Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
10.7K subscribers
13.8K photos
2.01K videos
12 files
6.08K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Обод қишлоқ дастури
Мамлакатимиз аҳолисининг 49 фоизи қишлоқ жойларда яшайди. Улар учун муносиб шароитлар яратиш ва уларнинг турмуш маданиятини янада юксалтириш борасида “Обод қишлоқ” дастури доирасида бугунги кунда қишлоқларда кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Туркибола МФЙ Туркибола қишлоғидаги умумий узунлиги 16 км дан зиёд бўлган ички йўлга асфалть ётқизилмоқда. Ҳозирга қадар умумий узунлиги 16.175 км бўлган ички йўлнинг 2.351 км қисмига асфальтобетон ётқизиш ишлари амалга оширилди. Йўлнинг қолган қисмига асфалть ётқизиш ишларини жорий йилнинг сентябрь ойига қадар якунига етказиш режалаштирилган.
https://t.me/Mintrans_uz
Жазирама сабаб йўловчи поездлар тезлиги чекланмоқда
Юртимизда кузатилаётган аномал иссиқ туфайли йўловчи поездлар тезлиги чекланади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ раҳбарияти шуни маълум қиладики, Тошкент-Андижон, Тошкент-Урганч-Хива, Тошкент-Қўнғирот, Тошкент-Термиз ва Тошкент-Бухоро йўналишларида қатновчи йўловчи поездларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар тезлигига чеклов белгиланди. Бунга сабаб эса республикамизда кузатилаётган аномал иссиқлик ҳисобланади. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ томонидан йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида мазкур поездларда бепул минерал сувлар тарқатиш йўлга қўйилди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ раҳбарияти ўз мижозларига кўрсатилган ишонч учун миннадорчилик билдиради ва юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди», — дейилади расмий хабарда.
https://t.me/Mintrans_uz
Анқара шаҳрида Халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича ўзбек-турк қўшма комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Туркиянинг транспорт ва инфратузилма вазирлигида бўлиб ўтаётган учрашувда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги вакиллари иштирокида давлатлар ўртасида халқаро юк ташиш ҳажмини ошириш, бу йўналишда ўзаро рухсатномалар бериш тартибини такомиллаштириш, юк ташувлари билан боғлиқ статистик маълумотларни ўзаро алмашиш тизимини йўлга қўйиш, давлатлар ўртасида мунтазам автобус йўналишларини очиш каби масалалар муҳокама этилмоқда.
Бугундан эътиборан Покистон ва Ҳиндистон барча тижорий парвозлар учун ўз ҳаво кенгликлари ҳудудини очди. Ҳозирда авиакомпаниялар жорий йилнинг 27 февраль куни тақиқ жорий этилгунга қадар фойдаланиб келган йўналишлар бўйича парвозларни қайта йўлга қўймоқда. Шу муносабат билан, МАКнинг Деҳли, Мумбай, Бангкок, Куала Лумпур ва Жакартага рейслари оптимал йўналишлардан фойдаланишни тикламоқда.
Расмда Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY428 Мумбай- Тошкент рейси Покистон устидан учиб ўтаётгани акс этган.
Бугун республикамизнинг чекка қишлоқларини туман ва вилоят марказлари билан боғловчи автобус қатновларини ташкил этиш, аҳолининг узоғини яқин қилиш, транспорт хизматлари сифатини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, туман ҳокимликлари таклифлари ва аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, янги йўналишларда автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси томонидан “Avtotrans Qarshi” унитар корхонасига тегишли 5 дона “ISUZU NP26” русумли юмшоқ ўриндиқли автобуслар ШАЙ-283 “Қарши автостанцияси - Пистали қишлоғи" Пулати қишлоғи орқали йўналиши бўйича аҳолига йўловчи ташиш хизматлари кўрсатишни бошлади. Ушбу автобуслар бир кунда ўртача 1200 нафардан ортиқ йўловчиларга сифатли ва арзон транспорт хизматларини кўрсатиб келмоқда.