Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
10.7K subscribers
14.2K photos
2.05K videos
13 files
6.21K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Қитъамизнинг кўплаб давлатлари истеъмол маҳсулотларининг асосий импорт қилувчилари ҳисобланади ва озиқ-овқат хавфсизлигининг оқибатларини жуда ўткир ҳис қилмоқда.

"Бутунжаҳон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, очликдан азият чекаётган сайёрамиз аҳолисининг ярмидан кўпи Осиё қитъасида яшамоқда.

Парадокс шундан иборатки, бир вақтнинг ўзида
айнан бизнинг мамлакатларимиз жаҳоннинг етакчи озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи давлатлари ҳисобланади", деди Президентимиз ва бу борада янги ёндашувлар:

- озиқ-овқат ишлаб чиқаришнинг барқарор тизимларини ва уни етказиб беришнинг оптимал занжирини шакллантириш;

- ички минтақавий савдо ўсиши учун техник регламентларни уйғунлаштириш;

- Осиёда озиқ-овқат хавфсизлигини мониторинг қилиш яхлит тизимини яратишни таклиф қилди.

Ушбу барча масалаларни ФАО шафелигида келгуси йили Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда муҳокама қилиш таклиф этилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари экология ва иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни ҳамда мамлакатларимизни жадал кўкламзорлаштириш ва экотизимлар боғлиқлигини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича “Яшил Осиё” концептуал дастурлари доирасида доимий эксперт маслаҳатлашувларини йўлга қўйишни таклиф қилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз сўзининг якунида замонавий таҳдидларни фақат мулоқот, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрларига амал қилиш орқали самарали енгиб ўтиш мумкинлигига ишонч билдирди.

"Айнан шунинг учун ҳам биз илгари сурган умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик борасидаги Самарқанд ташаббусининг асосий мақсади инсоният келажаги учун бефарқ бўлмаган, тинчлик, тотувлик ва биргаликда гуллаб-яшнаш учун интилаётган барча соғлом кучларни амалий мулоқотга жалб этишга қаратилгандир.

Биз Қозоғистоннинг Кенгашга 2024 йилга қадар раисликни давом эттириш ниятини қўллаб-қувватлаймиз ва қозоғистонлик дўстларимизга омадлар тилаймиз.

Ишончим комил, шериклик ва ишончни мустаҳкамлаган ҳолда умумий интилишларимиз билан биз эзгу мақсадларга – мамлакатларимиз тинчлиги, барқарорлиги ва равнақини таъминлашга эришамиз", деди Шавкат Мирзиёев.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун Остона шаҳрида ўтаётган ОҲИЧК саммити тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзига ажратилган қароргоҳда Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреевни қабул қилди.

В рамках мероприятий саммита СВМДА, проходящих сегодня в Астане, Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в отведенной для него резиденции принял генерального секретаря Организации тюркских государств Багдада Амреева.

#Mirziyoyev #qabul #TDT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Халқаро_кўргазма

“Транспорт ва логистика – TransLogistica Uzbekistan 2022” халқаро кўргазмаси

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги кўмагида 2022 йил 2–4 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида “Транспорт ва логистика – TransLogistica Uzbekistan 2022” 18-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

“TransLogistica Uzbekistan 2022” кўргазмаси ишида анъанавий тарзда жаҳоннинг етакчи транспорт-логистика компаниялари, хорижий мамлакатларнинг тегишли давлат идоралари вакиллари, турдош соҳа мутахассислари иштирок этишади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан “TransLogistica Uzbekistan 2022” кўргазма иши давомида транспорт конференциясини ўтказиш ҳам режалаштирилган.


Батафсил маълумотларни www.trans.uz сайтидан олиш мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook |Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Энди плацкарт вагонлар қўшимча қулайликларга эга бўлади


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook |Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Электробуснинг юриш харажати оддий автобусга нисбатан 10 баробар арзон


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook |Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Халқаро юк ташувлари соҳасида профессионал ҳайдовчиларни тайёрлашга ихтисослашган ўқув маркази


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook |Instagram |
Forwarded from navruz bot
​​"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ҳаракат таркиби янгиланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–111-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида "Самарқанд автомобиль заводи" МЧЖда ишлаб чиқарилган "SAZ LE-60" русумли автобусларнинг навбатдаги 20 донаси "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ тасарруфига топширилди.

Мазкур харид қилинган янги автобуслар қуйидаги йўналишларда фаолият кўрсатиш учун бириктирилди:

🔸 5 донаси "5-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 21-сонли "Қорасув 1-мавзеси – Тошкент МУМ" автобус йўналишига;

🔸 5 донаси "7-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 56-сонли "Тариқтешар маҳалласи – Чорсу савдо маркази" автобус йўналишига;

🔸 5 донаси "1-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 61-сонли "Янгиобод мавзеси – Халқаро Аэропорт-2" автобус йўналишига;

🔸 5 донаси "18-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 134-сонли "Жанубий вокзал – Назарбек қўрғони" автобус йўналишига.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook |Instagram |
Новые возможности международных автомобильных перевозок


Правда Востока №210 от 13 октября 2022 года


Информационная служба Министерства Транспорта Республики Узбекистан


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from navruz bot
​​«Ямал» авакомпаниясининг Москва – Наманган – Москва парвозининг бекор қилиниши юзасидан РАСМИЙ ИЗОҲ

Йўловчиларнинг ҳуқуқлари ва ташувчининг мажбуриятларига риоя этишни таъминлаш мақсадида "Ўзавиация" агентлиги томонидан авиакомпанияларга Ўзбекистон аэропортларига чартер рейсларини амалга ошириш учун ваколатли орган “Ўзавиация” агентлигидан тегишли рухсатнома олмасдан туриб авиачипталарни сотиш амалиётини тугатиш тўғрисида огоҳлантириш хати юборилган.

«Ямал» авиакомпанияси ушбу огоҳлантиришга қарамай тегишли рухсатномани олмасдан туриб қўпол равишда талабларни бузиб жорий йилнинг 13 октябрь кунига Москва – Наманган – Москва йўналишларида чартер парвозлари учун авиачипталар сотувини ташкил этган.

Натижада авиачиптада кўрсатилган вақтда йўловчилар аэровокзалларга келишган ва белгиланган йўналишда парвознинг бажарилмаслиги йўловчилар ўртасида ижтимоий кескинликка олиб келган.

Шунга қарамай, вазиятни инобатга олган ҳолда “Ўзавиация” агентлиги авиакомпанияга зудлик билан ушбу рейсни амалга оширишга рухсат олиш учун сўровнома беришни таклиф қилди, бироқ авиакомпания экипажнинг иш вақти тугагани ва бошқа экипажлар йўқлиги сабаб парвозни амалга оширишдан бош тортди.

Шу муносабат билан “Ўзавиация” агентлиги томонидан «Ямал» авиакомпаниясига чартер парвозларни ташкиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси талабларига катъий риоя этилиши шартлиги тўғрисида огоҳлантириш юборилган. Авиакомпания томонидан бундай ҳолат такрорланган тақдирда “Ўзавиация” агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган чоралар кўрилади.

Шу ўринда йўловчилар ва авиакассалар мутасаддиларидан авиачипталарни сотиб олиш ёки сотишдан олдин "Ўзавиация" агентлиги веб-сайтининг бош саҳифасидаги "Ахборот жадвали" бўлимида (https://uzcaa.uz/uz) режалаштирилган чартер парвозларининг ҳолати билан танишиб чиқишни тавсия этамиз.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Остона шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити бошланди

В городе Астане начался саммит Содружества Независимых Государств

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter