Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11K subscribers
13.4K photos
1.96K videos
12 files
5.93K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
Download Telegram
Ҳурматли пойтахт метроси йўловчилари! Ҳозирда метрополитен станцияларидаги ўриндиқларни таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини маълум қиламиз.

Ушбу ишлар белгиланган жадвал асосида карантиндан олдинги даврда (йўловчилар учун хизмат кўрсатмаган пайтида) бошланган эди. Қайта тиклаш жараёни махсус устахоналарда олиб борилишини ҳисобга олиб, ҳиёбонларга ўрнатилган ўриндиқлар билан вақтинча алмаштириш тўғрисида ички қарор қабул қилинди (ҳозирда "Пахтакор" ва "Халқлар дўстлиги" станцияларида мавжуд). Реконструкция ишлари тугагандан сўнг, ўриндиқлар ўз жойларига қайтадан ўрнатилади.

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда метро станциялардаги “янгиланган” ўриндиқлар тўғрисида нотўғри маълумот тарқатилиб халқнинг салбий муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолат қайд этилган ва расмда кўрсатилган станциялардаги гранит тошли ўриндиқлар ҳозир ҳам, бундан олдин ҳам бўлмаган. Аксинча, йўловчиларга қулай бўлиши учун (ишга туширилган пайтдан бошлаб) кенг ёғоч қопламали ўриндиқлар ўрнатилган.


"Тошкент метрополитени" УK
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Сирдарё вилоятидаги "Сирдарё универсал ойна" корхонаси

Обновляющийся Узбекистан: предприятие "Сирдарё универсал ойна" в Сырдарьинской области

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкент - Урганч - Тошкент йўналишида қўшимча авиа қатнов йўлга қўйилди

""Uzbekistan Airways” АЖ 26 август куни Тошкент – Урганч – Тошкент йўналиши бўйича (Нукус шаҳрига қўниш билан) қуйидаги жадвал асосида қўшимча қатнов амалга оширилишини маълум қилади.

HY - 007 Тошкент – Урганч (“Нукус” аэропортида тўхташ билан):

Тошкетдан кетиш – 09:30
Урганчга келиш – 12:50

HY - 008 Урганч – Тошкент:

Урганчдан кетиш – 14: 50
Тошкентга келиш – 16 : 10


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Етти пир зиёратгоҳига саёҳат бошланди

Бухоро шаҳридаги “Шарқ” бош бекатидан карантин талаблари бўйича белгиланган барча санитария-гигиена меъёрларга амал қилган ҳолда “Бухоро шаҳри - Етти пир зиёратгоҳлари” йўналишида транспорт қатнови бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Бугун, 26 август куни Мўйноқда янгидан барпо қилинаётган аэропортга илк бор Аэробус А-320 самолёти келиб қўнди.

“Тошкент – Мўйноқ” йўналиши бўйича йўловчиларни олиб келган самолёт рейси синов қўниши тариқасида амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Ҳурматли пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари!

🚧 КХАЙнинг Усмон Носир 2-тор кўчаси билан кесишган қисмидаги йўл янги кўприкни қуриш ишларини тезлаштириш ва максимал даражада хавфсизликни таъминлаш мақсадида бир ойга автотранспорт ҳаракати учун ёпилди.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

***

Уважаемые жители и гости столицы!

🚧 Для ускорения и максимальной безопасности работ по строительству нового моста, проезд по участку МКАД – в месте пересечения со 2-м проездом Усмана Насыра, – до конца сентября будет закрыт для движения автотранспортных средств.

Во избежание пробок рекомендуем водителям в данный период пользоваться объездными дорогами.

Приносим извинения за доставленные неудобства.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Махсус поезд рейси орқали мингга яқин юртдошимиз Россиядан олиб келинди

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон –Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 23 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 927 нафар юртдошларимиз билан “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнагани эди.

Мазкур поезд 27 август куни Наманган вилоятига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар вилоят транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган автобусларда карантин зоналарига етказилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Махсус поезд рейси орқали Самарадан мингга яқин юртдошимиз олиб келинди

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан олиб келиш учун “Тошкент – Кинел –Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 25 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 918 нафар юртдошларимиз билан “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Мазкур поезд айни дамда Тошкент шаҳрига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси ходимлари томонидан жамоат транспортларининг белгиланган санитария талаблари доирасида хизмат кўрсатишини таъминлаш ишлари назорат қилиб борилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси қошида очилган “Қаршиавтотранс” ДУК га ISUZU русумли 50 дона янги автобус олиб келинди


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Халқаро ҳунармандчилик фестивали

Обновлящийся Узбекистан: Международный фестиваль народно-прикладного искусства

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter