Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
10.6K subscribers
14.1K photos
2.04K videos
13 files
6.18K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
#ДИҚҚАТ_ТЕНДЕР

🚌 Тошкент шаҳар ҳудудидаги шаҳар йўналишли такси ва автобус йўналишларни бириктириш бўйича 2022 йилнинг 12 декабрь куни соат 12:00 электрон тарзда


ОЧИҚ ТЕНДЕР ЎТКАЗИЛАДИ

📅 Тендер таклифлари белгиланган муддат якунланганидан кейин қабул қилинмайди ҳамда тендер таклифлари тақдим этилганидан кейин қатнашчилар уларга тузатиш киритиш ҳуқуқига эга эмас.

💻 Қатнашчилардан тендер бўйича келиб тушган таклифлар ахборот тизими орқали автоматик тарзда баҳоланади.

🏢Тендерни ташкиллаштириш бўйича ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси.

Маълумот учун телефон: (+99871) 202-05-01(308).

Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

Бугун, 14 ноябрь куни Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Фуқаро авиацияси Халқаро ташкилоти Европа ва Шимолий Атлантика идораси (ICAO) минтақавий директори Николас Ролло билан учрашди.

Учрашувда томонлар парвозлар хавфсизлиги соҳасидаги ICAO стандарти ва тавсияларини келгусида ҳам жорий этиш ҳамкорлиги масалалари юзасидан фикр алмашди.

Шунингдек, республика фуқаро авиацияси фаолиятини такомиллаштириш ва барқарор ривожланиш талаблари мувофиқлигини таъминлаш масалаларини муҳокама этишди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКОнинг Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришга бағишланган иккинчи Бутунжаҳон конференцияси очилишида иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие и выступил на открытии второй Всемирной конференции ЮНЕСКО по воспитанию и образованию детей младшего возраста.

#Mirziyoyev #konferenciya #bolalar #talim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

🚌 Самарқанд шаҳрига “King Long” русумидаги 20 та янги автобуслар олиб келинди

Самарқанд шаҳрида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Maroqand trans 777” МЧЖ Хитой Халқ Республикасининг “King Long” автозаводи билан 80 дона автобус сотиб олиш бўйича келишувга эришган эди.

Бугун Самарқанд шаҳрига ушбу автобусларнинг дастлабки 20 таси олиб келинди. Янги олиб келинган автобуслар шаҳар ичи йўналишларида йўловчиларга хизмат кўрсатиши режалаштирилган.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz|Telegram|Facebook|Instagram|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

🌳Юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида «долзарб 40 кунлик» тадбирлари давом этмоқда. Мазкур жараёнда ҳудудий транспорт бошқармалари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

🛣Хусусан, Тошкент вилояти транспорт бошқармаси томонидан Бўка тумани "Қорасув – Бўка – Тошкент" магистрал йўлининг 36-километридаги 1 гектарга яқин ҳудудда кўчат экиш, боғ яратиш ишлари олиб борилмоқда.

🌱Туманнинг "Олтиш" МФЙ ҳудудидан ўтган катта йўл чеккасига 400 туп терак ҳамда 500 туп мевали дарахт кўчатларини экиш кўзда тутилган.

Бугунги кунда ушбу ҳудудда 400 га яқин дарахт кўчатлари экиб бўлинди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчилар диққатига

Халқаро автомобиль юк ташувларини амалга оширувчи хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига қуйидаги назорат ўтказиш пунктлари орқали Туркманистон ҳудудига кириш, чиқиш ва транзит ўтишга рухсат берилди.

🛃“Туркманбоши халқаро денгиз порти”, “Ортиқ”, “Сарахас”, “Гарабогаз”, “Олтин асир”, “Дашогуз”, “Куняургенч”, “Фарап”, “Имомназар”, “Серхетабат”.

Хорижий ҳайдовчилар мамлакат ҳудудига кириш, чиқиш ва транзит ўтиш учун COVID-I9 касаллигига чалинмаганлиги ва COVID-I9 га қарши эмланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши лозим.

🦠Назорат ўтказиш пунктларига етиб келган ҳайдовчилар COVID-19 касаллиги бор-йўқлигини аниқлаш учун экспресс-тестдан ўтказилади.

Текширув натижаларига кўра касаллик аниқланмаган хорижлик ҳайдовчиларга ташувларни амалга ошириш учун Туркманистон ҳудудига киришга рухсат этилади.

🚛Шу билан бирга хорижий автотранспорт воситалари санитар тозалашдан ўтказилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Самарқанд шаҳрига 20 та замонавий автобус олиб келинди


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёевга тадбиркорлик фаолиятини соддалаштириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Президенту Шавкату Мирзиёеву представлена информация о проводимой работе по упрощению предпринимательской деятельности.

#Mirziyoyev #hisobot #tadbirkorlik #soddalashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter