Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Республикада янги йўналишларда маҳаллий авиақатновлар йўлга қўйилади
“Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–412-сон, 26.10.2022 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра:
▫️2023 йил мартдан Самарқанд–Нукус, Самарқанд–Мўйноқ, Самарқанд–Термиз, Бухоро–Термиз, Наманган–Термиз ва Наманган–Нукус каби янги йўналишларда мунтазам авиақатновларни бошлаш;
▫️Шаҳрисабз ва Сариосиё аэропортларига авиақатновларни тиклаш, шунингдек, Зомин аэропортига авиақатновларни йўлга қўйиш;
▫️авиақатновлар жадвалини йўловчилар учун қулай бўлган темир йўл, автобус ва микроавтобус йўналишлари билан интеграциялаш орқали ягона логистика тизимини яратиш чоралари кўрилади.
💰Ўзбекистоннинг резидент авиакомпанияларига ички туризм йўналишларидаги авиақатновлар учун авиа чипта нархининг 25 фоизи миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратиш муддати 2026 йил 1 январгача узайтирилади.
❗️Ўзбекистоннинг резидент авиакомпаниялари 2028 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб кириладиган, ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, техник ҳужжатлар ва дастурий таъминот учун божхона тўловларини тўлашдан озод қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Остона шаҳрида биринчи "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммити бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Европа кенгаши Президентлари ҳамда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари иштирок этмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистон мазкур форматга амалий ҳамкорликни илгари суриш, ишонч, шериклик ва ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш учун зарур бўлган муҳим мулоқот майдони сифатида қарашини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари минтақамиз ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигининг савдо-иқтисодий йўналишига тўхталиб, мамлакатларимиз «GSP+» имтиёзли савдо тизимига қўшилганидан сўнг жорий йилнинг бошидан буён юқори қўшилган қийматли ўзбек маҳсулотларининг экспорти қарийб икки баробар ошганини қайд этди.
Бироқ, умумий рақамлар мавжуд улкан имкониятларга мос эмаслиги таъкидланиб, Европа бозорларида тайёр, хомашё бўлмаган товарлар номенклатураси билан муносиб рақобат қилиш учун:
- саноат маҳсулотларининг Европанинг юқори стандартлари ва техник регламентларига мувофиқлигини таъминлаш;
- ЕИ бозорларига чиқиш учун энг мақбул самарали транспорт-логистика коридорларини яратиш, энг аввало, Транскаспий мультимодал маршрутини ривожлантириш;
- европалик истеъмолчилар ўртасида Марказий Осиё мамлакатлари маҳсулотларининг танилиши ва харидоргир бўлиши учун қўшма маркетинг тадқиқотлари ҳамда мақсадли тадбир ва акциялар ўтказиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Ушбу масалаларни тизимли равишда ҳал қилиш учун Президентимиз Бош вазир ўринбосарлари даражасида “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” Иқтисодий ҳамкорлик қўмитасини таъсис этишни таклиф қилди.
Ушбу тузилма фаолияти доирасида “Глобал дарвоза” ташаббусининг мақсад ва вазифаларини қамраб олган ҳолда, савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва ўзаро транспорт-коммуникация боғлиқликни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегик дастурни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини очиш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга тайёрлиги билдирилди.
Facebook|Instagram|Twitter

#Халқаро_ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Венгрия авиация маъмуриятлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти Транспорт вазирлари йиғилиши доирасида Ўзбекистон ва Венгрия авиация маъмуриятлари ўртасида музокаралар ташкил этилди.
Музокаралар чоғида икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновини йўлга қўйиш, тайинланган авиакомпанияларга парвозларни амалга ошириш учун тегишли ҳуқуқларни бериш ҳамда Ҳаво қатнови тўғрисида икки томонлама ҳукуматлараро битим лойиҳасининг якуний матнини келишиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунига кўра тегишли Баённома имзоланди ва Битим лойиҳасининг якуний матни келишилди.
Томонлар мазкур Битим имзоланишини тезлаштириш бўйича тегишли ишларни амалга оширишга келишиб олдилар.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |

Президентимиз Европа Иттифоқини "яшил" тараққиёт соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга, бунда алоҳида эътиборни эко-инновациялар, энергия самарадор ва ресурс тежамкор технологияларни кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, «Smart-AKIS» Европа тармоғи ёрдамида «ақлли» қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратишга чақирди.
«Erasmus+» ва «Европа горизонти» дастурлари доирасида таълим бўйича Европанинг илғор методикаларини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш, қўшма фундаментал ва амалий тадқиқотларни ўтказиш таклиф қилинди.
Ноябрь ойининг иккинчи ярмида Парижнинг
Лувр музейида минтақамиз халқларининг маданиятига бағишланган йирик кўргазма ташкил этиш режалаштирилган. Бундай тадбирларни ҳар йили Европа давлатларининг пойтахтларида ва маданият марказларида ҳамкорликда ўтказиб бориш ташаббуси илгари сурилди.
Давлатимиз раҳбари минтақавий хавфсизликни таъминлаш борасидаги амалий ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.
Афғонистонга кўмаклашиш масаласида бутун халқаро ҳамжамиятнинг мувофиқлаштирилган ҳаракати ва ҳақиқий кўмаги зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегияси қабул қилинган вақтдан буён уч йил ўтди. Афсуски, пандемия сабабли кўпгина тадбирлар ва масалалар тўлиқ амалга оширилмай қолгани таъкидланди.
Шу муносабат билан Президентимиз стратегиянинг бажарилишини жадаллаштириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида кўп томонлама дастурий ҳужжат – “Йўл харитаси”ни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.
Сўзининг якунида Ўзбекистон етакчиси мамлакатларимиз барқарор тараққиёти, равнақ ва фаровонлиги йўлида “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” форматидаги очиқ, тизимли ва сермаҳсул мулоқот тарафдори эканини таъкидлади.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи саммитидаги нутқи
—
Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на первом саммите в формате «Центральная Азия – Европейский Союз»
—
Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the first Central Asia-European Union summit
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик
Тошкентда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар темир йўл маъмуриятлари раҳбарларининг биринчи учрашуви ҳамда ТДТга аъзо давлатлар портлари раҳбарлари бешинчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Тошкентда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар темир йўл маъмуриятлари раҳбарларининг биринчи учрашуви ҳамда ТДТга аъзо давлатлар портлари раҳбарлари бешинчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити доирасида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев
в рамках участия в саммите «Центральная Азия – Европейский Союз» встретился с Президентом Республики Казахстан Касым-Жомартом Токаевым.
#Mirziyoyev #uchrashuv #Qozogiston #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев
в рамках участия в саммите «Центральная Азия – Европейский Союз» встретился с Президентом Республики Казахстан Касым-Жомартом Токаевым.
#Mirziyoyev #uchrashuv #Qozogiston #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | В Ташкенте состоялось первое заседание железнодорожных администраций стран-членов ОТГ
Информационная служба Министерства транспорта Республики Узбекистан
mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Информационная служба Министерства транспорта Республики Узбекистан
mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Тадбирни Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Бош котиби Бағдод Амриеев кириш сўзи билан очиб берди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Тадбирни Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Бош котиби Бағдод Амриеев кириш сўзи билан очиб берди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
"Кўксарой" қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизга ташриф буюрган Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель билан тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.
—
В резиденции "Куксарой" состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Европейского совета Шарлем Мишелем, находящимся в нашей стране с визитом.
#Mirziyoyev #tashrif #YevropaIttifoqi #hamkorlik