Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
10.6K subscribers
14.1K photos
2.04K videos
13 files
6.18K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди. Президентлар Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.

По завершении узбекско-туркменских переговоров на высшем уровне состоялась церемония подписания и обмена документами. Президенты подписали Декларацию об углублении стратегического партнерства.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_сайёҳлик_конференция

Самарқанд шаҳрида Discovering Uzbekistan II халқаро сайёҳлик конференция бўлиб ўтди

2022 йил 21 октябрь куни Самарқанд шаҳрида хорижий авиакомпаниялар, сайёҳлик агентликлари, меҳмонхоналар вакиллари, шунингдек, дипломатик корпус, вазирликлар, идоралар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини бир майдонда жамлаган «Discovering Uzbekistan» иккинчи сайёҳлик конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция доирасида туризм ва авиация соҳаларининг муаммоли масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимизнинг алоҳида ҳудудлари ва ноодатий туристик масканлари тақдимоти ўтказилиб, Ўзбекистон аэропортларининг имкониятлари ва рейслар сонини кўпайтириш режалари ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, янги минтақавий авиакомпания «Silk Avia» тақдимоти ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_семинар

Тошкент давлат транспорт университетида Ўзбекистон – Россия "Транспорт таълими" ўқув семинари бўлиб ўтди

Семинарда Россия транспорт университети билан Ҳуқуқушунослик (халқаро транспорт ҳуқуқи) йўналиши бўйича 2+2 қўшма таълим дастури очишга келишиб олинди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўҳна Хивага саёҳат

Мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш орқали халқимизнинг бой тарихий мероси, бетакрор урф-одат ва анъаналари, миллий қадриятларимизни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Зеро, ҳар бир инсон узоқ иш фаолияти давомида саёҳат қилишни хоҳлайди. Айниқса бу саёҳат ўз яқинлари, оиласи, ҳамкасблари, дўстлари билан бўлса унутилмас онларга бой бўлади.

Транспорт вазирлиги бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси вазирлик марказий аппарати ва тизим ташкилотлари ходимлари учун Урганч ва Хива шаҳарларига саёҳат ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлилнома | «Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар» темир йўл тармоғи – стратегик ва мега лойиҳа!


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Туркий давлатлар ташкилоти Транспорт вазирлари мажлиси бўлиб ўтади

2022 йилнинг 27-28 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирлари мажлиси бўлиб ўтади.

Тадбирда ташкилотга аъзо давлатлар ўзаро ҳамкорликда халқаро юк ташувлари жараёнларини янада ривожлантириш, минтақа транзит салоҳиятини ошириш, шунингдек, муқобил транспорт йўналишларини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишади.

Тадбир доирасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар темир йўл маъмуриятларининг биринчи учрашуви ҳамда ТДТ аъзо давлатлар портлари раҳбарлари бешинчи учрашуви ўтказилади.

Йиғилиш якунлари бўйича Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида халқаро аралаш юк ташиш тўғрисида Битим ва Транспорт соҳасида ўзаро боғлиқлик дастури каби ҳужжатларнинг келишилиши кутилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Мурод ОБИДОВ,

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳар транспорт тизимини комплекс ривожлантириш лойиҳа офиси раҳбари:

Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳасининг асосий йўналишларидан бири транспортдан фойдаланиш қулайлигини оширишга қаратилган.

Лойиҳа бўйича 32,6 километр метро, 32 километр темир йўл, умумий узунлиги 471 километр бўлган 25 та транспорт коридорларида алоҳида автобус йўлаклари қуриш кўзда тутилган. Шунингдек, 28 та транспорт ўтиш боғламалари ишга туширилади.


Батафсил: 👇

“Янги Ўзбекистон” газетасининг 2022 йил 22 октябрь № 217 (739) сонида


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по обеспечению устойчивой работы отраслей экономики и учреждений социальной сферы в осенне-зимний период.

#Mirziyoyev #yigilish #energetika #kuzqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунига қадар қилинадиган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам социально-экономического развития Кашкадарьинской области на период до конца года и задачам на следующий год.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по мерам социально-экономического развития Кашкадарьинской области.

#Mirziyoyev #videoselektor #Qashqadaryo #hisobot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter