парвози ердаги одамларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғига ва (ёки) уларнинг мол-мулкига хавф солмаган ҳолда белгиланган йўналишлар ва учиш баландликларида амалга оширилади.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати



mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Ўз вақтида кўрилган ва ўзаро мувофиқлашган саъй-ҳаракатлар туфайли Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги вазиятни барқарорлаштиришга эришилгани ва унинг кескинлашишига йўл қўйилмагани катта мамнуният билан қайд этилди.
Давлат раҳбарлари минтақада мавжуд барча масалаларни конструктив ва ишончга асосланган мулоқот орқали ҳал қилиш борасида қатъий эканликларини яна бир бор таъкидладилар.

Президенты Узбекистана и Кыргызстана провели телефонный разговор.
Лидеры с глубоким удовлетворением отметили, что благодаря своевременным и скоординированным усилиям удалось обеспечить нормализацию ситуации на участке кыргызско-таджикской границы и не допустить ее эскалации.
Главы государств вновь подтвердили твердую приверженность решению всех имеющихся вопросов
в регионе путем конструктивного и доверительного диалога.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги авиақатновлар вақтинчалик қисқармоқда

Эпидемиологик вазият ёмонлашуви ортидан Туркия ҳукумати томонидан мамлакатда локдаун эълон қилинганлиги сабабли «Uzbekistan Airways» Туркияга бажариладиган қуйидаги рейсларни бекор қилади:

🛫 2021 йил 14 май кунидаги HY 273-274 Тошкент – Истанбул – Тошкент рейси;

🛫 2021 йил 7, 10 ва 14 – май кунларидаги Самарқанд – Истанбул – Самарқанд рейси;

🛫 2021 йил 1, 5, 8, 12, 15 – май кунларидаги Фарғона – Истанбул – Фарғона рейси;

🛫 2021 йил 2, 9, 16 – май кунларидаги Урганч – Истанбул – Урганч рейси.


Эслатиб ўтамиз, Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида кундузги HY 271 - 272 рейслар ўзгаришсиз бажарилади.

👉 www.uzairways.com

☎️ Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Қибрай туманида барпо этилаётган боғ ҳудудига ташриф буюрди.
– Худо хоҳласа, мана шу баҳаво жойда 104 гектарлик боғ барпо этмоқчимиз. Бу хайрли ишнинг бошланиши ҳозирги улуғ айём кунларига тўғри келгани ҳам хосиятли, деб ўйлайман, – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари жамоатчилик билан бирга янги боққа кўчатлар ўтқазди.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган Истиқлол мажмуаси ҳам шу ерда барпо этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил место закладки нового парка в Кибрайском районе Ташкентской области.
- С Божьей помощью приступаем к созданию в этом живописном месте парка площадью 104 гектара. Думаю, что начать эту благое дело во время нынешнего священного месяца, - добрый знак, - сказал Шавкат Мирзиёев.
Глава государства вместе с общественностью высадил деревья.
Здесь же будет возведен комплекс «Истиклол» в честь 30-летия нашей независимости.

#Mirziyoyev #bog #YangiOzbekiston #Istiqlol

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Сизларни менга кўмакчи, елкадош, ҳам ютуғимизни, ҳам камчилигимизни халқимизга адолатли етказаётган куч деб биламан

Президент: Я вижу в вас своих помощников и соратников, силу, которая справедливо доносит до народа как наши успехи, так и недостатки

Facebook|Instagram|Twitter