Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.5K subscribers
15.2K photos
2.17K videos
13 files
6.54K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Forwarded from navruz bot
​​#Cамарқанд_вилояти

Аҳоли муаммолари бартараф этилмоқда

Жорий йилнинг 14 апрель куни Транспорт вазири Илхом Маҳкамов Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани “Шўртепа” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси вакиллари билан учрашди.

Чекка қишлоқлар аҳли турмуш шароити, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш аҳволи қандайлиги, кишиларни кўпроқ қандай муаммолар қийнаётгани билан жойида танишиш жуда муҳим.

Туман марказидан 20,2 км масофада жойлашган “Шўртепа” маҳалласи таркибидаги 4 та қишлоқда жами 3102 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада 555 та хонодон, 749 та оила ва 2 та мактаб мавжуд бўлиб, ҳудуд аҳолисини транспорт қатнови билан боғлиқ масала қийнаб келаётган эди.

Транспорт вазири топшириғига асосан “Шўртепа” маҳалласини туман маркази билан боғловчи автобус йўналишини ташкил этиш ва ушбу йўналишда қатновни йўлга қўйиш билан боғлиқ масала ижобий ҳал этилди.

Туманда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркор “Зилола Ўктам қизи” МЧЖ раҳбари ва вилоят транспорт бошқармаси ходимлари “Шўртепа” МФЙ раиси ва маҳалла фаоллари таклифлари асосида “Пайариқ АББ – Шўртепа – Челак шаҳри” шаҳар атрофи автобус йўналишини ташкил этиш, ҳаракат жадвали ва оралиқ интерваллари тўғрисида келишиб олди.

Жорий йилнинг 15 апрелидан бошлаб, “Пайариқ АББ – Шўртепа – Челак шаҳри” шаҳар атрофи автобус йўналишида “Зилола Ўктам қизи” МЧЖ томонидан автобус қатнови йўлга қўйилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Cамарқанд_вилояти

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси инспекторлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда


❗️ Ҳурматли йўловчилар

Жамоат транспорти хизматидан фойдаланиш давомида карантин талаблари бўйича белгиланган барча меъёрларга амал қилинг.

Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигига бефарқ бўлманг.

😷 Санитария талаблари доирасида йўловчилар жамоат транспорти хизматидан фойдаланганда тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади.

Мажбурий НИҚОБ ТАҚИШ РЕЖИМИГА қатъий риоя қилиш касаллик тарқалишининг олдини олишга ёрдам беришини унутманг.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Cамарқанд_вилояти

Тафсилот | Обод манзилларга элтар бу йўллар...


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |