Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
10.6K subscribers
14.2K photos
2.05K videos
13 files
6.2K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

Транспорт тизимини ривожлантиришда Латвия тажрибаси ўрганилмоқда

Бугун Ўзбекистон ва Латвия ўртасида транспорт соҳасидаги муносабатлар тобора чуқурлашиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бормоқда.

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва ҳудудий транспорт бошқармалари масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Латвия Республикасида бўлиб турибти.

Ҳудудларда транспортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Азиз Хужанов бошчилигидаги делегация ишчи сафари давомида транспорт тизимини ривожлантиришда Латвия тажрибаси билан яқиндан танишмоқда.

23 ноябрь куни ишчи гуруҳ вакиллари Латвия транспорт вазирлиги давлат котиби Ульдис Рейманис билан учрашди. Учрашувда ҳудудларда шаҳар жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, интеллектуал транспорт тизимларини маҳаллий шароитда қўллаш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бангкок шаҳрида Осиё-Тинч океани минтақасида экологик ва инклюзив транспортни ривожлантиришга қаратилган БМТ форуми бўлиб ўтмоқда

Форумда минтақа транспорт тизимини ривожлантириш бўйича стратегик масалалар муҳокама этилмоқда.

Хусусан, иқтисодий ўсишни таъминлашда самарали ва барқарор транспорт-логистика тармоқларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилмоқда.

Шунингдек, тадбирда Осиё-Тинч океани минтақасида барқарор, хавфиз ва кам углеродли транспортни ривожлантириш бўйича минтақавий сиёсатни ишлаб чиқиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази директори Бекзод Холматов мамлакатимизда жамоат транспорти соҳасини ислоҳ қилиш, яшил шаҳар транспорт тизимини жорий этиш, кам углеродли автотранспортга инвестициялар жалб этиш борасида амалга оширилаётган лойиҳаларга тўхталиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
DAVR | Poytaxtimizda tezyurar avtobuslar harakati yo’lga qo’yildi


O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi Axborot xizmati


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон – Туркманистон: Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятида Туркманистоннинг «Demiryollary» ОАЖ вакиллари билан икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.

Томонлар темир йўл соҳасидаги, хусусан, юк ташишлардаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ва яқин истиқболли режаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув давомида икки давлат темир йўл маъмуриятларининг юкларни ташиш бўйича масъуллар – "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ташишларни ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи С.А. Норқобилов ҳамда « Demiryollary » ОАЖ бош директори ўринбосари А.Н. Худайбердиев раҳбарлигида юк айланмасини ошириш, ушбу жараённинг узлуксизлигини таъминлаш, шу жумладан, транспорт воситалари ва товарлар бўйича дастлабки маълумотларни алмашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
‼️ДИҚҚАТ ТЕНДЕР

Тошкент шаҳар ҳудудидаги шаҳар йўналишли такси ва автобус йўналишларни бириктириш бўйича 2023 йилнинг 5 январь куни соат 12:00 электрон тарзда очиқ тендер ўтказилади.


Тендерга қуйидаги лотлар қўйилган👇


🚍Шаҳар автобус йўналишлари

36 - сонли ТТЗ АШБ – Зенит заводи.
90 - сонли Юнусобод 19-даҳа – Хувайдо маҳалласи.
144 - сонли Tошкент INDEX савдо мажмуаси – Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси.
153 - сонли Қибрай АШБ – Эко бозори бекати.

🚐 Шаҳар йўналишли такси йўналишлари

91М - Авиасозлар АШБ – Чорсу метроси АШБ.
113М - Қора Қамиш 2/4-мавзеси – Малика фабрикаси.
125М - Тошкент тиббиёт академия – Чилонзор метроси.
136М - Қўйлиқ бозори – Тошкент МУМ АШБ.
142М - Бунёдкор маҳалласи – Пахтакор метроси АШБ.
152М - Авиасозлар АШБ – Бешёғоч майдони.
192М - Қорасув 6-мавзеси – Юнусобод мавзеси 9-даҳа.


☎️ Маълумот учун телефон: (+99871) 202-05-01(308).

Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🅿️ Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминали олдида тўлиқ автоматлаштирилган автотураргоҳ тест режимида ишга туширилди

‼️Бу инсон аралашувисиз ишлайдиган биринчи автотураргоҳ.

Автоматлаштирилган тўхташ жойидан қуйидаги тартибда фойдаланилади:

🔹Тизим автоматик равишда автомобиль рақамини танийди, уни маълумотлар базасига киритади ва шлагбаумни очади;

🔹Тўлов учун автотураргоҳга паркометрлар ўрнатилган. Автомобиль рақами терминалга киритилади ва тўлов миқдори пайдо бўлади;

🔹Тўловни нақд пулда (қайтим олиш имконияти мавжуд) ёки Payme мобил иловаси орқали QR-кодни сканерлаш ёрдамида амалга оширишингиз мумкин;

🔹Агар тизим рақамни автоматик равишда аниқлай олмаса, тўлов автотураргоҳга кириш жойида олинадиган чипта ёрдамида амалга оширилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент ҳузуридаги йиғилишда электромобил тармоғини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

На совещании при Президенте рассмотрены предложения по развитию электромобильной отрасли.

#Mirziyoyev #yigilish #elektromobil #kadrlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Навоий вилоятига жўнаб кетди.

Ташриф давомида халқ депутатлари вилоят кенгаши йиғилишида иштирок этиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда халқ билан мулоқот режалаштирилган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 25 ноября отбыл в Навоийскую область.

В ходе поездки запланированы участие в заседании областного кенгаша народных депутатов, ознакомлениe с деятельностью промышленных предприятий, запуск новых проектов, а также диалог с народом.

#Mirziyoyev #safar #Navoiy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Uzbekistan Airways” АЖ барча авиақатновларга чегирма тақдим этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини нишонлаш муносабати билан 2022 йил 25 ноябрдан 8 декабргача бўлган сотув даврида “Uzbekistan Airways” АЖ авиакомпаниянинг барча мунтазам авиақатновларидаги эконом ва бизнес класс чипталарига 8% чегирма тақдим этади.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг www.uzairways.com сайти, мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales filiali филиали, Ўзбекистон Республикасидаги агентликлардан ва авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналари орқали харид қилишингиз мумкин.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг сессияси бўлиб ўтди.

В городе Навои с участием Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялась сессия Навоийского областного Кенгаша народных депутатов.

#Mirziyoyev #Navoiy #sessiya #tashkiliymasala

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter