Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.6K subscribers
14.7K photos
2.11K videos
13 files
6.39K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - info@mintrans.uz
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
#Хоразм_вилояти

Хоразм вилояти ҳокимлигида Тошкент давлат транспорт университети томонидан ишлаб чиқилган Урганч шаҳри транспорт тизимини такомиллаштириш бўйича бош режанинг тақдимоти ўтказилди.

Бош режада шаҳарда жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, йўл ҳаракатини ташкил этиш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, автомобиль йўлларида тирбандликнинг олдини олиш ва видеокузатув мосламаларини ўрнатиш каби масалаларнинг энг самарали ечимлари ўз ифодасини топган.

Вилоят ҳокими Фарход Эрманов бош режа билан танишиб шаҳарда транспорт тизимини бошқаришни такомиллаштириш юзасидан ўз таклифларини билдирди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди, бизнесни қўллаб-қувватлашнинг бешта асосий йўналишини кўрсатиб ўтиб, уларнинг ҳар бири бўйича кўплаб ташаббусларни илгари сурди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел открытый диалог с предпринимателями, определил пять ключевых направлений поддержки бизнеса и выдвинул ряд инициатив по каждому из них.

#Mirziyoyev #muloqot #tadbirkorlar #tashabbuslar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти: "Мен сизларни фаровон ҳаётимиз бунёдкорлари, деб биламан ва бу йўлда сизлар билан доим биргаман"

Открытый диалог Президента с предпринимателями: "Я считаю вас созидателями нашей благополучной жизни и всегда буду с вами на этом пути"

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from navruz bot
​​ДИҚҚАТ ЭъЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларни кўчириш тўғрисида"ги ПФ–35-сон фармонига биноан, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан байрам ва дам олиш кунларида Тошкент шаҳрида жамоат транспорти фаолияти қуйидагича ташкил этилади:

🔸 2022 йил 1 сентябрь, пайшанба – Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни, ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

🔸 2022 йил 2 сентябрь, жума – қўшимча дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

🔸 2022 йил 3 сентябрь, шанба – одатий дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

🔸 2022 йил 4 сентябрь, якшанба – одатий дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Наманган_вилояти

Экспортёр корхоналар вакиллари ва тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди

“Ўзбекистон темир йўллари”АЖ Наманган вилояти бўлими, Наманган вилояти Транспорт бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳамкорликда экспортёр корхоналар вакиллари ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбирда темир йўл транспортида юк ташувларини амалга оширишда тадбиркорлар учун яратилган шароит ва имкониятлар тўғрисида мутахассислар томонидан батафсил маълумот берилди.

Хусусан, “Ягона дарча” тамойили асосида юк эгаларига юк ташиш хизматларини электрон тарзда тақдим этишга қаратилган автоматлаштирилган ахборот тизимининг ишга туширилганлиги, ушбу тизим афзалликлари ҳамда ундан фойдаланиш тартиби тушунтирилди.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook |Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманида Халқаро туризм марказининг очилишига бағишланган байрам тадбирида иштирок этмоқда.

"Халқимизнинг ақл-заковати ва фидокорона меҳнати билан бунёд этилган ушбу мажмуа Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги яна бир салмоқли, зафарли натижа бўлди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Қадимий ва навқирон Самарқанд бағрида қад ростлаган мана шундай замонавий, улуғвор меъморий мажмуа барчамизга, бутун халқимизга муборак бўлсин, буюрсин!", деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Йилига 2 миллион туристга хизмат қиладиган бу кўп тармоқли марказ таркибида “Боқий шаҳар” мажмуаси, Конгресс ҳолл, 8 та замонавий меҳмонхона, амфитеатр ва кўплаб бошқа объектлар мавжуд.

Марказ лойиҳасини ишлаб чиқишда тажрибали меъмор ва муҳандислардан иборат халқаро жамоа жалб этилган. Туркия, Буюк Британия, Италия каби давлатларнинг юксак малакали инженер ва техник мутахассислари қурилиш жараёнида фаол иштирок этган.

Facebook|Instagram|Twitter
"Бундан 3-4 йил олдин Самарқандга ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий туристлар сони 500 минг нафардан ошмас эди. Ҳозирги кунда туризмни ривожлантириш бўйича ислоҳотларимиз, қулай инвестициявий муҳит яратиш бўйича саъй-ҳаракатларимиз туфайли Самарқандга келаётган хорижий туристлар сони 2 баробар кўпайди.

Бу маррани янада юқори олиш учун барча имкониятлар етарли. Хусусан, келгуси йилларда Самарқандга келадиган хорижий туристлар сонини 1,5 миллиондан ошириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Келгусида бундай замонавий мажмуа Бухоро шаҳрида ҳам барпо этилади. Бу каби лойиҳаларни республикамизнинг барча ҳудудларида амалга ошириш бўйича ҳам режаларимиз бор.

Умуман олганда, ана шундай ишларимиз туфайли келгуси беш йилда мамлакатимизга келадиган сайёҳлар сонини ҳозирги 2 миллиондан 9 миллионга етказамиз", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter